Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


-расм. Респондентларнинг илмий грантлардаги иштироки


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

2.2.3-расм. Респондентларнинг илмий грантлардаги иштироки. 
Ушбу саволга берилган натижалар ҳам талабаларнинг илмий 
грантлар соҳиби бўлиши, ОТМ қошидаги илмий-тадқиқот 
лойиҳаларидаги иштирокининг талаб даражасида эмаслигини 
кўрсатади. Жумладан, энг юқори кўрсатгич – 36% (245 нафар) 
респондент “Жавоб бериш мушкул” деган охирги вариант 
жавобини, 33,5% (228 нафар) респондент “Бу ҳақда илгари 
эшитмаганман” дейилган тўртинчи жавоб вариантини белгилаган. 
Бундан хулоса қилиш мумкинки, респондентларнинг 473 нафари 
(682 нафардан) илмий лойиҳалар ва грантлар ҳақида деярли 
маълумотга эга эмас. 
Сўровда иштирок этган респондентларнинг 7,9% (54 нафар) 
талабалар учун эълон қилинган турли грант ғолиби бўлганлигини; 
17,5% (119 нафар) нафар иштирокчи грантлар танловида иштирок 
этиш учун ҳужжат топширган, бироқ ғолиб бўлмаганини, 16,9% 
(115 нафар) респондент кафедралар қошидаги илмий лойиҳаларда 
аъзо сифатида иштирок этишини белгилаган. Ушбу саволга 
учтагача жавоб бериш мумкинлигини ҳисобга олсак, 682 нафар 
респондентнинг 473 нафари ўқиш даврида илмий лойиҳаларда 
иштирок этмаган, 209 нафари орасида талабалар грант танловлари 
ғолиблари, иштирокчилари бор. Бундан хулоса қилиш мумкинки, 
ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларни илмий 
лойиҳалар орқали тадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш қониқарли 
эмас. Таъкидлаш лозимки, талабаларни илмий грантлар ғолиби 
бўлиши, тадқиқот лойиҳаларда иштирок этишини қўллаб-
қувватлаш учун профессор-ўқитувчиларнинг ўзлари шу каби 


56 
лойиҳалар раҳбари ёки аъзоси бўлиши лозим. Демак, олий таълимда 
талабалар билан бир қаторда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам 
илмий-тадқиқот лойиҳалардаги иштироки талаб даражасида эмас, 
дея тахмин қилиш мумкин.
Таълим сифатига таъсир қилувчи бир қатор омиллар ичида 
профессор-ўқитувчиларнинг профессионал малакалари талаба-
ларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этишда муҳим эканлигини 
яна бир бор таъкидлаймиз. Чунки, ОТМга ўқишга кирган талаба 
дастлаб ўқитувчи тимсолида фан ва касб истиқболини кўради, фанга 
ва касбига бўлган қизиқиши дарс берувчи педагог таъсирида 
ривожланади (ёки бўғилади). Ўрганилган манбаларга кўра параграф 
мазмунини қуйидагиларга асосланиб хулосалаймиз.
Сўров ва мавзуга оид манбалар таҳлили талабаларнинг илмий-
тадқиқот фаолиятига қуйидагилар нисбатан муҳим таъсир этишини 
тасдиқлади:

ўқитувчининг ўқитаётган фани бўйича юқори билимга эга 
бўлиши; 

фанни ўрганиш учун зарур шароитларнинг мавжудлиги

профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнида аудито-
рияга мос фаол усулларнинг қўлланилиши (муаммоли машғулотлар, 
илмий изланишга асосланган методика, ҳамкорликдаги тадқиқотлар 
ва бошқалар).
Умуман олганда, талабаларда илмий-тадқиқот фаолиятига 
қизиқиш уйғотувчи ва мотивация берувчи энг муҳим омил – фан 
(ёки мутахассислик)ни тарғиб этадиган малакали ўқитувчидир. 
Ўқув дастури – бу фақат аналитик тадқиқот қобилиятларни 
ривожлантирувчи лойиҳа. Илмий-тадқиқот фаолияти мунтазам 
изчиллик, тиришқоқлик, ижодкорликни талаб қилади. Лекин бу 
сифатлар олий таълимнинг барча субъектларида мавжуд деб айтиб 
бўлмайди. Одатда, аксарият талабалар мутахассислик дипломига эга 
бўлишнинг осонроқ ва қулайроқ усулларини қидиради. Шунга 
қарамай, ўқитувчи педагогик маҳорати билан талабаларда фанга 


57 
қизиқиш уйғотиши, тадқиқот жараёнида маслаҳат ва кўмак бериши, 
рағбатлантириши ҳамда кейинги босқичларга мотивация бериши 
лозим. Ўқитувчи томонидан танланган дастур мазмуни тизимли
бир-бири билан тақозоланган ҳолда тақдим этилиши мақсадга 
мувофиқ. Чунки аксарият ҳолларда талабалар биринчи мавзунинг 
мазмунини учинчи ёки бешинчи мавзу моҳияти билан боғлай 
олмайди, оқибатда олинган билимлар вақтинчалик хотирадан 
секин-секин ўчади. Билим ва кўникмалар тизимли ва узвий 
ўзлаштирилганда назария амалиётга, ёки аксинча, амалиёт 
назарияга алмашинади. Бундай қобилиятга олий таълимда таҳсил 
олувчи барча талабалар эга бўлмайди, шу боис, ўқитувчи шу 
тизимни шакллантиришга масъулдир. Шуни унутмаслик керакки
агар ўқув дастурларидаги мавзулар, ўқув режасидаги фанлар 
мазмуни мантиқий изчилликда соддаликдан мураккабликка қараб 
тузилган бўлса курс ишлари битирув малакавий ишларига, битирув 
малакавий ишлари магистрлик диссертацияларига, магистрлик 
диссертациялар докторлик диссертацияларига айланади. Мана шу 
жараённинг мавжудлиги олий таълимда илмий-тадқиқот фаолия-
тини тўғри йўлга қўйилганлигига мисол бўла олади.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling