Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet32/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

БУЮК БРИТАНИЯ
Буюк Британиянинг давлат сиёсати кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларга уй шароитида, биринчи навбатда кенг кўламда ижтимоий хизмат кўрсатишнинг ностационар кўринишлари ва турларини тақдим қилиш орқали тўлақонли шароитлар яратишга қаратилган. Бунинг сабабларидан бири, кўпинча шахсий тиббий хизмат кўрсатиш, фаол тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш имкони мавжуд бўлмагани сабабли ушбу даражадаги шахсларга тўлақонли ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган интернат муассасаларини етарли даражада ривожланмаганлигидир. Кекса ёшдаги ногиронларга уйда кўрсатиладиган ижтимоий ва тиббий ёрдам, умуман мамлакатда ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг муҳим элементи, деб ҳисобланувчи, ушбу категорияга мансуб шахсларнинг ёлғизлик ва ҳаётга қизиқишининг йўқолиши, атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳаёт шароитларини яхшилаш билан боғлиқ бўлган муаммоларини ечишдан иборат деб ҳисобланади.
Давлат соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, меҳнат, уй-жой қуриш вазирликлари орқали ижтимоий сиёсатнинг умумий принципларини амалга оширишни мувофиқлаштиради ва молиявий назоратни амалга оширади. Ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, мажбурий бўлгани каби қўшимча хизматларни ҳам амалга оширувчи, бунда хизматларни танлашда уларга нисбатан эркинлик ҳам тақдим этилган, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари зиммасига юкланади. Ижтимоий дастурларни амалга ошириш сони кўп бўлмаган штатдаги ходимлар ва турли ижтимоий, диний, ҳайрия, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлган кўплаб кўнгиллилар томонидан амалга оширилади. Ушбу тизим умуммиллий кўламда кекса ёшдаги кишиларга ижтимоий хизмат кўрсатиш Давлат Қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Алоҳида шахслар билан иш олиб боришда ижтимоий хизматлар қандай ёрдамларни амалга оширишлари мумкин?
Кекса ёшдаги кишиларга ижтимоий хизмат кўрсатишда асосий жавобгарлик Англия ва Уэльсдаги маҳаллий ҳокимият органларининг ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлинмалари, Шотландияда ижтимоий иш бўлинмалари ва Шимолий Ирландияда ижтимоий хизмат департаментлари зиммасида ётади. Ижтимоий хизматлар томонидан тақдим этилаётган воситаларнинг катта қисми, мижозлар ўз уйларида мустақил равишда ҳаёт кечира олишлари учун кўрсатиладиган ёрдамга йўналтирилган. Уй хўжалигини юритиш ишларида юзага келадиган қийинчиликлар “уйда ёрдам кўрсатиш” ходимлари ташрифлари, шунингдек, кир ювиш ва уйга овқат олиб келиб бериш хизматларини кўрсатиш ёрдамида енгиллаштирилиши мумкин. Бунга шунингдек, турар жойига кўра соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатиш органлари хизмати ҳам киради: масалан, кекса ёшдаги кишига ванна қабул қилиш, укол қилиш, ярасини боғлашда ёрдам кўрсатиш учун участка ҳамширасининг ташрифи. Кундузги марказларга ташриф буюриш, одатда ёлғиз кишилар яшовчи ёлғизликни нисбатан енгиллаштириши мумкин. Ушбу кундузги марказларда ланч(тушлик)-клублар, устахоналар ишлаб туради, қадоқларни даволовчи оператор, бошқа тиббий хизмат кўрсатувчи ходимлар, таълимни давом эттириш учун ўқитувчилар хизматлари тақдим этилиши мумкин.
Бошқа ўз уйида яшай олмайдиган шахслар учун, махсус муассасаларда нафақат доимий турар жой, балки кекса ёшдаги қариндошларини парвариш қилаётганларнинг юкини енгиллатиш мақсадида вақтинчалик турар жой билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилади. Ушбу муассасаларнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари жисмоний эҳтиёжларни қондириш билан бир қаторда кенг кўламдаги бошқа хизматларни ҳам тақдим қиладилар. Жамики ходимлар, ижтимоий ходимлар ҳам шулар жумласига киради, ушбу муассасада яшаётганларнинг ҳиссий, ижтимоий эҳтиёжларини қондирилишига, алоҳида шахс каби бутун гуруҳнинг вақт ўтказиши ҳақида қайғурадилар. Мумкин бўлган ҳолатларда ушбу муассасада яшаётган кишиларнинг ўз уйларига қайтишларига имконият яратадилар ва кўмаклашадилар.
Мамлакатимизда мавжуд кекса ёшдаги кишилар учун мўлжалланган интернат-уйларнинг энг кўп қисми оиласи бўлмаган, ёки турар жойига кўра фаолият олиб борувчи ижтимоий хизмат ходимлари кўмаклашган ҳолда ҳам яқинларига ғамхўрлик қила олмайдиган қариндошлари мавжуд бўлган қарияларга мўлжалланган. Бошқа муассаса(уй)ларда эса кўрлик, карлик, ақлий заифлик каби алоҳида муаммолари мавжуд кишиларга ғамхўрлик қилинади, бироқ кекса ёшдаги кишиларга мўлжалланган уйларнинг кўп қисми махсуслаштирилмаган турдаги уйлардир. Таъминот шунингдек, кекса ёшдаги фаол турмуш тарзини кечираётган кишиларга, уларга махсус посёлкаларда ҳам кўрсатилади, бу каби поселкалар одатда кичик уйчалар, квартиралар ёки бир қаватли олди айвонли бинолардан иборат бўлиб, бу ерда яшовчилар мустақил ҳолда ҳаёт кечиришлари мумкин, уларга турли кўринишдаги қулайликлар тақдим қилинади, шунингдек хизмат жойида яшовчи ходим эса зурур бўлганда уларга тезкор ёрдам кўрсатади.
Махсус қарияларга мўлжалланган муассасаларда ишловчи ижтимоий ходимлар, фақат шу каби мижозлар билан шуғулланиши даргумон, бироқ улар маслаҳат беришлари ва турмуш ўртоғини йўқотиш, бошқа одамларга қарамлик, жисмоний дармонсизлик, касалхонага тушиб қолиш, ёки мустақил ҳаёт кечириш имкони умуман мавжуд бўлмайдиган интернет-уйга бориш зарурияти каби қариялик муаммоларига кўникишда қандайдир ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ижтимоий ходимлар шунингдек, кекса ёшдаги кишиларнинг, оиласидаги қариянинг тобора уларнинг ёрдамига муҳтожлиги ортиб бориши билан юзага келувчи муаммоларни ҳал эта олиши учун маслаҳат ва ёрдамга муҳтож оилалари билан иш олиб борадилар. Маҳаллий ҳукумат органлари хизматидаги ижтимоий ходимлар, ижтимоий хизматнинг хавф даражаси юқори бўлган одамларни аниқлаш учун жуда қулай бўлган райондаги офислари бўлинмаларида (кундузги марказларда, интернат-уйларда, соғлиқни сақлаш муассасаларида ёки ушбу иш билан асосий амалий иш жараёнида шуғулланиши мумкин) ишлашлари мумкин. Бу айниқса ёлғиз кишилар билан ижтимоий иш олиб боришда катта самара беради.
Ижтимоий ходимлар ва ижтимоий хизмат ходимлари кўнгиллилар ташкилоти ёки кекса ёшдаги кишиларнинг турмуш тарзини яхшилаш билан шуғулланувчи шахсий уйлар эгалари томонидан ишга олиниши мумкин. Турли агентликларда ишловчи, ойлик маош тўланувчи ходимларга қўшимча равишда кўнгиллилар давлат ва кўнгилли ташкилотлар томонидан тақдим қилинувчи қатор хизматларни кўрсатишлари мумкин. Масалан, уйда ўтириб қолган ёки касалхонада даволанаётган кекса ёшдаги кишиларни келиб кўриш, уларга харид қилишда, боғни парваришлашда, транспорт воситаси тақдим қилишда ёрдам кўрсатиш. Кекса ёшдаги ва ногирок кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришнинг энг кўп тарқалган турлари сирасига, одатда диний ва ижтимоий-ҳайрия ташкилотлари томонидан ташкил этилувчи “ижтимоий клублар” ёки “ижтимоий кафелар”ни киритиш мумкин. Улар фаолиятининг асосий йўналишлари – кекса ёшдаги кишиларнинг ўзаро мулоқотини, уларнинг бўш вақтларини ташкиллаштириш, улар учун унча қиммат бўлмаган тушликларни ташкил қилиш, улар учун тиббий, хуқуқий, ижтимоий-психологик маслаҳатларни ташкиллаштиришдан иборат. Айрим клублар тиббий ва физиотерапевтик хоналарга, даволовчи жисмоний тарбия залларига, ижтимоий ходимлар хоналарига эга, бошқалари эса фақатгина емакхона ва дам олиш хонасига эга.
Бу каби ижтимоий клубларнинг бир қисми ёшга оид жиҳатга кўра, яъни фақатгина кекса ёшдаги кишиларга хизмат кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилган, қолганлари эса – манфаатларнинг умумийлигига кўра ташкиллаштирилган, ва уларга аъзолик асосан ёшга қараб белгиланади. Кекса ёшдаги кишиларнинг катта қисми одатда амалий санъат, қўл ҳунари ва бошқа қизиқишларга бағишланган, қизиқишлар турига кўра ташкил қилинган клубларни афзал кўрадилар. Кекса ёшдаги кишиларнинг меҳнатга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш мақсадида ижтимоий ташкилотлар ташаббуси билан қатор графликларда меҳнат ва жиҳозларнинг оддий турларини қўллаган ҳолда махсус цехлар ташкил этилган. Кўплаб маҳаллий фирмалар бу каби цехларга ҳайрия фаолияти сифатида бепул хом-ашёлар ва буюртмалар тақдим қиладилар.
Кекса ёшдаги, айниқса ёлғиз кишилар ўртасида, шунингдек ўз фаолиятини ушбу шахсларнинг бўш вақти ва овқатланишини ташкиллаштиришга, шунингдек таркибида доимий ғамхўрликка муҳтож қариялар ва ногиронлар мавжуд бўлган оилаларга ёрдам кўрсатишга йўналтирган кундузги марказлар оммалашган. Кундузги марказлар, одатда, хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг турар жойлари яқинида ва транспорт қатнови яхши йўлга қўйилган ҳудудларда жойлашади.
Қатор жойларда, ҳар йили кекса ёшдаги кишиларга табиат қўйнида, денгиз қирғоғидаги дам олиш уйлари ёки пансионатларида бир ёки икки ҳафталик дам олиш имкониятини берувчи, ижтимоий хизмат ташкилотлари кенг машҳурликка эга. Бу каби хизматларгатўлов одатда уй шароитида ҳаёт кечиришдан қимматга тушмайди. ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятини нисбатан йўқотган кекса ёшдаги кишиларга хизмат кўрсатиш ўз-ўзини бошқариш ҳудудий органлари раҳбарлиги остида асосан кўнгиллилар томонидан “дўстона қўшничилик” тизими ёки уйда ёрдам кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилади. Кўнгиллиларнинг кўп қисмининг ўзи ҳам пенсионер эканлиги аҳамиятга молик. Ёрдам кўрсатишнинг кенг тарқалган усулларидан бири уйга тушлик олиб келиб беришдир, бунда энг заиф кишиларга иссиқ овқат “кўчиб юрувчи ошхона” махсус хизмати томонидан амалга оширилиши мумкин. Кўп қарияларга хоналарни йиғиштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, овқат тайёрлаш, кир ювиш ва ҳоказо ишларда ёрдам кўрсатилади.
Қарияларга уйда хизмат кўрсатиш бўлимлар томонидан ҳам амалга оширилади. Бу кўплаб қариялар уйи қошида мавжуд бўлган хизмат бўлиб, уларнинг вазифасига ушбу муассаса яқинида яшовчи қарияларни иссиқ овқат билан таъминлаш, уйларини йиғиштиришда кўмаклашиш, кир ювиш, квартирани иситиш кабилар киради.
Қариялар ва ногиронлар учун энг мақбул яшаш шароитларини яратиш бўйича орттирилган тажриба катта эътиборга молик. Турар жой уларнинг ҳолатига жавоб бера олмайдиган ҳолатга келиб қолса, маҳаллий ҳукумат органлари ёки ижтимоий ташкилотлар турар жойни қайтадан ускуналайдилар ёки ўртача нархга махсус ускуналаштирилган, ёрдам кўрсатиш хизматлари ходимлари ёки қариндошлари билан боғланиш воситалари билан жиҳозланган квартиралар тақдим қилишлари мумкин. Битта районда кекса ёшдаги кишилар учун мўлжалланган квартиралар сони нисбатан кўп бўлган ҳолатларда ижтимоий хизмат ҳудудий қўмиталари кўпинча бу каби турар жойларни назорат қилувчи ойлик маош олиб ишловчи махсус бошқарувчи лавозимини жорий қиладилар, ва кўпинча бу шахс тиббий маълумотга эга ва зарурият туғилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконига эга.
Кекса ёшдаги кишилар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишда муҳим ўрин соғлиқни сақлаш органларига ажратилади. Тиббиёт ҳамширалари мунтазам равишда уларни уйларига келадилар, уларга тиббий ёрдам кўрсатадилар, уларга ва уларнинг қариндошларига касалликларни олдини олиш, парҳезлар, парваришлаш бўйича маслаҳатлар берадилар. Соғлиқни сақлаш муассасалари кўпинча кекса ёшдаги кишиларга санитария ва гигиена воситаларини тақдим қиладилар. Хизмат кўрсатишнинг кенг тарқалган усулларидан бири, қариялар ёки имконияти чекланган кишиларнинг қариндошларига аҳамиятли ёрдам кўрсатувчи кундузги ёки кечки ҳамшираларнинг уйда навбатчилик қилишидир. Агар қариялар уйда тегишли тиббий ёрдам ола олмасалар, уларни даволаниш ва реабилитацион чоралар ўтказиш мақсадида узоқ муддат даволаниш имкони мавжуд бўлган ихтисослаштирилган стационарларга, хусусий касалхоналарга ёки интернат-уйларга юборишлари мумкин.
Бундан ташқари мамлакатда вазифаси нафақат махсуслаштирилган даволовчи ва профилактик ёрдам кўрсатишдан, балки тиббий ёрдам кўрсатиш, ва жиддий касаликка чалинган қарияларга қариндошлари таътилга чиққан вақтда уйда ғамхўрлик қилишдан иборат бўлган 200га яқин гериартрик госпиталлар мавжуд. Кўплаб гериартрик госпиталлар қошида қариялар учун, асосий вазифаси қариялар касалхонадан чиққанидан сўнг уларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ва даволашни давом эттиришдан иборат бўлган кексалар учун кундузги стационарлар ташкил этилган. Ушбу бўлинмаларда қариялар клиник ва лаборатория текширувларидан ўтадилар, физио ва меҳнат терапия курсларидан фойдаланадилар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling