Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Эхтиёжманд гурухлар билан ижтимоий ижтимоий ишнинг хориж тажрибаси


Download 0.74 Mb.
bet76/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Эхтиёжманд гурухлар билан ижтимоий ижтимоий ишнинг хориж тажрибаси


Ёшлар, қариялар, ногиронларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш ва оилани мустаҳкамлаш бўйича халқаро ҳамкорлик

“Ўтмишда табиати энг сахий мамлакатлар энг бой мамлакатлар эди; ҳозирги кунда энг бой мамлакатлар одамлари энг фаол бўлган ўлкалардир”.


Г. Бокл
Ёшларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва муаммолари, уларнинг жамиятга бирикиш имкониятлари бутун жаҳон ҳамжамиятини қизиқтириб келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида ҳозирги жамиятда ёшлар мавқеининг ўзига хослиги эътироф этилган, давлат ва жамоат ташкилотларининг ёшлар манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилишдаги асосий йўналишлари аниқланган, унинг ҳуқуқлари ишлаб чиқилган ва имкониятлари баҳоланган.


Ёшларнинг асосий ҳуқуқларини, унинг ижтимоий ҳуқуқлари институтининг ривожидаги давлат ва жамоат ташкилотлари ролини аниқлаштириш 1985 йилда БМТ ташаббуси билан Халқаро ёшлар йилини ўтказишда амалга оширилган. Шу муносабат билан қабул қилинган ҳужжат “ёшларга нисбатан кейинги режалаштириш ва амалга ошириладиган ҳаракатларнинг асосий тамойиллари” дастури бўлиб, у қуйидаги тавсияларни қамраб олади:
ёшларга мўлжалланган инновацион сиёсат ва дастурларни миллий тараққиёт режасининг таркибий қисми сифатида, айниқса кадрлар тайёрлаш ва таълим соҳасида, уй-жой қурилиши ва атроф-муҳит, ижтимоий хизматлар ва соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширишга кўмаклашиш, ривожлантириш ва иннновацион сиёсатни рўёбга чиқариш;
ёшлар дастурлари ва сиёсатини амалга ошириш учун адекват молиявий ва моддий заҳираларни сафарбар қилиш;
ёшларнинг ижтимоий жиҳатдан заиф гуруҳлари: мигрантлар, ишсизлар, ногиронларга алоҳида эътибор қаратиш.
БМТ ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинган:
тараққиёт жараёнининг фаол иштирокчилари бўлган, унга ўз ҳиссасини қўшаётган ва унинг меваларидан фойдаланаётган ёшларни ижтимоий ҳаётга жалб қилиш, улар турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилган давлат сиёсатини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
ер, кредит, касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш хизматлари, шунингдек, бозорлар сингари унумдор меҳнат учун зарур бўлган воситаларга ёшларнинг самарали эришиши учун кўмаклашиш; даромад келтирадиган фаолият дастурларининг янги тизимини яратишга ёрдам бериш, бунда мустақил фаолият, шу жумладан, кўнгиллилар ташкилотлари ва ширкатларига алоҳида эътибор қаратиш;
ўқув режалари ва таълим тизимлари ҳозирги иқтисодий тамойиллар ва маданий воқеликларни акс эттиришини таъминлаш, бунда БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциялари асосида инсон ҳуқуқлари масаласига кўпроқ эътибор бериш;
оиланинг таълим, тарбия ва ёшларни ижтимоий ҳаётга жалб қилиш ролини муваффақиятли бажаришида ёрдам кўрсатишнинг самарали тадбирларини қабул қилиш; ёшлар орасида гиёҳвандликка, алкоголизмга ва ОИТСга қарши кураш ҳаракатларини фаоллаштириш, шунингдек, ОИТС юқтирган шахсларни профилактика ва реабилитация қилиш хизматларини яратиш ва мустаҳкамлаш.
Кейинги йилларда жаҳон ҳамжамияти олдида кўндаланг бўлган жиддий ижтимоий муаммо аҳолининг кексайиши муаммосидир. БМТ прогнозларига кўра, 2000 йилда жаҳонда 60 ёшдан ошган одамлар сони 610 млн кишини, 2025 йилга бориб эса бир миллиарддан ортиқ кишини ташкил қилади, бу эса сайёрамиз аҳолисининг тахминан 15% ига баробар.
Шу муносабат билан БМТга аъзо давлатлар 1982 йилда Вена шаҳрида ўтказилган кексайиш муаммоларига бағишланган Умумжаҳон ассамблеясида Халқаро тадбирлар режаси қабул қилиндики, унинг мақсади “кекса одамларнинг ишлаб чиқариш ва тараққиёт жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг жамият иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига фаол интеграциялашувига кўмаклашиш; кекса одамлар муаммоларининг муҳим гуманитар хусусиятларини тушунишни чуқурлаштириш; кексаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлашга йўналтирилган дастур ва тадбирларни ривожлантириш ва рағбатлантириш; ижтимоий таъминот органлари ва кексалар учун мўлжалланган махсус тиббий муассасаларда ишлайдиган хизматчиларни касбий тайёрлаш бўйича дастурларни рағбатлантириш ва ривожлантириш” қилиб белгиланди.
БМТ йўли билан 1990 йилда БМТ ижтимоий тараққиёт Комиссиясининг кексайиш муаммолари ва улар билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш бўйича халқаро ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Унда, жумладан, барча ҳукуматларга кексайиш соҳасидаги 2001 йилга мўлжалланган аниқ миллий мақсадларни белгилаш тавсия қилинган. Резолюциянинг Иловасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кекса одамларга нисбатан тамойиллари мавжуд бўлиб, улар қарилик ёшидаги одамларнинг ҳаётини тўлақонли қилиш заруратидан келиб чиқади, чунки улар орасида (ва бу бутун дунё учун хос) яхши соғлиққа эга бўлган шахслар сони муттасил ўсиб бормоқда. Ўтказилаётган илмий тадқиқотлар ёш ўтиши билан саломатликнинг ёмонлашувини қайтариб бўлмаслиги тўғрисида авваллари мавжуд бўлган назарияларни тасдиқламаяпти.
Кейинги 15 йил давомида қабул қилинган Халқаро меҳнат ташкилоти, Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг бошқа муассасалари қабул қилган конвенциялар, тавсиялар ва резолюцияларда Бош Ассамблея барча ҳукуматларни ўзларининг миллий дастурларига кекса одамлар қуйидаги имкониятларга эга бўлишлари лозимлигини ифодаловчи БМТ Тамойилларини киритишга чақирди:
тегишли озиқ-овқат, ичимлик сув, турар жой, кийим-кечак ва тиббий хизматга уларнинг оила, жамоат ва ўзаро ёрдам томонидан таъминланадиган даромадлар ёрдамида эришишини таъминлаш;
ишлаш ёки фаолиятнинг даромад келтирадиган бошқа турлари билан шуғулланиш; меҳнат фаолияти тўхтатиладиган муддатларни ва усулларни белгилашда иштирок этиш;
таълим ва касбий тайёргарликнинг тегишли дастурларида иштирок этиш;
хавфсиз ва шахсий майлларни ҳисобга олган ҳолда мослаштириш мумкин бўлган шароитда яшаш;
имконият борича уйда яшаш;
жамият ҳаётига жалб этилиш, ўзларининг турмуш даражасига бевосита алоқадор бўлган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш, ўзларининг билимлари ва тажрибаларини ёш авлод вакиллари билан ўртоқлашиш;
жамоатга хизмат қилиш, ўзларининг манфаатлари ва имкониятларига мос келадиган ишни кўнгиллилик асосида бажариш;
кекса одамлар ҳаракатлари ёки уюшмаларини тузиш;
мазкур жамият маънавий қадриятлари тизимига мос равишда оила ва жамоат томонидан қаров ва ҳимояни таъминлаш;
ўзларининг жисмоний, руҳий ва ҳиссий ҳолатларининг оптимал даражасини ушлаб турадиган ёки тиклайдиган тиббий хизматнинг очиқлиги, хасталикнинг бошланишини тўхтатиш ёки олдини олиш;
уларнинг мустақиллигини ошириш, муҳофазасини кучайтириш ва қаровни яхшилаш мақсадида ижтимоий ва ҳуқуқий хизматларни таъминлаш;
ҳар қандай муассасада бўлар экан, бошпана, қаров ва даволашни, шу жумладан, уларнинг шаъни, эътиқодлари, шахсий ҳаёти ва эҳтиёжларини, шунингдек, уларга қаров ва уларнинг турмуш сифати тўғрисида қарор қабул қилишда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан фойдаланишлари;
таълим, маданият, маънавий ҳаёт ва ҳордиққа эришишлари;
шахсига муносиб ва хавфсиз турмуш тарзи кечириш ҳамда жисмоний ёки руҳий зўрликка, эксплуатацияга йўл қўймаслик;
ёши, жинси, ирқий ва этник мансублигидан, ногиронлиги ва бошқа мавқеидан қатъий назар, адолатли муносабатда бўлиш ва иқтисодий ҳиссалари даражасига қарамасдан қадрланишлари лозим.
Мана шу қоидалардан келиб чиқиб, 1990 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Халқаро 1 октябрни қариялар куни деб эълон қилди. Биринчи марта бу сана 1991 йилда нишонланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига биноан, 1999 йил Халқаро қариялар йили деб эълон қилинди. Бу қарорлари билан БМТ кекса одамларнинг амалдаги ва салоҳиятдаги ҳиссаларини эътироф этди, шунингдек, янги демографик ҳодиса бўлган аҳолининг кексайиши ва “кексайиш даври”га эътибор қаратди.
Ҳозирги кунда дунёда 500 000 000 дан ортиқ ногиронлар бор. Уларнинг муаммолари билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1950 йилда шуғуллана бошлади, - ўшанда БМТнинг Иқтисодий-Ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОС) “Жисмоний камчилиги борларни ижтимоий реадаптация қилиш” резолюциясини қабул қилди, унда ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси биринчи марта глобал вазифа сифатида олға сурилди. 1965 йилда ЭКОСОС “Ногиронларнинг меҳнат лаёқатини тиклаш”, 1971 йилда эса ақлий қолоқ шахсларнинг ҳуқуқлари Декларациясини қабул қилди, бу ҳужжатларда уларнинг тегишли тиббий хизмат ва даволашга, таълим, ўқиш, меҳнат лаёқатини тиклаш ва ҳомийликка бўлган ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилди.
1975 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг ХХХ сессиясида ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация тасдиқланди. Унинг асосий қоидалари.
“Ногирон” ибораси мустақил равишда ўзининг меъёрий шахсий ва ижтимоий ҳаётга бўлган эҳтиёжларини тўлалигича ёки қисман жисмоний ва ақлий қобилиятларидаги (туғма ёки туғма бўлмаган) камчиликлар туфайли таъминлай олмайдиган ҳар қандай шахсни англатади.
Ногиронлар фойдаланадиган ҳуқуқлар ҳеч қандай истисноларсиз ирқий белгиси, терисининг рангги, жинси, тили, эътиқоди, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, туғилиши ёки бошқа ҳар қандай омил, ногиронлик фақат унинг ўзига ёки оиласига оидлигидан қатъий назар, фарқлаш ва дискриминацияларсиз барча ногиронларга тааллуқли деб эътироф этилиши лозим.
Ногиронлар тиббий, руҳий ёки функционал даволанишга, шу жумладан, протез ва ортопедик жиҳозларга, соғлиги ва жамиятдаги мавқеини тиклашга, таълимга, касбий тайёргарликка, меҳнат лаёқатини тиклашга, ёрдамга, маслаҳатларга, меҳнатга жойлашиш бўйича хизматларга ва улар ўзларининг имкониятлари ва лаёқатларини максимал даражада намоён қилиш ва ижтимоий интеграция ва реинтеграция жараёнларини тезлатишга кўмаклашадиган барча хизмат турларини олиш ҳуқуқига эга.
Ногиронлар ўз оилалари шароитида ёки уларнинг ўрнини босадиган шароитда яшаш, ижод қилиш ёки ҳордиқ чиқариш билан боғлиқ бўлган ижтимоий фаолиятнинг барча турларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ногироннинг махсус муассасада туриш зарурати бўлса, у ердаги муҳит ва ҳаёт шароитлари унинг ёшидаги шахслар меъёрий ҳаёти шароитларига имкон борича кўпроқ мос келиши лозим.
Ногиронлар ўз шахси ва мулкини ҳимоя қилиш учун малакали ҳуқуқий ёрдам олиш имконига эга бўлишлари лозим.
1982 йилда ногиронликнинг олдини олиш мақсадларидаги тадбирларга самарали кўмаклашадиган, ногиронларнинг меҳнат лаёқатини тиклашга ва ижтимоий ҳаёт ва тараққиётда адолат ва тенг иштирок этиш тамойилини амалга оширишга йўналтирилган ногиронларга нисбатан Умумжаҳон дастурини қабул қилди.
Ногиронликнинг олдини олиш жисмоний, ақлий ва сенсор камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини мутлақо йўқ қилишга ёки камчиликнинг барқарор функционал чекловга ўтиши олдини олишга йўналтирилган тадбирларни англатади.
Адолат тамойилининг ёки тенг имкониятлар тамойилининг амалга оширилиши жисмоний ва маданий муҳит, турмуш шароити ва нақлиёт, ижтимоий хизматлар ва соғлиқни сақлаш хизматлари, таълим, иш, маданий ва ижтимоий ҳаётга, шу жумладан, спорт ва ҳордиқ олиш шароитларини олишни яратишга кўмаклашадиган жамиятнинг умумий тизимлари барча учун баравар очиқ қилинадиган жараённи англатади.
Умумжаҳон ҳаракатлар дастурида ногиронларнинг барча даражадаги қарорларни қабул қилишда иштирок этиш, ўзларининг манфаатларини ифода этадиган ташкилотлар тузиш имкониятлари бўлиши лозимлиги таъкидланади.
ХХ аср сўнггида яна бир глобал ижтимоий муаммо – оиланинг емирилиши ва трансформацияси муаммоси вужудга келди. Бу муаммони тадқиқ қилиш, ҳозирги жамиятда оила ҳуқуқлари масалаларида халқаро ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббускори бўлиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти майдонга чиқди.
БМТ ҳужжатларида оиланинг роли жуда юқори баҳоланади. Оила жамиятнинг асосий ҳужайраси бўлар экан, одамни ҳиссий, молиявий ва моддий қўллаб-қувватлаш учун табиий муҳитни таъминлайди, маданий қадриятларни сақлаш ва узатиш муҳити тарбиянинг асосий муҳити ҳисобланади.
Ҳозирги оилалар олдида турган муаммолар қуйидагилар: қашшоқлик, ишсизлик, миграция, маиший турмушдаги зўрлашлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ОИТС хасталиги, турмуш даражасининг пастлиги, жинслар тенгсизлиги натижасида аёллар ва қизларга нисбатан дискриминация, этник озчиликка мансуб бўлган оилалар аъзоларига нисбатан дискриминация ва бошқалар.
БМТ ҳукуматларга қуйидагиларни тавсия қилади: биринчидан, миллий сиёсатни шакллантиришда оила муаммомоларини ҳисобга олиш; иккинчидан, оилаларга сиёсатнинг тегишли соҳалари бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имконини бериш; учинчидан, оила масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик ва фикр алмашишни ҳар томонлама ривожлантириш; тўртинчидан, оилага йўналтирилган ва қуйидаги масалаларни қамраб оладиган дастурлар ишлаб чиқиш: инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой қурилиши, қишлоқларни ривожлантириш, озиқ-овқат билан таъминлаш; ишчи кучи, жинслар тенглиги, болалар, ёшлар, қариялар, ногиронлар, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқаларни қамраб оладиган масалалар; бешинчидан, бошқа мамлакатлардаги болаларни фарзандликка олишнинг халқаро масалаларини ҳал қилишга қаратилган мурватларни ишлаб чиқиш, никоҳ ва ажралишларни, мигрантларнинг ўз оилалари билан бирикиши, қочқинларнинг ёки қуролли низолар натижасида чегаранинг икки томонида бўлиб қолганларнинг ҳолатини эътироф этиш ҳақидаги халқаро битимни ишлаб чиқиш.
Тавсияларда, шунингдек, оилаларга тааллуқли барча тадбирларда ноҳукумат ташкилотлар ва оилаларнинг ўзини фаол жалб этиш; ҳар йилнинг 15 майини Халқаро оила куни деб эълон қилиш таклиф этилди.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling