Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карши халкаро университети


-мавзу. Мутахассис нутқининг коммуникатив сифатлари


Download 25.48 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2023
Hajmi25.48 Kb.
#1217746
1   2   3   4
Bog'liq
1 06 Ўзбек тилининг соҳада қўл Dastur

9-мавзу. Мутахассис нутқининг коммуникатив сифатлари.
Касбий нутқ. Мутахассис нутқининг илмийлиги, тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, софлиги. Нутқий компетентлик. Замонавий нутқда учрайдиган типик хатолар.
10-мавзу. Соҳага оид тақдимот нутқи.
Соҳага оид тақдимот яратиш қоидалари. Тақдимот нутқи. Тақдимот этикаси. Халқаро лойиҳа, вебинар, форум кабилар учун соҳавий нутқ тузиш имкониятлари.
11-мавзу. Расмий услубга хос хусусиятлар.
Расмий услубнинг шаклланиши, хусусиятлари. Мустақиллик даврида расмий-идоравий услубнинг ривожланиши. Мустақиллик даврида расмий-идоравий иш услубида рўй берган лексик, морфологик, синтактик ўзгаришлар.
12-мавзу. Соҳада давлат тилида иш юритиш масалалари. Ташкилий ҳужжатлар.
Расмий-идоравий ҳужжат турлари. Ташкилий ҳужжатлар, уларнинг зарурий қисмлари.
13-мавзу. Соҳавий фармойиш ҳужжатларининг хусусиятлари.
Фармойиш ҳужжатларининг турлари. Фармойиш ҳужжатларини соҳаларда қўллаш хусусиятлари.
14-мавзу. Соҳавий маълумот-ахборот ҳужжатлари.
Маълумот-ахборот ҳужжатларининг турлари. Маълумот-ахборот ҳужжатларини юритиш тартиби ва қўллаш хусусиятлари.
15-мавзу. Соҳавий хизмат ёзишмалари.
Хизмат ёзишмаларининг турлари. Хизмат ёзишмаларини соҳалар қўллаш хусусиятлари.


III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳ билан бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланиши мақсадга мувофиқ.


IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар

  1. Республикамизда ўзбек тилини давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича қилинаётган ишлар.

  2. Ўзбек адабий тили меъёрлари.

  3. Соҳа луғатлари. Глоссарий.

  4. Соҳанинг фаол ва нофаол терминлари.

  5. Соҳага оид қисқартмалар.

  6. Касбий нутқ одоби. Соҳага оид (педагогик) нутқнинг ўзига хосликлари.

  7. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида соҳа терминларининг берилиши.

  8. Соҳада иш юритиш ҳужжатлари.

  9. Ташкилий ҳужжатлар.

  10. Фармойиш ҳужжатлари.

  11. Маълумот-ахборот ҳужжатлари.

  12. Соҳавий хизмат ёзишмалари.

  13. Мустақиллик даврида расмий-идоравий иш услубида рўй берган ўзгаришлар.

  14. Таҳлилий, фактик, баҳоловчи турдаги касбий нутқ.

  15. Аутентик матнлар устида ишлаш (соҳага оид матнларнинг тил хусусиятларини ўрганиш).

Талабага мустақил ишни тайёрлашда муайян мавзунинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги иш шаклларидан фойдаланиш тавсия этилади: реферат, илмий ахборотлар тайёрлаш, картотекалар яратиш, иш ҳужжатларидан намуналар тайёрлаш, слайд материаллари, ишланмалар яратиш, соҳавий матнларни таҳлил қилиш.



3.


Download 25.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling