Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet49/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Функциялари
Ходимни йўналтириш ва ўқитиш. Ходимни агентлик иши ва ҳар хил ўзига хос вазифалар бўйича теранлик билан тузилган режа асосида ўқитиш ва йўналтириш зарур. Ҳар бир ишчининг ўқув талабларига жавоб бериш учун бундай йўналтириш имкон қадар индивидуаллаштирилиши лозим, бу эса ўз навбатида мазкур ишчининг маҳоратини узлуксиз равишда баҳолаб боришни тақозо этади. Ушбу функцияни бажаришнинг типик вазифалари орасида ишдаги кутилмаларни аниқлаш, «ишчини агентликнинг ташкилий сиёсати ва иш жараёнларига йўналтириш, конкрет ишлар бўйича қайдларни кўриб чиқиш ҳамда ўтказилган ишнинг сифатини баҳолашни» ажратиш мумкин (Тир, 1984).
Ходимларни бошқариш. Ходимларни бошқариш фаолияти янги ходимларни танлашдан бошлаб, то уларнинг ишлаш муддатларининг охиригача бўлган даврни ўз ичига олиши мумкин. Бундай фаолиятнинг кўпгина турлари бошқа ишчиларнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, конкрет ишлар бўйича топшириқларни танлаш нафақат ишчининг қобилиятлари бўйича ҳукм чиқаришни, балки мос равишда унинг касбий ўсишига ёрдам берадиган ҳолатларни танлашни ҳам қамраб олади. Шунингдек, у мазкур ҳолат юзасидан ишларни бажариш учун ишчига зарур бўлган қисқа таълим ёки инструктажнинг қандайдир режасини тузишини тақозо этади, бу эса ўз навбатида ишчининг касбий сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари ходимларни ривожлантириш ролини бажариш ижтимоий ишчидан семинарлар, конференциялар ўтказиш учун муайян маблағни ажратишни талаб этиши мумкинки, бунда агентлик ишчилари ўз кўникмаларини такомиллаштириб, муайян билимларини чуқурлаштириш имконига эга бўладилар.
Ишни назорат қилиш. Касбий назорат ходимлар фаолиятини мазкур агентлик учун ўзига хос бўлган тартиб-қоидаларни бажаришда тақдим этиладиган хизматларнинг сифатини оширишга йўналтиришни ўз ичига олади. Назорат ходимлар фаолиятини бевосита кузатиб бориш, топшириқларни белгилаш жараёнини ўрганиш, иш стандартларини ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун ишдаги зарур ўзгартиришларни муҳокама қилиш каби фаолият турларини ўз ичига олади.
Маслаҳат бериш. Маслаҳат бериш - бу маслаҳатчи ва маслаҳат олувчи ўртасида тахминан тенг муносабатларни ўрнатиш воситасида билим, кўникма ва касбий ёндашувларни етказиш фаолиятидир. Агар буни олдинги банд билан, яъни агентлик маъмурий иерархиясининг бир бўлаги бўлган ишни назорат қилиш билан солиштирилса, унда маслаҳат ўзаро тенг муносабатлардаги икки касб устаси даражасида берилиши маълум бўлади. Маслаҳат олувчи маслаҳат берувчи билан тенг бўлганлиги боис олган маслаҳатларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳуқуқига эга. Маслаҳат бериш (агентликнинг дастурий мақсадларига боғлиқ бўлган назорат қилишга қарама-қарши ўлароқ) ишчининг ўқув эҳтиёжларига йўналтирилади ва шу маънода касбий ўсиш ва ривожланишнинг муайян моделига мос келадиган таълим воситаси бўлиб ҳисобланади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling