Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ҳаётий фаолиятнинг турли соҳаларида ижтимоий ишнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касбий ролларни белгилаш
5. Ҳаётий фаолиятнинг турли соҳаларида ижтимоий ишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ижтимоий ишчиларнинг роллари ва функциялариThe Role and Functions of Social Workers. In A. Hamid, Introduction to study, living &Social Work in the US (pp. 37-51). Инглиз тилидан таржима Ижтимоий ишчилар амалиёт билан шуғулланганларида бирор нарсага муҳтожлик сезган одамлар учун кенг доирадаги хизматларни тақдим этадилар. Бошқа фаолият соҳаларининг вакиллари, шу жумладан, волонтёрлар мижозлар гуруҳига ижтимоий хизматларни тақдим этишда қатнашган тақдирда мазкур касб-кор билан боғлиқ бўлган ўзига хос амалий ролларни бажариш учун ижтимоий ишчи махсус тайёрганлик кўрган бўлиши лозим. Ижтимоий иш луғатига биноан, роль бу «муайян мавқега эга бўлган кишига тайин этилган маданий шароитларга боғлиқ хулқ-атвор туридир». Шундай қилиб, ролли хулқ-атвор кўпроқ инсон эгаллаган мавқега ва ўзи ишлаб турган фаолият соҳасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ижтимоий ишчининг хулқ-атвори ва роли алоҳида олинган бир ишчи билан эмас, балки ижтимоий ишнинг ўзи билан қиёсланади. Ролнинг қандай бажарилиши эса жуда индивидуал жараён бўлиб, ижтимоий ишчининг ёрдам кўрсатиш вазиятида қўллайдиган билим ва малакаларининг бетакрор йиғиндисига боғлиқ бўлади. Ижтимоий ишда ҳар хил ролларни бажариш учун кўплаб функцияларни бажариш зарур. Иш функцияси энг мақбул тарзда ўзига хос касбий роль билан боғлиқ бўлган фаолият ёки белгиланган мажбурият, вазифа сифатида таърифланиши мумкин. Шундай қилиб, ижтимоий ишчининг самарали иш олиб бориши учун ижтимоий ишчилар томонидан бажариладиган ролларни тушуниш ва улардан кутиладиган фаолият турлари ва функцияларини эгаллаш муҳим аҳамиятга эгадир. У ёки бу роль ҳамда бу ролга хос бўлган функциялар ижтимоий ишчига унинг агентлиги доирасида белгилаб қўйилган амалий фаолият соҳасига, методологик йўналганлиги ва мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Касбий ролларни белгилаш Одамларга ёрдам беришга қаратилган жисмоний терапия, тиббий парваришлаш, маслаҳат бериш каби кўпгина касбларнинг роллари ижтимоий меъёрлар, хизмат турлари, шунингдек, шу тоифадаги фаолият учун рухсат берадиган маъмурий қоидалар ва қонунлар томонидан белгилангандир. Ижтимоий иш соҳаси ижтимоий ишчи томонидан бажарилиши кутиладиган ролларини шакллантиради. Одамлар одатда ўз касбий роллари доирасидан ташқарига чиқувчи имкониятлар ва қобилиятлар эга бўлсалар-да, бу касб соҳасининг ҳар бир вакили ҳеч бўлмаганда ижтимоий ишда белгиланган ролларни бажаришга тайёр бўлмоғи керак. Ушбу рисолада ижтимоий ишчидан кутиладиган 38 та функциянинг таърифи берилади. У ижтимоий иш бўйича адабиётларда таърифланган роллар ва функциялар синтезини акс эттиради (1) ва унинг муаллифлари ушбу роллар ва функцияларнинг барча турларини ижтимоий иш амалиётида кузатган ҳолда концептуал жиҳатдан таърифлайдилар ёки одатда ижтимоий ишчилар машғул бўлган фаолиятлар мажмуаларини статистик асосда белгилаш учун факторли таҳлилни (2) қўллайдилар. Муҳими, ижтимоий ишчи у ёки бу лавозимга хос бўлган мажбуриятларни бажарар экан, битта ёки кўпинча бир нечта ролни бажариши мумкинлигини тушуниш лозим. Ҳар қандай амалий ролни бажаришда бир қанча фарқли функциялардан фойдаланишга зарурат туғилиши мумкин. Шунингдек, ҳар хил ролларни бажаришда ҳам битта ўзига хос функция ёки фаолиятдан фойдаланиш мумкин. Масалан, одам ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича брокерлик ролида ҳам, маслаҳатчи ёки мижозга хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходими ролини бажарган тақдирда ҳам битта функцияни - мижознинг вазиятини баҳолаш функциясини бажариши мумкин. Бироқ бундан кейинги саҳифаларда ҳар бир функция фақат бир мартадан таърифланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling