Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet82/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Пенсия таъминоти. Пенсия таъминоти тизим томонидан пенсия олувчилар сифатида Ўзбекистоннинг 3 млн.га яқин фуқаролари қамраб олинган, пенсия тизимида суғурталанганлар сифатида иштирок этувчиларни ҳам ҳисобга олганда эса 9 млн.га яқин одам қамраб олинган.
Ўзбекистон Республикасида айнивақтда икки турдаги мажбурий пенсия тизими фаолият юритмоқда:

  • асосий – авлодларнинг ҳамфикрлик принципига асосланган давлат пенсия таъминоти;

  • қўшимча – мажбурий орттирма пенси таъминоти тизими (2005 йилдан бошлаб киритилган)

Ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмлари қуйидагиларни қамраб олади:

  1. ижтимоий-меҳнат кафолатлари:

  • иш вақтининг муддати, меҳнат ва дам олиш тартиби, ишга лаёқатлилик ёши ва бошқаларни тартибга солишни таъминловчи;

  • моддий таъминланганликни – меҳнат учун тўловларнинг минимал ҳажми, тариф сеткалари, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик давридаги тўловлар ва бошқалар;

  • меҳнат юкламаларининг ижозат этилган даражаси – алоҳида тоифа ходимлар учун жисмоний юкламалар;

  • касбий-таълим таъминоти – ходимларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларни меҳнат фаолияти шартлари билан таништириш.

  1. тиббий:

  • дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказишни амалга ошириш;

  • ишлаб чиқаришда жабр кўрганларни даволаш.

  1. компенсацион-реабилитацион:

  • меҳнат фаолияти жараёнида ходим саломатлигига етказилган зиённи моддий бадал тўлаш;

  • ишлаб чиқаришда зарар кўрганларни тиббий, профессионал ва ижтимоий реабилитация;

  • ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар учун имтиёз ва бадаллар.

  1. ташкилий-идора қилиш:

  • иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш шароитлари ҳолатини экспертиза қилиш;

  • ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш.

Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг моддий-ашёвий механизмлари, ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнида ижтимоий ҳимоя қилишнинг маълум даражасини шакллантирувчи ишлаб чиқариш муҳити, муҳофаза қилиш, гигиена ва меҳнат тиббиёти элементлари мажмуини акс эттиради.
Механизмларнинг ушбу гуруҳини қуйидаги кўринишда тузилмалаштириш мумкин:

  • ижтимоий ҳимоянинг техник механизмлари – ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш даражаси, ишчи ўринларини ташкиллаштиришнинг хавфсиз меҳнат ва иқтисодиёт тавсиялари талабларига мос келиши даражаси;

  • ижтимоий-маиший инфраструктура – санитария меъёрларига жавоб бера олувчи яшашга мўлжалланган иморатларнинг мавжудлиги.




Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling