Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-мавзу. Кексалар билан ижтимоий иш
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
7-мавзу. Кексалар билан ижтимоий иш
Маъруза режаси Кекса ёшдаги кишиларни ижтимоий ҳолати ва психологик хусусиятлари Кекса ёшдаги кишилар ВОЗ классификацияси Кекса ёшдаги кишиларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, ижтимоий таъминлаш мажмуини бир қисми сифатида қаралади. Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг хуқуқий асоси 1995 йилда кучга кирган “Россия Федерациясида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида”, “Кеска ёшдаги ва ногирон фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги федерал қонунларда аниқ белгилаб қўйилган. Россия Федерациясининг қатор субъектлари, муниципал ташкилотлар маъмурияти (Ставропол ўлкаси, Архангельск, Белгород, Киров, Кострама, Тамбов, Тверск, Ульяновск области ва бошқа регионлар) томонидан ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларини маҳаллий бюджетга солиқ тўлашдан қисман озод қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди. Адигея ва Карелия республикалари, Иркутск, Калинград, Липецк, Магадан, Мурманск, Новосибирск, Оренбург, Самара, Сахалин областларидаги ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари маҳаллий бюджетларга солиқ тўлашдан тўлиқ озод қилинганлар. Россия Федерациясининг меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги томонидан турли кўринишдаги муассасалар учун намунавий низомлар ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича мутодик тавсиялар ишлаб чиқилди. Россия Федерациясида кекса ёшдаги кишиларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими инфраструктурасини ижтимоий хизматнинг стационар, яримстационар ва ностационар турларининг ўзаро муовфиқлиги белгилаб беради. Айни вақтда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг 3,2 мингга яқин мустақил муассасалари, шунингдек уларнинг кекса ёшдаги кишиларга хизмат кўрсатувчи 17 миндан ортиқ турли хил бўлинмалари мавжуд. Йилига 14 млн.дан ортиқ кекса ёшдаги кишиларга (46% жуда қариш ёшдаги фуқаролар) у ёки бу кўринишдаги ижтимоий хизмат кўрсатилди. 2003 йилнинг охирига келиб 2 мингга яқин аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари ишлаб турган, уларнинг деярли ярми аҳолининг турли қатламларига (кексалар, болалар, ўсмирлар, аёллар) хизмат кўрсатувчи комплекс марказлар бўлган. Аҳолининг турли қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатишни “бир том остига” бирлаштириш ижобий ибтидога эга, чунки кекса ёшдаги кишилар ижтимоий ёрдам ва хизматлар олувчи бошқа ходимлардан ажратилмайдилар ва бу кичик аҳоли яшайдиган пунктлардаги ижтимоий муассасаларни муниципал бюджет ҳисобидан маблағлаштиришга ёрдам кўрсатади. Қуйидаги миқдордаги кишилар одатий уй шароитида яшаган ҳолда ҳар йили ижтимоий хизматга эга бўладилар: 13 млн. кишига 2 мингта тезкор ижтимоий хизмат бўлинмалари ва хизматлари томонидан; 1,1 млн. кишига 12,3 минг уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлинмалари томонидан. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ёки ижтимоий хизматнинг муниципал бўлимлари структурасида фаолият олиб борувчи қарияларнинг вақтинча яшаш бўлинмалари сони 700 бирликни ташкил этади. Кекса кишилар орасида энг оммалашган ижтимоий хизмат тури – бу ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг структуравий бўлинмаси бўлган кундузги хизмат кўрсатиш бўлинмалардир (1,2 минг бўлинма). Йил давомида бу каби бўлинмаларда 800 минг кекса ёшдаги кишилар ва ногиронларга хизмат кўрсатилади.
Стационар ижтимоий хизматга талаб ҳозирги кунга қадар ҳам юқори бўлиб қолмоқда. Охирги уч йилда кекса ёшдаги ва ногирон фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларининг сони 141 бирликка ортди. 1277 нафар ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларида (интернатларда) 225 минг киши яшайди. Бу ерда яшовчи кекса ёшдаги кишиларнинг 77,7 минг нафари доимий равишда ўринга михланган. Стационар муассасаларда яшовчи ва уйда хизмат кўрсатилувчи фуқароларнинг сони ортиб боришига қарамасдан, кекса ёшдаги кишиларнинг ижтимоий хизматга эҳтиёжи ортиб бормоқда. Жумладан, кекса ёшда соғлиқнинг нисбатан ёмонлашиши, қари ва ўта қари ёшдаги, ва кўпроқ қарочисиз қолган ёлғиз кишилар сонининг ортиб боришининг объектив омиллари айнан шунда намоён бўлади. Кекса ёшдаги фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларга ва ногирон кишиларни интернет-уйларга жойлаштириш учун навбатда турганлар сони 16,8 минг кишини, уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга навбатда турганлар сони эса 130 минг кишини ташкил этади. Россия Федерацияси субъектларига мунтазам равишда федерал бюджет, федерал бюджетнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан, шунингдек “Катта авлод” федерал мақсадли дастурлар ҳисобига молиявий ёрдам кўрсатилади. Яқин истиқболда ижтимоий хизматга бўлган талаб ўсиб боради, шу сабабли асосий куч қуйидагиларга йўналтирилиши лозим: геронтологик марказларни яратиш ҳисобига ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасалар тармоқни ривожлантириш; доимий яшаш пунктларига яқин ҳудудларда кичик ҳажмдаги интернат-уйлар сонини ошириш; катта ёшдаги ёлғиз кишилар учун ижтимоий-маиший йўналтирилган хизматлар комплексига эга махсус уйлар тармоғининг ривожлантирилиши; кундузги яшаш, тезкор ижтимоий ва ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш бўлимларига эга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг аҳамиятини ошириш; ҳайрия акцияларини ташкил этиш ва ўтказиш. Якуний мақсад – уйда миқдорига кўра етарли бўлган ва сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш – кекса ёшдаги кишиларга ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатиш стратегиясини такомиллаштиришни талаб этади. Давлат структуралари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, нодавлат турдаги ташкилотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилиниши, кекса кишиларга оила, давлат ва жамият томонидан ғамхўрлик қилиш жараёнида оила, нодавлат ташкилотлар, кўнгиллиларнинг ролини ошириш ҳам шулар жумласига киради. Кекса ёшдаги кишилар ва ногиронларга хизмат кўрсатувчи стационарларда олиб борилган иш тажрибаси кўрсатдики, уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш – бу ижтимоий ишнинг асосий, ва энг маҳсулдор усулларидан биридир. Унинг асосий мақсади – фуқароларнинг улар учун одатий бўлган яшаш муҳитида бўлишларини максимал даражада узайтириш, уларнинг шахсий ва ижтимоий мақомини қўллаб-қувватлаш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Оғир касалликка чалиниш ҳолатларида оила ўз кучи билан ёки ёрдам кўрсатишга келаётган кишилар ёрдамида қари, касал одам ёки ногирон кишини парваришлаш ва унга ғамхўрлик қилишни ташкиллатириши зарур; одатда бу каби парвариш уйда амалга оширилади. Албатта, турли нашрлар саҳифаларида биз стационар ёки ярим стационар шароитларда кекса ёшдаги кишилар ёки ногиронларга яхши, ҳаттоки намунавий ёрдам кўрсатишга келтирилган ёрқин мисолларни кўришимиз мумкин. У ерда тиббий аппаратуралар ҳам етарли, ва парвариш қилиш ҳам осонроқ. Бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, агар уйда ёрдам кўрсатиш имкони мавжуд бўлса қариялар ва ногиронлар ҳеч қаерга кўчиб ўтмасликни афзал кўрадилар. Бутун дунёда уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш парваришлашнинг энг оптимал (мақбул) кўриниши, деб ҳисобланиши тасодиф эмас. Бу ҳам маънавий, ҳам моддий томондан ҳам шундай. Қариялар уйидаги, кундузги стационарлардаги, хоспислардаги тиббий ёрдам баҳоси (нархи) кўрсатилган жадваллар мавжуд. Америкалик муаллифларнинг маълумотларига кўра, тиббий, патронаж, тиббий ҳамширалар хизмати энг арзон баҳоланувчи хизматлардир. Уйга патронаж ҳамширанинг, врачнинг келиб-кетиши қора бозорда 50 дан 100 АҚШ долларигача баҳоланади. Ҳайрия марказидан келган врачнинг келиб-кетиш нархи – 50 рубл. Муаммо шунингдек мамлакатимиздаги поликлиникаларнинг тўлиқ таъминланмаганлигидадир. Айниқса, мутахассислар билан. “Тиббий газета” маълумотларига кўра деярли ярим мутахассислар етишмайди. Мавжудларининг 50% эса нафақа ёшидагилардир. Шу сабабли қариялар ва ногиронларнинг ўн минг нафари уйда кўрсатиладиган махсус тиббий ёрдамдан маҳрум. Қариялар учун пансионат ёки ногиронлар учун интернат – бу энг сўнгги, инсоннинг функционал қобилияти кескин бузилган ҳоллардагина кўриладиган чорадир. Энг мақбул чора эса – бу албатта уйда ёрдам кўрсатишдир. Давлат таклиф этаётган ушбу ёрдамнинг сифати етарли эмаслиги аниқ. Ҳамма ерда ташкил этилган ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари, уйда ёрдам кўрсатиш бўлинмаларининг ижтимоий ходимлари гўёки ёрдам кўрсатар эмишлар. Бироқ аслини олганда амалда бажариладиган иш – бу фақатгина маҳсулот олиб келиб беришдангина иборат. Бироқ бошқа мисоллар ҳам мавжуд. Масалан, Москва шаҳридаги “Ҳамдардлик” гуманитар-ҳайрия марказининг патронаж ходимлари нафақат маҳсулотлар олиб келиб берадилар, балки уларни чўмилтирадилар, уларни сайрга олиб чиқадилар, квартираларини йиғиштиришга кўмаклашадилар. Ходимларга қуйидаги талаблар қўйилади – пациентлар билан уч-тўрт соат ишлаш, қўполлик қилмаслик, қўрс муомала қилмаслик. Уларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, бунда (тиббий ёрдам ҳам шунга кириб кетади) пациентларда суицидлар юз бермайди, руҳий тушкунликлар юзага келмайди, улар пансионатларга боришга интилмайдилар. Ушбу ёрдамни кўрсатиш кенглиги яна молиялаштириш масаласига бориб тақалади. Агар, масалан, “Европа Иттифоқи” ёки “Евросиё” фонди (АҚШ) навбатдаги дастур учун грант ажратса, марказ кўпроқ одамларни қамраб олиш имконига эга бўлади, агар ажратмаса – бу каби имконият ҳам мавжуд бўлмайди. Жуда қизиқ вазият. Бизнинг қариялар ва ногиронларга ким бўлмасин маблағ ажратади, фақат бизнинг жонажон ҳукуматимиз эмас. Демографларнинг маълумотига кўра, XXI аср ўртасига, 2050 йилга келиб, жамиятнинг ярим қисмини кекса ёшдаги кишилар ташкил этади. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш учун жуда катта ҳаражатлар талаб этилади. Ногиронлар муаммолари билан боғлиқ ҳолат ҳам бундан яхшироқ эмас. Инглиз ёзувчиси М.Айшервуд ўзининг “Ногироннинг тўлақонли ҳаёти” асарида. Ўзининг бахтсиз ҳодисага учрагандан кейинги ҳаёти натижасида орттирган тажрибаси билан бўлишмоқда. Бизнинг мамлакатимизда унинг китобини нашр этишга қарор қилишнинг ўзига жасорат зарур бўлган. Бир тарафдан, ногиронлар жамиятда дуч келиши мумкин бўлган мушкул вазиятларни енгиб ўтишга бағишланган ушбу ҳаётий китоб бизнинг китобхонларга етиб боришини истадик. Иккинчи томондан эса, мамлакатимизда ногиронларга хизмат кўрсатиш соҳасининг ўта саёзлиги сабабли муаллифнинг кўплаб маслағатларига амал қилиш имконияти мавжуд эмаслигини англаб турибмиз. Ногирон бўлиш барча ерда ҳам ёмон. Бироқ ногиронлар бизда дуч келиши мумкин бўлган энг катта қийинчиликлар, Қадимий Англия ногиронлари учун сабабли узоқ ўтмишда қолган. Бунга сабаб тиббиёт муваффақиятлари, жисмоний камчиликларнинг ўрнини тўлдирувчи мосламалар турларининг кўплиги, ногиронларга турли кўринишдаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашувчи ижтимоий ёрдам ташкилотларининг қудратли тармоғининг шаклланганлигидир. М.Айшервуднинг китобида ногиронлар каби, уларга ёрдам берувчилар учун ҳам кўплаб қимматли маслаҳатлар мавжуд. Бундан ташқари ушбу китоб бизнинг кундалик ҳаётимиздаги ногиронларнинг мушкул аҳволини реал баҳолаган ҳолда ривожланган мамлакатларнинг ногиронларга ёрдам кўрсатиш махсус ижтимоий хизматлари тизимини тўлиқроқ англаш имконини беради. М.Айшервуднинг “Ногиронларнинг тўлақонли ҳаёти” китоби, яна бир бор ўткир ижтимоий муаммолар айнан жамият қурилиши тизими, давлат монополиясининг тиббиётга ҳам, ишлаб чиқариш тармоғига ҳам, ижтимоий кўмак хизматлари фаолиятига ҳам тайзиқ ўтказишига имкон бермаган давлатларда ҳал этилишини кўрсатмоқда. Айнан ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан эркин бўлган жамиятда унинг барча аъзоларининг фаровонлигига эришиш имконияти мавжуд. Агар биз буни англаб олмасак, у ҳолда барча эзгу тилакларимиз фақатгина Ғарбда ногиронлар қандай яшаётганларини ўқишдан иборат бўлибгина қолади. Кўп сонли муаллифлар шунингдек, Россиядаги ҳайрия марказларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизми ишлаб чиқилмас экан, ижтимоий-ҳайрия тиббий-ижтимоий турдаги ташкилотларни шакллантиришнинг альтернатив усуллари ҳақида гап-сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳайрия ташкилотлари шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорлик қилишлари мумкин ва зарур. Бироқ федерал даражадаги қонуний таянч мавжуд бўлиши лозим. Ижтимоий буюртма ҳақидаги қонун лойиҳаси анча аввал, 1995 йилдаёқ тайёрланган, бироқ ҳозирги кунга қадар Давлат Думасида “жилолмай” турибди. Бироқ ижтимоий ходимларнинг ўзининг янги иш услубларини ўрганишга бўлган истаклари, улар пациентлардан олаётган ташаккурлари, албатта уларга илҳом бахш этмоқда ва ушбу олийжаноб ишни амалга ошириш учун кўпроқ куч бағишламоқда. Ушбу диплом ишининг биринчи бўлимида имконияти чекланган кекса ёшдаги кишиларга стационар, яримстационар, шунингдек уйда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг асосий хусусиятлари ўрганиб чиқилади. Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатишнинг энг афзал усули деб ҳисобланганлиги туфайли, иккинчи бобда профессионал ижтимоий ходимларнинг ўз вазифаларини максимал даражада самарали бажариши учун зарур бўлган асосий қоидалар рўйхати келтирилган. Назарий маълумотларга амалий мисоллар ҳам айнан шу ерда келтириб ўтилган. Айнан шу тавсиялар амалда стационарларда, айниқса махсус асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги муаммоси мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Учинчи бобда ногиронларга хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар учун берилган асосий тавсиялар ёритиб берилади. Мураккаб бўлмаган маслаҳат ва тавсиялар нафақат мутахассислар учун фойдали, балки биринчи маротаба имконияти чекланган кекса ёшдаги кишилар билан тўқнаш келган кишилар учун ҳам фойдали. Уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш (жумладан, ижтимоий-тиббий) қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: ҳозирда у ижтимоий хизмат кўрсатиш муниципал марказларида ёки аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари томонидан барпо этилган тегишли бўлинмалар томонидан амалга оширилади. Ижтимоий ёрдам қуйидагиларни қамраб олади: овқатланиш, турмуш ва бўш вақтларни тўғри ташкиллаштириш бўйича хизмат кўрсатиш; ижтимоий-тиббий ва санитар-гигиеник хизматлар; ногиронларга таълим олишга ва ишга жойлашишга ёрдам кўрсатиш; хуқуқий хизматлар, шунингдек, одатий хизматларни ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиш; тўлиқ ёки қисман пул тўлаш шартлари асосида тиббий ёрдамларнинг алоҳида турлари, кучсизланиб қолган беморларни боқиш, санитар-маърифий ишлар олиб бориш ва ҳоказолар тақдим қилинади. Кекса ёшдаги ва ногирон кишиларга ижтимоий хизмат кўрсатиш турларига шунингдек, тезкор ижтимоий хизмат ва ижтимоий-консультатив ёрдам кўрсатиш ҳам киради. Ўзига хос хусусияти қуйидагича: тезкор ижтимоий хизмат, ижтимоий хизмат кўрсатишга муҳтож бўлган кекса ёшдаги фуқароларга ва ногиронларга бир марталик шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади; кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларга ижтимоий-консультатив ёрдам кўрсатиш уларнинг жамиятда адаптация қилишига, ижтимоий кескинликни кучсизлантириш, оилада ижобий муносабатларни яратиш, шунингдек, шахс, оила, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни таъминлашга қаратилган. Тезкор ижтимоий хизмат кўрсатиш қуйидагиларни назарда тутади: ўта муҳтожларни бир марталик текин иссиқ овқат ёки маҳсулот тўплами билан таъминлаш, кийим-бош, оёқ-кийим ва энг зарур нарсалар билан таъминлаш, бир марталик моддий ёрдам билан таъминлаш, вақтинчалик турар жой олиш учун ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо. Ижтимоий-консультатив ёрдам қуйидагиларни назарда тутади: ижтимоий-консультатив ёрдамга муҳтож кишиларни аниқлаш, турли кўринишдаги ижтимоий-психологик оғишларни олдини олиш тадбирларини, кекса ёшдаги кишилар ва ногиронлар яшовчи оилалар билан иш олиб бориш, уларнинг бўш вақтларини ташкиллаштириш, ногиронларга таълим олишда, касб танлашда ва иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ва ҳоказо. Тезкор ижтимоий ва ижтимоий-консультатив ёрдам билан шуғулланувчи ижтимоий хизмат кўрсатиш муниципал марказлари шуғулланувчи ижтимоий хизматни, шу мақсадда тегишли бўлинмаларни ташкил этувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш. 2-машғулот Асосий назарий концепциялар ва кекса ёшдаги кишилар билан ижтимоий иш олиб бориш мақсадлари. Хорижда кекса ёшдаги кишилар билан ижтимоий иш олиб бориш (турли мамлакатлар мисолида). Чет мамлакатларда имконияти чекланган кишилар билан ижтимоий иш олиб бориш тажрибаси. Бирлашган миллатлар ташкилоти Низом(устав)ида келтирилганидек, жаҳон ҳамжамиятининг асосий мақсадларидан бири – бу инсоннинг асосий хуқуқларига ишончни, инсон шахсининг қадр-қиммати ва қадриятларини мустаҳкамланишидир. Барча ривожланган мамлакатларда инсон, унинг ҳаёти ва соғлиги, ор-номуси ва қадр-қиммати, унга тегишли бўлган хуқуқ ва эркинликлар ижтимоий турмушнинг олий қадриятларига киритилган. Фуқароларнинг эркинликлари ва тенг хуқуқлиликлари демократик тузумнинг барчага маълум бўлган ҳақиқатлари сирасига киради. Шу билан бирга, ҳар қандай мамлакат аҳолиси таркибида доимо жамият томонидан кўрсатиладиган юқори эътиборга, давлат томонидан уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилинишига муҳтож ижтимоий гуруҳлар мавжуд бўлади. Бу энг заиф ижтимоий қатламлар бўлиб, булар қаторига катта ёшдаги, ўз ҳаётини жамиятга хизмат қилишга бағишлаган ва жамият ҳам унинг яхшилигини ортиғи билан қайтаришига лойиқ бўлган кишилар ҳам киради. Ривожланган мамлакатларда юз бераётган демографик ўзгаришлар кекса ёшдаги кишиларнинг нисбий улуши ва абсолют сонининг тезкор равишда ўсиб бораётганлигини кўрсатиб турибди. АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотига кўра, ҳозирги кунда 85 ёшдан катта бўлган америкаликларнинг 3,3 млн кишини ташкил этаётган бўлса, 2080 йилга келиб бу кўрсаткич 18,7 млн.ни ташкил этади. Деярли ўхшаш ҳолатлар Ғарбий-Европа мамлакатларида ҳам кузатилади. Туғилиш даражасининг нисбатан қисқариши шароитида аҳолининг “қариш” жараёни юз бермоқда, бу эса улкан ва мураккаб муаммолар мажмуини келтириб чиқаради. Юз бераётган ўзгаришлар кекса ёшдаги кишиларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган турли давлат ва жамият структураларига ўтказиладиган босим даражасини кескин равишда ортиб кетишига олиб келмоқда. Бунда нафақат бугунги кундаги вазиятни, балки уларнинг кириб келишига бугунданоқ тайёргарлик кўриш лозим бўлган ҳолатларни ҳам кўра билиш жуда муҳим. Қуйида Ғарбий Европа, АҚШ ва Японияда кекса ёшдаги кишиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг аниқ масалалари қай йўсинда ечилишини акс эттирган аниқ ва меъёрий маълумотлар келтирилган. Албатта, бу мамлакатлар топаётган ечимлар кўп жиҳатдан ушбу мамлакатлар томонидан эришилган умумий таъминланганлик, фаровонлик даражаси билан боғлиқ. Бироқ шунга қарамасдан, жаҳон тажрибасини ўрганиш, муаммолар ва уларнинг ечимлари билан танишиш – бу келажак учун зарур бўлган тайёргарлик, бизни эртага кутаётган қарор ва амалга ошириладиган ишларга бугунги кундаги тайёргарлигимиздир. Ҳозирги кунда Европа иқтисодий иттифоқига кирувчи мамлакатларнинг 12 нафарининг ўзидаёқ 30 млн. киши жисмоний ва психик табиатга эга бўлган жиддий ва узоқ давом этадиган касалликлардан азият чекмоқдалар. Уларнинг 10 млн. кексайиш йўлидаги кишилардир. Биргина шу ҳолатнинг ўзиёқ ушбу кишилар муҳтож бўлган тиббий, санитарияга оид, ижтимоий ва хуқуқий ёрдам кўламини баҳолаш имконини беради. Бунга шунингдек, яқин 35 йил ичида энг кекса ёшдаги кишилар сони икки баробарга ортиб кетишини ҳам қўшиб қўйиш лозим. Албатта, бугунги кунда ушбу юз йилликдан кейинги даврда кекса ёшдаги кишиларнинг ҳолати қандай бўлиши тафсилотларини тасаввур қилиш жуда мураккаб. У, айни дамда аниқлаб олиш қийин бўлган иқтисодий, миграцион, сиёсий ва бошқа турдаги кўплаб омилларнинг таъсирига боғлиқ бўлади. Бироқ агар бугунги куннинг ўзидаёқ жиддий чоралар кўрилмаса, ҳозирда юзага чиқа бошлаган муаммолар кескин равишда кучайиб кетиши мумкин. Улардан фақатгина келгуси ҳаёт давомида даромад (нафақа хуқуқи)га тегишли бўлган, уй-жой хуқуқи, кекса ёшдаги кишиларни парваришлаш ва уни молиялаштириш ва ҳоказо каби масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни юзага келтирувчи фаол меҳнат фаолиятини тўхтатиш, жисмоний ва маънавий саломатлик, ёлғизлик каби айримларини келтириб ўтамиз. ШВЕЦИЯ Швециянинг децентрализация (марказлашган системадан марказлашмаган системага ўтиш ёки ўтказиш) тузуми маҳаллий автономия (ўз-ўзини мустақил бошқариш)га интилиш ва децентрализация ўртасида мувозанат ўрнатишга муваффақ бўлди. У ҳар бир фуқарони бир хил ижтимоий шароитлар билан таъминлади, унинг яшаш жойидан қатъий назар маҳаллий жамоалар томонидан таклиф этилувчи хизматлардан бир хилда фойдаланиш имконини яратди. Бунда у бой ва камбағал муниципалитет(маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш орган)ларини молиявий тенглаштиришга таянади. Ижтимоий хуқуқларни конституцион ҳимоя қилиш 1982 йилда Ижтимоий таъминот ҳақидаги Қонунда ўз ифодасини топади. Бу индивиднинг бешта асосий тамойилга мувофиқ жамоа томонидан кўрсатиладиган ёрдам олиш хуқуқини таъкидлайди. Меъёрлаштириш принципи. Имкон қадар ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш ва меъёрий ва унга максимал даражада яқин бўлган шароит ва муҳитда яшаш хуқуқига эга бўлиши лозим. Инсон эҳтиёжларининг глобаллик принципи. Инсон фаровонлигиучун зарур бўлган жамики, ҳох у психологик, жисмоний ёки ижтимоий эҳтиёж бўлсин, ягона ва яхлит мажмуани ҳосил қилган ҳолда эътиборга олиниши лозим. Ўз мавқеини белгилаш принципи. У инсон шахсининг бирлиги ва дахлсизлигини ҳурмат қилишни тақозо этади. Ҳар бир шахс ўз турмуш тарзини танлаш ва мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шахсий хавфсизлик ва ўзини мустақил равишда бошқариш хуқуқи кекса ёшдаги кишилар учун зарур бўлган парвариш талаблари билан мувофиқлаштирилиши лозим. Ҳамдардлик принципи. Ҳар бир инсон нафақат ўз ҳаёт шароитларига, балки жамоа ҳаётига ҳам таъсир кўрсата олиш имконига эга бўлиши лозим. кекса ёшдаги кишилар ҳам шунингдек жавобгарликни ўз зиммаларига олишни ва ўзларини керакли деб ҳисоблашни истайдилар. Соғлом рағбатлантириш принципи. Кекса ёшдаги кишиларга уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ва уларни ўраб турган меъёрий ва рағбатлантирувчи муҳит шароитларида бошқа шахслар билан ҳамкорликда бажарилувчи вазифалар юкланиши лозим. Ўрганилаётган қонуннинг энг муҳим қисмини “Ёрдам олиш хуқуқи” деб номланган 6-моддаси ташкил этади. Унда назарда тутилган хуқуқ жуда кенг изоҳланади ва нафақат молиявий ёрдамни назарда тутади. Масалан, кекса ёшдаги кишиларга ғамхўрлик кўрсатишга келсак “ижтимоий ишлар қўмитаси, кекса ёшдаги кишилар алоҳида, фаол ва тўлиқ ҳаёт кечиришларини назорат қилиб бориши зарур. Барча зарур қулайликларга эга бўлган турар жой, махсус мослаштирилган транспорт воситалари, оилавий ёрдам – ушбу вазифани муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган чора-тадбирларининг айримларидир”. Ушбу қонун кекса ёшдаги ҳар бир шахснинг жамоа ва ҳар бир коммуна томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мустақил мавжуд бўлиш имконини йўқотган кекса ёшдаги кишиларга, уларнинг алоҳида ҳаёт кечириши учун зарур бўлган жамики зарур бўлган ёрдам ва хизматларга эга бўла олиш хуқуқини тасдиқлайди. Кекса ёшдаги кишиларни ижтимоий ҳимоя қилиш уларнинг моддий таъминланиши билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир швециялик фуқаро ўзининг даромадидан, меҳнат фаолияти олиб борганми ёки йўқмилигидан қатъий назар қарилик пенсияси олиш хуқуқига эга. Бу – базавий миллий пенсия (нафақадир). Унга яна ягона молиявий институт тасарруфида бўлган касбий даромадга пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиладиган қўшимча нафақа ҳам қўшилиши мумкин. Кекса ёшдаги кишиларнинг эҳтиёжини қондира оладиган турар жойнинг мавжудлиги. Бу каби турар жой, ҳақиқатан ҳам кекса ёшдаги кишилар учун жуда зарур. Улар яхши сифатга эга бўлган ва ижтимоий, тижорат, тиббий-ижтимоий ва маданий хизматлар кўрсатувчи муассасалар яқинида жойлашган турар жойларда яшашлари ўта муҳим. Ижтимоий таъминот қонунига мувофиқ, ҳар бир коммуна (мулк ва мећнатни умумлаштириш асосида тузилган кишилар жамоаси)да ташкил этиладиган ижтимоий ишлар бўйича Комиссия, кекса ёшдаги кишилар етарли даражадаги қулайликларга эга бўлган турар жойларга эга бўлишлари лозим. Кекса ёшдаги шахс қатор нафақа ва/ёки турар жой олиш хуқуқига эга: Уй-жой учун нафақа ёки уй-жойни таъмирлаш учун ёрдам пули (дотация); Оддий ёки махсус мослаштирилган турар жой; Коммуна томонидан аҳволи оғир ногиронларга мўлжалланган, қулайлик даражаси юқори бўлган турар жой ажратилиши. Бу каби турар жой кекса ёшдаги кишиларни бир вақтнинг ўзида ҳам турар жой билан, ҳам уларнинг мустақил ҳаракат қила олишини ва хавфсизлигини таъминлайди. Бу ҳолатда у қулайлиги ўта юқори бўлган яхлит турар жойга, қатор хизматлар ва махсус телекузатув қурилмасига эга бўлади: Ётоқхона доирасида алоҳида хона; Соғлиги ўта оғир ҳолатда бўлган кекса ёшдаги кишиларни парвариш қилиш учун мўлжалланган пансионат(қариялар уйи)лар ёки тиббий характерга эга бўлган институтлар. Ижтимоий ёрдам ва ижтимоий таъминот қонунга мувофиқ кекса ёшдаги кишиларга ижтимоий ғамхўрлик қилиш, уларнинг ижтимоий таъминотига масъул бўлган коммуналар томонидан кўрсатилади. Коммуналар кекса ёшдаги кишилар алоҳида (автоном) ҳаёт кечиришларини таъминлаш имкониятига эга бўлган турли ва кўп қиррали хизматлар кўрсатишни таъминлашлари зарур. Хўжаликни юритишда кўрсатиладиган ёрдам фаолиятнинг турли кўринишларини (овқат тайёрлаш, хоналарни йиғиштириш, кир ювиш, шахсий эҳтиёжларга кўмаклашиш ва ҳ.к.) қамраб олади. Бу каби ёрдам кўрсатиш, кекса ёшдаги киши марказдан узоқда яшаган ҳолатларда тозалаш ишлари, техник ёрдам учун зарур бўлган барча анжомларни, махсус санитария материаллари, турли жанрдаги китобларни етказиб берувчи махсус транспорт ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Кекса ёшдаги кишиларга ёрдам кўрсатиш шунингдек, кекса ёшдаги кишилар бошқа шахслар билан мулоқот қила олишлари учун транспорт хизматини ҳам ўз ичига олади. Бу хизматларнинг айримлари бепул, айримларига эса қисман ҳақ тўланади. Тиббий хизматлар ва парвариш қилиш 1983 йилда кучга кирган, жамият соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлар қонунига мувофиқ таъминланади. Ушбу қонунга кўра, соғлиқни сақлаш хизматлари маҳаллий жамоалар тасарруфига киради (графликларнинг 23 та Кенгаши ва 3 нафар коммуналар – Гетеборг, Мальме, Готланд). Қонун, “Графликлар кенгашлари аҳолига зарурий санитар ва тиббий хизматлар кўрсатадилар ва жамият соғлиқгини сақлаш учун тегишли шароитлар яратадилар”, деб белгилаб қўяди. Жумладан у тиббий хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд бўлиши, ва пациентнинг эркин танлаш ҳуқуқи эътиборга олиниши лозимлигини алоҳида таъкидлайди. Тиббий парвариш оммавий сектор тасарруфида, деб ҳам тахмин қилинади. Тиббий ёрдам асосан графликлар кенгашлари томонидан, турли давлат дотациялари ва суғурта қилиш умумий тизими ҳисобидан тўлдирилган ҳолда молиялаштирилади. Бу деярли бепул бўлган миллий соғлиқни сақлаш хизматидир. Жамоатчилик (ижтимоий) касалхоналарида даволаниш бепул. Касалхонадан ташқарида берилган маслаҳатларгагина қанчадир тўлов олинади. Соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган миллий сиёсатни ишлаб чиқишга жавобгарлик парламент ва ҳукумат гарданида ётади. Парламент томонидан 1985 йилда маъқулланган асосий Низомлар авваламбор қуйидагиларни қамраб олади ва таъкидлайди: хавф даражаси юқори бўлган гуруҳларга устунлик берилганда соғлигини тиклашга муҳтож бўлганларнинг барчасининг тенглиги; индивиднинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда санитар ва тиббий хизматларнинг тақдим этилиши; кекса ёшдаги кишилар, руҳий хасталар ва ногиронларга ғамхўрлик қилиш; махсуслаштирилган институтларда ғамхўрлик кўрсатиш билан қиёслаганда афзаллик уй шароитида парваришлашга берилиши зарур; жамоа ва индивидуал даражада ооҳлантирувчи чоралар кўриш; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимининг базавий асоси деб ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қонунчилик шунингдек, бевосита пациентларга тегишли бўлган низомларни ҳам қамраб олади. Бу: соғлиқ ҳолати, зарурий тадқиқотлар ва муолажа ҳақида маълумот олиш хуқуқи; парваришлаш масаласида маслаҳатлашиш ва келишиб олиш хуқуқи; даволанишдан бош тортиш хуқуқи; жамики касаллик тарихи билан танишиш хуқуқи; махсус инстанция (идора)га –парваришни амалга ошираётган ходим томонидан қўпол равишда қонунбузарликлар амалга оширилганда соғлиқни сақлашнинг интизом Қўмитасига мурожаат қилиш хуқуқи. Соғлиқни сақлаш соҳасида сиёсат, мустақил ҳаракатланиш имкониятини йўқотган кекса ёшдаги кишиларга мувофиқлаштирилган равишда, жамоага максимал даражада интеграция (мослаштириш) қилишдан иборат. 70-йилларнинг бошлариданоқ тўлақонли устунлик дастлабки тиббий хизмат кўрсатиш тизимига берила бошлади. Ушбу тизим тиббий хизматнинг юқори сифати ва иқтисодий самарадорлигини таъминловчи тизим, деб ҳисобланади. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга кекса ёшдаги шахс узоқ муддатли тиббий даволанишни талаб этган ҳолда, жисмоний ва ақлий қобилиятнинг заифлашиши натижасида доимий кузатувга ва тиббиёт ходимлари томонидан жиддий ёрдамни талаб этувчи ҳолатларда мурожаат қилинади. Ушбу ҳолатларда, беморга хизмат кўрсатишга масъул бўлган врач ва тиббиёт ҳамширасининг уйда тиббий ёрдам кўрсатишга мурожаат қиладилар. Уларга кекса ёшдаги кишиларнинг оила аъзолари ёки бошқа яқин кишилари ёрдам кўрсатадилар. Ёрдамга муҳтож киши ўзини хавфсиз сезиши учун тез ёрдам хизмати оғир касаллик билан оғриган шахсга кеча-кундуз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди. Тезкор ёрдам шунингдек, ижтимоий табиатга эга бўлган қийинчиликларда ҳам тақдим қилинади: срим амбулатор ёрдам кўрсатиш; узоқ муддатли тиббий ёрдам кўрсатиш; санаторияда даволаниш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling