Масалани ечиш блок схемаси қуйидаги кўринишга эга (17-расм)
TURBOPASCAL алгоритмик тилида масалани ечиш дастури
program gid; var
t,g,h,r,g1,a,s,k:real; i:integer;
begin t:=0; g:=0.24;
h:=2.95; r:=1000; g1:=9.8;
a:=0.5;
s:=0.85;
k:=0.001;
for i:=1 to 20 do begin h:=h+(g-k*sqrt(r*g1*h)/s)*a; t:=t+a;
writeln('t= ',t:6:3,' h= ',h:6:3); end;
readln;
end.
ИСИТГИЧНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
(Буғ қобиғи бор гидравлик идиш)
Одатда кўп технологик жараёнлари иситиш билан олиб борилади. Бунинг учун Хар хил конструкцияли иситгичлардан фойдаланилади. Кимё-технологияда ишлатиладиган иситгичлардан бири, буғ қобиғи бор гидравлик идишдир.
Технологик жараёнларни моделлаштиришда одатда кимёвий кибернетиканинг тизимли таХлил қилиш усулидан фойдаланилади. Буғ қобиғи бор гидравлик идишни моделлаштиришда Хам тизимли таХлил қилиш усулини қўллаб, аввал унинг «элементар» жараёнларини аниқлаб олиш керак. Уларни чуқур ўрганиб, оқимларни гидродинамик тузилишини Хисобга олган Холда, бу «элементар” жараёнларнинг математик ифодалари тузилади, сўнгра уларни бир тенгламалар тизимсига бирлаштириб, бутун технологик жараённинг математик модели тузилади. Математик моделдаги тенгламаларни кўринишига қараб Хисоблаш усули танланади ва компьютерда ечиш учун дастур тайёрланади.
Иситгичга (18-расм. Буғ қобиғи бор гидравлик идиш) модда G1 сарф ва Т1 температура билан берилади ва G2 сарф ва Т2 температура билан чиқиб кетади.
G1, T1
G2, T2
18-расм
Чиқишдаги температура Т2 , бутун аппарат хажмидаги температура билан бир хил бўлади, чунки, идишдаги оқимларнинг гидродинамик тузилишини идеал аралаштириш моделидагидек деб қабул қилиш мумкин (бунда, модда температураси, идишнинг Хар бир нуқтасида бир хил бўлади.)
Буғ қобиғидаги босим Рп ва буғ температураси Тп.
Буғ қобиғи бор гидравлик идишда кетаётган жараёнларни моделлаштиришда, қуйидаги
“элементар” жараёнларни ажратиш мумкин:
Идишда модданинг йиғилаш жараёни.
Буғнинг агрегат Холатини ўзгариш (иситгич деворида конденсат хосил бўлиш) жараёни.
Гидравлик идиш деворини исиш жараёни.
Идишдаги модданинг исиш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |