Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet72/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ишсизларнинг асосий гуруҳлари:

  1. Россияда ишсизлар қаторида биринчи навбатда малакасиз ва малакаси етарли бўлмаган, қайта тайёрлашга тайёр бўлмаган ходимлар, норентабел (ўз ҳаражатларини қоплай олмайдиган) ва зиён келтирадиган корхоналар ходимлари.

  2. “Заиф” демографик гуруҳлар (ёшлар, қариялар, болали аёллар).

  3. Мигрантлар (жумладан қочоқлар ҳам)

  4. Ишга лаёқатли ногиронлар.

  5. Табақалаштирилган элементлар: бомж(уйсиз)лар, дайдилар, ичкиликбозлар, наркоманлар, қамалиб чиққанлар. Улар доимий равишда ишлашни истамайдилар.

Ишсизлик билан боғлиқ муаммолар
Жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи муаммолар.
Жиноий шароитнинг ёмонлашуви сабабли одамлар ҳар қандай услубда пул топишга ҳаракат қиладилар. Бу айниқса жиноий струкутралар таъсирига осон тушиб қолувчи, ўз гуруҳларини тузган ҳолда “енгил ҳаёт”га кўникиб қолувчи ёшларга тегишли; жиноятчилик ва ишсизлик ўртасида боғлиқлик мавжуд. Ишнинг йўқлиги муаммосининг кучайиб кетиши жиноий томонга ўзгаришга: ичкиликбозликка, наркоманликка берилиш, фоҳишалик, бошпанасизликнинг ошиб кетишига сабаб бўлади.
Иккинчи муаммо – бу ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг кесикинлашувининг ортиб кетиши, ижтимоий портлаш таҳдиди, миллатлараро муаммоларнинг кучайиб кетиши, иш ташлашлар, намойишлар, митинглар, очлик эълон қилишлар ва иқтисодий соҳадаги бошқа ҳолатлар. Оммавий ишсизликнинг ошиб кетиши хавфи вужудга келади (меъёрий ҳолатнинг 2 баробаридан ортиб кетади).
Фаол иқтисодий ҳаёт тарзидан ишга лаёёқатли омилларнинг катта миқдарини чиқариб ташланиши бюджетга катта зиён келтиради,ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун зарур манбаларга эҳтиёж ортиб кетади, иш билан таъминлаш структураларининг ташкиллаштирилиши, “мияларнинг четга чиқиб кетиши” билан боғлиқ муаммолар юзага келади; туғилиш ва ўлим даражасининг ортиб кетиши “аҳолининг қаришига ” ва меҳнат манбаларига қўйиладиган талабларнинг ортиб кетишига, меҳнат бозори инфраструктурасининг ўзгариб кетишига олиб келади. Ишсизларнинг барча гуруҳларига тегишли бўлган умумий муаммолар:

  • Молиявий, уй-жой-турмуш муаммолари;

  • Психологик (ишсизлик узоқ вақт давом этган ҳолда юзага келувчи депрессия, ноумидлик, кучсизлик, саросималик, айни вақтда жанжалкашлик даражаси ошиб боради, “сабр”, бир-бирига ғамхўрлик қилиш даража тушиб кетади). Ишсизлар оилаларида ажралишлар сони ортиб кетади, кўпинча болалрга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари кузатилади. Болаларнинг хулқида ўзгаришлар юзага келади, уларда саб бузилишлари аниқланади, кассалланиш даражаси ортиб кетади. Ушбу омиллар билан боғлиқ равишда оила унга жамият томонидан юкланган ўз асосий вазифаларини бажармайди, бу эса оила бузилиб кетишига олиб келади.

  • Ўзига хос муаммолар. Ишсизларнинг биринчи гуруҳи учун – бу қайта таълим олиш муаммосидир. Ҳамма ҳам ўз ихтисослигини ўзгартира олмайди, айниқса олий маълумотга эга кишига ишчи вазифасини таклиф қилсалар. Пенсия ёшига етган шахсларнинг психологик муаммоси. Ишдан бўшатилганлиги сабабли ноумидлик юзага келади, касбни ўзгартиришга кеч, стаж ва келгусидаги пенсиянинг миқдори ҳақидаги ўйлар безовта қилади. Молиявий муаммо жиддий равишда ташвишга солади, чунки оилани боқиш зарур. Бўш вақт муаммоси юзага келади. Иккинчи гуруҳ учун – бу ёшлик максимализми нуқтаи назаридан қарагнада ҳаётдан кўнгил совиши муаммоси, бу эса ўз навбатида атрофдагиларга шафқатсиларча муносабатда бўлишга, ва ҳаттоки суицидга олиб келади. Оила қуриш муаммоси. Учинчи гуруҳ учун – бу ҳомиладорлик, туғуруқ, бола парваришлаш каби (молиявий, тиббий, психологик) барча муаммолар, иш топиш жуда мураккаб масала, айниқса ёёш болали аёллар учун. Иўртинчи гуруҳга муаммолар мажмуи хос: бошпанасининг йўқлиги; янги жойга кўникиш муаммоси; жамоат фикри муаммоси; болаларга таълим бериш муаммоси; қатор психологик муаммолар. Бешинчи гуруҳ учун – бу соғлиқ муаммоси; ҳаракатланиш муаммоси; иш қидириш ва маълум имтиёзларга муҳтожлик муаммоси; қатор психологик муаммолар. Олтинчи гуруҳ учун эса – доимий равишда ишлашни ҳохламаслик, айнан шу гурҳ жиноий вазиятни, жамиятнинг “Соғлигини” ёмонлаштиради, ижтимоий хавфли ҳисобланади.

2-машғулот

  1. Ишсизлар оиласи билан ижтимоий иш олиб бориш

  2. Аҳоли банлдлиги соҳасида ижтимоий иш олиб бориш технологияси

Ижтимоий ходимлар ишсизлар оилаларини аниқлашлари, уларни кузатишлари, уларнинг ҳолати, эҳтиёжларини ўрганишлари зарур. Таҳлил қилиш учун қуйидаги маълумотлар зарур:

  • оила аъзолари сони, жумладан болалар сони;

  • болалар ва ота-оналар жинси ва ёши;

  • оиланинг иқтисодий аҳволи;

  • оиладаги ишсизлар сони;

  • ишсизлик давом этиб келаётган вақт, унинг сабаблари;

  • яшаш шароитлари;

  • ота-оналар ўртасидаги, болалар ўртасидаги ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатлар;

  • болалар ва ота-оналар соғ-носоғлиги, касаллар, болаликдан ногиронларнинг борлиги;

  • ишсизларнинг маълумот даражаси;

  • ишсизларнинг касби, иш стажи;

  • болалар ўқиши, қайси таълим муассасасида ўқиши ҳақидаги маълумотлар;

  • болаларнинг ўзлаштириши;

  • оила аъзоларининг ноижтимоий ўзини тутиши, унинг турлари (ичкиликбозлик, нашавандлик ва бошқалар);

  • оиланинг қизиқишлар доираси ва бошқалар.

Ишсизнинг оиласидаги асосий муаммоларни аниқлаш, ижтимоий ходим уларга таклиф этиши мумкин бўлган ёрдам йўналишини аниқлаш имконини беради.
Хуқуқий ёрдам кўрсатиш: ишсизлар ва улар оилаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш; хуқуқий масалалар, меҳнат ва ижтимоий қонунчилик масалалр бўйича турли маслаҳат хизматларини кўрсатиш, жумладан, нотўғри ишдан бўшатиш, нотўғри нафақа тўлаш ва бошқа ҳолатларда ишсизларнинг хуқуқини ҳимоя қилиш.
Психологик ёрдам кўрсатиш, ёрдамга муҳтожларни аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш хизматига йўналтириш. Марказ мижози психологга йўлланиши мумкин бўлган муаммоларнинг маълум рўйхати мавжуд.

  1. Ишсиз мақомини ҳазм қила олмаслик (“Нима учун мен?”).

  2. Қўллаб-қувватлашга, ҳамдардликка эҳтиёж.

  3. Ўз-ўзини нтўғри баҳолаш.

  4. Тангликни камайтириш ва ўз-ўзини бошқариш.

  5. Қабул вақтида низоли ҳаракатлар қилиш.

  6. Ўз касбини аниқлаб олиш.

  7. Ишлашни истаган касбининг дипломдаги ихтисослигидан фарқ қилиши.

  8. Қайта таълим ихтисослигини танлаш.

  9. Касбий тайёргарлик, карьера масалалари.

Ижтимоий ходим ушбу ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар, касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишсизлар оиласидаги болаларнинг бўш вақти ва дам олиш вақтларини ташкиллаштириш билан шуғулланиши мумкин. Ижтимоий ходим ишсизларга иш қидириш ва уни ишга жойлаш масалаларида ёрдам кўрсатиши мумкин. Ижтимоий ходим ишсизларга уларнинг уюшмаларини ташкил қилишда кўмаклашиши мумкин. Пул ишлаб топишни истаган болалар учун болалар кооперативлари, акцияонерлик жамиятлари, ширкатлар тузишлари мумкин. Катта ёшдаги ишсизлар уюшган ҳолда ўзларининг корхоналарини ташкил этишлари ҳам мумкин. Бунда улар бир-бирларига маънавий ёрдам кўрсатишлари мумкин, чунки бир хилда мураккаб вазиятга тушиб қолган инсонлар бир-бирларини яхшироқ тушунадилар. Ижтимоий ходим ишчиларнинг таълим олиши ва қайта тайёрланиши учун турли курслар, тўгараклар ва мактаблар ташкил этишлари мумкин.
Аҳолининг иш билан таъминланганлиги муаммоси инсоният 20 асрда дуч келган энг кескин муаммолардан бирига айланди. Ишсизлик ўзи билан аҳолининг асосий қатлами учун нафақат камбағалликни олиб келади, балки инсонларнинг маънавий, руҳий, аҳлоқий ўзгаришларига ҳам сабаб бўлади. Шу сабабли аҳоли бандлигини таъминлаш муаммосини ҳал этиш ҳар қандай тараққий этган мамлакатнинг энг муғим вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу хулоса 1948 йилда “Инсон ҳуқуқларининг оммавий декларацияси”да ўзининг хуқуқий тасдиғини топди, ва унда ҳар бир инсон меҳнат қилиш, эркин равишда иш танлаш, адолатли ва мақбул меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш хуқуқига эга, деб ёзилган.
Ишсизлик – бу бозор иқтисодиёти учун, бозор иқтисодиёти чиқимларининг ўзига хос тўлови, деб ҳисоблаш одат тусига кириб қолган. Ва, тўғриси ҳам шундай. Ҳар қандай рақобатчилик курашида ҳам (бозорни эса бусиз тасаввур қилиб бўлмайди) ғолиблар ва мағлублар мавжуд. Гап бозорнинг салбий ижтимоий оқибатларини, айниқса инсон ҳаётининг муҳим қисмларидан бири бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқи соҳасида минималлаштириш, камайтириш ҳақида бормоқда. Бизнинг мамлакатимиз барча иқтисодий ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатлар каби, ечими кескин амалий ечилар каби чуқур назарий ишланмаларни талаб этувчи аҳоли бандиги муаммосига дуч келди. Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра Россияда 1999 йилнинг бошига қадар 8,5 – 9 млн. Ишсизлар рўйхатга олинган. Бу мамлакатнинг иқтисодий фаол аҳолисининг 11,5%ни ташкил этади. Шундай қилиб, давлат бандлик хизматига ишсиз қолган кишиларнинг ҳар бешинчиси мурожаат қилади холос. Шундай қилиб, яширин ишсизлик 7 – 8 млн.кишини ташкил этади, расмий маълумотларга кўра эса 4-5 млн. Кишини ташкил этади. Ишсизликнинг ҳудудий тақсимланиши ҳам бир текисда эмас: : Москвада 1% вамудофаа, кўмир, тўқимачилик соҳасига тегишли корхоналар мавжуд ҳудудларда 7-8%гача. Асосчиси Кембридж мактаби доктори А.Маршалл бўлган меҳнат бозорининг ҳаракатланиши назарияси қатор тушунча ва тоифаларни қамраб олади. Уларнинг орасида аҳолининг иш билан таъминланганлиги асосийси ҳисобланади. Бизнинг наздимизда бандлик тушунчаси “РФда аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳақида”ги қонунда тўлиқ очиб берилган (1996 й.да янги таҳрирда). Унинг 1-моддасида қуйидагича таъкидлаб ўтилган: “Бандлик – бу фуқароларнинг Россия Федерацияси қонунларига зид бўлмаган, ва одатда уларга маош, меҳнат даромади олиб келувчи, уларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятидир”. 2-моддаси қуйидагилар банд фуқаролар деб ҳисобланишини кўрсатади: меҳнат шартномаси (битими) асосида ишловчилар, жумладан, тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган иш куни давомида мукофот эвазига иш бажарувчи, шунингдек, мавсумий, вақтинча ишларни қамраб олган ҳолда бошқа турдаги ҳақ тўланадиган иш(хизмат)ларни бажарувчилар; ўзларини мустақил равишда иш билан таъминловчилар; майда ҳунармандчилик билан банд ва ўз маҳсулотини шартнома асосида сотувчи; фуқаролик-хуқуқий шартномалар асосида иш бажарувчи (пудратчилик шартномалари), шунингдек, ишлаб чиқариш корпоративлари (артеллар) аъзолари; иш ҳақи тўланадиган лавозимларга сайланган, тайинланган ёки тасдиқланганлар; ҳарбий хизмат ўтаётганлар, шунингдек, ички ишлар органларида хизмат қилаётганлар; умумтаълим муассасалари, бошланғич касбий таълим муассасаларида кундузги таълим курсларида ўқиётганлар, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш федерал давлат хизмати йўлланмасига кўра таълим олаётганлар; вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, таътил, қайта тайёрлаш, малака ошириш, иш ташлаш ёки бошқа сабабларга кўра ишлаб чиқаришнинг вақтинча тўхтаганлиги сабабли иш жойида бўлмаганлар.
Россия Федерациясида конституцион равишда меҳнатнинг ихтиёрийлиги кафолатланган, бунда фуқаро ишлаш каби ишламаслик ҳуқуқига ҳам эга, меҳнат суръатини, унинг ҳажми ва юкламасини танлаш хуқуқига эга. Шу сабабли иш билан таъминланганлар билан бир қаторда иш билан таъминланмаганларни ҳам аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Иш билан банд бўлмаганлар – бу ишга лаёқатли ва ундан катта ёшда бўлган, ишсиз бўлган (даромадли машғулотга эга бўлмаган) шахслардир. Уларни ишсизлар (қандайдир сабабларга кўра ишсиз қолган, бироқ фаол равишда иш излаётганлар) ва иш қидиришга ҳаракат ҳам қилмаётган иш билан банд бўлмаганлар. Ишсизлар деб (3-модда) иш ва даромадга эга бўлмаган, ўзига муносиб иш топиш мақсадида бандлик хизмати органларида рўйхатдан ўтган, иш қидираётган ва иш бошлашга ҳозир бўлганмеҳнатга лаёқатли шахслар тан олинади. Бунда т ашкилот тугатилиши ёки ходимлар сони ёки штат бирлиги қисқартирилиши билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилган фуқароларга ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пул ва сақланган ўртача иш ҳақилар эътиборга олинмайди. Ўзига муносиб иш топиш мақсадида рўйхатдан ўтган фуқарони ишсиз деб тан олиш ҳақидаги хулоса турар жойига кўра бандлик хизмати органлари томонидан, фуқаронинг бандлик хизматига паспортини, меҳнат дафтачасини, ёки унинг касбий малакасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, охирги иш жойидан берилган охирги уч ойдаги ойлик маоши ҳақидаги маълумотнома, биринчи маротаба иш қидираётган, ҳеч қандай касбга эга бўлмаганлар учун эса, паспорт ва маълумоти ҳақидаги ҳужжатни тақдим тақдим қилган ҳолда қилган мурожаатидан сўнг 11 кундан кўп бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Бандлик хизмати органлари томонидан фуқароларга рўйхатдан ўтгандан сўнг 10 кун муддатда мос келадиган ишни таклиф қилиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу фуқаролар ҳужжат тақдим қилинган биринчи кундан бошлабоқ ишсиз деб тан олинадиларю қуйидаги фуқаролар ишсиз деб тан олинмайди: 16 ёшга етмаганлар; Россия Федерацияси пенсия қонунчилигига мувофиқ равишда қарилик (ёшга доир) пенсияси тақдим қилинганлар; бандлик хизмати органларида рўйхатдан ўтгандан кейинги 10 кун муддат ичида ўзига мос келадиган икки турдаги, шунингдек вақтинча табиатга эга бўлган ишларни рад этган, касби (ихтисослиги) бўлмаган, биринчи маротаба иш излаётганлар эса, касбий тайёргарлик ёки маош тўланадиган, шунингдек, вақтинчалик ишлар, таклиф эилганда икки маротаба рад қилганлар. Фуқарога айнан бир иш икки маротаба таклиф қилиниши мумкин эмас; бандлик хизмати идораларида рўйхатдан ўтгандан сўнг 10 кун ичида узрли сабабларсиз уларга таклиф қилинаётган иш билан танишиш учун келмаган, шунингдек, уларни ишсиз фуқаро сифатида рўйхатга олиш учун бандлик хизмати идораси томонидан белгиланган муддатда келмаганлар; суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум қилмаган ҳолда жазога ҳукм қилинганлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилинганлар. Шундай қилиб, ишсизлик аҳолининг ишга лаёқатли ва ишлашни хоҳлаган қисмининг ижтимоий ишлаб чиаришда банд бўлмаганлиги, деб ҳисобланади.
Бошқарувнинг маъмурий-жамоавий тизимининг инқирозга юз тутиши натижасида юзага келган бозорлар билан бир қаторда меҳнат бозори ҳам вужудга келади, ва унда иш кучининг олди-сотдиси амалга оширилади. Меҳнат бозори ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги биринчиларини талаб ва таклиф механизми орқали ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш хусусидаги муносабатларни кўзда тутади. Бунда меҳнат бозорининг энг муҳим компонентлари мавжуд бўлиши лозим: тадбиркорларнинг ишчи ёллашдаги (фақатгина қонун билан чегараланган) эркинлиги; фуқароларнинг ўз иш кучини сотишдаги эркинлиги ва унинг малакасига мувофиқ равишда ҳақ тўланиши. Айни вақтда иш кучининг сотилиши ҳаракатланиш эркинлиги, меҳнатни тадбиқ қилиш соҳаси ва жойини танлаш эркинлигини кафолатламаган ҳолда амалга оширилиши мумкин эмас.
Замонавий меҳнат бозори етарли даражада турли-тумандир. У структуралаштирилган ва бир-биридан кескин фарқ қилувчи маълум бўғимларни ифодалайди. Биринчи навбатда у ёки бу бўғимда асосий ўринга эга бўлган маҳсулот (ишчи кучи) хусусиятлари ажратиб кўрсатилади. Бўғимларга ажратилган меҳнат бозори назариясининг ишлаб чиқраувчи мутахассислардан бири Г. Стэндинг қуйидаги асосий бўғимларни ажратиб кўрсатади: меҳнат бозорининг энг юқори малакага эга бўлган ва мос равишда даромадга эга, иш билан бандлик барқарор бўлган бўғими. Юқори малакали кадрларю ушбу бўғимни олий ва ўрта маълумотли мутахассислар ва малакали ишчилар ташкил этади. Даромад ва иш билан бандлик нисбатан барқарор.
Ишчи касблар меҳнат бозори. Ишчи кучига бўлган талаб борган сари қисқариб бормоқда. Ишчи кучига бўлган талаб доимий равишда қисқариб бормоқда, бу эса даромаднинг қисқариши ва иш билан бандлик кафолатларининг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда. Барқарорлаштириш омил вазифасини касаба уюшмалари бажармоқда.
Паст малакали ишчилар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ишчилари меҳнат бозори. Ишчи кучини таклиф этиш, одатда талабдан юқори. Шу сабабли даромадлар унчалик юқори эмас, иш билан бандлик барқарор эмас. Қолдиқ меҳнат бозори. Бу ерда ё биринчи маротаба меҳнат бозорида иштирок этаётганлар, ёки анча аввал у билан алоқасини йўқотганлар ўз хизматларини таклиф этадилар: ишсизлар, ёшлар ва ҳ.к. Агар меҳнат бозори бўғимларга бўлинадиган жиҳатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: малакали-маошга оид, ижтимоий-демографик, касбий-тармоқларга оид.
Ахборот технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқариш меҳнат бозорининг талаб-таклиф муносабатларидаги эгилувчанлик, мобилликни тақозо қилади. Шу сабабли бизнинг кунларимиздаги назарий тадқиқотларимизда ривожланган, цивилизацион меҳнат бозорини таърифлаш учун, замонавий ишлаб чиқариш эҳтиёж ва талабларга мувофиқ келувчи, талаб ва таклиф энг мақбул мутаносибликда бўлган “эгилувчан меҳнат бозори” тушунчаси қўлланилади.
Меҳнат бозорининг эгилувчанлиги нимада намоён бўлади? Авваламбор ишлаб чиқариш жараёнини эгилувчан равишда ташкиллаштириш; нотўлиқ иш куни, вақтинчалик ишчилардан фойдаланиш, ставкаларни бўлиб юбориш, иш жойларида ўзаро ўзгарувчанлик, сменаларнинг ҳаракатчанлилиги ва ҳ.к. иккинчи компонент – ойлик маошни тартибга солишнинг эгилувчанлиги, учинчиси – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни тартибга солишни гилувчанлиги.
Меҳнат бозорининг энг муҳим элементлари талаб ва таклифдир. Талаб остида корхонанинг маълум касб ва малакага эга бўлган ишчиларга бўлган эҳтиёжи тушунилади, таклиф остида эса – ишчиларнинг ойлик маош тўланадиган ишнинг мавжуд ставкаларига эҳтиёжи. Иш кучи фақатгина олди-сотди ҳаракати содир этилаётгандагина товар сифатида намоён бўлади. Замонавий меҳнат бозори тўлиқ эркин ва табиий эмас. У турли воситалар асосида бошқарилади: қонунчилик, аҳоли бандлигига қаратилган давлат дастурлари, иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасидаги битимлар, аҳолининг иш билан бандлигини таъминловчи давлат ва хусусий институтлар ёрдамида. Меҳнат бозорига таъсир ўтказиш технологияси. Меҳнат бозорига таъсир ўтказиш турлари ва йўналишларини белгилаб олиш учун биринчи навбатда ишсизлик даражаси ва ишсизлик турларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаб олиш даркор. Бизнинг фикримизча омилларни минимум икки гуруҳга бўлиш мумкин. Омилларнинг биринчи гуруҳи узоқроқ вақт давомида ҳаракатланади ва меҳнат бозорига таъсир кўрсатади. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради: ишчи кчининг ортиқчалиги ёки камлигини юзага келтирувчи демографик ўзгариш(тебраниш)лар; миграцион жараёнлар; маданият даражаси, миллий анъаналар, қадриятлар, ва айниқса меҳнат маданияти; ижтимоий-табиий катаклизмалар: урушлар, революция (инқилоб)лар, табиий офатлар ва ҳ.к.; иқтисодий омиллар: иқтисодиёт тури (бозор, режалаштирилган иқтисодиёт), иқтисодий инқироз ва ўсишлар, ижтимоий ҳаёт сифати, технологияларнинг ривожланганлиги ва ҳ.к.; илмий-техник тараққиёт.
Омилларнинг иккинчи гуруҳи, одатда ё жойга, ёки вақтга кўра намоён бўлувчи маҳаллий характерга эга: Россияда суверенлашиш жараёни; ҳарбий ишлаб чиқаришнинг конверсияси (ўзгариши); армиянинг қисқартирилиши; хусусий мулк турларининг ўзгариши; нархларнинг либераллаштирилиши; ҳокимият органларининг тўғри қабул қилган қарорлари; бандлик хизматларини ривожлантириш даражаси ва унинг кадрларинининг касбий маҳоратини ривожлантириш ва бошқа кўплаб омиллар.
Албатта, айтиб ўтилган омилларнинг ҳар бири меҳнат бозорига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, ривожланган мамлакатларда туғилиш даражасининг тушиб кетиши бир томондан ишчи кучи таклифининг камайишига олиб келса, бошқа томондан – аҳолининг қаришига олиб келади, бунинг натижасида эса меҳнат ресурслари юкламасининг ортиб кетишига, меҳнат бозори инфраструктурасининг ўзгаришига олиб келади. Меҳнат бозори бошқа демографик силжишлар натижасида ҳам шундай таъсирланади. Ёки масалан, ривожланган мамлакатларда амалга оширилувчи, умуман янги кўринишдаги ишлаб чиқаришларни яратилишига сабаб бўлган технологик революциялар: мобил технологик жараён сабабли, тезкор структуравий силжишлар сабабли, бироқ бу иш билан бандлик муаммосини кучайтриб юборди, аҳолини иш билан таъминлашнинг асосий қарама-қаршиликларидан бирини оғирлаштириб юборди. Бунга сабаб, “структуравий силжишлар – ишчи ўринларини модернизация қилиш – ишчи кучига бўлган талабни ўзгартириш – ишчиларни ишдан бўшатиш – янги иш таклиф қилиш” занжирида тўлиқ бир хил бўлган ўзгаришларни амалга оширишга эришиш мумкин эмас.
Юқорида айтиб ўтилган омилларнинг кўпчилиги ишсизлик классификацияси, унинг турларини ажратишга асос бўлиб хизмат қилади.
Структуравий ишсизлик эскирган корхона ва ишлаб чиқаришларни ёпиш, қатор соҳалар маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қисқартириш (масалан, иқтисодиётнинг қайта йўналтирилиши, бошқарув аппаратида ишлаётганлар сонининг қисқартирилиши ва ҳ.к.) билан боғлиқ. Структуравий ишсизлик билан боғлиқ муаммолар давлат аражасида ҳал этилиши зарур: кадрларни қайта тақсимлаш ва қайта тайёрлашга ёрдам кўрсатишга қаратилган умумдавлат ва территориал дастурларнинг қабул қилиниши, қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш даврида нафақалар тўлаш, ишлаб чиаришнинг янги замонавий, табиий бойликларни сақлашга қаратилган тармоқларини шакллантиришда қўллаб-қувватлаш, ва ҳ.к.
Технологик ишсизлик техника ва технологияларнинг янги авлодларига ўтиш, қўл меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, бунда ушбу ишлаб чиқариш жараёнида қўл меҳнатининг бир қисми керакмас бўлиб қолади, ёки янги даражадаги малакали кадрлар зарур бўлади, билан боғлиқ бўлади. Технологик тўнтариш амалга оширилиши билан шу сабабга кўра ишдан бўшатилганлар сони ортиб боради. Уларни ё тўлиқ қайта ўқитиш, ёки хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш асосида юқори малака талаб этмайдиган жараёнларда банд қилишга тўғри келади ва ҳ.к. бу муаммони ушбу жамоа доирасида ва унинг ҳисобига ечиш мумкин.
“Иқтисодий” ёки даврий ишсизлик, бозор конъюктураси тебранишлари, рақобатли кураш натижасида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бир қисмининг мағлуб бўлиши билан боғлиқ ҳолда доимий характерга эга, ёки у иқтисодиёнинг даврийлик хусусияти билан боғлиқ.
Ўзаро рақобатлашаётган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар сонининг аҳамиятли даражада ортиши банкротликка учраган, қайта ихтисослаштирилиши ёки ёпилиши лозим бўлган ишлаб чиқаришларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида эса албатта ишсизлар сони ортиб боради. Бу турдаги ишсизлик бозор механизмининг органик таркибий қисми ҳисобланади. Ишсизликнинг ушбу турини йўқотишнинг иложи йўқ. Уни албатта эътиборга олиш ва банкротликка учраган корхоналар ходимларига (қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш, вақтинчалик нафақалар тайинлаш кўринишида) ёрдам кўрсатиш зарур (бироқ рағбатлантирувчи омиллар ва иш излашдаги шахсий ташаббусларни сақлаб қолган ҳолда).
Фрикцион ишсизлик яқин келажакда иш излаш ёки кутиш билан боғлиқ. “Фрикцион” таърифи ҳодисанинг моҳиятини аниқ акс эттиради, чунки доимо одамнинг бир ишдан кетиб иккинчи ишга жойлашиши ўртасида маълум вақт ўтади.
Турғун ишсизлик – бу меҳнатга лаёқатли инсонларнинг қандайдир сабабларга кўра ёки истамаганлари сабабли, ёки узоқ вақт давомида иш топа олмаётганлари сабабли ишсизлигидир. Ижтимоий нуқтаи назардан – ишсизликнинг энг хавфли тури: бошпанасизлар, маълум машғулотлари бўлмаган шахсларнинг ортиб боришига, жиноятчилик, фоҳишалик, наркомания, ичкиликбозликнинг ортиб боришига озиқ бўладиган муҳитдир.
Яширин ишсизлик – бу ходим расмий равишда қайсидир корхонада ишлайди, бироқ ҳақ тўланмайдиган муддатли ёки муддатсиз таътилда бўлган ишсизлик турларидан бири. Қисқартирилган иш куни, нотўлиқ иш куни, буюртма бўлгандагина маош тўланидиган ва ҳ.к. кўринишлари мавжуд. Россияда яширин ишсизлик улкан ҳажмга эга бўлиб бормоқда, кўпинча у аниқ ишсизликдан икки-уч баробар кўпроқ.
Ёшлар ишсизлиги инсон ҳаётининг икки босқичида юзага келади: ўрта мактабни тугатгандан сўнг (агар мактабни тугатиши биланоқ ОТМ, техникум ёки МТМга кира олмаса, ёки бирор-бир корхонага ишга кира олмасаг, ва мутахассислик таълимини тугатгандан сўнг (агар ишга кафолатли йўлланмаси бўлмаса, ёки у ёларни қониқтирмаса).
Ёшлик даврида келажакка ишончнинг йўқлиги айниқса хавфли. Жиноятчилар, нашавандлар, экстремистик сиёсий оқимлар аъзолари қатори айнан мана шу қатлам ҳисобига тўлиб боради. Шу сабабли ёшларни иш билан таъминлаш иқтисодий ва хуқуқий чора-тадбирларнинг биринчи ўриндаги объекти бўлиши лозим. Ёшларнинг интилишларига ва уларнинг иш ўринларига бўлган талаблари даражасига жавоб берувчи иш ўринларини яратиш, янги корхоналар ташкил этилаётганда ёшлар учун квоталар белгиланиши, ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланиши ва ҳ.к.лар зарур.
Аёллар ишсизлиги – ишсизликнинг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, у аёлларнинг меҳнат бозорида камроқ рақобатбардошлилиги билан боғлиқ: аёллар эркакларга нисбатан оғирроқ бўлган ижтимоий юкни кўтарадилар (ҳомиладорлик таътили, бола парвариши билан боғлиқ бўлган касаллик варақалари, ясли, болалар боғчалари билан таъминланганлик ва ҳ.к.). Адолатлилик принципи аёллар ва эркаклар ёлланиб ишлаш ва уй ишлари билан тенг таъминланишларини талаб этади. Давлат ҳам маъмурий, ҳам хуқуқий бошқарувнинг қатор чора-тадбирларини қўллаши зарур: аёллар учун иш ўринларини квоталаштириш, аёлларнинг иш билан таъминланганлигини ошириш мақсадида иш берувчиларни жазолаш ёки рағбатлантириш. Ёшлар ва аёллар ишсизлиги бозор иқтисодиётини ривожлантираётган барча мамлакатлар учун ўта жиддий ижтимоий муаммодир.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling