Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Arc Map дастурий таъминотида атрибут-жадваллар устида ишлаш
Download 109.43 Kb.
|
маъруза матни
Arc Map дастурий таъминотида атрибут-жадваллар устида ишлаш
Биз археологик ёдгорликлар харитасини яратишда маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизими тушунчаларига дуч келамиз. Маълумотларни қидириш ва тахлил қилиш мақсадида археологик маълумотларни тизимлаштириш вазифаси археологиянинг фан сифатида шаклланиши давридан бошлаб мавжуддир. Археологик маълумотлар базасини яратиш тизимининг бошланғич даврини 1972 йилда ЮНЕСКОнинг «Бутун жахон табиий ва маданий меросини мухофаза этиш» конвенциясининг қабул қилиниши билан боғлаш тўғрироқ бўлар эди. Айнан бу хужжатда маданий ва табиий мерос тушунчаларига таъриф берилган ва барча давлатларнинг бу мерос объектларини муҳофаза этиш борасидаги мажбуриятлари белгилаб берилган. Бу конвенциянинг такомиллаштирилиши билан турли халқаро ташкилотлар томонидан маданий мерос ёдгорликларини мухофаза этиш бўйича хужжатлар қабул қилинди. Масалан: 1985-1992 йилларда Европа Кенгаши томонидан «Европа археологик меросини муҳофаза этиш» конвенцияси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. 1995 йилда Европа Кенгаши тарихий ва меъморий ёдгорликлар таърифини баён этиш стандартини тасдиқлаган бўлса, худди шу йили «CIDOC» яъни “Хужжатлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича халқаро қўмита” нинг археологик ёдгорликлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан археологик ёдгорликларни баён этиш стандарти қабул қилинган. Бу стандартлар DKS-Дания, MONARCH-Англия, DRACAR-Франция, ARCHIS-Нидерлания давлатларининг археологик ёдгорликлар миллий маълумотлар базасига асосланган эди. “CIDOC” стандартида археологик ёдгорликларни таърифини баён этиш 52 қатордан иборат бўлиб, 33 таси асосий ва 19 таси эса қўшимча қаторлар ҳисобланади. “CIDOC” стандарти асосида археологик ёдгорликлар таърифини баён этиш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилди. Археологик ёдгорликнинг ID рақами; Ёдгорликни ҳисобга олиш санаси; Ёдгорликни ҳисобга олишда ўзгартириш киритилган сана; Ёдгорликни ҳисобга олиш ишларини амалга оширувчи шахс исми-шарифи ёки ташкилот номи; Ёдгорликда қандай турдаги тадқиқот ишларининг олиб борилганлиги (археологик кузатув, археологик қазишма ва х.зо); Ёдгорлик билан боғлиқ чоп этилган фотосуратлар, мақолалар, хариталар ва х.золар ҳақида маълумотлар; Ёдгорликнинг географик ва маъмурий жихатдан қайси ҳудудда жойлашганлиги хақида маълумот; Ёдгорликнинг тури; Ёдгорликнинг физик холати ва х.зо. Хозирги кунда археологик маълумотларни сақлашнинг икки кўриниши мавжуд: Биринчиси анъанавий кўринишда бўлиб, маълумотлар қоғозларга туширилган. Иккинчиси эса археологик маъумотларни сақлашнинг электрон кўриниши ҳисобланади. Замонавий ахборот технологияларнинг ихтиро этилиши ва уларнинг археология соҳасида кенг қўлланилишига қадар археологик маълумотлар базаси қоғозларда акс эттирилган. Археологик топилмалардаги қайд ёзувлари, тизимли кутубхона каталоглари, музей карточкалари ва бошқа археологик маълумотлар қоғозларда акс эттирилган энг содда маълумотлар базасини ташкил этади. Бироқ қоғозларда акс этган маълумотларни қидириб топиш ва уларни ўрганиш ўзига хос мураккабликларга эгадир. Ўз навбатида электрон кўринишдаги маълумотлар базасидан компьютер технологиялари ёрдамида турли кўрсаткичлар асосида маълумотларни қидириб топиш, уларни ўрганиш ва таҳлил этиш эса олдимизда турган вазифаларни бир қадар енгиллаштириш имконини беради. Хозирги кунга келиб қоғозлардаги маълумотлар базасининг ўрнини электрон маълумотлар базаси эгалламоқда. Шунингдек археологик маълумотларни маълум бир ҳудудга боғлаш эса археология соҳасида географик ахборот тизимининг кенг жорий этилишини тақозо этмоқда. ГАТ ўзининг тузилишига кўра маълумотлар базасини бошқариш тизими ҳам деб эътироф этилади. ГАТ ёрдамида алоҳида географик худудларнинг археологик ахборот тизимини, археологик қазишмалар ўтказилган ёдгорликлар планини яратиш, қадимги хариталарни ўрганиш каби ишларни амалга ошириш мумкин.1 Download 109.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling