Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
 


40 
2-БОБ. ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР 
 
2.1. Таълим жараёнининг ташкил этилиши – илмий-
тадқиқотга жалб этишнинг омили сифатида 
Олий таълимда ўқув жараёнининг ташкил этилиши таълим 
сифати ва самарадорлигига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири 
эканлиги барчамизга маълум. Олий таълим муассасаларида 
ўқитишнинг шундай шаклини ташкил қилиш керакки, талабаларда 
илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланишга оид малака ва 
кўникмалар ривожланиб борсин. Бундай натижага эришишнинг 
қатор усул ва воситалари мавжуд. Улардан олий таълим ўқув 
жараёнини ташкил этиш шаклларининг илмий-тадқиқот фаолияти 
таъсирига эътибор қаратамиз.
Юқоридаги параграфларда келтирганимиздек, илмий-тадқиқот
фаолияти – талабаларни тегишли фан соҳаси доирасида 
маълумотлар йиғиш, уларни таснифлаш, таҳлил қилиш, қайта 
ишлаш ва шу асосда мустақил фикрларини изчил илмий далиллаш 
ҳамда тақдим эта олиши кабиларда намоён бўлади. Ўқув жараёнида 
талабаларда илмий фаолиятга оид кўникмаларни шакллантириш 
яхлит педагогик жараённи лойиҳалаш орқали амалга ошади. 
Педагогик жараённи лойиҳалаш таълим технологияси лойиҳасини 
тайёрлаш ва уни амалга ошириш таркибига киради. Яъни ўқитувчи-
педагог танланган фан мазмуни ва йўналиш давлат таълим 
стандарти (мутахассисликлар бўйича малака талаблари)га таяниб 
семестр (модул) давомида фанни ўқитиш лойиҳасини ишлаб чиқади. 
Маъруза, амалий ва семинар машғулотларини ташкил этишда 
билим, малака ҳамда кўникмаларни ривожлантиришга қараб 
мўлжал олинади; ижодкорлик (креатив ва ностандарт фикрлаш), 
педагогик ва профессионал импровизация, танқидий-эвристик 
муносабат 
ва 
бошқа 
сифатларнинг 
шакллантирилиши, 
рағбатлантирилиши эътиборга олинади.


41 
Ўқув жараёнини ташкил этиш шакли – ўқитувчи ва талаба 
ўртасидаги билим олиш, ўрганиш, ўз-ўзини бошқариш ва 
ривожлантиришнинг вақт ва макон, талабалар сони, ўқитишнинг 
мақсади ва мазмуни, метод ва воситалари, натижаларига боғлиқ 
бўлган яхлит тизим хусусиятидир. Улар учта катта гуруҳга 
бўлинади (2.1.1.-2.1.4. - расмлар):
1. Таълимни ташкил этишнинг умумий шакллари. 
2. Таълимни ташкил этишнинг ташқи шакллари. 
3. Таълимни ташкил этишнинг ички шакллари. 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling