Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Ногирон болаларга эга оилаларнинг асосий йўналишлари


Download 0.74 Mb.
bet74/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ногирон болаларга эга оилаларнинг асосий йўналишлари
Имконияти чекланган (ИЧ) боланинг энг яқин кишилари яшовчи оила – бу уни тарбиялаш, ижтимоийлаштириш, унинг эҳтиёжларини қондириш, таълим бериш, касбий йўналтириш тизимидаги асосий бўғиндир.
Имконияти чекланган бола дунёга келиши билан моддий-маиший, молиявий, турар жой муаммолари кескин ортиб кетади. Одатда турар жой ногирон-бола учун мослаштирилмаган, ҳар бир учинчи оила оиланинг бир аъзосига 6 м2 фойдаланиш майдонига эга бўлади, жуда кам ҳолларда эса бола учун алоҳида хона ажратилган ёки махсус мосламалар ўрнатилган бўлади. Бу каби оилаларда доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойафзал, энг оддий уй жиҳозлари, маиший техника предметлари:холодильник, телевизор каби нарсалар сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиб туради. Оилалар бола учун зарур бўлган энг зарур нарсаларга ҳам, яъни транспорт, дала ҳовли, боғ ҳовли, телефон каби эга бўлмайдилар.
Бу каби имконияти чекланган болалари мавжуд оилаларга хизмат кўрсатиш (даволаниш, қиммат дорилар, тиббий даволаш тадбирлари, уқалаш, санаторияларга йўлланмалар, зарурий мослама ва аппаратлар, таълим, тезкор тиббий ёрдамлар, ортопедик пойафзаллар, кўзойнаклар, эшитиш аппаратлари, ногиронлар ўриндиқлар, краватлар ва бошқалар) кўпинча пуллик равишда ташкиллаштирилади. Буларнинг бари катта маблағ ҳаражатларини талаб этади, бу оилалардаги даромад эса отанинг маоши ва бола учун ногиронликка бериладиган нафақадан иборат бўлади.
Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, имконичекланган болалари бор оилаларнинг кўп қисмини отасиз оилалар ташкил қилар экан. 15% оилаларда ота-оналарнинг ажралишиб кетишига сабаб оилада ногирон боланинг туғилишидир, она эса иккинчи маротаба турмушга чиқиш имконига эга эмас. Шу сабабли имконияти чекланган фарзанди мавжуд бўлган оилалар муаммоларига яна тўлиқ бўлмаган оила муаммолари ҳам қўшилади.
Психологик муаммолар. Оиладаги психологик муҳит шахслараро муносабатлар, ота-она ва қариндошларнинг маънавий-психологик бойлик(манба)лари, шунингдек, оиланинг моддий ва яшаш шароитларига боғлиқ бўлади, бу эса тарбия, таълим ва тиббий-ижтимоий қайта тиклаш шартларини белгилаб беради.
Оилада ногирон-боланинг пайдо бўлишига муносабатига кўра оилалар 3 турга бўлинади: юзага келган муаммони тўлиқ тушуниб етмаслик билан боғлиқ бўлган пассив муносабат; ота-оналар болани, “олим-врачлар”ни, қиммат дори-дармонлар ва бошқаларни, етакчи касалхоналарни топиб зўр бериб даволовчи, ўта фаол муносабатда бўлувчи ота-оналар; врачлар, психологларнинг барча кўрсатмалари ва маслаҳатларини кетма-кет бажарувчи, оқилона ёндашувчи ота-оналар оилалари.
Ўз фаолияти давомида ижтимоий ходим 3 турдаги оиланинг нуқтаи назарига таяниши лозим.
Оилада имконияти чекланган боланинг дунёга келиши оиланинг барча аъзолари учун оғир руҳий зарба бўлиб таъсир кўрсатади. Кўпинча оилавий муносабатлар сусайиб боради, касал бола ҳақидаги доимий ташвиш чекиш, доимий саросималик, тушкунлик ҳислари оиланинг парчаланиб кетишига олиб келади, ва фақатгина айрим ҳолатлардагина оила жипслашади.
Касал бола туғилган оилада ота – ягона пултопар одам бўлиб қолади. Мутахассисликка, олий маълумотга эга бўлган ота каттаойлик маош олиш учун ишчи бўлиб ишга киради, қўшимча даромадлар излайди ва бола билан шуғулланишга деярли вақт топа олмайди. Шу сабабли болани парвариш қилиш тўлиқ она зиммасига тушади. Одатда у ишдан бўшайди ёки кечаси ишлашга мажбур бўлади (одатда бу уйда бажариладиган, качарачилик ишлари). Болани парваришлар унинг барча вақтини талаб этади, мулоқот доираси ҳам кескин торайиб кетади. Агар касаллик тузалмас ва қайта тиклаш мумкин бўлмаса, у ҳолда доимий ташвиш, психик ҳиссий танглик онани доимий ғижиниш, руҳий сиқилиш ҳолатига олиб келиши мумкин. Кўпинча оналарга болани парвариш қилишда катта фарзандлар, баъзи ҳолларда бувилар, бошқа қариндошлар қарашиб турадилар. Энг оғир ҳолатлардан бири бу оилада 2 нафар имкони челанган болалар бўлган ҳолатдир. Уларга камроқ эътибор қаратилади, маданий ҳордиқ олиш имконияти кескин камайиб кетади, улар ёмонроқ ўқий бошлайдилар, кўпинча ота-оналарнинг камроқ эътибори туфайли касалликларга чалинадилар. Бу каби оилаларда психологик танглик атрофдагиларнинг уларнинг оиласига нисбатан негатив муносабати туфайли болаларнинг психологик (руҳий) сиқилиши туфайли доимий равишда давом этиб боради; улар жуда кам ҳолларда бошқа оилалардаги болалар билан алоқада бўладилар. Барча болалар ҳам ота-оналарнинг касал болаларга муносабатини, уларнинг доимий тўғри англай олмайдилар.
Жуда кўп ҳолларда бу каби оилалар атрофдагиларнинг, айниқса ёнма-ён яшашнинг ноқулайликлари ғашига тегувчи қўшниларнинг салбий муносабатини ҳис қилиб турадилар (тинчлик, жимжитликнинг бузилиши, айниқса ногирон бола ақлан заиф бўлса ёки унинг хулқи атрофдаги болаларнинг муҳитига таъсир кўрсатса). Атрофдагилар кўпинча мулоқотдан қочадилар ва имконияти чекланган бола тўлақонли ижтимоий мулоқот имкониятига эга бўлмайдилар, айниқса ўзларининг соғлом тенгдошлари билан тўлақонли мулоқ от қила олмайдилар. Мавжуд ижтимоий деривация шахсий бузилишлар (масалан,ҳиссий-ирода соҳасидаги ва бошқ.), интеллектни кечикишига, айниқса бола ҳаётий қийинчиликларга, ижтимоий кўникмаларга, янада кўпроқ чекловларга, ривожланишдаги камчиликларга тайёр бўлмаслигига, шунингдек, атрофдаги дунё ҳақида нотўғри фикр шаклланишига олиб келувчи коммуникацион имкониятларнинг чекланиб қолишига олиб келади. Бу айниқса, болалар интернетларида тарбияланаётган имконияти чекланган болаларга қаттиқ таъсир кўрсатади.
Жамият доим ҳам бу каби оилаларнинг муаммоларини тўғри тушуна олмайди, ва бу каби оилаларнинг жуда кичик фоизи атрофдагиларнинг ёрдамини ҳис қиладилар.шу сабабли ота-оналар ИЧ болаларни театр, кино, бошқа томоша жойларига олиб бормайдилар, ва бу билан уларни туғилишиданоқ жамиятдан умуман узиб қўядилар. Охирги вақтларда шу каби муаммоларга дуч келган ота-оналар ўзаро мулоқотга киришмоқдалар.
Ота-оналар ўз фарзандларини асабийлашишдан, худбинликдан, ижтимоий ва психик инфантилизмдан асраган ҳолда, унга керакли таълим, келажакдаги меҳнат фаолияти учун зарур бўлган касбий йўналиш берган ҳолда тарбиялайдилар. Бу эса ота-оналарнинг педагогик, психологик, тиббий билимларига боғлиқ,чунки боланинг имкониятини, унинг ўз нуқсонига муносабатини, атрофдагиларнинг муносабатига қарашини баҳолаш, унга ижтимоий жиҳатдан кўникишга, ўз-ўзини максимал даражада намоён қилишга ёрдам бериш учун махсус билимларга эга бўлишлари зарур. Кўпчилик ота-оналар ўзларининг имконияти чекланган болаларни тарбиялашдаги камчиликларини тан оладилар, бунга эса зарур адабиётлар, етарли маълумотлар, тиббий ва ижтимоий ходимларнинг йўқлиги асосий сабабдир. Деярли барча оилалар боланинг касаллиги билан боғлиқ касбий чекловлар, бу каби касаллик билан оғриган болага тавсия қилинган касб танлаш ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас.
ИЧ болалар оддий мактабларда, уйларда, махсуслаштирилган мактаб-интернатларда турли дастурларга мувофиқ таълим оладилар, бироқ уларнинг бари индивидуал ёндашувни талаб этади.
Тиббий-ижтимоий муаммолар. Тиббий-ижтимоий ёрдам мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгариши билан кескин ёмонлашиб кетди. ИЧ болаларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси эрта, босқичма-босқич, узоқ муддатли, комплекс бўлиши, ҳар бир болага индивидуал ёндашувни эътиборга олган ҳолда тиббий, психологик-педагогик, профессионал, ижтимоий-маиший, хуқуқий ва бошқа дастурларни қамраболиши лозим.
ИЧ болаларни махсус ҳисобга олиш на давлаторганларида, на ижтимоий таъминот органларида, на ногиронлар жамиятида йўлга қўйилмаган. Бу каби оилаларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти билан боғлиқ бўлган турли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш умуман йўқ. Тиббий-ижтимоий реабилитацияга таалуқли бўлган мақсад, вазифалар, имтиёзлар, қонунларни тарғиб қилишга қаратилган информацион ишлар яхши йўлга қўйилмаган. Барча ижтимоий ҳаракатлар фақатгина ногирон болага қаратилган, ва оиланинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олмайди, бироқ оиланинг тиббий-ижтимоий ишда иштироки махсус даъволаш усуллари каби муҳим ўрин тутади.
Баъзан даволаш, ижтимоий ёрдам ўз вақтида қўйилмаган ташҳис сабабли кечикиб кетади. Ташҳис кўпинча боланинг 1, 2 ёки 3 ёшида қўйилади; фақатгина 9,3% (243та оиладан) ташхис бола туғилиши билан, 7 кунлик муддатда аниқланади (МНТнинг оғир шикастланиши ва ривожланишнинг туғма нуқсонлари).
Диспансер тиббий хизмат аниқ йўлга қўйилган босқичлиликни назарда тутмайди – стационар, амбулатор, санатор. Бу услуб асосан кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган.
Айниқса амбулатор тиббий ёрдам даражаси паст. У асосан оғир касалликларда ва инвалидлик бўйича қониқарсиз ҳолатларда кўрсатилади. Болаларни тор доира муиахассислари томонидан кўрикдан ўтказилиши, массаж, даволаш жисмоний тарбия, физиологик муолажалар жуда паст даражада, қанд касалининг оғир кўринишларида, буйрак касалликларида диетолог тўғри овқатланиш масалалрини ҳал қилмайди. Тиббий дори-дармонлар, тренажёрлар, ногиронлар аравачаси, эшитиш аппаратлари, протезлар, ортопедик оёқ-кийимлар билан етарли даражада таъминланмаган.
Оилани режалаштирар масалалари ҳақида бош қотирар экан, имконияти чекланган бола туғилган оиланинг ота-оналари яна бола кўришга қарор қиладилар. Кўплаб ижтимоий-тиббий, психологик-педагогик муаммолар ечилмасдан қолмоқда, шунингдек тиббий муассасаларнинг замонавий диагностик ускуналар билан таъминланмаган, қайта тиклаш муассасаларининг ривожланганлиги, ногирон-болаларнинг тиббий-психоло-гик-ижтимоий хизматлар билан таъминланганлиги ва уларни тиббий-ижтимоий текширувдан ўтказиш қониқарли даражада эмас; бирор-бир касбга ва иш жойига эга бўлиш, таълим олиш, ҳаракатланиш, болалар интернат-ларида ва уй шароитида ўз-ўзига маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган техник воситаларни оммавий тарзда ишлаб чиқариш ҳам шу ҳолатда.

2-машғулот



  1. Ногирон фарзандни оилада тарбиялаш масалалари.

  2. Ақлан заиф, ноқис болалар ва уларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб бориш

Имконияти чекланган болани оиласидан ажратган ҳолда ўрганиш мумкин эмас, ва шу сабабли “бола – она – оила” (она – ота, она – ногирон бола, она – соғлом бола, ногирон бола – соғлом бола) шахслараро муносабатларнинг барча турларини қабул қилиш лозим. Бу микротизим бошқа микротизимлар (тиббий ходимлар, қўшнилар ва дўстлар, тарбиячилар, ўқитувчилар ва бошқалар) билан доимий ўзаро муносабатда бўладилар.
Микротизим экотизим доирасида ҳаракатланади – индивидлар, оила билан доимий фаол мулоқотда бўлувчи хизмат ва ташкилотлар, махсус реабилитацион ёки таълим дастурлари. Муҳим ижтимоий, психологик ва амалий ёрдам ногирон болаларнинг оилаларига қўллаб-қувватлаш гуруҳлари томонидан кўрсатилиши мумкин. Бундай гуруҳлар ижтимоий сиёсатга таъсир кўрсатган ҳолда, ҳокимият структурасига конструктив таклифлар киритган ҳолда оилаларнинг хуқуқини ҳимоя қилишлари мумкин. Имконияти чекланган болалар ота-оналари ассоциациялари нафақат оилани қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади – улар кўпинча реабилитацион ишларнинг, болаларга ёрдам кўрсатишнинг янги кўринишларини, турларини ва технологияларини ишлаб чиқадилар.
Экотизимга оила бевосита кириб бориши мумкин бўлмаган, бироқ билвосита оилага таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган институтлар; оммавий ахборот воситалари; соғлиқни сақлаш тизими; ижтимоий таъминот тизими; таълим тизимлари киради.
Макротизим ижтимоий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омилларни қамраб олади. Бу оилалар ўз ногирон болаларига қандай қараши нуқтаи назарини шаклланишига таъсир кўрсатувчи кенг кўламли ижтимоий муҳитдир. Бу оиланинг табиати, ва унинг манбалари даражасидир. Бу иқтисодиётнинг ҳолати, регион ёки умуман мамлакатнинг ногирон болалар ва уларнинг оилалари эҳтиёжларини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган дастурларнинг мазмуни ва сифатига таъсир кўрсатувчи сиёсий шароити ҳамдир.
Шундай қилиб, барча ҳаракатлар оиланинг ижтимоий реабилитация-сига йўналтирилган бўлиши лозим, бошқа тарафдан эса, имконияти чеклан-ган болани реабилитациясида оиланинг ўзини қўллаб-қувватлаш шароит-ларини яратиш лозим. Айнан оилада у намойиш қилиши мумкин бўлган ижтимоий ўрин шаклланади, бу эса касал ўрни, соғлом ўрни (ўз ногиронлигини рад қилишга олиб келувчи) бўлиши мумкин. У ҳолат ҳам, бу ҳолат ҳам салбий ҳолатдир. Психологик нуқтаи назардан фақат оилада ягона тўғри ҳолат – боланинг ривожланишидаги ақлий ва жисмоний бузилишни тўғри деб ҳисоблаш ишлаб чиқилиши мумкин.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling