Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъёрий-хуқуқий даражада
- Ҳарбий-амалий даражада
Ижтимоий-фуқаролик даражаси Қуролли Кучларга (ва бошқа струкутураларга) йўналтирилган ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишда нодавлат, ижтимоий уюшмалар (партия, ижтимоий ҳаракатлар ва гуруҳлар ва ҳк.) ва тижорат структураларнинг иштирокини назарда тутади. Ўзининг белгиланган мақсадлари ёки тижорат манфаатларига мос равишда фуқаролар жамиятининг ушбу вакиллари нафақат армия ва флотнинг давлат вакиллари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий муҳитни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган йўналишларига таъсир кўрсатиш имкониятига эга, балки ҳарбий муҳитда ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш ва фаолият олиб боришига жиддий ёндашиш имкониятига эга. Армияга йўналтирилган ижтимоий сиёсатнинг барча субъектларининг ўрнини мустаҳкамлаш ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муаммоларини янада сифатлироқ ечишга имконият туғдириши мантиқан тўғри фикрдир.
Умумий кўринишда ушбу муаммоларнинг айримлари Россия Федерациясининг 2000 йиллар чегарасидаги унинг асосида ҳарбий хизматчилар ва 1996-2000 йилларда ҳарбий хизматдан озод этилган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш Давлат Дастури ишлаб чиқилаётган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш Концепциясида кўрсатиб ўтилган. Меъёрий-хуқуқий даражада ушбу муаммоларни ечиш ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий хизматдан озод этилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-хуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашни талаб этади. Бунда ижтимоий-хуқуқий ҳимоя остида минимал даражада етарли бўлган ҳаёт шароитларини таъминловчи ижтимоий кафолатлар (шунингдек, уларни ишлаб чиқиш, қонун томонидан мустаҳкамлаш ва амалга ошириш) тушунилади. Ушбу ижтимоий кафолатлар мамлакатнинг ижтимоий соҳадаги умумий қонунчилигининг бир қисмини ташкил этади. Ҳарбий-амалий даражада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муаммоларини ечиш ҳарбий муҳитда ижтимоий иш олиб бориш тизимини шакллантиришни талаб этади. Бунда ҳарбий-ижтимоий иш ҳам Қуролли Кучларда ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизми, ҳам аҳолининг ушбу қатламини ижтимоий-хуқуқий ҳимоя қилишни амалга ошириш механизми сифатида намоён бўлади. Бу каби механизмсиз ижтимоий приоритетлар фақатгина истак ва баёнот сифатида, фармон ва қонунлар эса – қоғозда ёзилган меъёрлар сифатида қолиб кетаверарди. Давлат структураларининг ҳарбий соҳада ижтимоий қонунчиликни амалга ошириш бўйича олиб бораётган фаолиятининг паст самарадорлигининг сабаби айнан шундан иборат. Шу билан бир қаторда ҳарбий-ижтимоий иш нафақат ҳаётнинг минимал даражада етарли шароитларини таъминловчи ижтимоий кафолатлар тизимини амалга оширади. Фақат шу каби тушунча унинг моҳиятини ўзгартириб юборади, унинг потенциалини чеклашга олиб келади ва ҳарбий-ижтимоий иш мижозлари сифатида ижтимоий инқироз ҳолатига тушиб қолган кишиларга аҳамият беришга имконият яратади; айни вақтда бу каби ёндашув бошқа барча кишиларни унинг мижозлари сирасидан чиқариб юборади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling