Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 109.43 Kb.
bet6/12
Sana08.05.2023
Hajmi109.43 Kb.
#1445477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
маъруза матни

Топографик планларда (“лотинча planum-текистлик”) маълум бир ҳудуд ортогонал проекция асосида тасвирланади. Топорафик планлар 1:5000; 1:2000; 1:1000; 1:500 масштабларда тайёрланади. Топографик планлар мазмунига кўра асосий ва махсус топографик планларга ажратилади. Асосий топографик планлардан фарқли равишда махсус топографик планларни тайёрлашда тасвирда контурнинг юқори аниқликда кўрсатиш талаб этилади. Шу билан бирга ҳудуднинг рельефини кўрсатишда ўзгартиришлар, қўшимча маълумотларни ва махсус белгиларни киритиш имконияти ҳам мавжуд. Топографик планларни тузишда қуйидаги талабларга эътибор бериш лозим:

  1. Геометрик аниқлик. Бунда маълум бир ҳудуддаги объектнинг жойлашиш нуқтаси харитадаги жойлашиш нуқтаси билан мос келиши лозим.

  2. Планларда келтирилаётган маълумотларнинг хақиқийлиги.

  3. Планларда қабул қилинган белги ва изоҳларнинг қўлланилиши.1



Картографик проекциялар ва координаталар тизими.
Ер шари юзасини математик асосда акс эттиришга картографик проекция деб айтилади ёки бошқача айтганда ер шарини сфера ёки сфероид сифатида қарашимиздан қатъий биз ер шарининг уч ўлчами юзасини харитада математик қоидалар асосида текис юзага айлантиришимиз керак бўлади. Харитани математик асоси-хаританинг математик элементлари мажмуидан таркиб топиб, улар тасвирланаётган юза ва харита ўртасидаги математик алоқани белгилайдилар. Проекция, масштаб, геодезик асос, шунингдек компоновка тизими хаританинг математик асос элементлари бўлиб ҳисобланади. Хаританинг математик асос элементлари-ер юзасини текисликда маълум математик қонун ва қоида асосида тўғри ва аниқ тасвирлаш имконини беради. Масштаб картографик моделнинг фазовий чегараларини аниқлайди. Харитада ўлчаш мумкин бўлган аниқлик, харита мазмунининг мукаммаллиги, картографик тасвирнинг аниқлиги бевосита унинг масштабига боғлиқ бўлади. Харита масштабининг катта ёки кичиклиги унинг мақсадига қараб белгиланади. Харита-тузишда дастлаб меридиан ва параллел чизиқлари чизилади ва улар бир-бири билан кесишиб картографик тўр ҳосил қилади, сўнгра бу тўрга планли асос (таянч) пунктлари туширилади. Шундан кейин у бошқа географик объектлар билан тўлдирилади. Ҳар бир алоҳида хаританинг картографик тўри шу хаританинг олдига қўйган мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда маълум бир проекцияда чизилади. Картографик тўр чизилганда тасвирланиши керак бўлган ҳудуд дастлаб тузилаётган харита масштабидаги глобус юзасига (сиртига) туширилган деб фараз қилинади. Ер юзаси текис қоғозда тасвирланади, бироқ сферик (эгри) юзани текисликка туширганда бу юзанинг харитадаги майдонида, шаклида, бурчакларида ва узунликларида хар хил хатоликлар рўй беради. Ҳар қандай ҳолатда ер юзасини текисликда тасвирлаганда иккита асосий талаб бажарилган бўлиши лозим, бу тасвирнинг бир хиллиги ва узлуксизлиги таъминланган бўлиши шарт. Бу биринчидан ер юзасидаги ҳар бир нуқтага харитада фақат битта нуқта мос келиши керак ва иккинчидан картографик тасвирда узилган жойлар бўлиши керак эмас. Тенг чўзилиш ёки тенг сиқилиш натижасида картографик тасвирда қуйидаги хатоликлар вужудга келади:

  1. 1.Узунликлар хатолиги;

  2. 2. Бурчаклар хатолиги;

  3. 3. Майдонлар хатолиги;

  4. 4. Шакл хатолиги.

  5. Узунликлар хатолиги - харитадаги чизиқларнинг масштаби уларнинг ҳолати (ўрни) ҳамда йўналиши ўзгариши билан ўзгаради. Масалан, айрим хариталарда параллелларнинг узунлиги бир хил ва айнан ўша меридианларни орасида ер юзасидаги каби экватордан қутбларга томон узоқлашган сари қисқариб бормасдан, балки экватордаги узунлиги қандай бўлса худди шундайлигича сақланиб қолади. Харита масштаби харитадаги кичик кесма узунлигининг ер юзасидаги шунга мос узунликка бўлган нисбатини ифода этади. У проекцияни маълум жойларида (нуқта ёки чизиқда) сақланиб қолади ва хаританинг бундай жойларидаги масштабига бош масштаб дейилади. Хариталарда ҳар доим айнан шу бош масштаб кўрсатилади. Проекцияларнинг қолган бошқа жойларида масштаблар бош масштабдан фарқ қилади ва улартхусусий масштаб деб юритилади. Бурчаклар хатолиги-харитадаги бурчаклар ер юзасидаги шунга мос бурчаклар тенг бўлмайди. Бурчаклар хатолиги контурларнинг шаклидаги хатоликни келтириб чиқаради. Харитадаги шакллар ер юзасидаги шунга мос шаклига ўхшамайди, шунинг учун харита бўйича у ёки бу географик объектнинг хақиқий шакли берилмайди. Майдонлар хатолиги-харитадаги майдонлар масштаби жой ўзгариши билан ўзгаради. Масалан, айрим хариталарда экватордан қутбларга томон узоқлашаётган пайтда картографик тўр трапецияларининг майдони аслидагига ўхшаб нафақат кичраяди ҳатто катталашади. Бу эса харитани хар хил жойида жойлашган хар хил шаклларнинг майдонини ўлчашни ҳамда уларнинг майдони бўйича бир бириги таққослашни қийинлаштиради.

  6. Шакл хатолиги - объектларнинг харитадаги шакли жойдаги ўзига мос географик объектларнинг шаклига ўхшамайди. Картографик проекциялар назариясида ер эллипсоиди юзасидаги чексиз кичик доирачалар текисликда эллипс билан тасвирланади ва бу хатоликлар эллипси деб юритилади. Харитадаги хатоликларни ҳамма турлари бир-бири билан боғланган ва улардан бирининг ўзгариши айни пайтда бошқасининг ўзгаришига олиб келади. Харитада улар худди бир-бирига қарама-қарши тургандек ва улардан бирининг камайиши ўша пайтни ўзида бошқасининг катталашишига олиб келади. Бир пайтни ўзида ҳам майдонлар тенглигини ҳам шакллар (фигуралар) ўхшашлигини ва чизиқлар узунлигини сақлаб қоладиган картографик проекция йўқ. Картографик проекцияларни таснифлаш иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган асосий белгилар бўйича амалга оширилади; булар хатоликлар ҳусусияти ва ёрдамчи геометрик юзадан фойдаланиш усули (картографик тўрни тузиш). Картографик проекциялар хатоликлар характерига кўра тенг бурчакли, тенг майдонли ва ихтиёрий проекцияларга бўлинади. Картографик проекциялар бир-бирига боғлиқ бўлмаган хатоликлар ва картографик тўрларга қараб фарқ қилади. Тенг бурчакли проекцияларда бурчак хатолиги бўлмайди. Бундай проекцияда тузилган географик хариталарнинг ҳамма жойидаги барча йўналишларда бурчаклар қиймати сақланиб қолади. Тенг майдонли проекцияларда харитадаги майдон билан ер юзасидаги майдон ўртасидаги пропорционаллик сақланади. Ихтиёрий проекцияларда хатоликларни камайтириш мақсадида фойдаланилади. Бунда тенг оралиқли проекциялардан фойдаланилади ва меридианлар ҳамда параллеллар бўйича масштабнинг доимийлиги сақланади, шакл, бурчак ва майдон хатоликлари рўй беради. Барча мавжуд картографик проекциялар хатоликлар характерига ва картографик тўрни қуриш усулига кўра таснифланади. 1



Download 109.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling