Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet48/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Хизматлар сифатини назорат қилиш. Ижтимоий ишчилар кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини кузатиб боришлари лозим. Ўз иш ҳажмини бошқаришнинг таркибий қисми сифатида ижтимоий ишчи мунтазам равишда тақдим этаётган хизматларнинг самарадорлигини баҳолаб боради. Шунингдек, кўпинча ижтимоий ишчилар ўз ҳамкасбларининг ишларини баҳолаш жараёнида иштирок этадилар. Бу иш ҳамкасблар ва волонтёрлар билан бирга «агентлик архивидаги қайдларни кўриб чиқиш, иш сифатини баҳолаш, фаолият шарҳига бағишланган йиғилишларни ўтказиш»ни ўз ичига олиши мумкин (Тир, Шифор, Готье, 1987).
Маълумотларга ишлов бериш. Ижтимоий ишчи агентликнинг меъёрида фаолият юритишини таъминлайдиган маълумотларга ишлов бериш учун жавобгардир. Хизмат кўрсатиш жараёни аниқ-равшан ҳужжатлаштирилиши лозим: ёрдам кўрсатиш ресурслари билан иш олиб бориш ҳужжатларини аниқ юритиш, барча сарф-харажатлар ҳам тегишли шаклларга киритилиши керак. Бундан ташқари, маҳсулдорлиги юқори бўлган ташкилотлар ходимлар ўртасида яхши мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни талаб қиладилар. Агентликнинг иш жараёнлари ва тартиб-қоидалари ҳамма учун аниқ ва тушунарли бўлмоғи керак. Бу агентлик ходимлари ўртасида тарқатиладиган хизматга оид кўрсатмалар тайёрлашни, ишчиларнинг мунтазам йиғилишларига ташриф буюришларини, шунингдек, агентлик ичида мулоқотни яхшилашга қаратилган бошқа фаолиятларни амалга оширишни талаб этади.


6. Ходимлар штатини ривожлантириш ташкилотчиси
Мақсади. Тренинглар, фаолиятни назорат қилиш маслаҳат бериш ва менежмент воситасида агентлик ходимларининг касбий ривожланишини таъминлаш.
Таърифи. Ижтимоий ишчилар кўпинча ўрта қатламдаги раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар. Мазкур функцияларида улар ўз ходимларининг фаолиятларини кенгайтириш учун куч сарфлайдилар. Баъзан бу котибалар, қабулхонада ишловчилар, волонтёрлар ва бошқа ходимлар билан иш олиб боришни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, шунга қарамай, кўпинча бундай ролда ижтимоий ишчи, албатта, асосий диққат-эътиборини бевосита мижозларга ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан иш олиб боришга қаратади.
Ходимларни ривожлантириш ўқитувчилик ролини ижро этишда қўлланиладиган кўпгина кўникмаларни талаб қилади, чунки ижтимоий ишчи бу ерда ҳам маълумотлар ва муайян билимларни бошқаларга етказади. Бироқ ушбу ҳолатда билимлар ходимларга ва қўл остидаги ишчиларга уларнинг фаолиятларини яхшилаш мақсадида етказилади. Ходимларни ривожлантириш ўқув эҳтиёжларини аниқ баҳолашга асосланади. Таълимнинг ўзи индивидуал инструктаж, назорат, маслаҳат шаклига эга бўлиши ҳамда ўқув машғулотларини ўтказиш ёки уларда иштирок этишни ўз ичига олиши мумкин.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling