Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 109.43 Kb.
bet8/12
Sana08.05.2023
Hajmi109.43 Kb.
#1445477
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
маъруза матни

Хариталар билан ишлаш: Бунда биз ArcMapда яратилган файлларни очишимиз, ундаги ахборотларни ўрганишимиз, қатламларни фаол ёки аксинча нофаол ҳолатга туширимиз, харита хужжатида яратилган маълумотлар жадвалига мурожаат этишимиз, географик маълумотларни намойиш этишимиз мумкин.

  • Хариталарни чоп этиш: Бу орқали биз ўзимиз шахсан яратган ҳамда мураккаблик даражаси турлича бўлган ва турли мавзудаги хариталарни чоп этиш имкониятига эгамиз.

  • Компилация ва географик маълумотларни тахрирлаш: Маълум бир мавзудаги харитларни яратганимизда, жадваллар асосида ундаги объектлар хақида маълумотлар базасини яратамиз. Биз бу маълумотлар базасини ArcMap дастурига юклашимиз, қайта тахрирлашимиз мумкин. Дастлабки яратилган маълумотларни тахрирланган маълумотлар билан ўзгартиришимиз мумкин.

  • Тахлил қилишда геомаълумотлардан фойдаланиш: ГАТ нафақат намойиш қилиш учун, балки тахрирлаш учун қўлланилади. Бунинг учун дастурда бир нечта модул ва скриптлар мавжуд бўлиб, турли масаларни ечишда фойдаланилади.

  • ArcGIS for Server ёрдамида харита хужжатларини картографик веб саҳифаларга жойлаштириш: Биз ўзимиз яратган файлларни истемолчилар учун ArcGIS for Server ёрдамида нашр этишимиз мумкин.1



    Arc Catalogдa нуқтали, майдонли ва чизиқли шейп файллар яратиш ва уларни координаталар тизими билан боғлаш
    Arc Catalog дастури Arc Map дастурида хариталар яратишдан аввал унинг элементлари нуқтали, майдонли, чизиқли шейп файллар асосида яратиб олинади. Улар ўз навбатида маълум бир координаталар тизимига боғланади. Сўнгра ушбу яратилган маълумотлар Arc Map дастурига юкланади ва улар устида ишланади. Шу ўринда Arc Catalog дастури хақида тўхталиб ўтсак. Arc Catalog дастурий таъминоти каталог ойнасини ифодалаб, ArcGIS for Desktop учун турли географик маълумотларни яратиш ва бошқариш учун қўлланилади. Arc Catalog дастурий таъминотида қуйидаги турдаги ахборотларни яратиш ва бошқариш мумкин:

    • Геомаълумотлар базаси

    • Растр файллар

    • Уч ўлчамли кўриниш, харита, глобуслар хужжатлари ва файл қатламлари

    • Геоқайта ишлаш асоблар тўплами, моделлар ва Python скриптлари

    • ArcGIS for Server ёрдамида нашр этилган ГАТ сервислари.

    • Маълум бир стандартлардаги метамаълумотлар ва х.зо.

    Arc Catalog бу маълумотлар шажара кўринишида ифодалайди. Унинг воситасида биз ArcGIS хужжатлари ва ГАТ маълумотлар тўпламини тартиблашимиз, элементларни излаб топишимиз ва уларни бошқаришимиз мумкин.
    Arc Catalog дастури:

    • ГАТ мазмунини ташкил этиш

    • Геомаълумотлар базаси схемасини бошқариш

    • Маълумотларни хужжатлаштириш

    • ГАТ серверларини бошқариш

    • Маълум бир стандартлардаги метамаълумотларни бошқариш каби холатларда қўлланилади.

    Arc Catalog ишчи соҳа ва геомаълумотлар базасидаги географик ахборотлар билан ишлаш уларни яратиш ҳамда бошқаришни амалга оширувчи дастурий таъминот хисобланади. Ишчи соҳа-бу дискдаги файллардан ибборат папка бўлиб, харита, тасвир, маълумотлар файли, геоқайта ишлаш моделлари, қатламлар, геомаълумотлар базаси кабиларни ташкил этиш қўлланилади. Ишчи соҳалар ГАТ ахбортлар мантиқий тўпламини яратиш ва ҳамкорликда фойдаланишни амалга оширувчи оддий воситалардан бири ҳисобланади.
    Геомаълумотлар базаси ArcGIS дастурида фойдаланиладиган турли географик маълумотлар тўпламидир. Маълумотлар базасида ахборотларни сақлашнинг бир неча кўринишлари мавжуд:

    • Файлли маълумотлар базаси-дискдаги файлли папка

    • Шахсий геомаълумотлар базаси- Microsoft Access (.mdb) маълумотлар базаси файллари

    • Маълумотлар базасини бошқариш тизими-(Oracle, SQL Server, Informix, DB2 ёки PostgreSQL)

    Arc Catalog бу маълумотларни кетма-кетликда намойиш этади ва бу кўриниши жихатидан Windows Проводникка ўхшаб кетади.
    Қуйида Arc Catalog дастурида энг кўп мурожаат этиладиган элементлар рўйхати келтирилган.

    • Папкалар- ArcGIS хужжаталари ва маълумотлар тўплами ишчи сохасига уланиш

    • Файлли ва шахсий геомаълумотлар базаси

    • Маълумотлар базасига уланиш

    • Манзил локаторлари

    • ГАТ серверлари

    • Асбоблар тўплами

    • Python скриптлари

    • Стиллар

    Arc Catalog асбоблар панели. Arc Catalog ArcGIS ахборотлари ва ишчи сохасини бошқариш ҳамда маълумотар тўпламини кўздан кечириш учун мўлжалланган асоблар панелига эга. Қуйида Arc Catalog дастурида энг кўп қўлланиладиган асбоблар панели ва уларининг бажарадиган функциялари хақида маълумот келтирилган. Стандарт асбоблар панели Arc Catalog дастурининг юқори қисмида жойлашган бўлиб, каталогдаги элементларни бошқариш, уларнинг мазмунин кўздан кечириш, ArcMap, ModelBuilder ва ArcGIS нинг бошқа дастурий таъминотлари ойналарини фаоллаштириш вазифаларини бажаради.1



    Download 109.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling