Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карши халкаро университети


Download 25.48 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2023
Hajmi25.48 Kb.
#1217746
  1   2   3   4
Bog'liq
1 06 Ўзбек тилининг соҳада қўл Dastur


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


КАРШИ ХАЛКАРО УНИВЕРСИТЕТИ
ТАСДИҚЛАЙМАН”
____________ А.Н.Якубов
202___ йил “__”__________


ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ СОҲАДА ҚЎЛЛАНИШИ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

100000 – Таълим

Таълим соҳаси:

110000 – Таълим

Таълим йўналиши:


Барча бакалавриат таълим йўналишлари учун




Fан/модуль коди
O'TSQV1002

Ўқув йили
2022-2023

Семестр
4

Кредитлар
2




Фан/модуль тури
Табиий-илмий ва гуманитар фанлар

Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
2







11.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)




Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши

30

30

60



2.

I. Фаннинг мазмуни.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларнинг ўзбек тилидан эгаллаган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш, танлаган ихтисослиги доирасида давлат тилини пухта билишларига ёрдамлашиш, нутқини касбий атамалар билан бойитиш, ўзбек тилида юқори даражада нутқий саводхонликни таъминлаш.
Фаннинг вазифаси – кундалик меҳнат фаолияти ҳамда турмушда зарур бўлган нутқий мавзуларда ўзбек тилида мустақил сўзлай олиш ва ёзиш малакаларини такомиллаштириш, ихтисосликка оид турли нутқ услубларида матн туза олиш, уни ўзгартира билиш малакаларини шакллантириш. Муайян нутқий мавзулар доирасида зарурий грамматик билимларни бериш, ихтисослик доирасида оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш, турли типдаги матнларни эркин туза олиш малакаларини ошириш, ўзбек тилидаги ахборотни тушуниш, унга танқидий, таҳлилий муносабат билдиришни ўргатиш.


II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Ўзбек тилини соҳага йўналтириб ўқитишнинг мақсади вазифалари.
Тилнинг жамиятда тутган ўрни. Тил ва тафаккур, тил ва маданият муносабати. "Давлат тили" тушунчаси. Давлат тили ҳақидаги ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти.
2-мавзу. Ўзбек тилининг ижтимоий функцияларининг кенгайиши: жамиятдаги ўзгаришлар ва тил ривожи.
Тил ижтимоий функциясининг тавсифи ва таснифланиши. Жамиятнинг турли соҳаларида ўзбек тили ижтимоий функцияларининг кенгайиши. Тил ижтимоий функциялари кенгайишининг сўз семантик структурасига таъсири.
3-мавзу. Ўзбек адабий тили меъёрлари.
Фонетик, лексик-семантик меъёр. Орфографик, орфоэпик меъёр. Морфологик ва синтактик меъёрлар. Сўз ясаш меъёрлари.
4-мавзу. Ўзбек-лотин алифбосининг имло қоидалари. Ўзбек тилида тиниш белгилари.
Асос ва қўшимчалар имлоси. Қўшиб ва ажратиб ёзиш. Бош ҳарфлар имлоси. Кўчириш қоидалари. Тиниш белгиларининг қўлланиши.
5-мавзу. Нутқ услублари ва уларнинг хусусиятлари.
Нутқ услубларининг шаклланиши, турлари. Лингвистик услубшунослик. Сўзлашув услуби, оммабоп, бадиий услублар.
6-мавзу. Илмий услуб. Соҳавий терминларнинг лексик хусусиятлари.
Соҳага оид терминларнинг турлари. Соҳавий лексикада маънодошлик, шаклдошлик, кўп маънолилик муносабатларининг намоён бўлиши. Илмий-оммабоп матнлар.
7-мавзу. Илмий услуб. Соҳавий терминларнинг ясалиши.
Соҳавий терминларни қўллаш хусусиятлари. Соҳавий терминларнинг морфологик, синтактик, семантик усулларда ясалиши. Соҳага оид қисқартмалар. Соҳа луғатлари.
8-мавзу. Илмий услубнинг грамматик хусусиятлари.
Академик ёзув тушунчаси. Таҳлилий, фактик, баҳоловчи турдаги касбий нутқ. Соҳа доирасида белгиланган мавзу асосида илмий тадқиқот олиб бориш жараёнлари. Мақола, тезис, тақриз, аннотация, резюме матнига қўйиладиган талаблар.

Download 25.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling