Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet63/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ҳарбий-ижтимоий иш мижозлари одатда аҳолининг учта специфик гуруҳи вакилларидан иборат бўлади.
Биринчиси – ҳарбий хизматчилар (офицерлар, прапоршиклар ва мичманлар, сержантлар ва старшиналар, зобитлар ва матрослар). Мижозларнинг ушбу гуруҳи билан ишлашга мўлжалланган ҳарбий-ижтимоий иш қисми ҳарбий хизматчилар билан ижтимоий иш олиб бориш деб аталади. Унинг асосий характеристикалари қуйидаги ҳолатлардан иборат. Ижтимоий иш ҳарбий хизматчиларнинг иш жойида (ва тезкор хизмат ҳарбий хизматчиларининг яшаш жойларида ), яъни казармада, штабда, полигонда, бошқарув пунктида ва ҳоказоларда олиб борилади. Ҳарбий хизматчилар билан ижтимоий иш олиб бориш учун психолог, социолог мутахассислар, маданий-вақт ўтказиш фаолияти ташкилотчилари тайёрланади. Ижтимоий иш (унинг алоҳида турлари ва йўналишлари) уларнинг лавозим вазифаларининг бир қисми ҳисобланади. ижтимоий ишнинг ушбу турининг моддий базаси у амалга оширилаётган ҳарбий ташкилот базаси томонидан белгиланади.
Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг иккинчи қисмини ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан озод қилинганларнинг оилалари ташкил этади; уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолият турлари мажмуи ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ижтимоий иш олиб бориш деб аталади.
Мижозларнинг ушбу қисми ҳарбий-ижтимоий иш учун, айнан оила фуқаролар жамият ячейкаларидан бири бўлганлиги сабабли асосий ҳисобаланди; унда давлатлар аҳолисининг авлодлари шаклланади; унда бола ҳаётининг биринчи кунлариданоқ унинг атроф-муҳитга, бошқа одамларга, ўз-ўзига муносабати шаклланиб боради. Айнан оилада тегишли маданий муҳит шаклланади. Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг ушбу қисмининг асосийлиги, офицер ва прапоршик ҳаётида ҳам оиласининг муҳим ўринга эгалиги, ҳарбий хизмат шароитида оиланинг улар учун тутган ўрни билан белгиланади. Ҳарбий хизматчи учун муҳимлиги профессионал армиянинг шаклланиши шароитларида ортиб кетади.
Ҳарбий хизматчилар оилалари билан ижтимоий иш олиб боришнинг асосий характеристикалари қуйидагилардан иборат. У ҳарбий хизматчиларнинг яшаша жойларида: ҳарбийлар шаҳарчалари ва гарнизонларида, ҳарбй қисмларда, полигонларда, базаларда (афсуски, у йирик аҳоли пунктларида яшовчи ҳарбийлар оилалари билан деярли олиб борилмайди) олиб борилади. Уни ташкиллаштириш деярли қандайдир раҳбарлик ҳужжатлар билан белгиланмаган ва у ёки бу раҳбар шахсларнинг (ҳарбий хизматчилар оилалари билан ижтимоий иш олиб бориш инструкторидан ташқари) лавозим вазифаларига кирмайди. Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ижтимоий иш олиб боришга қаратилган энг кенг тарқалган ташкилот “аёллар кенгаши”дир. Ижтимоий ишнинг ушбу қисмининг моддий базаси ва касбий-ходимларга оид таъминоти деярли мавжуд эмас. Шунингдек ҳарбий хизматдан озод этилган фуқаролар оила аъзолари билан ижтимоий иш олиб бориш, гарчи улар мижозларнинг шу қисмига мансуб бўлса-да ривожлантирилмаган.
Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларнинг учинчи қисмини собиқ ҳарбий хизматчилар ташкил этади; уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган фаолият турлари мажмуи ҳарбий хизматдан озод этилган шахслар билан ижтимоий иш олиб бориш, деб аталади. Ушбу иш собиқ ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойида (ҳарбийлар шаҳарчалари, уларнинг аҳоли яшаш пунктларидаги яшаш жойларида) олиб борилади; у фуқаролар структуралари (анча чекловлар билан) зиммасига юкланади ва ҳарбий лавозимга эга бўлган шахсларнинг лавозим вазифалари доирасига кирмайди. У деярли шахсий ходимлар ва моддий базага эга эмас. Унинг меъёрий бошқаруви умуман мавжуд эмас. Ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг ушбу қисми асосан уларни ўзининг мижози деб ҳисобламайдиган фуқаролар ижтимоий хиўматларига таянишлари мумкин.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, айни вақтда ҳарбий-ижтимоий иш мижозларининг сони ва таркибини кенгайтириш тенденцияси туғилди ва тобора кучайиб бормоқда. Улар қаторига кўпинча Россия Федерациясининг Ички ишлар органлари, чегара ва ички қўшинлари, бошқа қўшинлари ва махсус хизматлари ходимлари (ва ўз навбатида уларнинг оила аъзолари; ушбу идоралардан заҳира ва истеъфога чиқарилган фуқаролар) киритилиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳарбий-ижтимоий иш мижози ҳарбий қисмлар ва бирлашмалар, штаб ва бошқармалар, отиш майдонлари ва базаларнинг фуқаро ходимлари бўлиши мумкин. Бироқ, бу каби мижозлар нафақат алоҳида шахслар, балки турли ижтимоий гуруҳлар ҳам бўлиши мумкин; масалан, оилалар уюшмалари; ассоциациялар; фондлар ва ҳоказолар. Бунда уларнинг гуруҳларининг ижтимоий эҳтиёжларини ўзига хос хусусиятларини назарда тутиш зарур.
Ушбу тенденция ўз навбатида ҳарбий социум тушунчасининг унга ички ва чегара қўшинларининг қисмлари ва бирлашмаларини (отрядлар, комендатуралар ва чегара соқчилик бўлинмалари ва ҳк.), бошқа махсус хизматларни шакллантириш дислокация жойлари, шунингдек, уларнинг заҳира ва истеъфога чиққанларидан сўнг яшаш жойларини киритиш ҳисобига кенгайтирилишини назарда тутади. Ушбу ўзига хос хусусият ҳарбий-ижтимоий иш йўналишлари, соҳалари, моҳияти ва имкониятларининг ўзига хос хусусиятларини аҳамиятли равишда белгилаб беради.
Шу каби “ҳарбий-ижтимоий иш” атамаси остида ҳарбий хизматчилар (турли қуролли кучлар структуралари ва махсус хизматлар вакиллари), заҳира ёки истеъфога чиққан фуқаролар, уларнинг оила аъзолари билан олиб борилган ижтимоий иш тушунилади. Ижтимоий ишнинг турли масалалари бўйича илмий адабитлардаги мавжуд турли нуқтаи назарларга қарамасдан ҳарбий-ижтимоий иш объекти тушунчаси остида, одатда ижтимоий ҳарбий соҳага тегишли бўлган аниқ инсон тушунилади. Бу ҳолатда унинг предмети – тегишли институт ва ташкилотларнинг, шунингдек, инсон ва унинг яшаш муҳити ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни таъминловчи алоҳида шахсларнинг амалий фаолиятидир.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling