ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК
ХУЛОСАЛАР
1.Машинасозлик, қурилиш, мебель ва бошқа саноат тармоқларида самарали қўлланиладиган пахта поясидан олинган тўлдирувчилар асосида композицион ёғоч-пластик плитали материалларнинг самарали таркибларини яратилиб, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни таъминловчи, юқори физик-механик хусусиятларга эга бўлган материалларни олишга имкон берувчи илмий асосланган принцип тавсия этилди.
2. Пахта поясининг маълум бир намликка ва ўлчамга эга бўлган майдаланган массаси юқори сочилувчанлиги ва механик ажралишга яхши мос келиши ва турли хил ўзига хос зичлик ва кенгликка, тола ва ёғоч компонентлари туфайли пневматик шаклланиш пайтида кўп қатламли материал яратилганлиги кўрсатилди.
3. Физик ва механик хусусиятларнинг ўзгариши қонуниятлари аниқланди: пластинкага перпендикуляр эгилиш ва ёрилиш пайтида босилган композициянинг мустаҳкамлик чегараси, эластиклик модули, мих ва винтларнинг ёрилишдаги нисбий мустаҳкамлиги, пахта таркибий қисмларининг нисбатига қараб композицион материалларга сувни сингиши ва шишиши, тўлдирувчининг ёғоч-толали массасининг геометрик ўлчамлари ва полимер боғловчисининг миқдори корреляция қонунлари билан аниқланди.
4. Композицион ёғоч-пластик материалининг физик-механик хоссаларига боғлиқ ҳолда плиталарни ишлаб чиқаришда пахта поясининг 20-60 % гача толасимон қисми тавсия этилди.
ХУЛОСАЛАР
5. Қириндининг ўртача узунлиги 20-30 мм бўлган композицион ёғоч-пластик плита материалларининг эгилишдаги мустахкамлик чегарасининг максимал кўрсаткичи 24 МПа эга бўлиши кузатилди ҳамда ўртача қиринди узунлиги 25-30 мм бўлган плита перпендикуляр юзасининг мустаҳкамлик чегарасининг максимал кўрсаткичи 0,75 МПа эга эканлиги аниқланди.
6. Композицион ёғоч-пластик плитали материалларни преслашнинг оптимал технологик режими ишлаб чиқилди ва солиштирма босим -3,5 МПа, пресслаш ҳарорати -170 0С, қиздириш давомийлиги - 7-10 мин бўлган пресслаш режимлари тавсия этилди.
7. Полимер боғловчилар билан пахта поясидан композицион ёғоч-пластик плитали материаллар ишлаб чиқариш бўйича ташкилот стандарти (техник шарт: Ts21645528-05:2017) ва технологик регламентлар (ТР-ДПКП:2018; ТР-ДПКП:2020) ишлаб чиқилиб, OOO “PROSPER ALL”, СП OOO “Файз” корхоналарида композицион ёғоч-пластик плитали материаллар ишлаб чиқарилиб, шу соҳадаги бошқа корхоналарида кенг миқёсда қўллаш учун тавсия этилди.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |