Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети “фан ва тарақҚиёт” давлат унитар корхонаси


Download 1.81 Mb.
bet3/9
Sana08.03.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1250576
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шерали 31 06 06 06

ТАДҚИҚОТНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
мочевина-формальдегид қатронининг физик-кимёвий модификацияси пахта пояси таркибий қисмларининг мочевина-формальдегид қатронини модификацияловчи реагентлар билан кимёвий реакцияларни амалга ошириш орқали полимер боғловчиларнинг тузилишини ўзгартириши натижасида композицион ёғоч-пластикли плитали материалларнинг физик-механик хусусиятлари яхшиланган;
мочевина-формальдегид қатронининг модификацияловчи реагентлар билан ўтказилган тажрибалари натижасида ҳосил бўлган композициянинг желатинланиш вақти сезиларли даражада камайиб, таркибидаги хлор ионларининг миқдори 0,8 % дан 11,2% гача ортиши ва қотиш вақти минимумдан ўтувчи экстремал характерга эга эканлиги аниқланган;
модификаторлар - эпихлоргидрин, бензил хлорид, поливинилхлорид ва госсипол қатронлари иштирокида мочевина-формальдегид қатронини қотиш жараёнини ўрганиш орқали модификаторларнинг мақбул нисбати ва уларни модификациялаш шароитлари аниқланган;
плитали материалларнинг юқори физик-механик ва эксплуатацион хусусиятларини таъминлайдиган, пахта пояларидан ёғоч толали тўлдирувчиларнинг модификацияланган полимер боғловчилар асосида композицион ёғоч-пластик плитали материалларни пресслашнинг мақбул технологик режими аниқланган;
ДСП учун ГОСТ 10632-89 талабларидан юқори бўлган плитали материалларнинг юқори физик-механик хусусиятларини таъминлайдиган модификацияланган полимер боғловчилари ва пахта поясидан ёғоч толали тўлдирувчилар асосида композицион ёғоч-пластик плитали материалларни пресслашнинг илмий-услубий принциплари ва технологик жараёнларнинг босқичлари ишлаб чиқилган.
МУАММОНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Полимер композитлари ва ёғоч–пластикли материалларни яратиш, ишлаб чиқиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича A. Hayashi, S. Hulemand, R. Morgen, A. D’Аmore, D. Jully, G. Akovali, Н.С. Ениколопов, С.Н. Журков, Х.У. Усманов, В.В. Коршак, М.А. Аскаров, С.Ш. Рашидова, С.А. Вольфсон, А.А. Берлин, М.С. Акутин, Ю.С. Липатов, Э.Ф. Олейник, Ф. Мэттьюз, Г.С. Головкин, Ж.Х. Халиков, С.С.Негматов, А.Х. Юсупбеков каби олимлар илмий изланишлар олиб борганлар.
Ёғочни майдалаш технологиясини ишлаб чиқиш, жумладан бир йиллик ўсимликлар пояларини ҳамда улардан плитали материаллар ва буюмлар олиш технологиясини ишлаб чиқишда H.J. Deppe, K. Ernst, H. Sane, H.A. Miller, A.A. Moslemi, В.А. Белий, А.И. Свиреденок, М.И. Петроковец, Е.И. Карасеев, Л.С. Саидов, Б.Х. Туляганов, В.В. Глухих, В.Г. Савкина, А.В. Струк, В.П. Соломко, Р.Г. Махкамов, А. Саримсаков, Г. Рахмонбердиев, А.А. Рискулов, Ф.А. Магрупов, Р.С.Сайфутдинов, З.Мухитдинов, А.С. Ибодуллаев каби олимлар илмий изланишлар олиб борганлар.
Узбекистонда полимер композитлари ва ёғоч–пластикли материалларни яратиш, ишлаб чиқиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича Негматов С.С, Атахужаев А, Курдюмова , Капланов А, , Холмуродова Д.К,Бойдадаев М.Б.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling