Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


-расм. Респондентларнинг илмий фаолият билан


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

2.3.1.-расм. Респондентларнинг илмий фаолият билан 
шуғулланишга мойиллиги. 
Ушбу саволга респондентларнинг 73% “Ҳа”, 5,4% қатъий 
“Йўқ”, 20,3% “Ҳар хил ҳолатда турлича”, 1,3% “Жавоб бериш 
мушкул” деган жавоб вариантларини белгиланган. Мазмунига кўра, 
иккинчи, учинчи ва тўртинчи вариантлар илмий-тадқиқот фаолияти 
билан шуғулланишни қўллаб-қувватламайди. Яъни иккиланувчи 
жавоб вариантларини ҳам инкор жавоб сифатида ҳисоблаймиз. 
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сўровда иштирок этган 
респондентларнинг 73 фоизи илмий фаолият билан шуғулланишни 
маъқуллайди, 27 фоизи инкор этади.
Юқоридаги саволнинг мантиқан давоми бўлган “Келажакда 
илмий фаолият билан шуғулланишни давом эттирасизми ёки 
шуғулланишни режалаштиряпсизми?” деган саволга қуйидаги 
жавоблар олинди (2.3.2.-расм). 
 
 
 


63 
2.3.2-расм. Респондентларнинг истиқболда илмий фаолият 
билан шуғулланиш режасининг борлиги. 
Талабаларнинг илмий фаолият билан шуғулланишга қизиқиши 
ва келажагини илм билан боғлаш режасининг борлиги қуйидаги 
рақамларда ойдинлашди: жами 682 нафар респондентларнинг 391 
нафари (57,2%) илмий фаолият билан шуғулланишга қизиқиши 
борлигини билдирган бўлса, 180 нафари (26,4%) илмий фаолият 
билан шуғулланаётганлигини тасдиқлаган. 52 нафар (7,6%) 
респондент илмий фаолият билан шуғулланмасам керак деган 
жавобни берган бўлса, улардан 39 нафари (5,7%) жавоб бериш 
мушкул деган жавоб вариантини, 20 нафари (2,9%) қатъий илмий 
фаолият билан шуғулланишни маъқул кўрмаслигини билдирган.
Агар 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистонда бакалавриат 
талабалари ≤ 590 000, магистрантлар ≤ 21 000 нафарни ташкил қилса 
сўровда иштирок этган 682 нафар талабалар умумий талабаларнинг 
1,02 фоизини ташкил қилади. Шу сабабдан, тадқиқотда илгари 
сурилган гипотезаларнинг хатолик миқдорини юқори α=0,09 
кўрсатгич билан белгилаш мақсадга мувофиқ.
Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигига 
COVID-19 пандемияси туфайли ташкил қилинган онлайн таълим 
қандай таъсир кўрсатди, деган саволга қуйидаги жавоблар олинди 
(2.3.3-расм):


64 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling