Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функциялари Ижтимоий муаммо ва ижтимоий сиёсатни таҳлил этиш.
8. Ижтимоий ўзгаришлар агенти
Мақсади. Жамиятдаги ва ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин бўлган соҳалардаги муаммоларни аниқлашда иштирок этиш, ўзгаришлар ёки янги ресурсларни ривожлантириш тарафдорлари сифатида ҳаракат қилувчи умумий манфаатларга эга бўлган инсон гуруҳларини йўналтириш. Таърифи. Ижтимоий ишнинг ҳам одамга, ҳам уни ўраб турган муҳитига икки томонлама йўналганлиги ижтимоий ишчининг одамлар яшайдиган кварталлар, туманлар ёки янада йирикроқ ижтимоий тузилмалар миқёсида ўзгаришларни таъминлашга тайёрлигини талаб этади. Ижтимоий ўзаришлар агенти роли ижтимоий ишнинг бошланишидан эътиборан, яъни 19 аср охиридан бошлаб, унинг таркибий қисми бўлиб келган. Бу ролнинг ижтимоий ишчи роллари репертуарига киритилиши доимо ижтимоий ишни бошқа ёрдам берувчи касблардан ажратиб турадиган асосий хусусиятлардан бўлиб келмоқда. Баркернинг ижтимоий иш луғатида ижтимоий ўзгаришлар агенти роли «эҳтиёжларни қондириш, муаммоларни бартараф қилиш ҳамда инсон ҳаётининг сифатини яхшилаш учун институционал ўзгаришларга эришиш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар» тарзида таърифланган. Мижозлар билан бевосита иш олиб борувчи ижтмиоий ишчилар одамларда у ёки бу эҳтиёжларнинг вужудга келишига сабаб бўладиган ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун яхши позизияни эгаллаганлар. Ижтимоий ишчи нафақат муҳтож бўлганларга мавжуд ресурсларни тақдим этиш бўйича, балки шунингдек, у ёки бу ижтимоий муаммоларга олиб келувчи сабабларга барҳам бериш жараёнини рағбатлантириш бўйича ҳам мажбуриятларни ўз бўйнига олади. Ижтимоий ўзгаришлар кам ҳолатларда осон ва тез рўй беради ва ижтимоий ишчилар зарур қарорларга келиш учун кам ҳоллардагина етарли ваколатларга эга бўладилар. Ижтимоий ўзгаришлар манфаатдор гуруҳлар ва таъсир кўрсатувчи гуруҳларнинг мазкур муаммоларга мурожаат қилишларини рағбатлантиришда кўпроқ сиёсий кўникмаларни талаб қилса керак. Функциялари Ижтимоий муаммо ва ижтимоий сиёсатни таҳлил этиш. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва мавжуд ижтимоий сиёсатни қайта кўриб чиқиш ёки янгисини бунёд этишда биринчи қадам муаммонинг характерини аниқ тушунишга эришишдир. Ижтимоий тенденцияларни таҳлил этиш, маълумотларни тўплаб умумлаштириш ҳамда олинган маълумотларни аниқ тушуниш зарур. Шуларга ўхшаш дастлабки ишлар олиб борилмаса, ўзгаришларни амалга ошириш бўйича муваффақиятга эришиш эҳтимоли жуда кам бўлади. Бундай таҳлилда қуйидаги одимлар изчиллиги қўлланилади 1) таҳлил мезонларини ишлаб чиқиш; 2) ўтказилаётган ижтимоий сиёсатнинг мижозларга ва ижтимоий муаммоларнинг ривожланишига кўрсатадиган таъсирини аниқлаш; 3) мазкур муаммога таъсир кўрсатадиган ижтимоий қадриятлар ва ишонч-эътиқодларни таҳлил қилиш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling