Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ҳарбий-ижтимоий ишнинг ижтимоий-маданий йўналтирилганлиги


Download 0.74 Mb.
bet65/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳарбий-ижтимоий ишнинг ижтимоий-маданий йўналтирилганлиги принципи қуйидагиларни тақозо этади:
а) “ижтимоий ҳарбий соҳа маданияти” тушунчасини маълум ҳарбий қисмларда, шаҳарчаларда, гарнизонларда, уларнинг компакт яшаш жойларида ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларининг яшаш муҳитини ривожлантирилиши даражасини баҳолашнинг мақсад ва критерияси сифатида қўлланилиши; ҳарбий-ижтимоий ишнинг вазифаларини ечиш усулининг сифатли характеристикаси, унинг объектлари эҳтиёжларини қондириш усули сифатида қўлланилиши; ижтимоий ҳарбий муҳитнинг ривожланишида индикатор сифатида қўлланилиши;
б) ҳарбий-ижтимоий ишнинг (ихтисослаштирилган таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликда) ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг ҳарбий социум каби, умумий фуқаролар социумида ҳам ўзини тутиш (хулқ)нинг кўп қиррали ижтимоий маданий моделини шакллантиришаг йўналтириш. Ижтимоий маданий хулқнинг кўп қиррали модели ҳарбий меҳнат маданияти, ижтимоий мулоқот ва ўзаро муносабат маданияти, оилавий ҳаёт, турмуш ва хулқ маданияти, умумий ва ҳарбий этикет маданияти, ҳарбий кишининг нутқи ва ташқи кўриниши маданияти, унинг ҳиссиётлари маданияти ва ҳоказоларни шакллантирилишини тақозо қилади.
Бошқа тарафдан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий тарбиялаш ҳам, улар билан ижтимоий иш олиб бориш ҳам ижтимоий тафаккурнинг (хуқуқий, эстетик, экологик, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, педагогик, маънавий, бадиий, жисмоний ва ҳк.) турли соҳаларда маданиятнинг кўп қиррали моделларини шакллантиришга йўналтирилган;
в) ҳарбий-ижтимоий ишнинг асосий воситаларидан бири сифатида маданий-маърифий фаолият имкониятларини, ҳарбий социумдаги маданият институтлари, маданий ўз-ўзини тарбия қилиш ва ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий ҳарбий муҳитнинг педагогик маданиятшунослик потенциалини қўллаш.
Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг ижтимоий ҳарбий муҳит, маълум ҳарбий социум билан ўзаро муносабатини барқарорлаштириш ҳам мижознинг, ҳам унинг атроф муҳитини, ҳам ушбу ишнинг ташкиллаштирилишининг маълум, етарли даражадаги юқори даражасини талаб қилади. Ўз навбатида ҳарбий-ижтимоий иш ташкилотчилари ходимларнинг ушбу категориясига қўллаш мумкин бўлган профессионал-этик стандарт талабларига тўлиқ жавоб берувчи профессионал даражада тайёрланган мутахассислар бўлиши зарур.
Бошқа тарафдан, ҳарбий-ижтимоий ишнинг ривожлантирилиши уни ташкиллаштириш учун эстетик талабларни амалга ошириш учун маълум куч ва тадбирларни талаб этади. Турли шароитларда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлган ҳарбий-ижтимоий ходимларнинг ғайрати муҳим, бироқ ягона ёки етарли омил эмас.
Ва ниҳоят, ҳарбий-ижтимоий ишнинг ривожланиш даражаси, унинг инфраструктурасининг ҳолати у ёки бу социумдаги ҳар бир ҳарбий раҳбар маданиятининг, у томонидан ижтимоий сиёсат ва ижтимоий қонунчилик каби, кундалик ҳаёт талабларини тушуниш ва тажрибада амалга ошириш даражасини акс эттирувчи зарурий жиҳати ҳисобланади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling