ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
Пораболик регрессия- регрессия эгри чизиғи кўринишига қараб танланган тенглама парабола тенгламаси бўлса.
Трансцендент регрессия- танланган тенглама коэффициентларини топиш учун уни энг кичик квадратлар усулини қўллаш мумкин бўлган кўринишга келтириб ечиш усули.
Боглиглик таъсир кучини тахлил килиш- чиқиш ва кириш параметрлари орасидаги боғлиғликни тахлил қилиш.
Окимлар тузилиши- аппаратдаги модданинг харакат йўналиши.
Окимлар тузилишининг типик математик моделлари- аппаратдаги модданинг харакатини маълум бир типик моделларга ўхшатиб моделларини тузиш.
Идеал окимлар- оқимларни идеаллашган кўринишлари
Идеал сикиб чикариш моделлари- заррачалар бир хил тезлик билан поршенли харакатланиши.
Заррачаларнинг тизимда бўлиш вақти- Заррачаларнинг тизимда бўлиш вақти аппарат хажмига ва хажмий тезликга боғлиқ.
F-эгри чизик- объектнинг поғонали турткига реакцияси
C-эгрик чизиғи- объектнинг импульсли турткига реакцияси
Поғонали туртки- кириш параметрининг қиймати маълум бир поизга (20%) ўзгариши.
Импульсли туртки- кириш параметрининг қиймати маълум бир поизга ўзгариб яна аввалги қийматига қайтиши.
Идеал аралаштириш моделлари- аппаратга кирган модда бир зумда бутун аппарат хажмига бир текисда тақсимланади.
Диффузион моделлар- кўндалангига ва айланасига аралашиш бор идеал сиқиб чиқариш модели.
Ячейкали моделлар- кетма-кет уланган n-та идеал аралаштириш модели.
9. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Трансцендент регрессияда тенглама коэффициентларини қандай аниқланади?
Идеал сиқиб чиқариш моделларида заррачаларнинг аппаратда бўлиш вақти бир биридан фарқ қиладими?
Объектнинг поғонали ёки импульсли туркига бўлган реакция нима учун ўрганилади?
Идеал аралаштириш моделида аппаратга тушган модда аппарат хажмига қандай тақсимланади?
қандай диффузион моделлар мавжуд?
Ячейкали моделларда ячейкалар сони чексизга интилганда у қандай идеал моделга ўхшаб боради?
Адабиётлар
Кафаров В.В. Методў кибернетики в химии и химической технологии М.; Химия, 1985. 448с.
Закгейм А.Ю. Введение в моделирование химико-технологических процессов. М. Химия. 1982.
Юнусов И.И., Артиков А.А., Исматуллаев П.Р. Кимё ва озиқ-овқат технологиясида ЭХМ ни қўллаш Тошкент: ТКТИ, «NISIM». 2001.148 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |