Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-мавзу: Ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатлари


Download 1.61 Mb.
bet31/33
Sana20.09.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1682444
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
1-kurs-Mutaxassislikka kirish

10-мавзу: Ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатлари


Режа
1. Талабанинг идеал ўқитувчи ҳақидаги тасаввурлари
2. Ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатларига қўйиладиган талаблар

1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.


Талабалар ўзларининг тасаввурларидаги идеал ўқитувчи ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин баён этадилар. Улар ёш болалик ва ўқувчилик даврида ҳавас қилган ўқитувчилари, уларнинг ибратли фазилатлари, касбий маҳоратлари, савияси, дунёқарашлари ҳақида сўзлаб берадилар.
Талабалар нафақат ёшлигида ўзлари ҳавас қилган мактаб ўқитувчилари ёки болалар боғчаси тарбиячилари, балки педагогик характерга эга бўлган баддий асарларда ўқитувчи образи ўз аксини топган қаҳромонлар, уларнинг ижобий фазилатлари, шунингдек салбий хислатлари ҳақида ҳам сўз юритишлари мумкин.
Бундай педагогик вазифалар талабаларга олдиндан берилади ва улар мустақил равишда тайёргарлик кўриб, ўзлари ёзиб келган ижодий ишларини амлий машғулотда ҳимоя қиладилар.
2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Амалий машғулотнинг иккинчи босқичида ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатларига қўйиладиган талаблар ҳақида баҳс-мунозара қилинади.
Амалиётчи педагог дастлаб ўқитувчи-тарбиячининг шахсий сифатлари масаласида талабалар билан мунозарали суҳбат ўтказади. Талабалар ўқитувчининг шахсий сифатлари ҳақида буюк мутафаккирлар, шунингдек ўз қарашларини баён этадилар. Педагог уларнинг бу борадаги фикрларини умумлаштириб, педагогик манбаларга таянган ҳолда ушбу масалага аниқликлар киритади: бўлажак ўқитувчининг касбий мотивацияси, йўналиши, ҳаётий ва касбий позицияси, ўз касби ва болаларни севиши, педагогик қобилиятлари, эрудицияси, маънавият ва билимга бўлган эҳтиёжлари, миллий ғоявий ва мафкуравий эътиқодлари ва бошқа фазилатлари.
Кейинги ўринда педагог ўқитувчи-тарбиячининг касбий сифатлари устида айнан шу тарзда алоҳида тўхталади: ўқитувчининг билимдонлиги (методологик, назарий, методик, амалий билимларга эга бўлиши); педагогик кўникмалари (педагогик ташхислаш, технологик лойиҳалаш, ташкилотчилик, мулоқот қилиш, сафарбар этиш, педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш, ижодкорлик, рефликсив ва бошқа кўникмалари); педагогик маҳорати (инсонпарварлиги, касбий билимдонлиги, педагогик техникаси, педагогик қобилиятлари).

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling