Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Жамоатчилик эътиборини йўналтириш


Download 0.74 Mb.
bet53/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Жамоатчилик эътиборини йўналтириш. Шаклланган ижтимоий сиёсат тушунчаларини конкрет ўзгаришларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларга айлантириш манфаатдор кишилар, гуруҳлар ва ташкилотларнинг куч-қувватини тўплаб, исталган ўзгаришларни излашга йўналтиришни талаб қилади. Бу мижозларга, манфаатдор гуруҳларга ва гуманитар ташкилотларга муаммога мурожаат қилиш йўлларини излаб топишга ёрдам беришдан иборат бўлиши мумкин. Бундай хатти-ҳаракатга жалб қилиш барча манфаатдор гуруҳлар учун йиғилишлар ташкил қилиб, гуруҳларга муаммоларни тушунишларини чуқурлаштиришларига ёрдам берувчи вазиятнинг дастлабки таълимини тақдим этиш, эришиладиган мақсадларни белгилаш йўли билан ўзгаришлар бўйича саъй-ҳаракатларни ташаббус қилиб чиқишни ўз ичига олиши мумкин. Бу эса гуруҳларга хатти-ҳаракатлар стратегиясини кўриб чиқиш ва танлашга, мазкур масалалар бўйича қарор қилишга ваколатли бўлган ташкилотларни белгилашга, шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан зарур хатти-ҳаракатларни танлаш ва қарор қилишга таъсир кўрсатишга имкон берадиган чора–тадбирларни режалаштириш ва режани амалга оширишга ёрдам кўрсатиш бўлиши мумкин.
Жамоавий манфаатларни ҳимоя қилиш. Ижтимоий ўзгаришлар агенти сифатида ижтимоий ишчи кўпинча ўхшаш муаммоларга эга бўлган мижоз гуруҳлари манфаатларининг ҳимоячиси вазифасини бажаради. Одатда жамоавий манфаатларни ҳимоя қилиш инсон гуруҳларига ўз фуқаролик ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга ёки ушбу ҳуқуқлардан келиб чиқадиган устунлик ёки имтиёзларга эга бўлишга тўсқинлик қиладиган тўсиқларни бартараф қилишга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни назарда тутади. Вайсман, Эпштейн ва Сэйвиджлар (1983) жамоавий манфаатларни ҳимоя қилиш намуналарини, шу жумладан, «ҳуқуқлари поймол қилинган озчиликлар, кам таъминланганлар, ногиронлар номидан иш олиб бориш, у ёки бу хизматлардан ким фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича қоидалар шарҳланишида ўзгаришларга эришишга қаратилган ишларни олиб бориш, шунингдек, мавжуд дастурий тузилмалар ва қонунларни ислоҳ этиш бўйича иш олиб боришни» кўрсатиб берганлар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling