Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти


Download 3.56 Mb.
bet7/23
Sana28.10.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1731956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
лабор.иш бажар. хисобт АЙ

Сезгирлик остонаси - бу ўлчанадиган катталикнинг шундай энг кичик. (бошланғич)
қийматики, у ўлчаш асбобининг чиқиш сигналини сезиларли ўзгаришига олиб келади.
S = Хминном*100 %,
бу ерда Хмин - ўлчанадиган каггаликнинг энг кичик (бошланғич) қийматидир.
Қурилма кўрсатишининг вариацияси - ўлчанаётган катталикнинг бирор қийматини,
ўлчаш шароитини ўзгартирмаган ҳолда, такрор ўлчаганда ҳосил бўладиган энг катта фарқдир ва у қуйидагича аниқланади:
= (А0'-А0")/Ахmах*100 %,
бу ерда Ао', А0" - ўлчанаётган катталикнинг (намунавий асбоб ёрдамида) такрор
ўлчашдаги қийматлари. Вариация асосан қўзғалувчан қисми таянчга ўрнатилган асбобларда ишқаланиш ҳисобига келиб чиқади.
Қурилманинг ўлчаш хатолиги. Бу хатолик сифатида мутлақ хатолик, нисбий
хатолик ёки келтирилган хатолик берилган бўлиши мумкин. Бу хатоликлар хусусида кейинги мавзуларда етарли маълумотлар берилган.
Ўлчаш диапазони. Бу асосан кўп диапазонли асбобларга тегишли. Аксарият ҳолларда
асбобнинг ҳар бир ўлчаш диапазонига тааллуқли хатоликлари ҳам берилади.
Хусусий энергия сарфи. Бу тавсиф ҳам муҳим ҳисобланиб, асбобнинг ўлчаш
занжирига уланганидан сўнг киритиши мумкин бўлган хатоликларини баҳолашда аҳамиятли саналади. Айниқса, кам қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда бу жуда муҳимдир. Хусусий энергия сарфи ўлчаш асбобининг тизимига ва конструктив ишланишига боғлиқ бўлиб, айниқса, кичик қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда жуда муҳимдир.
Ишончлилиги (чидамлилиги) – ўлчаш воситасининг маълум ўлчаш шароитида,
белгиланган вақт мобайнида ўз метрологик хусусиятларини (кўрсаткичларини) сақлашидир. Бу кўрсаткичларни чегарадан чиқиб кетиши асбобни лаёқатлиги пасайиб кетганлигидан далолат беради. Ўлчаш асбобининг ишончлилиги, одатда, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги билан баҳоланади ва тахминан қуйидагича топилади.
= n / n­ ум ,
бу ерда n- ишончлиликка синалган асбоблар сони;
nум - умумий (кўп серияли) ишлаб чиқарилган асбоблар сони.

Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling