Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet55/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ўз ишини баҳолаш. Якка тартибда мустақил қарорларга келиши учун ижтимоий ишчидан талаб этиладиган автономлик ўз ишини холис ва бетараф баҳолай олишликни тақозо этади. Қизиғи шундаки, ижтимоий ишчиларнинг барча миқёслардаги ишларининг факторли текширувлари шуни кўрсатадики, улар мунтазам равишда ўз касбий фаолиятларига баҳо бериш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал этишларига тўғри келар экан.
Касбий ва шахс жиҳатдан ривожланиш. Ўз ишини доимий равишда баҳолаб бориш зарурати ҳақидаги хулосанинг мантиқий давоми сифатида ишчининг хусусиятларини кучайтириш имконияти мавжуд бўлган соҳаларда ўз устида ишлаш ва шу асосда ўз билим, кўникма ва қадриятларини ривожлантириш зарурлиги ҳақидаги мулоҳазалар келиб чиқади. Ижтимоий ишчилар фаолияларининг таҳлили шуни кўрсатадики, улар кўпинча ўз ишларини баҳолашга, янги ахборотни олишга ҳамда ўзлаштирган кўникмаларини яхшилашга ёрдам беришга қаратилган топшириқ турларини бажариш билан машғул бўладилар. Бундай топшириқларни бажаришда асосий эътибор ўзининг шахсий ва касбий хусусиятларининг бажараётган ишига мос келишлигини тушунишини шакллантиришга қаратилади. Бундай вазифалар тегишли касбий адабиётларни ўқиш, семинар ва тренингларда қатнашиш, шахсий иш вақтини режалаштириш, ҳамкасблар ва бевосита бошлиқлар билан иш юзасидан баҳс-мунозаралар қилишни ўз ичига олиши мумкин.
Ижтимоий иш касбини яхшилаш. Ижтимоий ишчининг фаолияти, шунингдек, касб-корни ривожлантириш ва назарий асосни кенгайтиришга ҳисса қўшишни қамраб олиши керак. Шу билан бирга Ижтимоий Ишчилар Миллий Уюшмаси ишида фаол қатнашиш, ўзининг куч-ғайрати ва вақтини касбий амалиёт сифатини ривожлантиришга сарф қилиш, ижтимоий иш касб соҳасини ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳам ҳар бир ижтимоий ишчининг мажбуриятидир. Бундан ташқари, турли конференцияларда чиқишлар қилиб ҳамда касбий ўқув ва махсус қўлланма ёзишда иштирок этиш орқали ўз касбий тажрибаларини бошқалар билан ўртоқлашиши муҳим аҳамиятга эга.


Хулосалар
Ижтимоий иш бўйича адабиётларда ижтимоий ишчилардан кутиладиган ролларнинг таърифи ва кўрсатмаларига ҳайратланарли даражада кам эътибор берилади. Бундай ролларнинг таърифлари ҳақидаги масалаларни ўрганишга бағишланган манбаларда эса ҳар хил ёндашувлар келтирилади, яъни тажрибали ишчиларнинг ўз амалиётларида кўрган-билганларини шунчаки баён этишга уринишдан тортиб, то илмий асосланган факторли тадқиқотларгача маълумот берилади. Буларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб шуни англаш мумкинки, юқори баён этилган ижтимоий ишчи ролларининг рўйхати ҳали кенгайтириб, шакллантирилиши лозим. Ушбу рисолада «кузатувчилик» ва илмий ёндашувлар синтезидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ишчи ролларининг таърифини беришга ҳаракат қилинди.
Ижтимоий ишчи амалий ролларининг кўлами ҳақиқатдан ҳам жуда катта ва турли-тумандир. Шахсий хоҳиш-танловлар ёки хизмат мажбуриятларининг характери бажариладиган роллар сонини чегаралаб қўйиши мумкин бўлса-да, самарали иш олиб борадиган ижтимоий ишчи юқорида таърифланган ролларнинг ҳар бирининг асосий элементларини эгалламоғи даркор. Ва албатта, универсал ижтимоий ишчилар доимо барча ролларни бажаришда ўз маҳоратларини оширишга ҳаракат қилишлари лозим.
Ўз ишини яхшилаш учун ҳар бир роль билан боғлиқ бўлган фаолият турлари ва функцияларини эгаллаш зарурдир. Турли иш техникаларини ўрганишдан ташқари ижтимоий ишчи амалий вазиятларни ҳал этиш бўйича орттирган бетакрор кўникмалари ва билимларини қандай қилиб қўллаш кераклигини, юқорида баён этилган ролларни мижозлар учун қандай қилиб имкон қадар фойдали тарзда бажариш лозимлигини ўйлаб кўриши шарт. Бунда амалий иш барпо этилган вақтдан бошлаб ривожлантирилган тамойилларга амал қилиш ҳамда мижозни олдиндан режалаштирилган ўзгаришлар жараёни босқичларидан эҳтиёткорлик билан ўтказиб бориш муҳим аҳамият касб этади.


  • .




Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling