Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти
Download 1.92 Mb.
|
мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-Маруза, 2 соат. Мавзу
- Мавзунинг мақсади
- Баёни: 1.Параллел кучларнинг марказини аниқлаш.
- 2.Қаттиқ жисмларнинг ог`ирлик марказларини аниқлаш.
Саволлар: Ишқаланиш кучининг фойдали ва зарарли хоссаларини айтиб беринг? Ишқаланиш кучининг пайдо бо`лиш сабаби нима? Ишқаланиш кучи реал бог`ланишлардами ёки идеал бог`ланишларда пайдо бо`ладими? Сирпаниб ишқаланиш қонунини формуласини ёзиб беринг? Сирпаниб ишқаланиш коеффитсиенти нималарга бог`лиқ о`згаради? Сирпаниб ишқаланиш бурчаги нима? Думалаб ишқаланиш коеффитсиенти нима? Думалаб ишқаланиш коеффитсиенти нимага бог`лиқ о`згаради? Сирпаниб ишқаланиш кучи бо`лмаса г`илдирак текислик устида думалайдими, айланадими ёки илгарилама ҳаракатланадими? Думалаб ишқаланиш ва cирпаниб ишқаланиш коеффитсиентлари қандай бирликларда о`лчанадилар?
Мавзунинг мақсади: Ҳаракатланувчи ҳар бир автомобил, самолёт, сув ости ва сув усти кемаларнинг, коинотдаги қуёш системасига кирувчи планеталарнинг, ҳар бир қурилиш иншоотининг, борингки ҳаракатланувчи ҳамма қаттиқ ҳисмларнинг ҳаракат қонунлари, уларнинг ог`ирлик марказлари қаерда жойлашганлига узвий бог`лиқ бо`лади. Ундан ташқари қо`зг`алмас иншоотларда ҳам, уларнинг ог`ирлик марказлари қанча ко`ра пастроқ жойлашган бо`лсалар, уларнинг зил-зилабардошлиги шунчалик яхши бо`лади. Шунинг учун ҳар бир қурилиш конструктсиянинг ог`ирлик марказларини аниқлашни о`рганиш назарий механика фанининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Таянч со`з ва иборалар: Параллел кучлар системаси, Ог`ирлик маркази, ог`ирлик марказини аниқлаш формулалари, айлана, доира, ёй, сектор ва шарсимон фигураларнинг ог`ирлик марказлари, учбурчак, то`г`ри то`ртбурчак, параллелограмм шаклдаги фигураларни ог`ирлик марказлари, симметрия о`қи ва текислигига эга бо`лган фигураларнинг ог`ирлик марказлари. Баёни: 1.Параллел кучларнинг марказини аниқлаш. Параллел кучларнинг марказини аниқлаш учун қуйидаги иккита қоидани бажарилиши шарт: Марказини аниқланадиган параллел кучларни о`з тасир чизиқлари бо`йича бир нуқтадан иккинчи нуқтага ко`чириш мумкин эмас, яни уларнинг қо`йилган нуқталари о`згармай қолишлари шарт. Масалан ог`ирлик кучлари шундай кучлар гуруҳига кирадилар. Марказини аниқланадиган параллел кучларнинг сон қийматлари о`згармас бо`лиши шарт, акс ҳолда марказнинг о`рни муқим бо`лмай қолади. Агар параллел кучларнинг модуллари вақт мобайнида о`згарувчан бо`лса, уларнинг маркази бо`лган С нуқтанинг координаталри ҳам о`згарувчан функтсиядан иборат бо`лади. Агар ушбу шартлар бажарилса, ҳарқандай параллел кучлар системаси учун шундай бир нуқта топиш мумкинки, шу кучлар системасини ҳоҳлаган томонга бурилганда ҳам у нуқта шу кучларнинг маркази бо`либ қолаверади. Назарий механика фанида бу нуқтани лотинча С ҳарфи билан белгилаш қабул қилинган бо`либ, лотинча cентрум- доиранинг маркази деган манони англатади. Енди юқоридаги шартлар бажарилган параллел кучлар системаси учун уларнинг марказини аниқлашни ко`риб чиқайлик. Фараз қилайлик берилган координата системаларининг С1, С2, С3, .............СН нуқталарига модуллари Р1, Р2, Р3, .................РН га тенг бо`лган Н - та параллел кучлар қо`йилган бо`лсин, ва бу кучлар Оз о`қига параллел равишда ё`налган бо`лсинлар. Ҳар бир куч қо`йилган нуқтанинг тегишли координаталари берилган бо`лсин, улар тегишлича С1(х1,й1,з1), С2(х2,й2,з2), С3(х3,й3,з3),............... СН(хН,йН,зН) ларни ташкил этсин. Энди биз уларнинг тенг тасир этувчиси Р - нинг модулини аниқлайлик, бу жуда осон масала бо`либ, у қуйидаги битта тенглама орқали аниқланади, яни (9.1) Варинон теоремасига биноан, ҳарқандай кучларнинг бирор о`ққа нисбатан олинган моментларининг йиг`индилари, шу кучларнинг тенг тасир этувчисини шу о`ққа нисбатан олинган моментига тенг. Шунга ко`ра қуйидаги тенглик о`ринли бо`лади, яни (9.2) ушбу тенгламадан , худди шу каби барча кучларнинг моментларини Оу о`қига нисбатан олиб, , ни аниқлаймиз. Енди тенг тасир этувчининг Оз о`қидаги координатасини аниқлаш учун, барча кучларни о`з қо`йилган нуқталари атрофига бир томонга 90о га бурамиз, ва айтайлик улар Оу о`қига параллел ҳолига келдилар, деб фараз қилиб, шу кучларни яна бир марта Ох о`қига нисбатан моментларини олиб, , ни ҳам аниқлаймиз. Шундай қилиб, биз ҳарқандай параллел кучлар системасининг тенг тасир этувчисининг қо`йилган нуқтасининг (марказининг) координаталарини аниқловчи формулаларни келтириб чиқардик, яни , , ва , (9.3) ларни келтириб чиқардик. 2.Қаттиқ жисмларнинг ог`ирлик марказларини аниқлаш. Ернинг атрофида жойлашган ҳарқандай заррачага уларнинг массаларига пропортсионал равишда эрнинг тортиш кучи, бошқача айтганда ог`ирлик кучлари тасир этади. Умуман олганда заррачаларнинг ораларидаги масофа катта бо`лса, ушбу ог`ирлик кучларининг ё`налишлари бир бирларига параллел эмас. Лекин заррачалар орасидаги масофа эрнинг радиусига нисбатан жуда кичкина масофани ташкил этган ҳолларда ог`ирлик кучларини о`заро параллел деб қабул қилинади. Уларнинг ё`налишлари ва модуллари о`згармас бо`лганликлари учун, ҳарқандай қаттиқ жисмнинг ог`ирлик марказлари о`згармас бо`лади. Қуйида шу нуқталарни аниқлаш билан шуг`улланамиз. Фараз қилайлик, Н - заррачалардан иборат қаттиқ жисм берилган бо`лсин, ва ҳар бирининг ог`ирлик кучлари тегишлича Р1, Р2, Р3, .................РН ларга тенг бо`либ, уларнинг координаталари тегишлича С1(х1,й1,з1), С2(х2,й2,з2), С3(х3,й3,з3),............... СН(хН,йН,зН) дан иборат бо`лсин, у ҳолда бу қаттиқ жисмнинг умумий ог`ирлиги - Р, қуйидаги формуладан аниқланади, яни (9.4) га тенг бо`лсин. Енди бу кучлар параллел бо`лганликлари учун уларнинг маркази, яни жисмнинг ог`ирлик маркази юқорида исботланган формулалар орқали аниқланади, яни , , , (9.5) Шундай қилиб қаттиқ жисмнинг ог`ирлик маркази , унинг шундай бир нуқтасики жисмни қайси томнга айлантиришдан қатий назар унинг умумий ог`ирлигининг тасир чизиг`и шу нуқтани албатта кесиб о`тади. Бу нуқтани юқорида такидлаганимиздек лотинча С - ҳарфи билан белгилаймиз. Бази ҳолларда қаттиқ жисмнинг ог`ирлик маркази жойлашган нуқта бо`шлиқдан иборат бо`лиши ҳам мумкин, масалан ҳалқанинг ог`ирлик маркази унинг геометрик маркази яни бо`шлиқда ётади. Бошқача қилиб айтганда қаттиқ жисмнинг ог`ирлик маркази, бу шундай нуқтаки унинг атрофидаги массалар шу нуқтага нисбатан симметрик равишда жойлангандирлар. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling