Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Молиявий йўналиш – бошланғич ёрдам кўрсатиш (ссудалар бериш):
ҳар бир маълум вазиятга индивидуал ёндашиш принципи асосида молиявий ёрдам кўрсатиш. Ижтимоий-иқтисодий йўналиш: ижтимоий-иқтисодий масалалр бўйича маслаҳатлар бериш; иқтисодий мусатқилликка эришишда ёрдам кўрсатиш; даромадни оширишда кўмаклашиш. Моддий йўналиш (иш ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда олиб борилади): маҳсулотлар еткази бериш орқали ёрдам кўрсатиш; буюмлар етказиб бериш орқали ёрдам кўрсатиш; бошқа маҳсулотлар кўринишидаги ёрдам кўрсатиш (дори-дармонлар, қурилиш моллари ва ҳоказо). Ижтимоий-меҳнат йўналиши (иш бандлик хизматлари билан ҳамкор-ликда амалга оширилади): асосий қўшимча иш олишда кўмаклашиш; шахсий ишини очишга кўмаклашиш; меҳнат, бандлик ва қайта тайёрлаш масалаларида ёрдам кўрсатиш. Мигрантлар билан ижтимоий иш олиб боришни ташкиллаштириш доирасида қуйидаги асосий вазифаларни ечиш зарур: миграция муаммолари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш; Россия Федерацияси ва унинг ҳудудларидаги миграция ва мигрантлар муаммоларини ҳал этувчи турли идора ва муассасалар ўртаисдаги ўзаро алоқаларни ташкиллаштириш; мигрантларни ижтимоий ҳимояи ва уларга кўмаклашиш билан шуғулланувчи давлат структуралари, ижтимоий ташкилотлар ва фондларўртасида ўзаро алоқаларни ташкиллаштириш; мигрантлар муаммолари билан шуғулланувчи ижтимоий ташкилотларни яратишда кўмаклашиш; мигрантлар муаммолари билан шуғулланувчи чет эл ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш; мигрантларга ёрдам кўрсатиш стационар ва ностационар муассасалар фаолиятининг аниқ ҳудудлар шароитларидан келиб чиққан ҳолда оптимал тизими ва нормативларини ишлаб чиқиш; мигрантларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг турли кўринишдаги муассасаларини ташкиллаштириш (ижтимоий ҳимоя марказлари, реалибитацион марказлар, инқирозга учраганлар стационарлари, интернат-уйлар, консультация, ёрдам кўрсатиш пунктлари ва ҳоказо); мигрантлар билан иш олиб бориш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш; мигрантларга маҳсулот кўринишидаги (озиқ-овқат маҳсулотлари, буюмлар ва ҳоказо) ёрдам кўрсатиш меъёрларини ишлаб чиқиш; муаммони ўрганишнинг ижтимоий ва маркетингга оид тадқиқотларини олиб бориш; федерал ва маҳаллий миграцион сиёсатни ижтимоий реклама қилиш; жамият билан алоқа қилиш хизмати фаолиятини ташкиллаштириш; мигрантларга пенсия ва нафақа беришнинг хуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек молиявий ёрдам кўрсатиш; мигрантлар ҳаёт-фаолиятини ижтимоий, санитар, тиббий ва педагогик назорат қилишнинг хуқуқий асосларини ишлаб чиқиш; мигрантлар сирасига кирувчи шахсларнинг девиант хулқини профилактика қилишнинг хуқуқий асосларини ишлаб чиқиш; мигрантларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича марказлар, курслар ва семинарлар ташкиллаштириш ва бошқа вазифалар. Ижтимоий иш ходими бевосита ёки билвосита айрим ихтисослаштирилган давлат ва ижтимоий марказлар ёрдамига таянади. Улар орасидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: маърифатчилик ишларини олиб борувчи қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганларга ёрдам кўрсатиш координацион Кенгаши; иш ўринлари яратишга, корхоналар очишга кўмаклашувчи “Ватандошлар” Россия қочқинларга ёрдам кўрсатиш маркази; Эксперт ва консультатив ёрдам кўрсатувчи, инструментлар ва машиналар билан ёрдам кўрсатувчи, Тамбов ва Новгородда иложсизлик сабабли кўчиб келган мигрантларни жойлаштириш бўйича дастлабки лойиҳаларни амалга оширишни бошлаган миграция бўйича Халқаро ташкилот; иложсизлик сабабли кўчиб келган мигрантлар учун уларнинг ўзларининг иштирокида жойлаштириш ва турар жойлар қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи “Яшаш муҳити” ЭКО-маркази; “Фуқаролик ёрдами” номли иложсизлик сабабли кўчиб келганларга ёрдам кўрсатиш ташкилоти. Айни вақтда миграциянинг фавқулодда турлари биринчи ўринга чиқиб қолди. бу эса ўз навбатида ижтимоий иш табиатига ва унга бўлган муносабатга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бироқ келажакда ижтимоий иш ходимлари нафақат фавқулодда миграцияга, балки унинг қолган турларига ҳам эътибор қарата оладилар, илмий асосланган кўчиш ва реинтеграция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадилар. Бу каби ишда муҳим кўмак РФнинг ижтимоий-иқтисодий миграцияни бошқариш каби йўналиш ҳам ишлаб чиқилган Давлат миграцион сиёсати концепциясидир. Иложсизлик сабабли юзага келган миграциянинг оқибатлари. Европа мамлакатларининг миграцион сиёсати. Россиянинг давлат миграцион сиёсати концепцияси давлат ҳокимияти федерал органлари Федерация субъектларининг миграцион жараёнларни бошқариш соҳасидаги асосий принциплари ва йўналишлари тизимини, шунингдек уларни амалга ошириш механизмлари ва турларини акс эттиради. Унда миграция сабаблари очиб берилган, мақсадлар белгиланган ва сиёсий, давлат-хуқуқ, ижтимоий-иқтисодий, маънавий соҳаларда, ташқи сиёсат соҳасида тегишли вазифалар белгилаб қўйилган. Кенг кўламли миграцион оқимлар қатор ҳудудларда аҳолининг ўта зич жойлашганлигига олиб келмоқда, бу эса ўз навбатида маълум ижтимоий мураккабликларга сабаб бўлмоқда (турмушдаражасининг тушиб кетиши, ишсизликнинг ортиши, жиноятларнинг кўпайиши, низолар даражасининг ортиб кетиши, эпидемиялар хавфи туғилиши, болаларнинг катта қисмининг таълим ола олмаслиги ва ҳоказолар). Инсон хуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар Федерал дастурида “муаммонинг кўламига учун аниқ етарли бўлмаган молиялаштириш, малакали кадрларнинг етарли эмаслиги, тажрибанинг етарли эмаслиги ” алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бундан ташқари, муайян ҳудудда доимий яшовчиларнинг, айрим ҳолатларда маҳаллий давлат органлари томонидан рағбатлантириб туриладиган, “келгиндилар”га нисбатан салбий муносабатлари ҳам учраб туради. Ижтимоий кескин вазиятни юмшатиш учун юқорида айтиб ўтилган лойиҳа мигрантларнин ижтимоий хуқуқларини зарурий моддий таъминлаш, коммуникатив ва информацион ёрдам кўрсатиш (оммавий газета ташкил этиш, миграция муаммоларини ёритиш), шунингдек хизматчиларнинг турли тоифалари, жумладан ижтимоий иш ходимлари учун хуқуқий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ижтимоий дастурларини амалга ошириш масалалрини назарда тутади. Шунингдек, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш органларини босқичма-босқич кенгайтиришни амалга ошириш, мигрантлар билан иш олиб борувчи ходимларни ихтисослаштириш кабилар назарда тутилади. Ушбу йўналишда федерал даражада иш олиб борилмоқда (масалан, ҳудудий дастурлар учун методик тавсияномалар тайёрланган), бироқ у ҳали ҳам етарли эмас. РФнинг 20 нафар субъектларида, жумладан Москва областида ҳам ўз миграцион дастурлар амалга оширилмоқда, бу эса ўз навбатида умумий салбий ҳолат юмшатилмоқда. Ижтимоий иш ходимлари учун уларнинг профессионал билимларини қўллаш объекти, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий-эпидемиологик хизматлар билан ҳамкорлик қилувчи миграцион хизматлардаги ишлари бўлиб қолмоқда. Энг мураккаб иш шароитлари иложсизлик сабабли кўчиб келган мигрантларни вақтин-чалик жойлаштириш марказларидадир. Осетин-ингуш низоси ҳудудида, шунингдек, Ставрополь ўлкасида 14,5 минг киши учун 24 нафар шу каби марказлар барпо этилди. Бу ерда қуролли тўқнашувлар зонасида зўравонлик қурбонлари бўлган қочқинларга тиббий-психологик реабилитация қилиш марказлари фаолият кўрсатган. Москва областида ҳам “Ватутинки” пансионати базасида шу каби марказ барпо этилди. 1999-2000 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлардан сўнг Ингушетия ва Чечняда ҳам бир нечта вақтинчалик пунктлар яратилди. Уларнинг таъминлаш учун 2000 йилда Россия ҳукумати 200 млн рубл пул ажратди. Бу каби вазиятларда ижтимоий иш ходимларининг асосий вазифалари индивидуал ёки гуруҳга оид психотерапия, технологиялар ёрдамида зўравонликнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш ёки юмшатиш, коммуникативлик, мустақиллик ва чидамлилик бўлган қобилиятларини ривожлантиришдан иборат. Мигрантларнинг реинтегра-цияси учун энг мақбул шароитлар кўчиб келганларнинг зич яшаш жойларида яратилади. Россия бўйлаб бу каби жойлар 107тани ташкил этади, буларнинг энг йириклари Тожикистон мигрантлари учун Воронеж областининг Борисоглебск шаҳрида яратилиши назарда тутилган (22 минг киши). Янги шароитларда ижтимоий иш ходимлари кўчиб келувчиларнинг, “мустақил тажриба гуруҳлари”, “психо-ижтимоий ваколат гуруҳи орқали ривожлантириш” методикасини тадбиқ қилган ҳолда, оммавийлигига таянишлари мумкин. Иккинчи Чечен уруши даврида Ингушетияда яшаган 231 минг нафар қочқинлардан фақатгина 15 мингтаси лагерларда (чодир ва вагонларда) яшаганлар, қолганлари эса давлатнинг ҳеч қандай кўмагидан маҳрум бўлган ҳолда шахсий секторда яшаганлар. Россияга кўчиб кетганлари эса нолегаллар ҳолатида турганлар ва ҳеч қандай хуқуққа эга бўлмаганлар. Мигрантлар билан иш олиб борганда ижтимоий иш ходими учун ҳукумат органлари билан, ўзига хос мафкурани ривожлантириш учун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш ўта муҳим масаладир. Бу ватандошларнинг бирлиги, ҳар бир шахснинг абсолют қимматга эга эканлиги, кўчиб келганларнинг Россия билан тарихий Ватан сифатидаги алоқалари мафкурасидир, чидамлилик ва ягона тақдир мафкурасидир. Индивидуал иш олиб боришда ижтимоий соҳа мутахассиси усулларининг жамики қуроллар заҳираси қўлланилиши мумкин. Давлат миграцион сиёсати жаҳон миқёсида декларацияларда, коонвенцияларда, авваламбор Бирлашган миллатлар ташкилоти, унинг ихтисослаштирилган ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган бошқа актларда ишлаб чиқилади ва амалга оширилади: Халқаро Меҳнат Ташкилоти – ХМТ, ЮНЕСКО, ихтисослаштирилган органлар – БМТ иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши –ЭКОСОС, Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари бошқаруви – ҚОКБ, Миграция бўйича халқаро ташкилот. БМТнинг Бутунжаҳон конференцияларида қабул қилинаётган, ҳукумат мақомига эга бўлган қарорлари маълум салмоққа эга ва қабул қилинган ҳамда ратификация қилинган конвенциялар, пактлар, баённомалар билан биргаликда миграцион жараёнларни давлатлараро даражада тартибга солиш ва бошқаришнинг умумий хуқуқий базасини ташкил этади. Турли мамлакатларнинг, одатда конвенциялар ва БМТнинг бошқа актлари тизимига, қитъалар ва ҳудудий даражадаги ҳужжатларга асосланади. Бунда у ёки бу мамлакатнинг миграция соҳасига тегишли бўлган қонуний ҳужжатлари умумий жиҳатларга эга бўлиш билан бир қаторда, кўп ҳолларда қатор сабаблардан келиб чиққан ҳолда принципиал фарқларга ҳам эга: мамлакат миграция масалалари бўйича Халқаро ҳужжатларга қўшилганми ёки йўқми, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, мамлакат хавфсизлиги муаммолари, мамлакатдаги демографик вазият, меҳнат бозори ҳолати ва ҳоказолар. Ҳалқаро ҳужжатларни, миллий қонунчиликни таҳлил қилиш, миграцион сиёсат, экологик, ижтимоий, миллий ва халқаро сиёсат каби оммавий қабул қилинган тушунчаларни қамраб олади ёки уларга чуқур кириб боради, деган хулосага келиш мумкин. Муаллиф, миграцион сиёсат – бу халқаро миграцияга бўлган ижтимоий-сиёсий концепциялар ва қарашлар, шунингдек, миграцион жараёнларни тартибга солишга қаратилган муайян ташкилий-хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий тадбирлар мажмуи, эканлиги ҳақидаги қарашга қўшилади (В.П.Мошняга. Мигрантлар ва қочқинлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиялари//Ижтимоий иш технологияси. М., 2001. 363-бет). Миграция тадфифотларини фаоллаштириш иммиграция жараёнини назорат қилишга бўлган икки хил ёндашувни – халқаро ва миллий даражадаги ёндашувни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Улардан биринчисида иммиграцион сиёсат халқаро муносабатлар контекстида ўрганилади. Ушбу ҳолатда иммиграцияни назорат қилиш, очиқ ва глобал табиатига кўра таърифланувчи бозор кучлари, ҳамда давлат ҳосилалари туфайли ҳудудий чегараларга эга бўлган ёпиқ бозор кучлари ўртасидаги номутаносибликдан келиб чиқувчи структуравий эҳтиёж сифатида изоҳланади. Миграцион сиёсатни миллий даражада таҳлил қилиш, миллий сиёсий тизимлар доирасида босим ўтказувчи кучларнинг қандай уўринишда таъсир ўтказишини аниқлашга уринишни, Ғарбий давлатларнинг маълум иммиг-рацион сиёсатини шакллантирувчи ва аниқловчи ички омилларни аниқлашни назарда тутади. Ғарбий Европа мамлакатларининг давлат иммиграцион сиёсатининг моҳиятини очиб бериш учун миграцион оқимларни тартибга солишнинг меъёрий-хуқуқий асосини таҳлил қилиб чиқамиз. Бельгияда миграцияни тартибга солишнинг хуқуқий асосини ҳудудга кириб келиш, яшаш, чет элликларни жойлаштириш ва чиқариб юбориш Қонуни; ҳудудга кириб келиш, яшаш, чет элликларни жойлаштириш ва чиқариб юбориш Қирол декрети; қочқинларни мурожаатномларини кўриб чиқиш бўйича Доимий комиссия томонидан амалга оширилувчи процедураларни белгилаб берувчи Қирол декрети ташкил этади. Ушбу мамлакатда, кириш ҳақидаги расмий илтимоснома мамлакатга кириб келишдаги кириш пунктларида ёки кириб келгандан сўнг саккиз иш куни давомида топширилиши лозимлиги белгилаб қўйилган; кечикиб топширилган расмий илтимосномалар кўриб чиқилмайди – кечикиб топширилган расмий илтимосномани қайта кўриб чиқиш учун фақатгина Давлат кенгашига шикоят аризаси бериш мумкин. Потенциал қочқинларда расмий илтимосномалар қабул қилиш ички ишлар вазири ёки унинг ишончли вакили зиммасига юклатилган; расмий илтимосномаларнинг асослилигини текшириш қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ишлари бўйича Бош комиссар – адлия вазирлиги таркибида бўлган, сўнгра эса ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилган автоном орган бошлиғи зиммасига юқлатилган. Рад жавоби олган ҳолатда расмий илтимоснома тақдим қилувчи мамлакатдан беш кун ичида чиқиб кетиши зарур. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, БМТ Олий бошқарув комиссари вакиллари қочқинлар масалалари бўйича бу каби қарорлари бўйича ўз шахсий текширувларини ўз ташаббуслари ёки расмий талабларига кўра амалга оширишлари мумкин. Буюк Британиянинг қонуний базаси иккита иммиграцион қонун ва иммиграцион қоидаларни қамраб олади. Ушбу қонунлар асосида чиқиш, аппеляция, ижобий қарор ва чиқариб юбориш масалалри кўриб чиқилади. Учинчи давлатлардан кириб келган бошпана излаётган шахсларга нисбатан дастлабки текшириш (тергов) ишлари олиб борилади. Агар ариза берувчи ўзи келган мамлакатдаги хавфсиз равишда қайтиб бориши мумкин бўлса, одатда расмий илтимоснома кўриб чиқилмайди. Рад жавобини олган ариза берувчи, агар амал қилаётган визага ёки киришга рухсатга эга бўлмаса қайта кўриб чиқиш (аппеляция) учун ариза бера олмайди – у мамлакатни тарк этиши ва ушбу қарор устидан чет элда туриб шикоят қилиши мумкин. Бироқ амалда унинг депортация бўйича ИИВга мурожаат қилиши инкор қилинмайди. Лорд-канцлкр (Олий судья) иш маълумотларига мурожаат қилиши ҳамда аппеляциянинг моҳиятини ўрганиб чиқиши мумкин: аппеляциянинг асосланганлилигини Трибунал текшириб чиқади. Амалда аппеляцияга ҳужжат топшириш жуда кам ҳолларда муваффақият билан якунланади. Шу билан бирга ариза билан мурожаат қилувчини қочқин эмас деб тан олиниши Буюк Британияни ташлаб кетиши шарт эканлигини билдирмайди – агар у барча чет элликларга қўлланиладиган иммиграцион талабларга жавоб берса, унга мамлакатда қолишга рухсат берилиши мумкин. Англияда иммиграцион қоидалар, депортация ҳақида тўғри қарор қабул қилинган ҳолда ҳам ижтимоий манфаатлар ушбу шахсга нисбатан инсонпарварлик мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштирилиши зарур эканлигини назарда тутади. Буюк Британияда қочқинлар масалаларини ечишда аҳамиятли равишда иштирок этиш имконияти БМТнинг ҚОКБсига тақдим қилинган; унинг вакиллари ўрагнилаётган масаланинг исталган босқичида ўз фикрларини билдиришлари, судда ёки Иммиграцион апелляцион трибуналда кўрилаётган ҳар қандай апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этишлари, маслаҳат хизматларини кўрсатишлари мумкин. Шу билан бирга ҚОКБ ушбу алоҳида хуқуқ(имтиёзи)идан фақат фавқулодда ҳолатларда фойдаланади. Германиянинг миграция соҳасидаги хуқуқий базаси Конституциянинг бандини, амалга оширилиши чет элликларни қочқинлар днб тан олиш Федерал идораси зиммасига юклатилган бошпана тақдим қилиш тартиби, чет элликлар ҳақидаги қонунларни, Чегара полициясини ва Чет элликлар масаласи билан шуғулланувчи идораларни қамраб олади.Бу ерда ўрнатилган тартибга кўра, агар бошпана излаётган шахс учинчи хавфсиз мамлакатдан (Европа Иқтисодий Иттифоқидан, Австриядан, Чехия Республикасидан, Финляндия, Норвегия, Польша, Швеция, Швецария давлатларидан) келган бўлса, Чегара полицияси томонидан мамлакатга киритилмайди. Кириш шунингдек, бошпана излаётган шахс таъқиблардан бошқа мамлакатда паноҳ топган бўлса ва ўша мамлакатга қайтиш имкони мавжуд бўлса; ёки ушбу шахс жамият учун хавф туғдирса (немис суди томонидан жиддий жиноят содир этганлиги сабабли судланган бўлса) ҳам таъқиқланади. ГФРда федерал ерларнинг ички ишлар вазирларига Ички ишлар федерал вазири билан келишган ҳолда инсонпарварлик асосида яшаш хуқуқини беришга рухсат берилади. Расмий илтимоснома номақбуллиги ва асосланмаганлиги сабабли қондирилмаса, ариза берувчи бир ҳафта ичида Германиядан чиқиб кетиши зарурлиги қонунчилик қоидаларида белгилаб қўйилган. ГФРда эмигрантларга тегишли бўлган жамики сиёсий-хуқуқий фаолиятда ишни кўриб чиқилишида иштирок этиш хуқуқига эга бўлган БМТ ҚОКБ вакили иштирок этиши мумкин; бошпана излаб к6елган чет эллик ҚОКБ вакили билан мулоқот қилиш хуқуқига эга. ҚОКБ бошпана тақдим қилиш амалиётига тегишли масалаларни ўрганиш жараёнида мамлакатнинг тегишли суд органларига расмий аризалар тақдим қилиш йўли билан иштирок этади. Германиядаги чет элликлар сони 11 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади, бироқ уларнинг жуда кам қисми мамлакатга тегишли таклифномаларсиз кириб келган. (Ғарб мамлакатларининг иммиграцион сиёсати: Россия учун имконият. М., 2002. 28-бет). ГФРнинг расмий миграцион сиёсати “учинчи давлатлар”дан чет элликларнинг кейинги оқимини, шунингдек репатриация (асирлар, қочоқлар ва кўчирма бўлганларни ўз ватанига қайтариш) ва репатриантларни ўз ватанида реинтеграция қилишда ёрдам бериш ҳолатларини ҳам чегаралашга йўналтирилган. Давлат миграцион сиёсати – ГФР иммиграция мамлакати эмас ва келажакда ҳам шундай мамлакатга айланиб қолмаслиги зарур – принципи асосида қурилган. Чет элликлар ҳақидаги янгиликлар киритилган қонун (2000 й.) учинчи мамлакатлардан чет элликларнинг кириб келишини чегараламоқда ва айни вақтда Германияда яшаётган чет элликларнинг интеграциясини ҳамда улар томонидан немис фуқаролигини олиш жараёнини енгиллаштирмоқда. Конституцияга мувофиқ равишда (§116) аслида қонига кўра немис бўлганлар эмас, балки Германиянинг фуқароси бўлган ҳар бир шахс немис деб ҳисобланади. Фуқаролик туғилганда берилган ёки кейинчалик эришилган бўлиши мумкин. Немис фуқаролиги, немис паспортини Германиянинг ўзи мамлакатга кириш учун “рухсатнома” сифатида эмас, балки ўзига хос равишдаги “етуклик аттестати”, интеграция муваффақиятли амалга оширилганлигининг белгиси сифатида қабул қилади. Қочқинлар ва қочқин мақомига талабгорларни Германияда шундай миқдорда ва шундай ижтимоий стандартга кўра қабул қиладиларки, бу каби ҳолатни Европада учратиш деярли мумкин эмас. Чекловчи чора-тадбирлар (чегара назоратини кучайтирилиши, аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартирилиши) ариза берувчиларнинг сонини камайтирди, бироқ Германиянинг бу каби кишилар учун ўзига тортувчилик ҳислатини камайтирмади. Германиянинг иммигрантлар сонига кўра ЕИдаги улуши ортиб бормоқда. Мамлакатда яшаб турган чет элликлар сонининг ортиб бориши кўп қийинчиликлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда, маҳаллий аҳолининг бир қисмининг уларга нисбатан дўстона бўлмаган муносабабтлари ҳолатлари ҳам мавжуд. Фуқароларнинг норозиликларига чет элликларга кўрсатилаётган катта миқдордаги ижтимоий ёрдам сабаб бўлмоқда, чунки бунинг учун қилинаётган сарф-ҳаражатлар немис солиқ тўловчилари гарданига тушмоқда, чет элликлар эса ўз мақомига оид мажбуриятларини (сиёсий бошпана ўз ватанида яшаш унинг учун хавф туғдирган қочқинга берилади, бироқ бу каби қочқинлар ўз таътилларини ватанларида ўтказмоқдалар) бажамаганликлари бу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда. Айни вақтда сиёсий вазиятга таъсир кўрсатаётган немис фуқаролиги масаласи актуал масала бўлиб бормоқда: социал-демократлар, либерал демократлар ва иккита фуқаролик тарафдорлари бўлган “яшиллар”, христиан демократлари эса – уларнинг қатъий рақибларидир. Грециянинг меъёрий қонуний база(асос)сини “Чет эл қочқинларининг кириш-чиқиши, яшаб туриши, ишга жойлаштирилиши, депортация (чиқариб юбориш) қилиниши тўғрисида”ги Қонун; Президентнинг “Чет элликларнинг уларни қочқин деб тан олиниши ҳақидаги расмий илтимосномаларини кўриб чиқиш жараёни, тан олинганларини бекор қили ва ҚОКБ билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги декрети ташкил этади. Уларни бажариш Чет элликлар ишлари бўйича полиция департаменти зиммасига юклатилган (Жамоат тартиби вазирлиги тасарруфи остида). Бошпана тақдим қилиш ҳақидаги расмий илтимоснома департаментга топширилади, илтимосномалар бўйича қарорларни вазирлик қабул қилади. Данияда қочқинлар ва мигрантлар муаммоларини ечиш чет элликлар ҳақидаги қонун ва декрет асосида амалга оширилади. Бошпана ҳақидаги расмий илтимосноманинг асосланганлилиги ҳақидаги қарор чет элликлар масалалари бўйича Дания директорати қабул қилади. Расмий илтимосномалар ариза берувчиларни дастлабки суҳбатдан ўтказувчи чегара полициясининг кириш пунктларида берилади. Хавфсиз мамлакатдан келган бошпана излаётган шахс бошпана бериш процедуралрига рухсат олиш жараёнида рад жавоби олиши мумкин. Амалда кўп ҳолларда Дания билан яқин алоқаларга эга бўлган (яъни турмуш ўртоқлар ва вояга етмаган болалар) ариза берувчиларга, ҳаттоки улар хавфсиз мамлакатлардан келган бўлса ҳам илтимосномаларни кўриб чиқиш процедураларида иштирок этиш учун рухсат берилади. Биринчи инстанцияда рад жавобини олган ариза берувчи ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қайта ариза топшириш хуқуқига эга. Чет элликлар ҳақидаги қонун расмий илтимосномалари мазмунига кўра қочқинлар илтимосномаларига яқин бўлган ёки бошқа жиддий сабабларга эга бўлган шахслар учун де-факто мақоми тақдим қилинишини назарда тутади. Бу ҳолатда ички ишлар вазири инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда истиқомат қилиш учун гувоҳнома бериши мумкин. Испанияда миграцион сиёсат бошпана тўғрисидаги қонунга, Қироллик декретига асосланади. Ушбу мамлакатда юқоридаги қонун ҳаракатларини бажариш Бошпана ва қочқинлар масалаларини бошқариш Бирлашмаси зиммасига юклатилганю Мигрантлар муаммоларини бошпана ва қочқинлар мақоми масалалари бўйича Идоралараро комиссияси ҳал этади. Аниқ асосланган илтимосномалар каби аниқ асосланмаган ёки ёлғон илтимосномаларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, испан қонунчилигига кўра Халқаро Конвенциянинг қочқин мақомига (1951 й.) мувофиқ равишда қочқин мақомини тан олиш ва бошпана тақдим қилиш ўртасида чегара мавжуд. Конвенция талабларига жавоб берувчиларни қочқин деб тан олиниши ўз табиатига кўра танатанали ҳолатдир, бироқ бошпана бериш ўз ортидан ҳар икки томон зиммасига ҳам хуқуқий мажбуриятлар юклайди. Ички қонунчиликка кўра, бошпана тақдим қилиш давлатнинг ўз суверенитетини амалга ошириш жараёнидаги танлаб ҳимоя қилиш хусусияти каби акс эттирилган. Италиянинг миграция соҳасидаги қонунчилик асоси Декрет-Қонун, Италия Республикаси Президентининг Декретидан ташкил топган. Бошпана бериш ҳақидаги расмий илтмиосномани тақдим қилиш, мамлакатга кириб келган заҳоти Чегара полициясига ёзма равишда илтимосномани тақдим қилишни назарда тутади. Шундан сўнг ариза берувчи Провинциал полиция штабига юборилади, бу ерда эса расмий илтимоснома рўйхатга олинади. Чегара ёки провинциал полиция ариза берувчига рад жавобини бериши ёки уни мақомни белгилаш жараёнидан ўтишига рухсат бериши мумкин. Провинциал полиция етти кун ичида бошпана бериш ҳақидаги расмий илтимосномани Марказий комиссияга топшириши зарур, сўнгра ушбу комиссия 15 кун ичида қарор қабул қилади. Комиссиянинг мажлислари ёпиқ характерга эга, ва ариза берувчилар одатда, хуқуқшунос хизматларидан фойдаланиш хуқуқига эга эмаслар. Расмий илтимономани қабул қилиш рад этилган ҳолатларда ариза берувчи Ҳудудий маъмурий трибуналган аппеляцияга бериши мумкин. Италия хуқуқий тизимининг умумий принциплари Республиканинг Давлат кенгашига ҳам аппеляцияга бериш мумкинлигини назарда тутади. Норвегияда қонуний асос, амалга оширилиши Адлия вазирлигининг иммиграция Директорати зиммасига юклатилган Чет элликлар ҳаидаги Қонун ва Декретни қамраб олади. Бошпана излаётганлар Норвегия билан яқин алоқаларга эга бўлмаса, биринчи бошпана берган давлатдан келган бўлса процедурадан ўтишга рухсат ололмайдилар. Расмий илтимосномалар бўйича қарорлар юқорида айтиб ўтилган Директорат томонидан, полиция суриштируви асосида қабул қилинади. Агар биринчи инстанция(босқич)да бошпана бериш ҳақидаги расмий илтимоснома рад этилса, ариза берувчи уч ҳафта мобайнида Адлия вазирлигига шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. Бироқ шикоят аризаси тақдим қилиш қочқинликка даъво қилаётган шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаракатини тўхтатмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий қонунчилик ўз мамлакатини қочқин мақоми берилиши лозим бўлган сабабларга кўра ташлаб келган шахсларни ҳимоя қилишни кўзда тутади. Иммиграция директорати чет элликлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ қочқин мақоми тақдим қилишга асос топа олмаган ҳолатларда истиқомат қилиш учун гувоҳнома тақдим қилиш мақсадида инсонпарварлик табиатига эга бўлган, рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд эканлигини аниқлаш мақсадида тергов ишлари олиб боради. Инсонпарварлик мақомига эга бўлган шахслар ўз оилалари билан бирлашиш хуқуқига эга эмасликлари ҳақидаги ҳолатга эътибор қаратиш лозим. бу каби қонуний хуқуқ фақатгина доимий яшаш гувоҳномасини олганда, ёки ватинча яшаш гувоҳномасини олгандан сўнг ушбу мамлакатда камида уч йил яшагандан сўнг юзага келади. Амалиёт кўрсатишича, Норвегия чет эл фуқароларини қабул қилишга ўта жиддий ёндашади. Финляндияда иложсизлик сабабли юзага келган миграцияни тартибга солишнинг сиёсий-хуқуқий асоси Чет элликлар тўғрисидаги Қонун ва Декретдан, шунингдек, ИИВ, Чет элликларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Ваколатхонаси ва Апелляцион комиссия (мустқаил яримхуқуқий орган) вазифаларига оид бўлган декретлардан иборат. Хуқуқий ҳаракатларни амалга ошириш билан ИИВ ва Апелляцион комиссиялар шуғулланадилар. Бошпана бермаслик ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг депортация қилиш ҳақида буйруқ берилади. Чет элдаги Финляндия дипломатик ваколатхоналари гуманитар ёки бошқа махсус табиатга эга бўлган жиддий асослар юзага келганда Финляндияда чекланган вақт давомида яшаш учун рухсатномалар бериш хуқуқига эгадирлар. Франциянинг хуқуқий асоси чет элликларнинг кириш ва истиқомат қилиш шароитларига тегишли бўлган Фармонни, Франция қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳимоя қилиш Бошқармаси (ФҲҚБ) ҳақидаги Қонундан иборат. Иммиграцион қонунчиликнинг энг сўнгги йирик ислоҳоти 1998 йилда мамлакатнинг ички ишлар вазири Ж-П.Шевеман томонидан Франция Миллий мажлисига киритилган Қонуннинг қабул қилиниши бўлди. Миграция муаммолари бўйича асосий давлат органи ФҲҚБ бўлиб, унга Расмий Кенгаш (Коллегия) – БМТ ҚОКБ вакили аъзоси бўлган идоралараро органтомонидан ёрдам кўрсатилади. Дастлабки процедура доирасида ФҲҚБ саккиз кун ичида қарор чиқаришга мажбур, ариза берувчи эса ўз навбатида ушбу қарор бўйича 48 саот давомида Апелляцион суд ва ИИВга шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. Бошпана излаётган шахсларнинг расмий илтимосномалари Шенген зонаси ҳақидаги Битимга мувофиқ келмаса инкор этилади. Француз Конституцияси учинчи давлатларнинг ўз давлатида таъқибга учраган барча фуқароларига бошпана олиш хуқуқини кафолатлайди. (Ғарбий мамлакатлар иммиграцион сиёсати: Россия учун альтернатива (имконият). 204-212 б.) Қочқин мақомини махсус нодавлат ташкилот тақдим қилади. Француз қонунчилигига кўра ҳудудий бошпана олиш мақсадида мурожаат қилиш, яъни мамлакатга кириш учун илтимоснома билан қочқин мақомини бериш ҳақидаги расмий илтимоснома ўртасида фарқ мавжуд. Дастлабки жараён вақтида аниқ асосланмаган расмий илтимосномаларни “саралаш” мақсадида фақат биринчи илтимоснома кўриб чиқилади. Ҳукумат органлари ариза берувчини денгиз портлари ва аэропортлардаги махсус “кутиш зоналарида” ушлаб туриш хуқуқига эгадирлар. Рад жавоби олганда ариза берувчи келиб чиқиш мамлакатига қайтарилиши ёки биринчи бошпана берган давлатга жўнатилиши мумкин. Қонунчилик нолегал иммиграция билан курашиш чора-тадбирларини назарда тутади. Франция ҳудудида амал қилмаётган виза ёки истиқомат қилиш гувоҳномасига эга бўлмаган ҳар қандай чет эллик мамлакатдан чиқиб кетиши зарур. Франция ҳудудида нолегал равишда истиқомат қилаётган учинчи мамлакат фуқаросини ҳукумат 12 суткага ушлаб қолишига рухсат берилган. Бу каби ушлаб туриш суд органлари ваколатига киради. Нолегал мигрантларнинг деярли ярми мустақил равишда кириб келганлар, уларга Францияда яшовчи қариндошлари жойлашишга кўмаклашадилар. Нолегал мигрантларнинг кўпчилиги мамлакатда ўз оила аъзолари ёрдамида қоладилар, улар шунингдек нолегал равишда ишга жойлашадилар, бунинг учун уларга қўшимча пул тўламайдилар, уларга ижтимоий ҳимоя кафолатланмайди. Нолегал ишга жойлашиш – нолегал иммиграциянинг асосий сабабларидан биридир. Франция сиёсати ва амалиётида қуйидаги жиҳатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Мамлакатда истиқомат қилаётган ҳар қандай чет эллик, агар таъқиб қилиш учун жиддий асослар мавжуд бўлмаса, келиб чиқиш мамлакатига чиқариб юборилиши зарур. Бу каби қарорларни амалга ошириш – Иммиграцияга жавоб берувчи полиция хизматлари учун жавоб бериш мураккаб вазифадир. Француз ҳукумати ҳар қандай нолегал мигрант учун гуманитар табиатга эга бўлган, ҳаттоки ушбу қарор қонун билан тўлиқ мувофиқ бўлмаса-да, истиқомат қилиш учун гувоҳнома бериш хуқуқига эга. Маҳаллий ҳукумат органлари ушбу хуқуқий имкониятдан жуда кам ҳолларда жиддий индивидуал асосда қўллар эдилар. Ҳукумат томонидан сиёсий сабабларга кўра вақти-вақти билан, нолегал иммигрантларнинг кўп қисмининг ҳолатини легаллаштирувчи ёки тартибга солувчи кенг кўламли амнистиялар ўтказилади. Биринчи амнистия 1982 йилда Ф.Миттераннинг президентлик сайловларида ютиб чиққанидан сўнг амалга оширилди. Иккинчи йирик амнистия ҳақидаги қарор 1997 йил социалистлар, “яшиллар” ва коммунистлар коалициясининг ғалабасидан сўнг қабул қилинди. Тақдим қилинган ҳолатини тартибга солиш бўйича топширилган 140мингта аризанинг 80мингтаси давлат томонидан қабйл қилинган, 60мингтаси эса рад этилди. Швециянинг миграция масалалари бўйияа қонуний асоси Чет элликлар ҳақидаги Қонун ва Декретни қамраб олади. Ушбу ҳукумат ҳаракатларининг амалга оширилиши Швеция иммиграцияси департаменти ва Апелляцион департамент зиммасига юкланган. Чет элликлар тўғрисидаги қонунда урушдаги рақиблар ва қочқин бўлмасдан туриб, келиб чиқиш мамлакатига юзага келган сиёсий вазият туфайли қайтмаслиги учун кескин сабаблар келтира олса бошпана берилиши назарда тутилади. Швецияда гуманитар асосда истиқомат қилишга розилик ушбу мамлакатда узоқ вақт яшаган шахсларга тақдим қилиниши мумкин. Бошпана бериш рад этилган шахслар мамлакатни рад этиш ҳақидаги хабар олингандан сўнг бир ой давомида тарк этишлари лозим, бироқ агар қарор аниқ асосланмаган расмий илтимосномага кўра қабул қилинган бўлса, ариза берувчи дарҳол мамлакатдан чиқариб юборилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ғарбий Европа мамлакатларининг миллий иммиграцион қонунчилиги фақатгина халқаро хуқуқий асосга таянмайди, бироқ ушбу соҳада ягона принциплари ишлаб чиқарилган ва Шенген Битими, Маастрихт ва Амстердам Битимлари каби давлатлараро ҳужжатларда белгилаб қўйилган. (В.Е.Донцов. Ҳалқаро меҳнат миграция ва халқаро хуқуқ. Дипломатик йиллик тўплам. 1997; И.Д.Иванов. Европа Иттифоқи: структура, сиёсат, Россия биланўзаро муносабатлар. М., 2001). Европа бирлигига биринчи муҳим қадам, шубҳасиз, 1995 йил 26 мартдан бери амалга оширилаётган олтита Европа давлати ўртасида тузилган Битим бўлди. Унда унинг таркибига кирувчи давлатлар бир-бири билан бўлган чегара назоратини бекор қилишни назарда тутади. Асосан, ҳеч бир давлатга – битим аъзосига бошқа давлат-аъзолар билан чегараларда доимий равишда чегара назоратини амалга ошириш мумкин эмас. ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаридан бошлаб мигрантлар оқимини назорат қилиш Шенген ҳудудининг ушбу битимга кирмайдиган давлатлар билан бўлган ташқи чегарасида амалга оширилиши ташкиллаштирилди. Ушбу ҳудуд ичида назоратнинг соддалаштирилиши Шенген мамлакатлари ўртасидаги бирликни, шунингдек нолегал иммиграциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишдаги бирдамликни назарда тутади. Бироқ, шунга қарамасдан битимда Шенген ҳудуди ичида назорат, битим аъзоси бўлган давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид туғилган ҳолатда қайта киритилиши мумкин. Шенген битимини имзолаш ягона визавий сиёсатни олдиндан белгилаб берди. Шенген визалари ҳар қандай аъзо давлат томонидан берилиши мумкин, бу эса Европа иттифоқи фуқароси бўлмаган шахсларга ушбу ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш имконини беради. Битим аъзолари томонидан ташқи чегараларда ягона чегара назорати қоидалари қабул қилинган. Ягона автоматлаштирилган тизим – “Шенген ахборот тизими (ШАТ)” жорий қилинган. Аъзо давлатлар ўз ҳудудларида бўлиши номақбул бўлган чет элликларнинг исмини рўйхатга киритиб қўйишлари лозим. ШАТ билан исталган чегара назорат пунктидан туриб маслаҳатлашиш мумкин. Миллий чегара хизматлари исми ШАТда пайдо бўлувчи ҳар қандай чет элликка Шенген ҳудудига киришга рухсат бермаслиги мумкин. Шенген битими доирасида ўта муҳим бўлган полиция ҳамкорлиги, жумладан маълумот алмашинув ва бошқа битимнинг аъзо давлати ҳудудида таъқиб қилиш хуқуқи ҳам йўлга қйўилган. Аҳоли миграциясини тартибга солишда, 1992 йилдаги Европа иттифоқи аъзо давлатлари ўртасидаги иммиграция ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш принципини белгилаб берган Маастрихт битими муҳим аҳамиятга эга бўлди. (Маастрихт шартномаси – Европа Иттиқофига йўл. 1992 йил 7 февралда ЕИнинг 12 та давлати томонидан имзоланган ва 1993 йил 11 ноябрда кучга кирди. // Европа. ЕИ журнали. 1994. Январь – февраль. 6-7 бет). 1997 йилда имзоланган Амстердам битими эндиликда Европа иқтисодий уюшмаси ваколатига кирувчи иммиграция бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқишни назарда тутади. Бироқ бу миллий давлатлар ушбу ваколатдан тўлиқ маҳрум қилинишларини англатмайди. Субсидиарлик принципига мувофиқ равишда улар умумевропа қонунчилигига тадбиқан миллий сиёсатларини қўллашда давом этишлари мумкин. ЕИИнинг нолегал миграция билан курашиш соҳасидаги режасида қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади. Биринчидан, Европа иттифоқи ва қолган дунё ўртасидаги ташқи чегарадаги чегара назоратини такомиллаштириш; нолегал (норасмий) миграция билан курашишга йўналтирилган миллий қонунларни мувофиқ ҳолатга келтириш. Иккинчидан, аъзо давлатлар полициясининг одамларнинг норасмий равишда кўчиб ўтиши ва Европада жиноий бизнеснинг ушбу турини жазоловчи жиноят қонунларини унификация қилиш бўйича Европол доирасида яқин ҳамкорлик қилиш. Иммиграция Европанинг иммгрантлар туғилган мамлакатлари билан муносабатларининг муҳим омилларидан бири сифатида қаралиши лозим. Европа Иттифоқинингиммиграцион сиёсат соҳасидаги асосий йўналиш-ларидан бири, уларнинг аҳолисини барқарорлаштириш мақсадида ўтиш мамлакатларининг ривожланишига кўмаклашишдан иборат бўлиши лозим. Европа шу ерда доимий яшовчи чет элликларнинг маҳаллий аҳоли билан муносабатларини, уларнинг фуқароликка эга бўлиш имкониятларини доимий равишда интеграция қилиб бориши зарур. Мамлакатга узоқ муддатли истиқомат қилиш гувоҳномасига кўра кириб келганларга нисбатан, улар ва мамлакат фуқаролари ўртасида дискриминация мавжуд бўлмаган ягона принцип қўлланилиши зарур, ваҳоланки бу ҳолат нафақат махсус хуқуқлар соҳасида, балки ишга жойлашишдаги сиёсий эркинликларга нисбатан ҳам, фақатгина мамлакат суверинитети билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, амалга оширилиши лозим. Миграцион оқимларни назорат қилиш соҳасида ҳар бир мамлакат, ўзи қабул қилиши мумкин бўлган чет элликлар сони ва интеграция нуқтаи назаридан ўз имкониятларини белгилаш масалаларида эркин бўлиб қолиши лозим. Миграцион оқимларни назорат қилишни сақлаб қолишнинг энг самарали усули ташқи чегараларда Европа учун ягона бўлган чегара назоратини ташкиллаштириш ва нолегал иммиграция билан курашишдир, ҳамда Қочқинлар мақоми Конвециясини сўзсиз ҳурмат қилишдир. Европа Кенгаши 1999 йилда миграцион сиёсатнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу таклифларнинг катта қисмини тасдиқлади. Бу мақсадларга эришишда Европа мамлакатларининг ягона позицияси муғим қадам бўлиши мумкин. Бизнинг фикримизча, миллий давлатлар ўз мамлакатларининг хавфсизлиги, сиёсий ва ижтимоий барқарорлиги, шунингдек миграция масалалари учун тўлиқ жавобгардирлар. Шундай қилиб, миллий давлатлар бундан кейин ҳам ушбу соҳада қарорлар қабул қилишлари ва ҳаракатларни амалга оширишлари лозим. Амстердам битимига асосан иммиграция тўлиқ Европа иттифоқига бериб юборилган, деб ҳисобламаслик лозим. Ушбу битим иммиграция соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш имконини беради, бироқ у битимга аъзо давлатни ўз мамлакатининг реципиент мамлакатдан бўлган шахсларнинг иммиграцияси масаласида ўз давлат сиёсатини олиб бориш хуқуқидан маҳрум қилмайди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling