Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 109.43 Kb.
|
маъруза матни
Топографик хариталар
умумгеографик хариталар таркибига киритилади. Топография термини юнонча “topos” жой ёки худуд ва “grapho” ёзаман сўзларидан ташкил топган бўлиб, ер юзаси ёки маълум бир ҳудуднинг релъефи кўринишини тасвирлашни англатади. Топографик хариталардаги картографик контурлар горизонталлар, яъни бир хил баландликдаги изолиниялар ва бергштрихлар билан кўрсатилади. Горизонталлар релъеф формасининг абстрак кесими ҳисобланади. Топографик хариталар археологик тадқиқотлар жараёнидаги талаб этиладиган энг муҳим жихозлардан бири ҳисобланиб, бир қатор муаммоларни ечиш имконини беради. Масалан: тупроқ қатламлари остида қолган ёдгорликнинг емирилиш тезлиги, аждодларимиз яшаган ҳудудлар шарт-шароитлари, аждодларимиз томонидан танланган макон ва ёдгорликларни ҳудуд релъефи тузилиши асосида аниқлаш ва хоказо. Топографик хариталарни батафсил таҳлил этиш асосида археологик ёдгорликларни нафақат географик балки объект холатини релъефнинг у ёки бу формаси билан боғлаш мумкин. Топографик хариталарни яратадиган соҳа топография деб аталади. Топографик хариталар ўз масштабига кўра қуйидаги турларга бўлинади: Топографик планлар, яъни тархлар-1:5 000 масштабгача. Катта масштабли топографик хариталар-1:10 000 дан 1:200 000 гача. Ўрта масштабли топографик хариталар-1:200 000 дан 1:1 000 000 гача. Кичик масштабли топографик хариталар-1:1 000 000 ва ундан кичик. Топографик планлар катта масштабли бўлса, топографик хариталар кичик масштабли хариталар ҳисобланади. Топографик планлар 400 км² (20х20 км) дан катта бўлган майдонлар учун қўлланилмайди. Топографик хариталарнинг бир-биридан фарқи уларнинг масштаби билан белгиланади. Географик объектлар ва уларнинг батафсил тасвирланиши катта масштабли хариталарда келтирилади. Масштабнинг кичиклаши натижасида ундаги объектлар ва уларнинг тасвирланиши унга мос равишда кичиклашади. Топографик хариталардаги маълумот топографик белгилар асосида тасвирланади. Топографик хариталар маълум бир картографик проекциялар асосида тузилади. Картографик проекциялар атамасига таъриф берганда, биз текистликда эллипсоид ёки ер шари юзасини математик тасвирлаш деб тушунишимиз керак. Топорафик хариталар хошияси орқа томонида унга тегишли номенклатура яъни терминлар мажмуи жойлашган бўлади. Бу номенклатура ёдгорлик ёки объект жойлашган сиёсий-маъмурий бирлик номи, аҳоли манзилгоҳи, топографик харита ёки план тузилган йили ва муаллифи, қўлланилган координаталар тизими ва бошқа маълумотлардан иборат бўлиши мумкин. Download 109.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling