Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Талабанинг тадқиқотчилик малакасини ривожлантиришда


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
2.2. Талабанинг тадқиқотчилик малакасини ривожлантиришда 
профессор-ўқитувчи педагогик маҳоратининг аҳамияти 
 
Талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига таъсир этувчи 
омиллар ичида профессор-ўқитувчилар педагогик маҳоратининг 
алоҳида ўрни бор. Чунки, тадқиқотчилик фаолияти том маънода 
устоз-шогирд анъаналарига таянади. Аксарият ҳолларда талабанинг 
илмий фаолиятга қизиқиши ўқитувчи (илмий раҳбар, устоз)нинг 
профессионал салоҳияти, педагогик маҳорати таъсирида пайдо 
бўлади.
Ўрганилган манбаларга асосан аниқланишича, талабаларнинг 
илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқмасликларининг сабабларидан 
бири-мотивациянинг етишмаслигидир. Ўқув жараёнида талабага 
тўғридан-тўғри мотивация берувчи бу – шубҳасиз профессор-
ўқитувчилардир. Талабалар университетда олинган билимларни 
амалда мукаммал қўллай олиши, кейинги фаолиятида юқори 


51 
муваффақиятларга эриша олиши, шунга кўра истиқболли режалар 
тузиши, касбий фаолиятнинг моҳиятини чуқурроқ англаши ва 
ўзгаришларни бошқаришини педагоглар мисолида кўра олса илмий- 
тадқиқот фаолиятига астойдил киришади. Чунки, шахсий намуна – 
мотивация беришнинг асосий омилидир.
Таъкидлаш лозимки, олий таълим ўқув жараёнида талабаларни 
илмий-тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этишда комплекс 
ёндашув (маърузачи, талаба, ўқув жараёни) самарали натижа 
беради. Маърузачи, яъни профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан 
талабаларни илмий-тадқиқот лойиҳаларига жалб қилиш ҳам 
талабаларда илмий фаолиятга қизиқиш уйғотади. Олий таълим 
муассасасида ўқув жараёнидан ташқари ўқитувчи ва талабаларнинг 
илмий ҳамкорлиги лойиҳалардаги фаолиятда яққол кўринади. Бунда 
талабалар илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этиши, қўллаб-
қувватланиши (моддий рағбатлантирилиши), тажриба олиши ва 
фаолият натижаларини кўриш имкониятига эга бўладилар. Бу 
жараён талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишини 
оширади. Бир сўз билан айтганда, ўқитувчи ва талабанинг ўқув 
жараёни ва илмий лойиҳалардаги ҳамкорлиги олий таълим 
муассасасида ҳақиқий тадқиқотчилик муҳитини шаклланишига 
сабаб бўлади.
Одатда, илмий-тадқиқот билан шуғулланаётган профессор-
ўқитувчигина талабаларни илмий фаолиятга жалб эта олади. 
Шунинг учун ўқитувчининг илмий-тадқиқот билан шуғулланиши 
талабаларни илмий фаолиятга йўналтиришда алоҳида аҳамиятга эга. 
Илмий-тадқиқот фаолияти ўқитувчининг реал ўқув амалиётига 
айланиб, аниқ ўқув вазиятларини таҳлил қилишга, ўз хатти-
ҳаракатлари тўғрисида фикр юритиш, ўқувчилар билан ўзаро 
педагогик муносабатларни шакллантириш, амалий ўқитиш 
усуллари самарадорлигига ишонч ҳосил қилишга имконини беради. 
Замонавий олий таълим педагог-ўқитувчидан касбий малака ва 
маҳоратини мунтазам ривожлантириб, бойитиб боришини талаб 


52 
қилади. Талабаларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллан-
тиришда аввало, ўқитувчи тадқиқотчи бўлиши лозимлигини 
унутмаслик керак. Педагогик импровизация, мутахассислик 
доирасидаги илмий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишга 
оид махсус методикаларни ижодий қўллай олиш, янгиларини 
яратиш тадқиқотчи-ўқитувчининг асосий сифатлари саналади. 
Таълим сифатини оширишда ўқитувчи-тадқиқотчининг касбий 
маҳорати қанчалик муҳим эканлиги тадқиқотчилар томонидан 
эътироф этилган
1
.
Таълим жараёнида педагогнинг илмий-тадқиқот компетен-
цияси икки томонлама аҳамиятга эга:
− биринчидан, педагог илмий воқеликни билиш усулларини 
ўзлаштириб амалий тадқиқотларни олиб боради;
− иккинчидан, талабаларнинг когнитив қобилиятларини ўзи 
қўллаган метод ва ёндашувлари асосида ривожлантиради, қизиқиш 
ва янги чўққиларни забт этишларига илҳом бағишлайди (талабалар 
учун намуна – идеалга айланди).
Биринчи бобда келтириб ўтилганидек, талабаларнинг илмий-
тадқиқот фаолияти олиб боришлари учун яратилган имконият ва 
мавжуд муаммоларни ўрганиш юзасидан ўтказилган сўровномада 
талабаларнинг тадқиқотчилик малакаларини ривожланишида 
профессор-ўқитувчи педагогик маҳоратининг аҳамияти билан 
боғлиқ савол ҳам бор эди. Қуйида шу саволга берилган натижаларни 
ўрганиб чиқамиз.
“Сизнингча, 
талабаларда 
илмий-тадқиқот 
фаолиятига 
қизиқишнинг пайдо бўлишига (ортишига) энг кучли таъсир 
қилувчи омил нима?” (2.2.1.-расм), деган саволга респондентлар 
қуйидагича жавоб берган:
1
Қаранг: Caena, F. (2011). Literature review Teachers’ core competences: requirements and development. 
Education and Training 2020 Thematic Working Group ‘Professional Development of Teachers’. Retrieved from: 
http://ec.europa.eu/education/policy/strategicframework/doc/teacher-competences_en.pdf;  Nezvalova, D. (2011). 
Can be the pre-service science teacher a researcher? Problems of Education in the 21st Century, 37, 90-97.


53 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling