Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ногирон аъзоси бўлган оилада ижтимоий иш моҳияти ва мазмуни


Download 0.74 Mb.
bet73/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ногирон аъзоси бўлган оилада ижтимоий иш моҳияти ва мазмуни

Маъруза режаси


1.Оила – бирламчи ижтимоий муҳит
2.Ногиронлар оиласи билан ижтимоий иш олиб боришнинг моҳияти ва мазмуни
3.Ногирон болалари бўлган оилаларнинг асосий йўналишлари


Ногиронлар оиласи Билан ижтимоий иш олиб боришнинг моҳияти ва мазмуни
Замонавий оила нафақат ўз оила аъзоларининг кундалик ҳаёти, фарзанднинг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ бўлган, ишга лаёқатсиз аъзоларини қўллаб қувватлаш каби кўп сонли муаммоларни ечиш учун сафарбар қилиниши лозим эмас, балки инсон учун ўзига хос руҳий паноҳ бўлиши зарур. У ўз аъзолари учун иқтисодий, психологик ва жисмоний хавфсизлик ва ҳимояни таъминлайди. Ҳозирги кунда кўплаб оилалар жамият томонидан белгилаб қўйилган кўрсатмаларни тўлиқ амалга ошириши учун кўмак ва мададга муҳтождирлар.
Бу турдаги ёрдамга асосан тўлиқ бўлмаган ва кўп болали оилалар, ёлғиз онали оилалар, ҳарбий хизматчилар оилалари, имконияти чекланган болаларни тарбияловчи оилалар, фарзандликка бола асраган ва болаларни васийликка олган оилалар, ногирон ота-оналари бор оилалар, талабалар оилалари, қочқинлар, мигрантлар, ишсизлар оилалари, жамиятдан четда қолган оилалар ва бошқалар муҳтождирлар. Улар орасида олиб бориладиган ижтимоий иш кундалик оилавий муаммоларни ечишга, ижобий оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга, ички манбаларни қайта тиклаш, эришилган ижобий натижаларни, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни барқарорлаштиришга қаратилиши, ва умумлаштирувчи имкониятларни амалга оширишга қаратилган бўлиши даркор.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ходим қуйидаги вазифаларни бажариши зарур:

  • диагностикага оид (оиланинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, унинг яширин имкониятларини юзага чиқариш);

  • ҳимоя ва муҳофазага оид (оилага ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, унинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш, унинг хуқуқ ва эркинлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш);

  • ташкилий-коммуникатив (ўзаро мулоқотни ташкиллаштириш, ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни, бўш вақтни ҳамкорликда ўтказишни, ўзаро ҳамкорликдаги ижодни ташкиллаштириш);

  • ижтимоий-психологик-педагогик (оила аъзоларининг психологик-педагогик билимини ошириш, тезкор психологик ёрдам кўрсатиш, профилактик мадад ва патронаж);

  • олдиндан айтиб беришга оид (вазиятларни моделлаштириш ва йўналтирилган ёрдамнинг маълум дастурларини ишлаб чиқиш);

  • мувофиқлаштиришга оид (оила ва болаларгаёрдам кўрсатувчи, аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатувчи бўлимлар(департаментлар)ни, ички ишлар органларининг оилавий келишмовчиликлар бўлимларини, таълим муассасаларининг ижтимоий педаголарини, реабилитацион марказлар ва хизматларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва бирлаштириш).

Ижтимоий иш асослари: ОТМ талабалари учун ўқув қўлланма/ Н.Ф.Басов таҳрири остида. – М.: “Академия”нашриёт маркази, 2004. – 288 б. (б.61).

Оила билан ижтимоий иш – бу ташқаридан қўллаб-қувватлашга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг кичик гуруҳларига йўналтирилган, алоҳида кўринишда ташкиллаштирилган фаолиятдир. Бу аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий мазмуни оиланинг меъёрий фаолият кўрсатишини тиклаш ва қўллаб-қувватлаш, ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган турларидан биридир. Оила билан ижтимоий иш ҳозирги кунда оилани ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича давлат миқёсидаги кўп вазифали фаолиятни акс эттиради. Ушбу фаолият ижтимоий иш мутахассислари томонидан турли кўринишдаги оилаларда амалга ошириладиган фаолиятдир. У маълум социум (федерал ёки худудий) шароитида амалга оширилади ва унинг ўзига хос хусусияти билан белгиланади.


Оила билан ижтимоий иш олиб бориш қуйидагилардан иборат:

  1. Оиланинг ижтимоий ҳимояси – бу меъёрий фаолият олиб бораётган оиланинг хавфли вазиятларда минимал ижтиомий кафолатлар, хуқуқ, имтиёз ва эркинликларини таъминлашга, оила, шахс ва жамиятнинг баркамол ривожланишига қаратилган, асосан давлат томонидан олиб бориладиган чора-тадбирларининг кўп босқичли тизимидир. Оилани ижтимоий ҳимоя қилишда асосий ўрин оиланинг ўзига ажратилади: ота-она ришталарини мустаҳкамлаш; секс, наркотик, зўравонлик, тажовузкорлик тарғиботларига қарши барқарорликни шакллантириш; оиланинг психологик саломатлиги меъёрда сақлашни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

Ҳозирги кунда Россияда болалари бор оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг тўртта асосий кўриниши шаклланган:

  • Оилага боланинг туғилиши, таъминоти ва тарбияси билан боғлиқ бўлган пул тўловлари (нафақа ва ёрдам пуллари).

  • Болали оилаларга, ота-оналар ва болаларга белгиланган меҳнат, солиқ, уй-жой, кредит, тиббиёт ва бошқа имиёзлар.

  • Хуқуқий, тиббий, психологик-педагогик ва иқтисодий маслаҳатлар, ота-оналарнинг умумий мажбурий таълими, илмий-амалий анжуманлар ва конгресслар.

  • “Оилани режалаштириш”, “Россия болалари” ва бошқалар каби федерал, ҳудудий мақсадли ва ижтимоий дастурлар.

  1. Оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш мутахассисларнинг касбий қайта тайёрлаш (оила аъзоларининг таълим олиши), ишга жойлашиши, ойлик маоши билан таъминланиши ва бошқалар билан вақтинчалик қийинчиликларга дуч келган оилалар билан расмий ва норасмий муносабатларини ва фаолиятини назарда тутади. У тиббий суғурта, шунингдек индивид ва гуруҳларга кўрсатиладиган ёрдамнинг турли кўринишларини (маънавий, психологик-педагогик, моддий ва жисмоний) кўринишларини ҳам қамраб олади. Оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш яқин одамининг ўлими, касаллиги билан, ишсизлик ва бошқалар билан боғлиқ ҳолларда оилага кўрсатиладиган ғамхўрлик ва тиклашга оид чора-тадбирларни назарда тутади.

Бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланиши шароитида оилани ижтимоий қўллаб-қувватлашда қуйидаги вазифаларни бажарувчи барча даражалардаги Бандлик марказлари муҳим аҳамиятга эга:

  • оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалри бўйича аълумотлар тўплаш ва тарқатиш;

  • касбий таълим ва ишга жойлаштириш масалалри бўйича маслаҳат хизматларини тақдим қилиш;

  • оилавий турдаги корхоналарни ташкиллаштиришга кўмаклашиш;

  • болалар ва ўсмирларни касбий йўналтириш;

  • вақтинчалик ишсизликка тўланадиган нафақа;

  • ишчи кучини танлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;

  • кадрлар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш;

  • мижозлар билан ижтимоий-психологик иш олиб бориш.

Ижтимоий ҳимоя фаоллиги сусайган, умидсизликка тушган ва ўзини ёмон ҳис қилаётган оилаларга зарур. У аёллар иш жойлари кам ёки умуман бўлмаган регион ва ҳудудларда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг турли кўринишлари шахсий ва оилавий ажралиб кетиш(дезинтеграция)ни тўхтатиш, одамларда ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш, уларни ўз-ўзини банд қилишга йўналтириш имконини беради, касарачилик, ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга йўналтиради.
Оилага ижтимоий хизмат кўрсатиш ижтимоий-маиший, ижтимоий-психологик, психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича ижтимоий хизматлар фаолиятини, қийин ҳаётий вазяитга тушиб қолган фуқароларни ижтимоий мослашиш ва тикланишига ёрдам кўрсатишни назарда тутади (ифодалайди). Тор маънода у оилаларга, бошқаларга қарам бўлган ва ўзи ҳақида қайғура олмайдиган алоҳида инсонларга уларнинг нормал ривожланиши, яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжларини қондириш учун керакли бўлган аниқ ижтимоий хизматлар сифатида тушунилади.
Барча оилалар, ҳеч бўлмаганда гоҳ-гохида ижтимоий таъминотга эҳтиёж сезадилар деб тахмин қилинади, ва бу хизматлар кўп ҳолларда махсус маълумотга эга бўлмаган кўнгилли(волонтер)лар томонидан тақдим қилинади. Оилага ижтимоий хизмат кўрсатиш – бу бир вақтнинг ўзида қариялар ва ногиронлар оилаларига ўз уйида ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ташкилотларида, мулк туридан қатъий назар, кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тизими ҳамдир. Бугунги кунда ушбу хизматларни амалга оширишда 190 та Оилалар ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳудудий марказларининг, ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг 444 нафар оилалар ва болалар билан ишлаш бўлимларининг, ва 203 нафар бошқа Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг ўрни беқиёс. Ҳозирги кунда уларнинг эътибори оилаларнинг камида қуйидаги тўрт гуруҳига қаратилган:

  • кўп болали, тўлиқ бўлмаган, боласиз, ажрашган, ёш оилалар ва вояга етмаган ота-оналар оилалари;

  • кам таъминланган, бедаво дардга чалинган аъзоларга эга оилалар;

  • носоғлом психологик муҳит ҳукмрон бўлган, ҳиссий-можароли муносабатларга эга оилалар, педагогик ночор ота-оналарга эга ва болалар билан шафқатсиз муносабатда бўладиган оилалар;

  • таркибида аҳлоқсиз, жиноий турмуш тарзини олиб борадиган, судланган ёки жазо ўташ жойларидан қайтган шахсларга эга бўлган оилалар.

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Маълум оилаларнинг ижтимоий ночор аҳволининг сабаб ва омилларини, уларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлик даражасини аниқлаш.

  2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ижтимоий-иқтисодий, психологик-ижтимоий, ижтимоий-педагогик ва бошқа хизматларнинг аниқ турлари ва кўринишларини аниқлаш ва шу хизматларни кўрсатиш.

  3. Мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш бўйича ўз имкониятларини тўлиқ амалга оишириш, ўз-ўзини таъминлаш муаммоларини ҳал этишда оилаларни қўллаб-қувватлаш.

  4. Ижтимоий ёрдам, қайта тиклаш ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш (кейинги бўлимда тўлиқроқ ўрганиб чиқамиз).

  5. Оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини таҳлил қилиш, уларнинг ижтимоий ёрдамга эҳтиёжини олдиндан айтиб бериш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

  6. Турли давлат ва нодавлат ташкилотларни оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш масалаларини ечишга жалб қилиш. Оилалар ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари тизимида ихтисослаштирилган психологик-педагогик ёрдам фаол равишда ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда уни асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган, Аҳолига психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш марказлари томонидан амалга оширилмоқда:

  • аҳолининг стрессга чидамлилик ва психологик маданиятини ошириш, айниқса, шахслараро, оилавий, ота-оналар ўртасидаги муносабатлар кўринишида;

  • фуқароларга оилада ўзаро ҳамфикрлик ва бир-бирини ҳурмат қилиш муҳитини яратишда, эр-хотин ва оилавий муносабатлардаги бузилишлар ва низоларни енгиб ўтишда ёрдам кўрсатиш;

  • оиланинг болаларга, уларнинг психик ва маънавий ривожланишига шакллантирувчи таъсир кучини ошириш;

  • болаларни тарбиялашда турли қийинчиликларга дуч келаётган, уларнинг ёшга оид психологик хусусиятлари ҳақидаги билимларни эгаллай ололмаётган, болалар ва ўсмирларда юзага келиши мумкин бўлган ҳиссий ва психологик инқирозларнинг олдини олишдаги мураккабликларга дуч келаётган оилаларга ёрдам кўрсатиш;

  • оилаларга ҳаётнинг ўзгариб бораётган ижтимоий-иқтисодий шароитларига ижтимоий мослашишда психологик ёрдам кўрсатиш;

  • Марказга келиб тушган мурожаатномаларни мунтазам таҳлил қилиш ва оиладаги инқирозли масалаларни олдини олиш учун маҳаллтй давлат органлари учун тавсияномалар ишлаб чиқиш;

  • шундай қилиб, оилаларга нисбатан ижтимоий иш фаолияти йўналишларини таҳлил қилган ҳолда, оилаларга ёрдам тизимли ва катта миқдорда ёрдам кўрсатиш лозим, деган хулосаларга келиш мумкин. Барча давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳаракатларга қарамасдан оила ичидагимуносабатлар муаммолари ва умуман оила қадриятларини сақлаб қолиш муаммолари ҳозирги кунда ҳам муҳим (актуал) масала бўлиб қолмоқда.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling