Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мигрантлар ва қочқинлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологияси
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
Мигрантлар ва қочқинлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологияси
Миграция тушунчаси Мигрантлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг хуқуқий томонлари Мигрантлар билан ижтимоий иш олиб бориш Миграция (лотинчадан migratio - кўчиш) – бу одамларнинг турли сабабларга кўра у ёки бу ҳудудларнинг чегараларини турар жойини вақтинчалик ёки доимий равишда ўзгартириш мақсадида кесиб ўтишлари. Аҳоли миграцияси – бу иқтисодий структуранинг ўзгариши ва ишлаб чиқариш кучларининг жойлашув тартибининг ўзгариши, аҳолининг ижтимоий ва меҳнат мобиллигининг ортиб бориши билан чамбарчас боғлиқ бўлган мураккаб ижтимоий жараёндир. БМТ таърифига кўра, шахсларнинг 6 ойдан ортиқ муддатга яшаш жойини ўзгартириши (кўчиши) имграция ҳисобланади. ушбу тушунчани янада кенгроқ изоҳлари ҳам мавжуд, ва уларга кўра: миграция – аҳолининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларининг барча турлари, ҳаттоки шаҳар атрофларидан шаҳарга, шаҳар ичида, уйдан ишга ва аксинча ҳаракат қилиши. Аҳоли миграцияси таҳлил қилинганда у қатор жиҳатларига кўра классификацияланган: Кесиб ўтилаётган чегаралар табиатига кўра, аҳолининг ташқи ва ички миграцияси фарқланади. Давлат чегаралари кесиб ўтилганда ташқи миграция (иммиграция) деб аталади.У ўз навбатида қитъалараро (масалан, XIX – XX асрларда европаликларнинг оммавий равишда океан ортига кўчиб ўтишлари)ва қитъа ичидаги (масалан, европанинг бир мамлактидан иккинчи мамлактига замонавий миграцияси – Италия, Испаниядан, Германия ва Францияга кўчиши ва ҳ.к.) миграцияга бўлинади. Ичкимиграцияга (эмиграция) бир давлат доирасида маъмурий ёки иқтисодий-географик ҳудудлар, аҳоли пунктлари ва ҳоказолар ўртасидаги кўчишлар киради.замонавий ички миграциянинг асосий турлари қишлоқ жойлардан шаҳар ва районлараро миграция ҳисобланади. Вақтинча жиҳатларига кўра миграция доимий (қайтариб бўлмайдиган), вақтинчалик, мавсумий ва тебранувчи миграцияга бўлинади. Қайтариб бўлмайдиган миграция доимий турар жойини бутунлай ўзгартириш билан боғлиқ. Бу каби миграцияга қишлоқдан шаҳарга миграция мисол бўла олади. Вақтинчалик миграция – бу етарли даражада узоқ, бироқ чегараланган, кўпинча олдиндан белгилаб олиган муддатга, одатда кўчиб келиш мамлакатида ишлаш билан боғлиқ бўлган кўчиш билан боғлиқ бўлади. Ишчиларнинг бир мамлакатдан бошқасига, узоқ ва яхши ўзлаштирилмаган районларга миграция қилиш вақтинчалик миграция ҳисобланади (масалан, шартнома асосида бир неча йил ишлаш учун). Мавсумий миграция одамларнинг ҳар йили, йилнинг муайян даврларида масалан, қишлоқ хҳжалик иш кучи кам бўлган ҳудудларига йиғим-терим мавсумида, ёзда курорт районлари ва ҳоказоларга кўчиб ўтишларини ўз ичига қамраб олади. Тебранишли миграция бу ўз аҳоли пункти ҳудудидан ташқарида жойлашган иш ёки ўқиш учун мунтазам сафарлардир. Кўчиш муносабати бўйича қуйидагиларга ажратилади: Ихтиёрий миграция, инсон томонидан ўз истагига кўра яхшироқ иш, турар жой топиш, маълумот (ўрта махсус, олий) олиш эҳтиёжи сабали амалга ошириладиган миграция. Иложсизлик сабабли келиб чиққан миграция – бу тоифага ҳарбий ҳаракатлар туфайли, у ёки бу табиий офатлар ёки антропоген катаклизмалардан (зилзилалар, сув тошқинлари, ишлаб чиқариш авариялари ва ҳоказолар оқибаиларидан) қочиб қутилиш учун ўз турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлганшахслар киради. 90-йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, миллатлараро низолар, собиқ совет республикаларида рус тилида сўзлашувчи аҳоли ҳуқуқларининг чекланиши, Чеченистондаги уруш, шимолий ҳудудларда иқтисодий вазиятнинг оғирлашиши ҳолатларини юзага келтириши натижасида иложсизлик сабабли келиб чиққан миграциянинг мисли кўрилмаган кўламини юзага келтирди. Мажбурий миграция – бу ҳам халқларнинг Сталин томонидан депортация қилиниши, ҳам совет фуқароларини Улуғ ватан уруши йилларида фашист босқинчилари томонидан Германияга ишга чақириш амалиёти кабилардир. Миграцион жараёнлар асосида иқтисодий, сиёсий, миллий, диний ва бошқа тартибдаги сабаблар ётади. Миграцион жараёнлар табиий ва мажбурий табиатга эга бўлиши мумкин. Миграцион жараёнлар, агар улар кенг кўламли бўлса, ҳукумат учун катта аҳамиятга эга бўлган оқибатларга эга бўлади, шу сабабли улар доимий равишда нафақат миграцион хизматлар, балки ижтимоий иш ходимларининг ҳам диққат марказида бўлади. Мамлакатимизнинг унча узоқ бўлмаган ўтмиши миграцион жараёнларнинг халқларнинг жойларга ўрнашиши ва ҳудудларнинг маданий-хўжалик ўзлаштирилишига таъсирини тасдиқлади. Ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш, урбанизация (жамият ривожлани-шида шаҳарлар ролининг ошиш жараёни), янги иш ўринларининг пайдо бўлиши, таълим, фан ва маданият даражасини ошириш, миллатлараро алоқа-ларни мустаҳкамланиши – буларнинг барчаси миграцион жараёнларнинг оқибатидир. Мигрантлар – бу “ўзларининг ҳудудий илдизлари”ни йўқотганликлари сабабли у ёки бу даражада маргинализация вазиятига тушиб қолувчи одамлардир. Маълум бир яшаш ҳудудига боғланиб қолиш инсоннинг жимсмоний ва психик саломатлигига, унинг аҳлоқига, эгалик ҳиссига, табиатни қабул қилишига, шунингдек, ички кенглигига (уйини ҳис қилишига) таъсир кўрсатади. Ушбу таъсир этнос, насл қолдириш, оила муаммоларига ҳам таъсир кўрсатади. Инсонда кўплаб эҳтиёжлар ва табиий-антропологик хуқуқлар пайдо бўлади. Охиргиларига – турар жойга эгалик қилиш хуқуқи, этник тегишлиликни аниқлаш, “озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, турар жой, ҳамда ўзининг ва оила аъъзоларининг соғлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун тиббий парвариш ва ижтимоий хизмат, ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар натижасида юзага келган, ҳаёт кечириш учун зарур бўлган воситаларнинг йўқотилганда таъминот олиш хуқуқи таъминланган ҳаёт даражаси”га эга бўлиш хуқуқи киради. Инсон хуқуқлари умумий Декларациясидан келтирилган цитата айнан табиий-антропологик, ёки ижтимоий хуқуқларни таърифлаб беради. Ва уларнинг барчаси ҳудудийлик каби биотик (табиий-антропологик) шароитларнинг, яъни маълум жойда, яқин инсонлари яқинида, муайян турар жойда яшаш имконияти туфайли кенг кўламда амалга ошириб келинмоқда. Шундай қилиб, мигрантлар учун аввалги ҳудудийликни ихтиёнрий ёки мажбурий равишда ўзгартириш хосдир, бу эса ўз навбатида ортидан юқорида санаб ўтилган, ва бошқа қатор хуқуқларнинг вақтинчалик ёки доимий “шикастланиш”ига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар мажбурий мигрантларнинг жисмоний ва психологик соғлиги, маҳнавияти (қадр-қиммати, ғурури) касбий фаоллиги (ихтисослиги бўйича ишга жойлашиш) кабиларга салбий таъсир кўрсатади. Мажбурий миграцияда инсоннинг ижтимоий интеграцияси жиддий равишда бузилади: у бир табиий ва ижтимоий муҳитдан бошқасига кўчиб ўтади, бунда у кўплаб табиий-антропологик алоқаларни ортиқ даражада руҳий азоб билан узади ва бу каби алоқаларни янги жойда сунъий равишда яратишга мажбур бўлади. Мигрантлар билан ижтимоий табиий-антропологик хуқуқларининг “шикастланиши”дан азият чеккан маргиналлар билан ижтимоий иш олиб бориш объекти ва предметининг моҳияти айнан шундан иборат. Иложсизлик сабабли келиб чиққан миграциянинг тобора ортиб бораётган кўлами кўчиб келаётган кишиларга ёрдам кўрсатиш ва бошқариш бўйича давлат томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим эканлигини белгилаб берди. 1993 йилда РФнинг “Қочқинлар тўғрисида”, “Иложсизлик сабабли кўчиб келганлар тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди. РФнинг “Қочқинлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, “Россия Федерацияси ҳудудига ўзининг доимий турар жойини мажбуран ёки атайин, ёки бошқа давлат ҳудудини унга нисбатан амалга оширилган тайзиқ ёки зўравонлик амалга оширилганда ташлаб кетган бўлса, ёки ирқий ёки миллий тегишлигиги, диний эътиқоди, тили, шунингдек, маълум ижтимоий гуруҳга ёки сиёсий эътиқодга мансублиги сабабли зўравонлик ва қонунсизликка цчраш хавфи мавжудлиги сабабли кўчиб келган ёки кўчиб келишни режалаштираётган кишилар қочқинлар ҳисобланади”. Дунёга, инсониятга қарши жиноят содирэтган, ёки бошқа қасддан қилинган жиноят содир этган шахс қочқин деб тан олинмайди. Россия Федерациясининг “Иложсизлик сабабли кўчиб келганлар тўғрисида”ги Қлнунига мувофиқ равишда иложсизлик сабабли кўчиб келган – бу Россия Федерациясининг бошқа давлат ёки РФ ҳудудидаги доимий турар жойини унга ёки унинг оила аъзоларига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларга тайзиқ ўтказилиши ёки ирқий ёки миллий мансублигига, диний эътиқоди, тили, шунингдек муайян ижтимоий гуруҳга ёки сиёсий эътиқодга мансуб бўлган маълум шахсларга ёки шахслар гуруҳига нисбатан кампаниялар олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳолда тазйиққа учраса, шунингдек, инсон хуқуқларини чекловчи ижтимоий тартибни оммавий бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзага келганда ташлаб келишга мажбур бўлганфуқароларидир. Шунингдек, РФ фуқаролигига эга бўлмаган, РФ ҳудудидаги доимий турар жойларини юқорида келтирилган сабабларга кўра ташлаб кетган шахс ҳам ҳам иложсизлик сабабли кўчган шахс, деб ҳисобланиши мумкин. Дунё, инсониятга қарши жиноят қилган ёки бошқа турдаги қасддан содир этилган жиноятларни амалга оширган шахслар иложсизлик сабабли кўичб келганлар сирасига киритилмайди. 90-йилларнинг бошларидан бошлаб РФда яқин хориж давлатларидан кириб келувчи ва мамлакат ичида кучли миграцион оқимларнинг туғилиши ва шаклланиши сабабли РФнинг янги миграцион сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу сиёсатни амалга оширилишини таъминловчи структуранинг яратиш зарурияти юзага келди. 1992 йил июль ойида РФ миграцион сиёсатининг асосий низомлари ишлаб чиқилди ва уни амалга оширишнинг асосий структуравий элементи сифатида Федерал миграцион хизмат (ФМХ) ташкил этилди. РФдаги мигрантлар тақдирида ФМХдан ташқари Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигига, Адлия вазирлигига, ИИВга қарашли бандлик хизматлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. РФнинг миграцион сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: РФ фуқароларининг хуқуқ ва манфаатларини ҳам ўз ҳудудида, ҳам унинг чегарасидан ташқарида ҳимоя қилиш; РФнинг миграцион жараёнларини бошқариш, мигрантларнинг кириш ва чиқишини бошқариш ва тартибга солиш, миграцион назоратни амалга ошириш, миграцион оқимларни барқарорлаштириш ва минималлаштириш (камайтириш); РФда мигрантларни ижтимоий-иқтисодий мослашиши ва интегра-циясига уларни қабул қилишни қонун ва инсонпарварликка асосланган шароитларни яратиш йўли орқали эришиш; қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганларга ёрдам кўрсатиш; Аҳоли миграцияси масаласида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш. ФМХнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: федерал ва ҳудудлараро миграцион дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш; миграция муаммоларини ҳал этиш учун маблағларни республика бюджетидан тақсимлаш ва уларни сарфлашни назорат қилиш; қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганларни РФ ҳудудида қабул қилиш ва вақтинчалик жойлаштиришни ташкиллаштириш, шунингдек уларга янги яшаш жойига мослашишда ёрдам кўрсатиш; ташқи меҳнат миграцияси соҳасида чоар-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; мавжуд қонунчилик асосида мигрантлар хуқуқини ҳимоя қилиш ва ушбу қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; мамлакатдаги миграцион жараёнлар ва миграцион вазиятни назорат қилишни ташкиллаштириш; амалдаги қонунчилик асосида РФ ҳудудига кўчиб келган ки кўчиб келишни режалаштираётган шахсларнинг хуқуқий мақомини аниқлаш. 1993 йилнинг бошларига келиб “Ватандошлар” фонди бир неча минг кишиларга амалий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлди. Ушбу фонднинг бўлинмалари Россиянинг кўплаб бошқа шаҳарларида ҳам мавжуд. Фонд нафақат дастурларни молиялаштиради, балки уларнинг бажарилишини ҳам назорат қилади, масалан, кўчиб келганларни жамоавий жойлаштириш ва комплекс равишда таъминлаш дастури доирасида, фақатгина Псков туманида Болтиқ бўйи мамлакатларидан, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Тоғли Қорабоғдан кўчиб келганларнинг 1100 нафари ва уларнинг оилалари жойлаштирилди ва иш билан таъминланди. Россиянинг кўчиб келганларга ёрдам кўрсатиш фондлари фаолияти тажрибаси шуни кўрсатадики, фақатгина ҳам давлат, ҳам жамият ташкилотларининг аниқ ва ўзаро уйғунлашган ҳолда иш олиб бориши йўли билан мигрантлар, қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганлар ҳолатидаги ижобий силжишларга эришиш мумкин. 1995 йилнинг 18 январида Россия Федерацияси Ҳукумати қуйидагиларни назарда тутган, 64-сонли “Федерал миграцион дастурни амалга ошириш тўғрисида” қарор қабул қилди: ёлғиз ногиронлар, қариялар ва етим болалар сирасига кирувчи қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганлар учун жой ажратиш ва уларни жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш; аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органларининг адаптацион (мослашув) дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиши; касбий йўналтириш дастурини услубий ишлаб чиқиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; мигрантларни ВТЭКда текширувдан ўткази бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; Сибирь ва Узоқ Шарқ ҳудудларига кўчиб келаётган мигрантлар учун имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш; миграция масалалри бўйича халқаро ва давлатлараро шартномаларни ишлаб чиқиш; ижтимоий мослашув ва меҳнатга оид ўзгаришлар бўйича тадбирларни амалга ошириш. Россия ва собиқ СССР республикалари, МДҲ мамлакатлари ўртасида иммиграция, эмиграция ва қочқинлар бўйича шартномаларнинг мавжуд эмаслиги Россия Федарациясида бошпана излаётган шахсларнинг кириб-чиқиш муаммоларидан тортиб ноқонуний мигрантларни депортация қилиш процедураларини ташкил қилишга қадар бўлган муаммоларни ҳал этишда қўшимча мураккабликларни юзага келтирмоқда. Назорат қилинмайдиган миграция муаммоси жиноий вазиятни кучайтиради ва мамлакат хавфсизлигига зарар келтирмоқда. Ноқонуний иммиграция билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш учун, давлат манфаатларига жавоб берувчи миграцион сиёсатни олиб борилишини, шунингдек, Россия Федерацияси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, чет элликлар ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан чиқиши ва мамлакатга кириши, яшаш жойини танлаши билан боғлиқ масалаларни ҳал этилишини таъминловчиамалий назорат тизимини яратиш зарур. Қочқинлар ва иложсизлик сабабли кўчиб келганлар муаммолари федерал ва ҳудудий даражадаги турли идораларнинг иштироки ёрдамида амалга оширилувчи комплекс ечимларни талаб этади. Ҳозирча аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари тизимида мигрантлар билан иш олиб борувчи ихтисослаштирилган муассасалар тизими шакллантирилмаган. Мигрантлар билан ижтимоий иш олиб боришнинг икки асосий тури мавжуд: Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling