Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функциялари Мижознинг вазиятини баҳолаш.
- Ресурларни баҳолаш.
- Маълумот бериш
1. Хизмат соҳаси брокери
Мақсади. Мижозларни тегишли ижтимоий хизмат ва бошқа ресурслар билан боғлаш. Таърифи. Бошқа «ёрдам берувчи» касблар орасида ижтимоий иш кўпроқ одамларга ўзларининг ижтимоий муҳитлари билан таъсирчан ўзаро муносабатлар ўрнатишларига ёрдам беришга қаратилгандир. Бу эса ижтимоий ишчини шундай ҳолатга қўядики, у мижознинг эҳтиёжлари ва жамият ресурслари ўртасидаги алоқани таъминлаб берувчи биринчи профессионал ходим бўлиб қолади. Худди кўчмас мулк агенти ёки суғурта агенти каби ижтимоий ишчи мижознинг эҳтиёжларини аниқлаб, унга тегишли ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишига ёрдам беради. Баъзан ишчининг ўзи бундай ресурс ёки хизматларни тақдим этса, баъзан мижозни агентликдаги бошқа ходим билан боғлаб қўяди, гоҳида эса мижознинг эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган бошқа агентликни топиб беради. Ижтимоий хизматлар соҳаси брокери сифатида ижтимоий ишчи турли мавжуд ресурсларни яхши билиши ва бундай ресурслардан фойдаланиш шарт-шароитлари, ютуқли жиҳатлари ва чегараланишлари доимий равишда баҳолаб бориши лозим. Ресурслар ижтимоий таъминотни (масалан, пул, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой) ва /ёки ижтимоий хизматларни (масалан, маслаҳат бериш, гуруҳий машғулотлар, ижтимоий реабилитацияни) ўз ичига олиши мумкин. Функциялари Мижознинг вазиятини баҳолаш. Брокерлик ролини бажаришдаги дастлабки қадам мижоз ёки мижозларнинг эҳтиёжлари ва қобилиятларини аниқ ва теран англашдан иборатдир. Коннавей ва Джентрининг (1988) фикрича, ижтимоий ишчи мижознинг ҳимояланмаганлиги, маданияти, ташқи кўриниши, барқарорлиги, ўз-ўзини ҳурмат қилиши, ақлий савияси ва ўзгаришларга тайёрлиги каби омилларни баҳолай олиши лозим. Ресурларни баҳолаш. Ижтимоий ишчи мижозларнинг талабларига жавоб бериши мумкин бўлган мавжуд ресурсларни етарлича аниқ баҳолаши керак. У таклиф этилаётган дастурлар, ўз агентлигидаги ходимларнинг имкониятлари, у ёки бу мижозга кўрсатиладиган хизматларнинг имкониятларини белгилайдиган кўрсаткичлар билан яхши таниш бўлмоғи керак. Ижтимоий ишчи мижозга ресурслардан фойдаланиш имконига эга бўлишига ёрдам бериш йўлини билиши зарур. Маълумот бериш. Баъзан брокерлик роли ижтимоий ишчидан мижозга ёки мижоз гуруҳларига маълумот беришни талаб қилади. Ижтимоий хизматларни тақдим этиш бўйича ўзига хос маълумотлар захираси сифатида намоён бўлган ишчи, мавжуд ресурслар ҳақидаги билимларини ўртоқлашган ҳолда одамларга ёрдам беради. Айрим ҳолатларда, ижтимоий ишчи нафақат ўз мижозларига, балки жамоатчиликка тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида ҳамда мавжуд эҳтиёжлар ва тақдим этилаётган хизматлар ўртасидаги тафовутлар ҳақида маълумот беради. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling