Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ўкув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар


Download 0.74 Mb.
bet2/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1. Ўкув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар

Бугунги кунда жаҳон миқиёсида ижтимоий муаммолар энг долзарб ҳисобланмоқда. Зиддиятларни ҳал қилиш учун дунёнинг барча мамлакатларининг ижтимоий иш соҳаси экспетлари жалб қилинмоқда. Ижтимоий иш мутахассислари бутун дунё, айниқса ривожланган мамлакатларда ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли катламлари ва гуруҳларига хизмат кўрсатишга интилмоқдалар.


Эҳтиёжманд гурухлар билан ижтимоий иш амалиёти фанини ўрганиш жараёнида талаба:

  • ижтимоий профилактиканинг моҳияти ва мазмуни; кексаларнинг ВОЗ классификацияси; аёлларнинг ижтимоий аҳволи; пенитенциар тушунчаси; харбий ижтимоий иш; ишсизлик тушунчаси; мигрантлар; ижтимоий реабилитация; имконияти чекланганлик; бошпанасизлик ва дайдиликнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • ижтимоий иш амалиётида қўлланиладиган асосий профилактик методлар; имконияти чекланган болалар ижтимоий реабилитациясининг технологияси; ёшлар билан ижтимоий иш технологияси; дезадаптация бўлган болалар муассасаларининг вазифалари; пенитенциар ижтимоий ишнинг вазифаси ва тамойиллари; ҳарбий ижтимоий ишнинг назарий-методологик асослари; ишсизлик турлари; мигрантлар билан ишлаш технологияси; этнослараро муҳитда ижтимоий иш технологиясини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • ижтимоий реабилитациянинг муаммоларини ечиш йўлларини ривожлантириш; мигрантлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг ҳуқуқий омилларини қўллаш; “Бомж” контингенти билан ижтимоий-тиббий иш олиб бориш; жиноят-ижроя тизимида ижтимоий иш объекти ва субъекти билан алоқага киришиш; имконияти чекланган болалар мавжуд оилаларнинг асосий йўналишларини ажратиш; тенгсизликка қарши курашиш; инсониятни ривожланиши учун бор имкониятлардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



2. Маъруза машғулотлари

Ижтимоий ишда инсон ҳақида бутун тасаввур. Инсонни бутун англаш даражалари ва усуллари. Инсон шахснинг бутунлигинининг назарий моделлари. Инсон ижтимоий алоқалар ва муносабатлар тизимида. Инсон эҳтиёжлари: мазмуни ва шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, биологик ва ижтимоий омилларининг роли.


Социализация кишиларга ижтимоий-маданий меъёрларни сингдириш ва социал ролларни ўзлаштириш сифатида. Социализацияда универсаллик ва ўзига ҳослик. Социализация механизм ва жараён сифатида.Социализация жараёни: босқич ва даврлари. Бирламчи ва иккиламчи социализация. Социализация агентлари ва институтлари. Социализация ва шахснинг шаклланиши. Социал “Мен”ни пайдо бўлиши. Ч.Кулининг “Кўзгудаги Мен” назарияси. “Мен” жараён сифатида. Социализациянинг таркибий қисмлари. Тарбия, улғайиш, мажбурлаш, ўргатиш. Десоциализация ва ресоциализация.
Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий профилактик тадбирларнинг мазмуни ва ташкил этилиши. Ижтимоий профилактиканинг моҳияти. Ижтимоий иш амалиётида қўлланиладиган ижтимоий профилактика шакллари. Профилактик хизматларнинг янги шакллари-психологик маслаҳатхоналар, ижтимоий педагогик марказлар, “ишонч телефонлари”, ижтимоий приютлар, реабилитацион марказлар, ва ҳ.к. Профилактикага муҳтож бўлган юқори хатарли гуруҳлар: ёш болалар, ўсмирлар, қариялар, асоциал ҳаёт тарзини олиб борувчи инсонлар ва ҳ.к.
Ҳаётий фаолиятнинг турли соҳаларидаги ижтимоий ишнинг назарий-методологик ва услубий муаммолари. Моддий ишлаб чиқариш соҳасида ижтимоий иш. Таълим соҳасида ижтимоий иш. Ижтимоий соҳа инсон ҳаётини таъминлаш тизими сифатида. Моддий ишлаб чиқариш соҳасида ижтимоий ҳамкорлик асосида ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш. Ижтимоий ҳамкорликни амалга оширилишининг механизмлари ва тамойиллари. Ижтимоий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари. Бозор муносабатлари шароитида касаба уюшмаларининг ҳимоя ролининг оширилиши. Ишлаб чиқаришдаги ижтимоий ишда меҳнат шартномаларининг ўрни ва роли. Ишлаб чиқариш ташкилотлари хизматчилари ижтимоий ҳимоясининг тамойиллари ва кафолатлари.
Ногиронлик ва реабилитация тушунчаларининг моҳияти, реабилитация турлари. Саломатлигида имконияти чекланган болаларни ижтимоий реабилитация қилиш тамойиллари. Оиладан ташқарида яшовчи имконияти чекланган болалар реабилитациясининг ўзига хос хусусиятлари. Ногирон болалар ижтимоий-педагогик реабилитацияси муаммолари. Ижтимоий реабилитация муаммоларини енгиб ўтиш хусусиятларини ривожлантириш.
Имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси замонавий ижтимоий ёрдам тизими ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг мураккаб масалалари сифатида. Имконияти чекланган болаларни ижтимоий реабилитацияси технологиялари.
Ёшлар ўзига хос демографик гуруҳ сифатида. Ёшлар учун ижтимоий хизматларнинг тузилиши ва вазифалари. Ёшлар билан ижтимоий иш технологиялари. Ёшлар билан ижтимоий иш моделлари-интегратив ва дефицит. Давлатнинг ёшларга оид сиёсатининг халқаро тажрибаси.
Қарияларнинг ижтимоий ҳолати ва психологик хусусиятлари. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти бўйича қариялар классификацияси. Қарияларга хизмат кўрсатиш, таъминлаш ва васийлик қилиш. Қариялар билан ижтимоий ишнинг асосий назарий концепциялари ва мақсадлари. Чет эл давлатларида имконияти чекланган қариялар билан ижтимоий иш тажрибаси
Мослашуви қийин бўлган болалар билан ишловчи муассасаларнинг вазифалари. Мослашуви қийин бўлган болалар ва ўсмирлар учун приютлар. Оилавий гуруҳларни тузиш. Мослашуви қийин бўлган болалар ва ўсмирлар билан ишлаш тизими. Ўсмирларнинг мослашувининг бузилиши ижтимоий ривожланиш жараёнининг ва индивид социализациясининг бузилиши натижаси сифатида.
Аёлларнинг ижтимоий ҳолати. Зуравонлик - аёл ва болаларга оғриқ ва жароҳат келтирувчи жисмоний таъсир. Оилада зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг тиббий - ижтимоий муаммолари. Оилада зўравонлик сабаблари. Зўравонлик қурбонлари билан ижтимоий иш усуллари. Оилада зуравонлик қурбонлари билан ижтимоий иш технологиялари.
Миграция тушунчаси. Мигрантлар билан ижтимоий ишнинг хуқуқий асослари. Мигрантлар билан ижтимоий иш. Аҳоли миграцияси аҳолининг ижтимоий ва меҳнат мобиллигининг ўсиши, иқтисодий тузилманинг ишлаб чиқариш кучларининг жойлашишининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган мураккаб ижтимоий жараён сифатида. Миграцион жараёнлар таснифи. Мажбурий миграция оқибатлари. Европа мамлакатларининг миграцион сиёсати.
Инсон даражасида харбий - ижтимоий иш. Харбий - ижтимоий иш мижозлари. Харбий - ижтимоий ишнинг назарий методологик асослари. Харбий хизматчилар, харбий хизматни тугатганлар ва уларнинг оила аъзолари мансуб бўлган аҳолининг ўзига хос гуруҳларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондирилиши. Ижтимоий хизматнинг тиббий, психологик ва педагогик хусусияти. Харбий ижтимоий ишнинг функциялари ва соҳалари.
Бошпанасизлик ва дайдиликнинг пайдо бўлиши сабаблари. “Бомж” тоифасидаги шахслар билан тиббий-ижтимоий ишнинг ўзига хос хусуиятлари. Аниқ яшаш жойи бўлмаган шахслар билан ишлашда ижтимоий ишчиларга қўйиладиган талаблар. Дайдилик-шахсларнинг узоқ муддат давомида мамлакат, аҳоли пункти ёки шаҳар ҳудудида дайдиб юриши билан характерланадиган ижтимоий ҳодиса. Бошпанасизлик-индивид ёки унинг оила аъзоларида ўтроқ, шунингдек ижтимоий вазифаларини бажаришига имкон бермайдиган ҳаёт тарзининг ва доимий яшаш жойининг мавжуд бўлмаслиги.
Патенционар ижтимоий ишнинг предмети ва тушунчавий категориал аппарати. Патенционар ижтимоий ишнинг тамойиллари ва вазифалари. Жиноий - ижро этиш тизимида ижтимоий ишнинг объекти ва субъекти. Жазога хукм этилганлар билан ижтимоий иш тизими ва унинг жазони ўташ муассасалари тизимидаги ўрни. Жиноий жавобгарликка тортилганлар билан ижтимоий ишнинг асосий шакл ва усуллари. Жазони ўтаб бўлаётганларни озодликка тайёрлаш бўйича ижтимоий иш.
Ишсизлик: таъриф ва тасниф. Ишсизлик турлари. Ишсизлик билан боғлиқ муаммолар. Ишсизлик аҳолининг иқтисодий фаол, меҳнатга лаёқатли вакилларининг ишлаб чиқаришда қўллашда ўз ўрнини топа олмаслиги билан боғлиқ ижтимоий иқтисодий ҳодиса сифатида. Ишсизларнинг асосий гуруҳлари. Ишсизлар оилалари билан ижтимоий иш. Аҳоли бандлиги соҳасида ижтимоий иш.

Оила илк ижтимоий муҳит сифатида. Оила билан ижтимоий ишнинг моҳияти ва мазмуни. Ногирон болалари бўлган оилалар билан ижтимоий иш йўналишлари. Психологик муаммолар, тиббий-ижтимоий муаммолар. Ногирон фарзандлар бўлган оилаларнинг тарбия вазифалари. Ақлан заиф ногирон болалар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш технологиялари.


Этнослараро муҳит: тушунча, ўзига хослик ва мазмун. Майда миллатларнинг, бошқача қилиб айтганда диаспораларнинг инсоният этник тарихидан узилмаган холда вужудга келиши. Диаспораларнинг шакллланишида миграциянинг роли. Этник миграциянинг ижобий ва салбий роли. Миллатлараро муносабатлар муҳитида ижтимоий иш технологияси.
Ижтимоий иш чет эл давлатларида ижтимоий тузумнинг ажралмас қисми сифатида. Чет элда ижтимоий иш тажрибасини ўрганишнинг методологик жиҳатлари. Ғарб давлатларида ижтимоий ишнинг ташкил этилиши ва мазмуни. Америка Қўшма Штатларида ижтимоий иш соҳасидаги таълим ва тажриба. Германияда ижтимоий ишнинг ташкил этилиши. Швейцарияда ижтимоий иш.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими эволюцияси ва характеристикаси. Ҳозирги кунда фаолият юритаётган ижтимоий ҳимоя институтларининг тавсифи. Ижтимоий ҳимоя тизими аҳолининг ҳаётий муҳим қизиқишлари соҳаси сифатида. Ижтимоий ҳимоя қилиниш хуқуқи инсоннинг физиологик, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришнинг халқаро ҳамжамият ва давлат томонидан кафолатланган имкониятидир.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling