Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими


Download 0.74 Mb.
bet81/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими, аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифаларининг, шунингдек, аҳолининг давлат ҳокимияти, бошқаруви, ижтимоий институтлар, ихтисослаштирилган муассасаларнинг, иш берувчилар ва жисмоний шахсларнинг юқори эътиборига муҳтож қатламлари турмуш даражасини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини акс эттиради. Ушбу чора-тадбирлар ижтимоий ва тиббий-ижтимоий ёрдам, ижтимоий хизмат кўрсатиш, меҳнат, касбий реабилитацияни, аҳолининг алоҳида тоифаларига имтиёзлар бериш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими биринчи навбатда аҳолининг қуйидагиларни қамраб олувчи аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларини фаровон турмуш даражасини оширишга қаратилган:

  • Қонунчиликда белгилаб қўйилган ногиронлик гуруҳларига мувофиқ гуруҳга эга бўлган ногиронлар, шунингдек, 18 ёшгача бўлган ногирон-болалар;

  • Техноген ва табиий ҳалокатлар, табиий офатлар, шунингдек ҳарбий ва миллатлараро низолар натижасида жабрланган шахслар;

  • 65 ёшгача бўлган эркаклар ва 60 ёшгача бўлган қариялар, ёшга доир пенсия белгилаш учун зарур бўлган меҳнат стажига эга бўлмаган ва қонунга мувофиқ уларни моддий таъминлаши зарур бўлган шахслар томонидан моддий таъминланмаган кимсасиз қариялар, шунингдек, бошқалар ёрдамига муҳтож бўлган қария фуқаролар;

  • Кам таъминланган оилалар ва ўз-ўзини бошқариш органи томонидан белгиланган даражадан кам даромадга эга алоҳида фуқаролар;

  • Кўп болали кам таъминланган оила фарзандлари;

  • Етим болалар ва ота-оналар парваришисиз қолган болалр;

  • Ижтимоий қийматга эга бўлган касалликлар билан касалланган шахслар;

  • Икки ёшгача бўлган болани парваришлаётган кам таъминланган оилалар оналари, ёки онаси йўқлигида унинг ўрнини босувчи шахслар;

  • Боқувчисини йўқотган оилалар, вояга етмаган болаларни тарбиялаётган бевалар;

  • Расмий рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар.

Аҳолининг санаб ўтилган тоифаларидан ташқари ижтимоий ёрдам аҳолининг, давлат ва жамиятнинг юқори эътиборини талаб этувчи, болалар, ёш оилалар, уруш ветеранлари ва фуқароларнинг айрим бошқа тоиқаларини қамраб олувчи алоҳида тоифаларига ҳам кўрсатилади.
Касаллик вақтида, ногиронликда, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли ёки айрим қийинчиликлар билан боғлиқ равишда бировнинг ёрдамига муҳтложликда ижтимоий хизмат кўрсатиш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:

  • Профилактик, даволовчи-диагностик, реабилитацион, санаторий-курорт ва ёрдамнинг бошқа кўринишларини қамраб олувчи бепул тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

  • Ижтимоий ҳимоянинг ихтисослаштирилган муассасаларида доимий ёки вақтинча бепул ушлаб туриш;

  • Муҳтож, кимсасиз қария фуқароларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш;

  • Ногиронларни, тиббий кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда протез-ортопедик буюмлар, ҳаракатланиш воситалари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш;

  • Фуқароларнинг маълум тоифаларини бепул ёки қисман тўлов эвазига санатория-курорт муассасаларида, профилакторияларда ва дам олиш уйларида соғломлаштиришни ташкиллаштириш.

  • Фуқаролар ва оилалар мустақил равишда, ўз маблағлари, мол-мулклари ва бошқа моддий манбалари ҳисобидан ўз эҳтиёжларини аҳолининг таъминланганлигининг минимал ижтимоий меъёрлари даражасида қондира олмаганлиги ҳолатидагина ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий ёрдам қуйидаги кўринишларда кўрсатилади:

  • Вояга етмаган фарзандлари мавжуд оилаларга ҳар ойлик пуллик нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўринишида, ушнингдек, “Мехрибонлик” болалар уйлари ва оила кўринишидаги болалар уйлари битирувчиларга бир марталик нафақалар кўринишида;

  • Ишламайдиган оналар учун (ёки уларни ўрнидаги шахсларга) бола икки ёшга тўлгунга қадар бериладиган ҳар ойлик нафақа тўловлар кўринишида;

  • Кам таъминланган ва кўп болалаи оилалар болаларини бепул қишки кийим-бош, дарсликлар ва дарс қўлланмалари билан таъминлаш кўринишида;

  • Ўрнатилган меъёрларга мувофиқ равишда бировнинг ёрдамига муҳтож бўлган кимсасиз қария фуқароларни (муҳтожлик даражасига кўра) бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари билан таъминлаш кўринишида;

  • Ёшга оида ёки ногиронлик нафақаси белгилаш учун етарли меҳнат стажига эга бўлмаган кимсасиз қарияларга, шунингдек, болалаикдан ногирон бўлган болаларга 18 ёшга тўлгунларига қадар бериладиган нафақа кўринишида;

  • Ишсизлик бўйича ҳар ойлик нафақалар ва уларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам кўринишида;

  • Кам таъминланган ва кўп болалаи оилаларга шахсий қўшимча хўжалик юритиши учун йирик шохли молларни эгаликка бериш кўринишида.

Фуқароларнинг алоҳида тоифаларига маҳсулотларни (мол-мулкни) бепул бериш ва агар ушбу фуқаролар ўз даромадларининг камлиги ёки чегараланган жисмоний фаолият сабабли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда бепул хизмат кўрсатиш кўринишидаги ижтимоий ёрдам. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш миқдори, жиҳатлари ва муддатлари қонунчилик томонидан белгилаб берилади.
Профессионал, меҳнат ва ижтимоий реабилитация сурункали касалликлар билан касалланганлар, инвалидлар, суд ҳукмини ўташ жойларидан озодликка чиққан шахслар, ва касбий, меҳнат ва ижтимоий реабилитацияга муҳтож фуқароларнинг тўлақонли турмуш даражаси ва интеграциясини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимоя ихтисослаштирилган муассасалари томонидан амалга оширилади.
У қуйидаги чора-тадбирларни қамраб олади:

  • Белгиланган нормативларга мувофиқ равишда протез-ортопедик буюмлар, ҳаракатланиш воситалари, реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш;

  • Соғлигини ва мавжуд меҳнат ва касбий кўникмаларини, шунингдек, стационар реабилитацион муассасаларда бўлган вақтларини инобатга олган ҳолда касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш;

  • Меҳнат ва касбий кўникмаларни қайта тиклаш, зарур бўлганда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникма ва маҳоратини замонавий педагогик усулларни ва ўқитиш технологияларини қўллаш орқали ривожлантириш;

  • Корхона, муассаса ва ташкилотларда ихтисослаштирилган ишчи ўринларини заҳира қилиш ва яратиш, профессионал, меҳнат ва ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахсларни ушбу иш ўринларига ишга жойлаштириш.

Аҳолининг алоҳида тоифаларига бериладиган ижтимоий имтиёзлар қуйидагиларни қамраб олади:

  • Ижтимоий инфраструктура муассасаларининг хизматларидан фойдаланишнинг биринчи навбатдаги хуқуқнинг берилиши;

  • Транспорт, уй-жой коммунал ва ижтимоий инфраструктура муассасаларининг бошқа хизматларидан бепул ки қисман пул тўлаш йўли билан фойдаланиш;

  • Дори-дармонларни ва тиббий жиҳозларни бепул ёки қисман пул тўлаш йўли билан фойдаланиш;

  • Стационар тиббий муассасаларда даволанганда бепул овқатлантириш;

  • Санаторий-курорт муассасаларда бепул соғломлаштириш;

  • Жисмоний шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан олинадиган даромадлардан солиқдан қисман ёки тўлиқ озод қилиш;

  • Нафақа имтиёзлари;

  • Меҳнат соҳасидаги имтиёзлар;

  • Микрокредитлар, истеъмол ва ипотека кредитларини олишнинг имтиёзли шартлари;

  • Қонунчиликда белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва преференцияларнинг бошқа турлари.

Ижтимоий имтиёзлар бериладиган аҳолининг аниқ тоифалари рўйхати, имтиёзлар бериш тартиби ва ҳажми қонунчилик билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими томонидан у ёки бу даражада ижтимоий ёрдам, хизмат ёки имтиёзлар олувчилар сифатида мамлакат аҳолисининг тахминан 40% қамраб олинган. Юқорида санаб ўтилган ижтимоий ёрдам чора-тадбирларининг деярли барчаси давлат ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун сарфланадиган ҳаражатларнинг жуда кам қисми (5%дан камроғи) ижтимоий бюджетдан ташқари ва ҳайрия жамғармалари томонидан молиялаштирилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling