Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet79/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Игор Викторович Вачковнинг
психологик ўйинлари ва машқлари

Бир-бирларининг ролларидаги мунозара” машқи


(иккинчи қисм)
Гуруҳ иккига бўлинади. Унинг биринчи ярми мунозара қатнашчиларининг ички доирасини, қолган ярми эса кузатувчиларнинг ташқи доирасини ташкил этади. Мунозара қатнашчиларидан ҳар бири ички доирада ўтирган гуруҳ аъзоларидан бирининг номи битилган карточкалардан биттасини тортади. Бу машқда ҳеч ким ўзининг номи битилган карточкани олмаслигини назорат қилиши лозим, акс ҳолда ўйин самарадорлиги анча пасаяди.
Кузатувчилардан ҳар бири мунозара қатнашчиларидан бири кимнинг ролини ўйнаётганини аниқлаш учун кузатади.
Олиб борувчи ижтимоий иш соҳасидаги ҳар қандай масалага тааллуқли бўлган мунозара мавзусини эълон қилади: “Кекса одамлар ва ногиронларга ёрдамни қандай ташкил қилиш лозим?”, “Гиёҳванд моддалар савдосига рухсат бериш керакми ёки маън қилиш?”, “Одамлар ёрдамни рад этишса нима қилиш керак?” ва ҳ.к.
Мунозара 5-10 дақиқа давом этиши мумкин. У тугагандан сўнг сўз кузатувчиларга берилади. Улар ўзлари кузатган одамларнинг роллари тўғрисидаги тахминларини баён қиладилар. Ижрочининг ўзи бу фикрни тасдиқлаши ёки инкор қилишидан аввал гуруҳнинг бошқа аъзолари, шу жумладан, мунозара қатнашчилари, ўзларининг тахминларини олға сурадилар ва асослайдилар. Мунозара қатнашчилари ўзлари кимни тасвирлаганларини очиқ айтганларидан сўнг ролларни қай даражада муваффақиятли ва аниқ ўйналгани муҳокама этилади.
Шундан сўнг мунозара қатнашчилари кузатувчиларга айланишади, улар эса қўлга карточкаларни олиб бир-бирларининг ролида янги мунозарани бошлашади.

18-мавзу. Жамиятни модернизация қилишда аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий йўналишлари

Маъруза режаси:



  1. Фаровон ҳаёт концепцияси ва ҳаёт даражаси

  2. Тенгсизлик ва инсон тараққиёти

Анъанавий иқтисодий адабиётда “фаровон ҳаёт” тушунчасини таърифлашга икки хил ёндашув мавжуд. Биринчиси, ва энг кенг тарқалгани, фаровон ҳаёт тушунчасини “аҳолини моддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлиги” деб ҳисоблайди, ва ўз навбатида фаровонлик кўрсаткичи аҳолининг моддий неъматлар (маҳсулотлар) ва хизматларга бўлган эҳтиёжи қондирилганлиги даражаси ҳисобланади. Иккинчиси, ҳаётнинг моддий томони билан бир қаторда моддий таъминланганлик ва инсон тараққиётини оширишнинг муҳим шартларидан бири бўлган, фуқароларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий хуқуқлари жиҳатини ҳам эътиборга олади.


Инсоният ривожланиши нуқтаи назаридан, интегралланган (умумий ҳолатга келтирилган) ёндашув мақбулроқдир, чунки инсон учун нафақат моддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлик муҳим, балки уларни йўқотиб қўйиш хавфидан хуқуқий ҳимояланганлик, балки моддий неъмат ва хизматларни тақсимлаш механизмига ҳам таъсир кўрсатиш имконига эга бўлишлик ҳам, яъни инсон тараққиёти соҳасида қабул қилинган концептуал ёндашувга кўра – муносиб ҳаёт кечиришни таъминлаш учун манбаларни назорат қилиш имкониятига эга бўлиш жуда муҳим.
Замонавий дунёда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар даражасига кўра турли мамлакатлар ўртасида катта фарқ мавжуд. Ишлаб чиқарилган ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги фарқ энг камбағал ва энг бой давлатлар ўртасида 100 баробарни ташкил этади. Бироқ бу ушбу мамлакатлар аҳолининг таъминланганлик даражаси ишлаб чиқарилган миллий маҳсулот ўртасидаги фарқ даражаси билан белгиланади, дегани эмас: аҳолининг таъминланганлиги ўртасидаги фарқ, аҳолининг соғлиги ва таълим даражаси, аҳолига ҳавола этилаётган ижтимоий неъматларнинг барчага етарли эканлиги, миллий бойликларнинг тақсимланиши, турмуш кечириш муҳитининг сифати (экология) ва бошқалар каби омиллар билан қиёсланади.
Аҳолининг таъминланганлигини баҳолаш жараёнида кўпинча, турли талаб ва эҳтиёжлар нуқтаи назаридан қараганда аҳолининг ўз ҳаётидан қониқиши тушуниладиган “ҳаёт сифати” тушунчаси қўлланилади. Ушбу тушунча яшаш шароитлари, меҳнат шароитлари, шахснинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, шахсий хавфсизликнинг таъминланганлиги, экологик шароитлар, шунингдек, тинчлик ва барқарорлик каби субъектив туйғулар каби турли кўринишдаги жиҳатларни қамраб олади.
Бироқ, таъминланганлик тушунчасининг кўп қирралигига қарамасдан, унинг марказий компоненти аҳолининг турмуш даражасидир. “турмуш даражаси” деган аниқ илмий тушунча мавжуд эмас – ҳар бир муаллиф унга, энг муҳим бўлиб кўринган ўз нуқтаи назарини қўшади, ва унинг наздида аҳамиятга эга бўлмаган элементларни чиқариб ташлайди. Шу сабабли ишчи таъриф сифатида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йилда қабул қилинган Инсон хуқуқлари оммавий декларациясидан олинган низомни қабул қилиш мумкин:
Ҳар бир инсон ўзи ва унинг оиласи фаровонлиги, соғлигини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-бош, тиббий ёрдам ва зарурий ижтимоий хизматларни қамраб олувчи турмуш даражасига ҳақли, ва ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки шу каби унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яшаш воситаларини йўқотса таъминланиш ҳуқуқига эга”.
Ушбу ҳолатда эътибор инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш билан турмуш даражасининг ўзаро боғлиқлигига қаратилади.
Инсон хуқуқлари оммавий 3-декларациясидан. Ушбу низомдан келиб чиққан ҳолда “турмуш даражасини” “аҳолининг моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларининг қондирилиш даражаси” сифатида белгилаш мумкин.
Турмуш даражасини ўрганишда ўзаро боғлиқ бўлган, унинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини таъминловчи ижтимоий-иқтисодий шартларини эътиборга олиш одат тусига кирган. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • Даромадлар ва истеъмол қилиш;

  • Яшаш шароитлари;

  • Соғлиқ ва таълим кўрсаткичлари;

  • Меҳнат шароитлари, иш ва бў вақтларнинг давомийлиги;

  • Ижтимоий таъминотнинг мавжудлиги ва яшаш воситаларини йўқотиб қўйиш хавфидан кафолатланганлик.

Иқтисодий таҳлилда турмуш даражаси мавжуд ва ўз ихтиёридаги моддий неъматлар ва хизматлар ҳажми билан белгиланади. Шундан келиб чиққан ҳолда турмуш даражасини, ҳар бирини алоҳида ва батафсил ўрганиш мумкин бўлган учта асосий қисмларга ажратиш мумкин:

  • бойлик – инсон тараққиётини ҳар томонлама таъминлаш имконига эга бўлган неъматлардан фойдаланиш даражаси;

  • ўртача даража – инсонга унинг жисмоний ва интеллектуал кучини қайта тиклаш имконини берувчи, рационал меъёрларга мувофиқ равишда истеъмол қилиш;

  • камбағаллик – иш кучини қайта тиклаш чегараси сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасидаги неъматларни истеъмол қилиш.




  1. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимининг ривожланиши ва хусусиятлари.

  2. Ҳозирги даврда фаолият юритаётган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш институтларининг хусусиятлари

Ижтимоий ҳимоя тизими – бу аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари соҳасидир. Унинг сифатга оид ва миқдорий хусусиятлари давлат ва жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш даражасини кўрсатади. Ижтимоий ҳимоя хуқуқи – бу инсоннинг ўз физиологик, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини муносиб ҳаёт кечиришни таъминлаш учун зарур бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ва давлат томонидан кафолатланган имкониятидир. Шундай қилиб, ижтимоий ҳимоя тизими жамиятнинг барча аъзолари учун энг кам миқдордаги ҳаёт стандартларини таъминланишини тақозо қилади.
Бу каби ёндашувнинг назарий асоси, агар инсонга ўз келажагини кўра билиш имкони берилмаган бўлса, у ҳолда у турли кўринишдаги ижтимоий ва иқтисодий хавфлардан давлат томонидан ташкил этилган кафолат тизимларида иштирок этиши лозим, деб ҳисоблаган Дж.Роулз томонидан таклиф қилинган. Демак, ижтимоий ҳимоя тизимининг шакллантирилиши давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Ижтимоий ҳимоя” термини биринчи маротаба 1935 йилда АҚШда қабул қилинган Ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунда қўлланилган, ва бу ушбу мамлакат учун янгилик бўлган қарилик, ўлим, ногиронлик, ишсизлик каби ҳолатлардан мажбурий кафолатлаш институтини белгилаб берди. Тез кунда ушбу атама кўплаб мамлакатларда ва Ҳалқаро меҳнатни ташкил қилиш ташкилоти томонидан қўлланила бошлади, бунга сабаб у миллий дастурларни ва қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ёрдам кўрсатиш тизимини ташкиллаштириш бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни оддий ва лўнда ифодалаб берди. Кейинчалик ушбу таъриф чегаралари янада кенгайиб борди, ва ижтимоий ҳимоя субъектлари сифатида, кам таъминланган оилалар, ҳарбий ҳаракатлар, табиий ва техноген ҳалокатлар ва бошқалар натижасида шикастланган одамлар каби тоифалар келиб қўшилди.
“Ижтимоий ҳимоя” даражасининг фаол қўлланилишини, охирги вақтларда кўп мамлакатларда ижтимоий сиёсатда кескин ўзгаришлар юз бергани, ва бунинг натижасида уни ҳимоя қилиш вазифаси нуқтаи назаридан ўрганиш зарурияти туғилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга, давлатнинг ўз фуқароларини кенг қамровли ижтимоий кафолатлар билан таъминлаши жамият ва индивид ўртасидаги меъёрий объектив-субъектив боғлиқликларни бузилишига олиб келиши мумкин – бунда охиргиси ўзи ва ўз оиласи ҳақида мустақил ғамхўрлик қилишга интилишдан тўхтаб қолади. Натижада ижтимоий текинхўрлик феномени юзага келади, яъни инсоннинг шахсий кучига эмас, балки жамият томонидан доимий ёрдамга кўникиб қолиши содир бўла бошлади.
Ижтимоий ҳимоя масалалари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг эмперик тажрибалари ва турли қарашлари, фикр ва ёндашувларини инобатга олган ҳолда, ва ушбу тушунчани ишчи таъриф сифатида амалий қўллаш мақсадида қуйидагидан фойдаланиш мумкин: “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш – бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ижтимоий институтлар, ихтисослаштирилган муассасалар, иш берувчилар ва жисмоний шахслар томонидан шахс, оила, шунингдек аҳолининг маълум тоифа ва гуруҳларининг ижтимоий ҳимояланмаганлигининг олдини олиш, юмшатиш ва енгиб ўтишга, уларнинг фаол ҳаёт фаолиятини таъминлаш ва асосий ҳаёт эҳтиёжаларини қондиришга қаратилган, ўзаро боғлиқ хуқуқий, иқтисодий чора ва кафолатлар тизимидир”.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling