Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet64/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳарбий-ижтимоий ишнинг мақсади инсон ва ижтимоий ҳарбий муҳит, аниқ ҳарбий социумнинг ўзаро муносабатларини барқарорлаштиришдан иборат. Ҳарбий-ихтимоий иш мутахассисларининг эътибори нафақат инсоннинг ўзи, нафақат унинг ижтимоий ҳарбий муҳити ёки маълум ҳарбий социум ижтимоий фаолиятнинг (уларнинг ўрганилишига бошқа ижтимоий фанларнинг эътиборлари ҳам қаратилган) ушбу турининг объекти ва предмети эмас эканлигига қаратилиши ўта муҳим ҳолатдир. Айнан инсоннинг ва ижтимоий ҳарбий муҳитнинг ўзаро муносабатини ҳарбий-ижтимоий ишнинг учта асосий вазифаларини, ва ўз навбатида тегишли мутаҳассисларга бўлган талабни белгилаб беради.
Биринчи вазифа – инсонга унинг ҳарбий муҳитда ижтимоийлаштирилиши, маълум ҳарбий социумга кириш мақсадида таъсир кўрсатишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш. Ушбу вазифа турли ихтисосликларга эга, инсонни ҳарбий социусга олиб киришга ихтисослаштирилган ҳарбий-ижтимоий ходимларни тайёрлашни тақозо этади.
Иккинчи вазифа – инсон манфаатлари йўлида ижтимоий ҳарбий муҳитни (ва ўз навбатида маълум ҳарбий социум) такомиллаштириш. Ушбу вазифа ҳарбий социумда ижтимоий муносабатларни ўзгартиришда малакларини оширувчи турли ихтисосликка эга ҳарбий-ижтимоий ходимларни тайёрлашни тақозо қилади.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг учинчи вазифаси – у ёки бу ҳарбий социумнинг инсон ва ижтимоий ҳарбий муҳитнинг ўзаро муносабатларини оптималлаштиришдан иборат; у ҳарбий-ижтимоий ходимларнинг мижозлар ва ижтимоий ҳарбий муҳитнинг ўзаро таъсирини барқарорлаштиришга хизмат қилувчи ҳарбий-ижтимоий ходимларнинг турли ихтисосликларга эга кадрларини тайёрлашни тақозо қилади.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг мақсад ва вазифаларини таърифлашда, биринчидан, мақсад қайсидир даражада учинчи вазифанинг таърифига мос келади (бироқ оптималлаштириш ва барқарорлаштириш моҳияти ўртасидаги фарқ сабабли у билан тенглаштирилмайди). Бу каби мос келиш унинг объекти сифатида аниқ инсон ва ижтимоий ҳарбий муҳит, ҳарбий социумнинг уч хил элементдан ташкил топган бутунлик каби, уларнинг ўзаро муносабатдаги адоҳида ўрни, яъни ҳарбий-ижтимоий ишнинг моҳияти билан белгиланган.
Иккинчидан, ҳарбий-ижтимоий иш мақсад ва вазифлари унинг педагогик йўналтирилганлигини акс эттиради, бу эса умуман ижтимоий ишни ривожлантиришнинг Россия тажрибаси учун хос. Ҳарбий-ижтимоий ишнинг ижтимоий-педагогик компоненти икки турдаги мутахассисларни шакллантириш заруриятини тақозо қилади: умумий жиҳатлар каби, эътиборга молик фарқларга эга бўлган ижтимоий педагоглар ва ижтимоий ходимлар.
Учинчидан, ҳарбий-ижтимоий иш вазифалари аҳолининг алоҳида тоифаларини (болалар, ногиронлар, қариялар, инқироз ҳолатидаги одамлар ва ҳк.) ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдамнинг алоҳида турларини (таълимга оид, тиббий, маиший, психологик ва ҳк) амалга ошириш амалиётининг етарли эмаслиги белгилаб беради. Бу – куч ва воситаларнинг сочилиб кетишига, турли ихтисосликлар мутахассисларининг ҳаракатларини такрорланишига ва нормал ҳолатдаги оддий одам ижтимоий иш мижозлари доирасидан чиқарилишига олиб келувчи идоравий (маҳкамачиликка оид) ёндашувдир, унинг хизматлари эса ўз фаолиятини фақатгина ушбу одам муаммоли шахслар қаторига ўтгандагина ўз вазифаларини бажаришга киришадилар. Бу каби ёндашув ижтимоий иш раҳбарларининг ижтимоий ишнинг комплекс, профилактик ва превентив (огоҳлантирувчи) моделларидан кўра инқирозли-интервент (босқинчи) моделига йўналтирилганлигини акс эттиради.
Ва ниҳоят, тўртинчидан, ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг (ҳарбий хизматчилар; заҳира ёки истеъфога чиққан шахслар; уларнинг оила аъзолари) мультипликацияга оид табиати ўз навбатида ҳарбий-ижтимоий иш мақсад ва вазифаларини кенгайтирилишига имконият яратади: у инсоннинг нафақат ҳарбий, балки фуқаролар ижтимоий муҳити билан унинг ушбу муҳитга қайта мослашиши, собиқ ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг умумий фуқаролар ҳаётига кириб келиши ҳисобига барқарор ўзаро муносабатларини шакллантиришга қаратилган.
Ҳарбий-ижтимоий иш унинг устунликлари ва моҳиятини, мазмуни ва ёндашувларини, усуллари ва кўринишларини, ижтимоий амалиётга ёндош слҳалар ва инсон ва жамият ҳақидаги илмий билимлар соҳалари, улар ҳаётининг табиий ва ижтимоий-маданий асослари билан белгиланувчи ўзининг назарий-методологик асосларига эга.
Бу каби асосларни классификация қилиш уларни ҳарбий-ижтимоий ишнинг учта асосий гуруҳга бирлашган назарий асосларининг энг кенг тарқалган моделлари мажмуи кўринишида тасаввур қилиш имконини берди:

  • ҳарбий-ижтимоий ишнинг психологик йўналтирилган назариялари (экзистенциалистик; инсонпарварлик; психодинамик; инқирозли-интервент; бихевиористик; рухсат этувчи; биоэнергетик; танага йўналтирилган; дианетик; соционик; психосинтетик);

  • ҳарбий-ижтимоий ишнинг ижтимоий-йўналтирилган назариялари (умумий тизимли; ижтимоий-экологик; радикал; марксистик);

  • ҳарбий-ижтимоий ишнинг комплекс (фанлараро) назариялари (витал йўналтирилган; когнитив; конфликтологик; ижтимоий-педагогик; ижтимоий-маданий).

Юқорида келтирилган назарияларнинг ҳар бири ўз моҳиятига, мақсадли йўналишларига, ижтимоий амалиётнинг билишга ва ўзгаришга оид усулларига эга. Ҳарбий-ижтимоий ишнинг назария сифатида шаклланиши ушбу концепция ва моделлар ва уларнинг амалий воситаларини ижтимоий иш соҳасида олиб бориладиган илмий изланишлар усуллари воситасида ижодий қайта ишланишини тақозо қилади. Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳарбий-ижтимоий иш назариясининг ривожланиб бориши билан унинг назарий-методологик асослари аниқлашиб ва конкретлашиб боради.
Юқорида келтирилган назария ва концепциялар, замонавий адабиётнинг асосий низомларининг моҳиятини таҳлил қилиш, уларга тегишли бўлган умуман ижтимоий ишнинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш имконини берди. Уларнинг моҳиятини, шунингдек, ижтимоий ҳарбий соҳанинг ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий-ижтимоий ишнинг қуйидаги принципларини асослаб бериш имконияти туғилди.
Ҳарбий-ижтимоий ишга шахсий-ижтимоий-фаолиятга оид ёндашув принципи. У қуйидагиларни талаб этади:
а) ҳарбий-ижтимоий иш марказига инсонни (офицерни, прапоршикни, мичманни, сержантни, старшинани, солдатни, матросни) оила аъзоси сифатида, оила ичида ва унинг оиласи билан биргаликда олиб кириш;
б) ижтимоий ишда ҳарбий хизматчининг (ва оиласининг ҳар бир аъзосининг) жамики эҳтиёжлари мажмуини ҳисобга олиш: шахсий-физиологик, ижтимоий-шахсга оид, касбий-фаолиятга оид, умуминсоний ва ҳоказо;
в) ҳарбий-ижтимоий ишни уни маълум ҳарбий социумга йўналтирган ҳамда ўраб турган ижтимоий муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ташкиллаштириш;
г) ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларининг ижтимоий ишда иштирок этишининг фаол-фаолиятга оид табиати, уларни ҳарбий қисмларда, гарнизонларда ва уларнинг компакт яшаш жойларидаги ижтимоий фаолиятини пассив-истеъмолчиликдан фаол-ўзгартирувчиликка йўналтириш.
Инсоннинг эҳтиёжларининг тўлиқ мажмуини тўлиқ эътиборга олиш ва қондиришни фақатгина оилага таянган ҳолда амалга ошириш мумкин: шу сабабли ҳарбий-ижтимоий ишнинг асосини оила билан иш оли бориш ташкил этади. Бироқ оила ижтимоий хизматлар мажмуининг фақатгина истеъмолчиси эмас, балки уни ишлаб чиқувчиси ҳам бўлиши лозим. Фақатгина оила аъзоларининг ўз муаммоларини тегишли ижтимоий иш хизматининг маълум мутахассиси билан ҳамкорликда ечишда фаол иштирок этиши ҳам инсоннинг, ҳам ҳарбий социумнинг, ҳам уларнинг ўзаро муносабатлари механизмининг фаол ривожланишига имкон туғдиради.
Ҳкарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб боришни интеграллаш принципи қуйидагиларни тақозо қилади:
а) ҳарбий-ижтимоий ишнинг (тиббий, иқтисодий, психологик, маданий-бўшвақтга оид ва ҳк.) турли вертикал (идоравий) структуралари ҳаракатларини ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилганлар ва уларнинг оила аъзоларининг эҳтиёжларини бевосита уларнинг социумида, маълум ҳарбий қисмда, ҳарбий шаҳарчада, гарнизонда, уларнинг аҳоли яшаш жойларидаги компакт турар жойларида қондириш мақсадида бирлаштирилишини;
б) ҳарбий-ижтимоий ишнинг идоралараро ва дифференциация қилинган (махсуслаштирилган) хизматларини маълум ҳарбий ташкилотлар, уларнинг ҳудудлари ва аҳоли яшаш жойларида комплекс ижтимоий хизмат (марказ)ларга бирлаштиришни;
в) ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ҳарбий қисмда, ҳарбий шаҳарчада, гарнизонда, уларнинг дислокация ва яшаш жойларидаги аҳоли яшаш пунктида ижтимоий иш олиб бориш структуралари (хизматлари) фаолиятида кўп ихтисослилик ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчанлигини таъминлаш;
г) ҳарбий соҳада ижтимоий иш структурасини, аниқ мижоз ва унинг оила аъзолари даражасида яшаш жойига кўра барча асосий ижтимоий муаммоларини ҳал этувчи тиббий-психологик-педагогик ижтимоий хизмат сифатида шакллантириш.
Ижтимоий иш хизматларини аввалги йилларга хос бўлган дифференциацияси эскириб кетди; тажрибавий тадқиқотлар уларнинг ҳаракатларини маълум ҳарбий социумда ижтимоий ишнинг турли ихтисосликлардаги ҳаракатларини бирлаштирувчи комплекс ижтимоий хизмат кўринишида бирлаштирилиши истиқбога эга эканлигини кўрсатиб турибди. Хизматларни тўплаш ва уларни бирор ихтисослик бўйича тайёрлаш “юқоридан” кўрсатилиши ёки умуман Қуролли Кучлар учун стандартлаштирилган бўлиши мумкин, улар маълум ҳарбий социум соҳибларининг ижтимоий эҳтиёжлари турлари билан белгиланади.

2-машғулот



  1. Ижтимоий хизматнинг тиббий-психологик-педагогик табиати

  2. Ҳарбий-ижтимоий иш вазифалари ва соҳалари

Ижтимоий хизмат(марказ)нинг тиббий-психологик-педагогик табиати ҳарбий-ижтимоий ходимлар ва ҳарбий-ижтимоий педагогларнинг ҳаракатларини тиббий, психологик ва педагогик ижтимоий хизматни улар томонидан маълум ҳарбий социум аъзоларининг талабларига мувофиқ равишда кўрсатадиган кенг кўламли хизматларини ривожлантириш мақсадида бирлаштиришни талаб этади.


Ҳарбий-ижтимоий ишни педагоглаштириш принципи ижтимоий-педагогик назарияни ҳарбий-ижтимоий ишни ташкиллаштириш учун комплекс асос, база сифатида қўлланилишини назарда тутади. У қуйидагиларни талаб этади:
а) ҳарбий-ижтимоий ишнинг превентив (огоҳлантирувчи) табиати унинг ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларининг (ушбу фаолият туридан воз кечмаган ҳолда) жиддий тус олган муаммоларини ҳал этишга эмас, балки унинг бевосита уларнинг яшаш жойда, аниқ ҳарбий социумда диагностик-прогностик ва профилактик-огоҳлантирувчи фаолият олиб боришга қаратилишини;
б) Қуролли Кучларда “ижтимоий педагог” касби ва ҳарбий хизматчилар ва заҳирага чиққан шахсларнинг оила аъзолари яшовчи ҳарбий қисмлар, гарнизонлар, аҳоли пунктлари ижтимоий инфраструктурасида мувофиқ келувчи ловозимларнинг киритилиши;
в) ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёт ва фаолиятининг барча томонларига таъсир кўрсатишни ташкиллаштириш; ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий тарбиялаш мақсадида мактабгача бўлган ва мактаб, оила, ҳарбий, ишлаб чиқариш педагогикаси ва мулоқот педагогикаси, превентив педагогика, ижодий педагогика ҳаракатларини ягона ҳарбий-ижтимоий педагогикага бирлаштириш.
Ҳарбий-ижтимоий ишнинг у ёки бу хизматлари фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичлари нафақат мижозларга у ёки бу ҳарбий социумда тақдим этилган ижтимоий хизматларнинг ҳажми ва номенклатураси, балки ундаги ижтимоий танглик даражаси таърифи кўрсаткичларидир. Ижтимоий муаммоларнинг пайдо бўлишини огоҳлантирувчи, уларнинг ижобий ҳал этилишига имконият яратувчиҳарбий соҳада олиб бориладиган профилактик фаолият ижтимоий-педагогик фаолиятнинг моҳияти ҳисобланади.
Бу ҳолат ҳарбий социум инфраструктурасида касбий тайёрланган мутахассис – ижтимоий педагог (ҳарбийлар билан ижтимоий иш олиб бориш учун) ва ижтимоий соҳа педагоги (ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан бўшаган шахслар оилалари билан ишлаш учун) мавжуд бўлгандагина бўлиши мумкин. Бундай мутахассиснинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маълум социумдаги ижтимоий алоқалари ва муносабатлари, унинг ижтимоий муаммолари ҳолатини баҳолаш; бўлиши мумкин бўлган ижтимоий (ижтимоий-психологик, тиббий-ижтимоий, ижтимоий-маънавий, хуқуқий, экологик ва ҳк.) муаммолар ва оғишларни олдиндан тахмин қилиш; ушбу социумда тегишли касбий мутахассислар – ижтимоий ходимларнинг фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш; ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларининг (жумладан, бошқа ижтимоий педагоглар ва турли ихтисосликлардаги ижтимоий ходимлар ёрдамида) юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар ва ҳоказоларни биргаликда енгиб ўтишини ташкиллаштириш.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling