Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Пенитенциар ижтимоий иш принцип(тартиб) ва вазифалари


Download 0.74 Mb.
bet70/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1.2 Пенитенциар ижтимоий иш принцип(тартиб) ва вазифалари
Ижтимоий ишнинг ўрганиб чиқилган қонуниятлари асосида принциплар, яъни амалий бажарилиши фаолият моҳиятини ташкил қилувчи ва унинг самарадорлигини оширувчи асосий ғоялар (низомлар), қоидалар ва уларга бўлган талаблар шаклланиб боради. Фаолиятнинг хуқуқий, социологик, психологик, педагогик ва ташкилий-бошқарув жиҳатларини қамраб олувчи комплекс универсал тури бўлгани ҳолда пенитенциар ижтимоий иш Л.Г.Гуслякова, В.И.Курбатов, Е.И.Холостовалар томонидан таклиф этилган ва пенитенциар муассасаларда амалда қўллашга мослаштирилган принциплар классификациясига таянади: жамият, инсон, улар ўртасидаги муносабатлар, шунингдек жараёнлар ҳақидаги барча фанларга тегишли фалсафий принциплар: детерминизм, ифодалаш, ривожланиш, онг ва фаолият бирдамлиги, тарихийлик, индивид ва унинг ижтимоий муҳити ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Юқорида санаб ўтилган принциплар аҳлоқ тузатиш муассасаларидаги ижтимоий ҳолат(феномен)лар моҳиятига кириб бориш, шунингдек, уларнинг меъёрий фаолият олиб бориш учун шароит яратиб бериш бўйича олиб бориладиган ишлар моҳиятини аниқлаб олиш имконини беради.
Ижтимоий-сиёсий принциплар: давлат сиёсатининг аҳолининг турли қатламлари билан, жумладан жазога ҳукм қилинганлар ижтимоий иш олиб бориш тажриба ва анъаналари, миллий ва ҳудудий ўзига хос хусусиятлари билан бирдамлиги; унинг моҳияти ва усулларининг ҳалқпарварлиги; ижтимоий иш олиб бориш моҳияти ва технологияларини аниқлашдажазога ҳукм қилинган кишиларнинг шахсий ҳаёт фаолиятининг аниқ вазиятлари, шароитлари ва ҳолатларини эътиборга олиш; мутахассис фаолиятининг қонунийлиги ва одиллиги.
Жазога ҳукм қилинганларнинг шахсий хусусиятларини, уларни тарбиялаш, таълим бериш, механизмлари, шахснинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабати асосида шаклланиши ва ривожланиши, шунингдек, психологик-педагогик ёрдам ва таъсир кўрсатишнинг маълум самарали технологияларининг ижтимоий-психологик механизмларини эътиборга олишга қаратилган психологик-педагогик принциплар: шахсий-фаолиятга оид ёндашув; индивидуал ва даражаланган ёндашув; пенитенциар ижтимоий ишнинг тарбиявий йўналтирилганлиги; жазога ҳукм қилинган шахсга ёрдам кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни унинг ижобий томонга ўзгариши ва салбий томонга ўзгаришлардан ҳимоя қилиш билан биргаликда олиб бориш; ижтимоий иш жараёнида ижобий хислат ва фазиялатларни ривожлантиришнинг устунлиги; мураккаб ҳаётий вазиятларни ҳал этиш ва ўз-ўзини ривожлантиришда жазога ҳукм қилинган шахснинг онгли равишдаги фаоллигини ва ташқи таъсирларни аниқлашнинг комплекслилиги.
Амалга оширилиши унинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи пенитенциар ижтимоий ишнинг ташкиллаштирувчи принциплари гуруҳига қуйидагилар киради: ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кўмаклашиш, ҳимоя қилишга қаратилган жараёнлар ва тадбирларининг бошқарувга қулайлиги; ишнинг тизимли, кетма-кет ва изчиллик билан олиб борилиши; пенитенциар муассасаларнинг ижтимоий хизматларининг структуравий бир бутунлиги; ижтимоий иш субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятлари, ваколат ва жавобгарлиги бирлиги; жазога ҳукм қилинганлар билан ижимоий иш олиб борувчи мутахассисларнинг касбий-шахсий тайёргарлиги; пенитенциар муассасалар ходимлари, жазога ҳукм қилинганлар, бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳаракатлари, ўзаро муносабатлари ва ҳамкорликларини мувофиқлаштириш.
Юқорида санаб ўтилган принциплар жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг қуйидаги асосий принциплари билан чамбарчас боғлиқ:

  • инсонпарварлик – аҳлоқ тузатиш муассасаларида ижтимоий иш олиб бориш асосида эътиборли, жонкуяр муносабат, шахсий қадр-қимматга ҳурмат, инсоннинг ундаги устун шахсий салбий хусусиятлари, содир этган жинояти, хулқидан қатъий назар хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ётиши зарур;

  • тенглик ва универсаллик – барча жазога ҳукм қилинганлар уларнинг сиёсий-мавкуравий, диний, миллий, ирқий, жинсий, ёшга оид, ижтимоий-мақомга оид хусусиятларидан қатъий назар тенг хуқуқли бўлишлари ва қонуний ижтимоий ёрдам, қўллаб-қувватлаш, ҳимояга эаг бўлиш шароитларига эга бўлишлари лозим;

  • адреслилик – барча жазога ҳукм қилинганларга, айниқса энг заиф қатламларга (ногиронлар, қариялар, пенсионерлар, беморлар, муайян яшаш жойи, иш ўрнига эга бўлмаганлар ва бошқалар) индивидуал ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни жазо муддатини ўташ даврида ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек пенитенционар даврдан кейинги қайта ижтимоийлаштириш ва реабилитация қилиш жараёнларида ёрдам кўрсатиш;

  • кўнгиллилик – жазога ҳукм қилинганларга уларнинг истагига қарши равишда ижтимоий ёрдам кўрсатиш мумкин эмас, фақатгина уларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига хавф туғилган ҳолатларгина бундан мустасно;

  • махфийлик – жазога ҳукм қилинганларнинг уларга турли кўринишдаги зиён етказиши, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини чеклаши, вазиятни янада мушкуллаштириши мумкин бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик;

  • тарбиявий-профилактик йўналиш – ижтимоий иш воситасида жазога ҳукм этилганларнинг аҳлоқини тузатиш шароитларини яратиш, уларнинг ҳаётидаюзага келиши мумкин бўлган янги мураккаб вазиятларнинг олдини олиш, уларни юзага келтирувчи сабабларни бартараф қилиш;

  • жазога ҳукм қилинган шахсни рағбатлантириш – ижтимоий иш жазога ҳукм қилинган шахснинг ўз муаммоларини мустақил равишда ҳал этиш, шунингдек ўз-ўзини қайта тарбиялаш имконини берувчи ижобий омилларини излаш ва уларни юзага чиқаришга қаратилган бўлиши лозим. Жазога ҳукм қилинган шахснинг ижтимоий ишда бевосита иштирок этишини унинг аҳлоқи тузалишини баҳоловчи кўрсаткичларидан бири сифатида қаралиши, мураккаб ҳаётий вазифаларни жиноятга оид бўлмаган усуллар ёрдамида ечишга ҳаракат қилишини эса – унинг озодликда тўлақонли ҳаёт кечиришга тайёрлиги жиҳатларидан бири сифатида баҳоланиши лозим;

  • толерантлик – сабрли касбий муносабат, шахсий ижобий ёки салбий муносабатдан, содир этилган жиноят ҳолати ва табиатини баҳолашдан, жиноят даражаси ва унинг оқибатларидан, айбдорлик даражаси ва инсоннинг маънавий-хуқуқий, психологик-педагогик ўзгаришидан қатъий назар ёрдамга муҳтож маҳкумларнинг барча тоифаларига ёрдам кўрсатиш. Пенитенциар ижтимоий ишда касбий толерантлик жазога ҳукм қилинганларнинг, уларнинг ҳаётий вазиятларининг турли-туманлигини, шунингдек, ана шу хилма-хилликка сабрли ва фаол-фаолиятга оид “тўлақонли” муносабат қонуниятларини англаб етишни, уни мутахассиснинг касбий фаолиятида эътиборга олинишини талаб этади;

  • ижтимоий ва шахсий омилларни максималлаштириш – жазога ҳукм этилган шахснинг муаммоларини ечиш, унинг нормал ижтимоий ҳолати ва шахснинг ижобий ривожланиши учун шароитлар яратиш мақсадида қонунда кўзда тутилган аҳлоқни тузатиш воситалари, қонун томонидан ман этилмаган усул ва технологиялар қўлланилиши, барча соғлом кучлар (давлат органлари, нодавлат, кўнгилли, ҳайрия, хуқуқни ҳимоя қиувчи, диний ва бошқа ташкилот ва муассасалар, жисмоний шахслар) жалб этилиши лозим.

Пенитенциар ижтимоий иш феноменини унинг ташкилий-мазмуний ва психологик-педагогик компонентларига турли ёндашувлар асосида илмий-амалий англаш жараёнида юқорида келтирилган принциплар тизимини тўлдирувчи ва аниқловчи бошқа низом ва қоидалар илгари сурилиши мумкин ва сурилади. Улар асосида моҳиятга, методикага ва ижтимоий ишни ташкиллаштиришга қўйиладиган талаблар тизими белгиланади. Ушбу фаолиятдаги бўлиши мумикн бўлганлар ҳақидаги муҳим аҳамиятга эга, устун, ўткинчи бўлмаган идеал касбий тасаввурлар унинг муҳимлигини белгилайди. Уларни ижтимоий ишда сўзсиз қабул қилиниши ва улар воситасида бошқарилиши унинг юқори самарадорлигини, профессионал-шахсиятга оид ўз-ўзини ривожлантириш даражасини белгилаб беради. Пенитенциар ижтимоий ишнинг базавий касбий қадриятларига қуйидагилар киритилиши мумкин: инсонний ўз-ўзини қадрлаш; оммавийлик, ҳақиқийлик, ажралмаслик, инсон ҳуқуқларининг дахлсизлиги ва бутунлик; одамлар ва жамият ўртасидаги ўзаро жавобгарлигини қамраб олувчи шахс манфаатлари ва эркинлигини ҳурмат қилиш; ижтимоий масъулият ва адолатлиликка интилиш; инсоннинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини максимал даражада қондириш; жамиятнинг ҳар бир аъзосининг ҳаёт фаолияти давомида ўз мақсадларини тўлиқ амалга ошириш ҳуқуқи.
Шундай қилиб, мақсадлар, қонуниятлар ва қадриятларумумпрофессионал ва махсус-специфик хусусиятларга эга. Охиргилари пенитенциар ижтимоий ишнинг ўзига хос хусусиятларини жазога ҳукм қилинганларга ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган мустақил фаолият сифатидаги ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Ўзига хос хусусиятлар биринчидан муҳит, шароит ва уларни амалга ошириш шартлари билан боғлиқ: озодликдан маҳрум этиш жойига; жамиятдан руҳий эмас, балки фақатгина жисмоний равишда ажратишга; жисмоний яккалаш, бироқ руҳий эмаслигига; фақатгина суд томонидан белгиланган жазони қўллашга; эркинликларини, ўз манфаатларини, талабларини хуқуқини қонуний равишда чеклаш тизимига мувофиқ равишда қондириш, шунингдек, бевосита ижтимоий ёрдам олишга; вақт ва жойи қатъий белгилаб қўйилган муҳитда ҳаёт фаолиятини олиб боришга, ва шу ерда кечадиган ташқи ва ички муносабатларга; ўзига хос ижтимоий-маиший шароитларда мажбуран ушлаб туришга; кенг тарқалган “қамоқ” жиноий субмаданиятига, жазога ҳукм қилинганларнинг стратификациясига, аҳлоқ тузатиш муассасалари шароитидаги муносабатларнинг ўзига хос тартиб-қоидаларига (тушунчалар, меъёрлар, одатлар, анъаналар); шахслараро ва гуруҳлараро жиноий мулоқот, шунингдек, нормал мулоқотнинг чекланганлигига; муҳитнинг юқори даражадаги низоли эканлигига, ушбу низоларни жиноий усуллар билан ечилишига, турли кўринишдаги зўравонликлар ва камситишларга; ҳаёт фаолиятининг, шахсни руҳан эзувчи, психологик таъсир ўтказувчи салбий ижтимоий-психологик ҳолати ва субъектнинг бу ҳолатни яхшилашга бўлган минимал субъектив имкониятларига; зўравонлик, таҳқирлаш, инсон нафсониятининг топталишига дуч келиш, жисмоний ва психик саломатлигига даҳл қилишнинг юқори даражадаги хавфи ва бошқа ҳолатларга.
Демак, аҳлоқ тузатиш муассасаларидаги аҳвол ва муҳит мураккаб, объектив ва субъектив қийинчиликларга, ижтимоий “омон қолиш” қобилиятини фаоллаштирувчи, бироқ жуда паст даражадаги аҳлоқ тузатиш имкониятига эга бўлган ва жазога ҳукм қилинганлар билан ижтиомий иш олиб боришни мураккаблаштириб юборувчи янги-янги экстремал, стресс ва инқирозли вазиятларга бой вазият деб таърифланади. Шу сабабли пенитенциар муҳитнинг ўзи ижтимоий иш объектларидан бири, унинг соғломлаштирилиши эса мутахассис фаолияти самарадорлигининг устун вазифаси, йўналиши ва шартларидан бири ҳисобланади.
Пенитенциар ижтимоий иш – бу шахсий мақсад эмас. Моҳиятига кўра ўзига хос, махсус ташкиллаштирилувчи ва бошқарилувчи комлекс фаолият тури аҳлоқ тузатиш муассасаларининг асосий мақсадига эришиш, яъни жазога ҳукм қилинганларни аҳлоқини тузатиш ва қайта ижтмиоийлаштиришнинг асосий воситаларидан бири сифатида намоён бўлади. У қатор вазифаларни бажаради. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Аҳлоқ тузатиш (ижтимоий-педагогик). Уни амалга ошириш жараёнида ходим шахсий хислатлари ва камчиликларини, манфаат ва эҳтиёжларини намоён қилади, салбий ўзгаришларни бартараф қилишга қаратилган, педагогик жиҳатдан асосланган чора-тадбирлар тизимини амалга оширади, интеллектуал, маънавий, жисмоний ривожланишга ва таълим, ишлаб-чиқариш, маданий-бўш вақтни ўтказиш, спорт-соғломлаштириш, коммуникатив фаолият, бадиий ижоднинг турли кўринишларида ўз кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ўзини кўрсатишга ёрдам беради.
Қўриқловчи-ҳимоя қилувчи (олдини олиш-профилактик) – жазога ҳукм қилинганларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур шароитларни яратиб беради, уларнинг хуқуқлари, қонуний манфаатлари ва эҳтиёжларини назорат, ҳимоя қилади, шахсий мураккаб ҳаётий вазиятларда юзага келувчи салбий ҳолатлар, жазога ҳукм қилинганлар муҳитидаги деструктив жараёнларнинг олдини олади.
Психологик вазифа – бу жараёнда мутахассис шахснинг, уюшманинг, муҳитнинг психологик хусусиятларини, криминоген детерминантларни намоён қилади, шунингдек кўмаклашади, маслаҳатлар беради, шахслараро муносабатларни, маънавий-психологик иқлимни, мураккаб ҳаётий вазиятларга ва уларни мустақил енгиб ўтишга бўлган муносабатни тузатишга ҳаракат қилади.
Ижтимоий-тиббий вазифа – соғлиқни сақлашга қаратилган ишларни ташкиллаштиришга, соғлиқни сақлаш, касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш таризини кечириш учун шароитлар яратиб беришга ёрдам кўрсатишга қаратилган.
Ижтимоий-маиший вазифа – озодликдан маҳрум этиш жойларида ушлаб туришнинг жиноий-ижро қонунчилигида кўрсатилган талабларига мувофиқ равишдаги турмуш шароитларини яратишга кўмаклашиш.
Қайта ижтимоийлаштириш – унинг амалга оширилиши жазога ҳукм қилинганларни жазо муддатини ўташ даврида ижимоий алоқаларни мустақил равишда ривожлантириш ва сақлаб қолиш, ижтимоий муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтиш йўлибилан озодликдаги ҳаётга тайёрлаб бориш.
Реабилитацион (қайта мослаштирув) вазифа – аҳлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган шахсларга озодликдаги ҳаётининг дастлабки босқичларида меъёрий ижтимоий ҳаёт фаолиятини тиклаш учун ёрдам, ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Самарали пенитенциар ижтимоий ишни амалга ошириш учун уни бошқара олиш зарур. Бошқарув вазифаларига қуйидагилар киради:
Диагностик вазифа (ахборот-таъминловчи) – мураккаб ҳаётий вазият юзага келишига, жиноят содир этилишига, судланиш ва озодликдан маҳрум этиш жойларига келиб қолишга, янги пенитенциар ижтимоий муаммолар юзага келиши шароитлари, ҳолатлари ва сабабларининг юзага келишига, уларнинг жазога ҳукм қилинган шахсга таъсир кўрсатиш даражасига, шунингдек, маълум шахснинг, уюшманинг, аҳлоқ тузатиш муассасаси муҳитининг бошқа ўзига хос хусусяитларининг вужудга келишига сабаб бўлувчи ҳолат(омил)ларни аниқлашдан иборат.
Олдиндан айтиб бериш – ўрганиш ва баҳолаш асосида мураккаб ҳаётий вазиятнинг ижобий ёки салбий равишда ривожланишининг турли кўринишлари тахмин қилинади, шунингдек, жазога ҳукм қилинган кши ёки улар уюшмасининг бўлиши мумкин бўлган келажаклари белгиланади.
Дастурлаш ва режалаштириш вазифаси – қарорлардан бирини қабул қилиш, қайта ижтимоийлаштириш ва ҳаракатлар режаси (жазога ҳукм қилинган шахс билан биргаликда мақсад, келгусидаги амалга ошириладиган ишлар, усуллар, воситаларни аниқлаб олиш) дастурини ишлаб чиқиш, ижимоий хизмат мутахассислари ва жазога ҳукм қилинганлар ўртасида ўзаро ишонч вазиятини шакллантириш, ҳужжатларни жазога ҳукм қилинган шахснинг, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг бевосита иштирокида изоҳлаш, муҳокама қилиш, мувофиқлаштириш, расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
Ташкилий-ижро вазифаси –таълим ва кўрсатмалар бериш, маслаҳат бериш, аниқ ҳаракатлар, ёрдам қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ишларини амалга ошириш, мулоқот, ижтимоий фойдали фаолиятларни ташкиллаштириш, жазога ҳукм қилинганлар, мутахассисларнинг ўзаро муносабатларини таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, алоҳида ҳаракатлар ва иш босқиларининг самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолаш.
Демак, жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш фаолият тури сифатида таҳлилий-прогностик, фаол-ўзгарувчан, тарбиявий-шакллантирувчи, психологик сифатдан ривожлантирувчи, олдини олувчи (зарурият туғилганда - коррекцион), реабилитацион-қайта ижтимоийлаштирувчи хусусиятлар каби талабларга жавоб бериши зарур.
Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг назарий асослари ушбу мураккаб феноменнинг илмий-амалий билимларининг замонавий даражасини акс эттиради. Келгусида улар албатта ўрганилади, эътиборга олинади, тўлдириб борилади.

2-машғулот



  1. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш ва унинг жазони тузатиш муассасалари тузилмасидаги ўрни (Система социальной работы с осужденными и ее место в структуре учреждений исправления наказаний)

  2. Жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий йўналишлари ва усуллари

  3. Жазога ҳукм қилинганларни озодликда ҳаёт кечиришга тайёрлаш бўйича ижтимоий иш олиб бориш

Ҳар қандай мақсадли йўналтирилган фаолият ўрганиш объектининг ўзига хос хусусиятларини тўлиқ ўрганишни талаб этади. Аҳлоқ тузатиш муассасида олиб бориладиган ижтимоий иш ҳам бундан мустасно эмас. Ижтимоий иш олиб борувчи мутахассислар ўз фаолиятини режалаштиришда доимий равишда аҳлоқ тузатиш муассасининг акутал ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориши ва натижаларга мувофиқ равишда ўз ишларини амалга оширишга ҳаракат қилишлари лозим.
Аҳлоқ тузатиш муассасаларининг ижтимоий муаммоларини диагностика қилиш авваламбор маълум ижтимоий ва ижтимоий-психологик усулларнинг анъанавий тўплами ёрдамида амалга оширилади: ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш (контент-таҳлил), аудивизуал симптоматика, аҳлоқ тузатиш муассаси раҳбарлари ва бошқа ходимлари билан суҳбат ўтказиш, жазога ҳукм қилинганлар ўртасида сўровлар ўтказиш кабиларни қамраб олган ҳолда кузатувлар олиб бориш, социметрия усули ва бошқалар.
Санаб ўтилган усуллар ёрдамида ва аҳлоқ тузатиш муассасалари ижтимоий хизматлари олдида турган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда ижтимоий иш мутахассислари маълум аҳлоқ тузатиш муассасидаги ижтимоий муаммоларнинг мавжудлиги ва уларнинг муҳимлик даражасини аниқлайдилар:

  1. жазога ҳукм қилинганларнинг аҳлоқ тузатиш муассасидаги ошхона овқатларидан, аҳлоқ тузатиш муассаси қошидаги дўкондаги озиқ-овқатлардан (бир суткадаги овқатланиш нархи, дўкондаги маҳсулот турлари, маҳкумлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланаётган пул миқдори, қариндошлари ва ҳайрия ташкилотлари томонидан юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори) қониқиш ҳосил қилиши;

  2. ушбу аҳлоқни тузатиш муассасида маҳкумларни жойлаштиришда мавжуд меъёрларга (ухлашжойи, ҳожатхоналар, ҳаммомдаги ювиниш жойлари сони ва ҳ.к.) мувофиқ равишда санитария меъёрларига риоя қилиш;

  3. маҳкумлар томонидан тозаликка риоя қилиш (яшаш ва ишлаб чиқариш хоналарида тозаликка риоя қилиш, кийимларнинг тозалиги, ҳавонинг тозалиги, тиббий қисм ларнинг доимий ишлаб туриши ва ҳ.к.);

  4. маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигига риоя қилиш (алоҳида маҳкумларга нисбатан маъмурият вакиллари, бошқа маҳкумлар томонидан тайзиқ ўтказиш ҳолатлари, аҳлоқни тузатиш муассасида зўравонликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари);

  5. маҳкумларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш (кутубхонанинг мавжудлиги ва ундаги китоблар сони ва уларнинг туматик структураси, мактабнинг мавжудлиги ва таълим олиш имконияти, таълим олувчилар миқдори ва уларнинг ўқишга муносабати);

  6. маҳкумларнинг мулоқотга, бўш вақтга оид эҳтиёжларини қондириш (бўш вақтни ўтказишнинг энг оддий кўринишлари, қариндошлари, ижтимоий ташкилотлар вакиллари, оталиққа олган ташкилотлар вакиллари билан мулоқот қилиш);

  7. жазога ҳукм қилинганларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш (хуқуқий маслаҳат олиш имконияти, ёрдам сўраб адвокатга, хуқуқшуносга мурожаат қила олиш, аҳлоқ тузатиш муассасаси кутубхонасида хуқуқий адабиётларнинг мавжудлиги);

  8. аҳлоқ тузатиш муассаси ходимлари томонидан қонунга амал қилиш, маҳкумларнинг назорат қилувчи прокурорга ёзган шикоятларини таҳлил қилиш;

  9. маҳкумларнинг иш билан бандлиги ва янги касбга эга бўла олиш имконияти (иш билан бандликни таҳлил қилиш, маҳкумларнинг меҳнат шароитлари, жазога ҳукм қилинганлар жиной жазони ўташ даврида эгаллашлари мумкин бўлган касблар миқдори, маҳкумларнинг маошлари даражаси ва бошқ.);

  10. маҳкумлар муҳитидаги ижтимоий-психологик ҳолатни таҳлил қилиш (низоларнинг мавжудлиги ва уларни ечиш усуллари), маҳкумлар ва аҳлоқ тузатиш муассаси ходимларининг ўзаро муносабатлари табиати.

Актуал муаммоларни даврий равишда ўрганиб бориш асосида ижтимоий ходимлар аҳлоқ тузатиш муассасалари ижтимоий паспортини ишлаб чиқадилар ва доимий равишда янгилаб борадилар.
Ҳар бир ташкилотнинг ижтимоий паспорти ушбу ташкилот ходимлари таркиби ҳақидаги тартибга солинган ижтимоий маълумотлар мажмуини ифодалайди. Аҳлоқни тузатиш муассасалри ҳолатида эса ижтимоий паспорт маҳкумлар каби ахлоқ тузатиш муассаси ходимлар жамоасининг ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларининг таърифини акс эттиради. Ахлоқ тузатиш муассасаси маҳкумларининг ижтимоий паспортидан ташқари ижтимоий иш бўйича мутахассислар келажакда вақти-вақти билан умуман аҳлоқ тузатиш муассасаси ижтимоий паспортини ҳам ишлаб чиқадилар. Бу эса муассаса ходимларининг ижтимоий муаммоларини таҳлил қилиш ва ходимлар жамоаси ҳақидаги тегишли ҳужжатни шакллантиришни тақозо этади.
Ижтимоий паспорт маҳкумлар ва ходимлар жамоасининг ижтимоий паспортларидан ташқари, аҳлоқ тузатиш муассасасининг ижтимоий инфраструктураси, яъни ходимларнинг уй-жой билан таъминланганлиги, улар учун дам олиш базаси, ошхона мавжудлиги бўйича ҳам бир бўлимга эга бўлиши зарур. Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда раҳбарият билан биргаликда аҳлоқ тузатиш муассасасини ижтимоий ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва ҳар беш йилда бир маротаба уни бошқарувнинг турли даражаларида ўрганиш ва тасдиқлаш мумкин.
Умуман ижтимоий иш усуллари, жумладан, жазога ҳукм қилинганлар билан ижтимоий иш олиб бориш жуда мураккаб, етарли даражада ишлаб чиқилмаган, бироқ пенитенциар тизим учун касбий фаолиятнинг янги йўналиши бўлган назария ва амалиётнинг актуал муаммосини ифодалайди.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling