Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet35/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

ГЕРМАНИЯ
Германияда қарияларга ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишда анъанавий равишда кўнгиллилар уюшмалари, ва биринчи навбатда черков ҳайрия иттифоқлари ва Немис Қизил хоч ташкилоти асосий ўринга эга. Бироқ замонавий шароитларда уларнинг вазифларининг бир қисмини давлат ўз зиммасига олишга мажбур. Мамлакатда қариялар учун мўлжалланган кўплаб кундузги марказлар, клублар кенг тарқалган.
Бир неча йил аввал қарияларга уй шароитида ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатиш ва хўжалик ишларида, касалларни парвариш қилишда ёрдам кўрсатиш хизматларини қамраб олувчи ижтимоий бўлинмалар ташкил этила бошлади.
АҚШ
АҚШда ҳам шунингдек қарияларнинг уй шароитида яшашалари учун шароитлар яратиш тенденцияси кузатилмоқда. Уни амалга ошириш, давлат ва хусусий ташкилотлар томонидан, шунингдек, қарияларга у ёки бу ижтимоий хизматларни сотиб олиш имконини берувчи маблағлар ажратилиши воситасида ижтимоий ёрдамнинг ностационар тизими орқали амалга оширилмоқда. Мамлакатда тиббий ёрдам ҳаражатларини тўлаш, арзон турар жой, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт хизматлари билан таъминлаш ишларини амалга оширувчи турли фондларнинг сони ортиб бормоқда. Оилаларга кекса ёшдаги кишиларни парвариш қилиш учун нафақалар ажратиш тизими тобора кенгайиб бормоқда.
АҚШда қариялар учун мўлжалланган кундузги марказлардан ташқари тез суръатларда, пенсионер-ногиронлар, жумладан, оғир асаб касалликларига дучор бўлган кишилар учун мўлжалланган махсус пуллик марказлар тармоғи ривожланиб бормоқда. Бу каби марказларга келувчи шахслар парҳез таомлари билан таъминланадилар, физиотерапик процедуралар оладилар, даволаш гиманстикаси, меҳнат терапияси билан шуғулланадилар, логопед хизматидан фойдаланадилар. Уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишларига катта эътибор қаратилади, - сайрлар, рақс кечалари, зарарсиз спорт ўйинлари ташкил қилинади, турли мавзуларга, врачлар, психиатр, сексопатологлар билан биргаликда олиб бориладиган муҳокама ва суҳбатлар ташкиллаштирилади, гўзаллик салонлари хизмат кўрсатади. Марказ томонидан хизмат кўрсатилаётган ногиронлар, мунтазам равишда уларнинг соғлиги ҳақида врачларга хабар бериб турувчи тиббиёт ҳамширалари томонидан кузатиб борилади. Бу каби марказларда бўлиш, стационар муассасаларда бўлишдан нисбатан арзонроққа тушади.
Бундан ташқари, ногиронларнинг қариндошларини уларни доимий равишда парваришлашдан озод қилиш имконияти ҳам юзага келишига катта эътибор қаратилмоқда, яқин йиларда мамлакатда ўн мингга яқин шу каби марказлар ташкил этилиши мумкин.
ЯПОНИЯ
Японияда, ўта ривожланган индустриал мамлакатлардан бири сифатида, иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳаёт кечириш даврининг узунлиги ортиб кетди ва 1986 йилда эркаклар учун 74,3 ва аёллар учун 79,8 ёшга етди. Ҳозирги кунда 80% эркаклар ва 90% аёллар 65 ёшгача яшамоқдалар. XXI аср бошларида Япония аҳолисининг 20%ни кекса ёшдаги қишилар ташкил этувчи давлатга айланиб қолади. Демографик вазиятнинг ўзгариши қарияларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни тақозо қилади. Янги тизим 1983 йилнинг февралида киритилган. Бу қариб бораётган жамиятга тиббий хизмат кўрсатиш муаммоларини ечишнинг биринчи босқичидир.
65-70 ёшдаги ва 70 ва ундан катта ёшдаги кишиларга тиббий хизмат кўрсатиш маҳаллий давлат ҳокимиятлари ва суғурта тизими томонидан амалга оширилади. Аҳолининг қариши нафақат соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришни, балки пенсия таъминоти соҳасида ҳам турли ижтимоий ҳаракатларни амалга оширишни талаб этади. Ижтимоий хизмат соҳасида олиб борилаётган янги сиёсат қариялар учун мўлжалланган оралиқ (уй ва касалхона ўртасидаги) тиббий-ижтимоий муассасалар тизимини тез суръатларда ривожлантиришни кўзда тутади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling