Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти
§ Нуқтанинг табиий о`қлардаги ҳаракатида унинг тезлиги ва тезланишини аниқлаш
Download 1.92 Mb.
|
мажмуа
7.1§ Нуқтанинг табиий о`қлардаги ҳаракатида унинг тезлиги ва тезланишини аниқлашТабиий о`қларда нуқтанинг тезлигини аниқлаш учун унинг ҳаракат қонунидан вақт бо`йича бир марта ҳосила олинади, я`ни (7.1) га тенг бо`лади. Нуқтанинг тезлиги вектор қиймат бо`либ, унинг ё`налиши доимо ҳаракат томонга ё`налган бо`либ, траекторияга уринма ҳолда бо`лади (7.1 шакл). Нуқта эгри чизиқли ҳаракат қилганда унинг оний эгрилик радиуслари - р, турлича бо`либ О1, О2, О3 нуқталарда тегишлича -р1, -р2, -р3 ларга тенг бо`лади. 7.1 шакл. Табиий о`қларда нуқтанинг то`лиқ тезланиши, иккита вектор ташкил этувчилардан иборат бо`лади. Биттаси уринма тезланиш вектори бо`лса, иккинчиси нормал тезланиш вектори дейилади. Уринма тезланиш вектори қуйидагича аниқланади, унинг модули (7.2) га тенг бо`либ, ё`налиши нуқтанинг траекториясига уринма ҳолда бо`лади. 7.2 шакл. Агар нуқта тезланувчан ҳаракат қилаётган бо`лса, (7.2 шакл) М2 ҳолат содир бо`либ, уринма тезланишнинг модули мусбат ишорали бо`лади ва тезлик вектори билан устма уст ётади. Агар секинланувчан ҳаракат қилаётган бо`лса, М1 ҳолат содир бо`либ, уринма тезланишнинг модули манфий ишорали бо`либ, тезлик векторига қарама қарши томонга ё`налади. Нормал тезланиш векторининг модули қуйидаги формула бо`йича ҳисобланади, (7.3) ва у ҳар доим нуқта траекториясининг ботиқ томонига қараб ё`налади ва нуқтанинг тезлик векторига нисбатан перпендикуляр равишда ё`налган бо`лади (7.2 шакл). Нуқтанинг то`лиқ тезланишининг модули Пифагор теоремаси орқали аниқланади, (7.4) Агар нуқта то`г`ри чизиқли траектория бо`йлаб ҳаракатланаётган бо`лса, нормал тезланиш нолга тенг бо`лади, чунки то`г`ри чизиқнинг радиуси чексизликка тенг бо`либ, р=¥ (7.3) формуланинг чап тарафи нолга тенг бо`лади. Ко`п масалаларда траекториянинг ма`лум нуқтадаги эгрилик радиусини аниқлаш зарур бо`лади, у ҳолда нормал тезланишни аниқлангандан кейин, (7.5) формула орқали ҳисобланади. Агар нуқта о`згармас тезлик билан эгри чизиқли траектория бо`йлаб ҳаракатланаётган бо`лса уринма тезланиш нолга тенг бо`лади, чунки бу ҳолда в=cонст бо`лади, шу сабабли ундан вақт бо`йича олинган ҳосила нолга тенг бо`лади. Агар нуқта то`г`ри чизиқ бо`йлаб р=¥, о`згармас тезлик =cонст билан ҳаракатланаётган бо`лса, унинг ҳам нормал, ҳам уринма тезланишлари нолга тенг бо`лади, чунки бо`лганлиги сабабли бо`лади. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling