Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети “фан ва тарақҚиёт” давлат унитар корхонаси


Download 1.81 Mb.
bet2/9
Sana08.03.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1250576
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шерали 31 06 06 06

ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ
Мочевина-формальдегид қатронининг реакцион қобилиятли кимёвий бирикмалар билан ўзаро таъсир механизмини ўрганиш ва уларнинг табиати, тури ва таркибига қараб хусусиятларини ўрганиш, пахта пояларидан олинган ёғоч толали масса асосида ёғоч-пластик плитали материаллар ишлаб чиқаришда қўллаш учун мочевина-формальдегид смоласини физик-кимёвий модификациялаш усулини ишлаб чиқишдан иборатдир.
ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш керак:
адабий манбаларни ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш ва экспериментал ишлар асосида полимер боғловчилар ва уларнинг физик-кимёвий модификацияси учун ингредиентларни танлаш ва асослаш;
мочевина-формальдегид қатронининг физик-кимёвий модификациясини ўрганиш ва уларнинг физик-кимёвий ҳамда физик-механик хусусиятларини аниқлаш;
пахта пояларидан олинган ёғоч толали массани пресслаш шароитида модификацияланган мочевина-формальдегид полимер боғловчиларини қотириш жараёнига технологик омилларнинг таъсирини ўрганиш;
композицион модификацияланган мочевина-формальдегид қатронининг оптимал таркибини ишлаб чиқиш ва улар асосидаги композицион пластик плитали материалларнинг физик-механик хусусиятларини ўрганиш;
пахта пояларидан олинган ёғоч толали масса ва модификацияланган мочевина-формальдегид қатронларидан композицион ёғоч-пластик плитали материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш;
модификацияланган мочевина-формальдегид қатронларини қўллаб, композицион ёғоч-пластик плитали материалларни олиш учун ташкилот стандарти (ТУ) ва технологик регламентни ишлаб чиқиш;
модификацияланган мочевина-формальдегид қатронлари билан композицион ёғоч-пластик плитали материалларни ишлаб чиқилган янги таркибини ва олиш технологиясини саноат – тажриба синовларидан ўтказиш ва уларнинг техник-иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш.
ТАДҚИҚОТНИНГ ОБЪЕКТИ
Тадқиқотнинг объекти сифатида пахта ғўзапояси, КФ-МТ маркали мочевина-формальдегид қатронинг 0,2-0,3% сувли эритмаси, эпихлоргидрин, бензил хлорид, поливинилхлорид, ёғ-мой корхонаси чиқиндиси бўлган госсипол қатрони ва композицион ёғоч-пластикли плитали материаллар олинган.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling