Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


-расм. Респондентлар томонидан нашр қилинган


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

1.4.1.-расм. Респондентлар томонидан нашр қилинган 
илмий ишлар кўрсатгичлари 
682 нафар респондентларнинг 341 нафари таълим олиш 
давомида ҳеч қанлан илмий ишлар чоп эттирмаган. Агар ушбу 
саволга бир нечта жавоб белгилаш мумкинлигини эътиборга олсак, 
респондентларнинг қолган 50 фоизидан 253 нафари конференция 
мақоласи, 161 нафари электрон журнал мақоласи, 120 нафари ОАК 
журнали мақоласи, 46 нафари Scopus Web of Science журналлари 
мақоласи (ҳаммуаллифликда), 36 нафари рисола, 20 нафари 
монография нашр эттирган. Илмий ишлар нашр қилган 
респондентлар орасида ҳам монография, ҳам нуфузли нашрларда 
илмий мақолалар чоп эттирган талабалар сони 20 тани ташкил 
қилади ва бу респондентлар давлат ва номдор стипендиялар соҳиби, 
давлат мукофотлари (Зулфия номидаги давлат мукофоти) билан 
тақдирланган. Нашр қилинган илмий ишлар сони ва нуфузининг 
асосий улуши магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга 
тўғри келади.
Эътиборимизни илмий ишлар нашр эттирмаган 341 нафар 
респондентга қаратдик. Хусусан, уларнинг бошқа саволларга берган 
жавобларидан илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришда дуч 
келаётган муаммолари сабабларини аниқлашга ҳаракат килдик.
“Илмий-тадқиқот ишини олиб боришда қандай муаммолар 
халақит қилмоқда?”, деган саволга илмий ишлар нашр этмаган 


37 
респондентларнинг жавоблари қуйидагича (ушбу саволга учтагача 
жавоб вариантини белгилаш мумкин). 
Натижалар улушини қуйидаги диаграммада кўриш мумкин 
(1.4.2.-расм). 
1.4.2.-расм. Илмий иш нашр этмаган респондентларнинг 
тадқиқот олиб боришда дуч келган муаммолар кўрсаткичлари 
 
Жавобларга эътибор қаратадиган бўлсак, сўровда иштирок 
этган талабаларнинг катта қисми илмий-тадқиқот олиб боришлари 
учун халақит бераётган асосий камчиликлар сифатида хорижий 
тилни билмаслик ва иқтисодий етишмовчиликни кўрсатишган. 
Ҳаммамизга маълум – ҳозирги кунда хорижий тилларни билмасдан 
яхши мутахассис бўлиб етишиш қийин. Лекин республикамизда 
хорижий тиллар, хусусан инглиз тилини ўрганиш бўйича ёшлар, 
талабалар учун яхши имкониятлар яратилган. Масалан, Ўзбекистон 
Ёшлар иттифоқи томонидан инглиз тилини билиш халқаро 
сертификатини олиш имтиҳонида 7 баллдан юқори натижага 
эришганларга имтиҳон ҳаражатлари қоплаб берилади; Инновацион 
ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олим ва ўқитувчилар учун
Раҳбарият билан келишмовчилик
Биртомонлама шахсий муносабат …
Гендер муаммолари
Таъмагирлик, коррупция
Тадқиқот марказидан (ОТМ)дан узоқда …
Профессор-ўқитувчилар ўртасидаги турли …
Оилавий шароитлар
Иқтисодий
Хорижий тилни билмаслик
2
4
3
16
48
11
106
189
162
6
7
11
38
18
87
85
93
146
8
11
14
54
66
98
191
282
311
Бакалавр
Магистр
Жами


38 
бепул “English for Science” лойиҳаси икки йилдан буён амалга 
оширилмоқда (https://mininnovation.uz/ru/news/post-93). 
Бизнинг фикримизча, бу масалада кўпроқ масъулият 
ёшларнинг ўзида қолмоқда, яъни мақсадни аниқ қўйиб тил 
ўрганишга ҳаракат қилинса, барча имкониятлар етарли. 2022-2023 
ўқув йили учун олий таълим магистратура босқичига тил билиш 
сертификати асосида қабул жараёнининг ташкил қилиниши ҳам 
ёшларнинг тил ўрганишга бўлган ҳаракатини жиддийлаштиради. 
Интилувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ОТМ 
қошида талабалар учун бепул тил ўрганиш курсларини ташкил 
қилиш, унинг фаолиятини мунтазам йўлга қўйиш, яхши 
натижаларга эришган талабаларни рағбатлантириб бориш мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Иқтисодий муаммолар, етишмовчиликлар ҳар бир даврда, ҳар 
бир ҳудудда мавжуд. Иқтисодий етишмовчиликларни илмий-
тадқиқот фаолияти олиб бориш учун муаммо деб ҳисоблаган 
респондентларимиз ҳозирги кунда уларда мавжуд барча 
имкониятлардан тўлиқ фойдаланаётганмикин, деган масалани ҳам 
ўйлаб кўриш лозим.
Иқтисодий муаммоларнинг илмий-тадқиқот олиб бориш билан 
боғлиқлиги респондентлар қуйидагилар билан асослаган: 
− интернет сифатининг пастлиги ва хизматнинг қимматлиги; 
− тадқиқот ишларини ёзиш, электрон платформалар билан 
ишлаш учун ноутбук ёки шахсий компьютерга эга эмаслик; 
− молиявий мустақил эмаслик ва ҳоказо.
Бизнинг фикримизча, жамиятдаги ҳар бир инсон каби 
талабаларнинг ҳам молиявий мустақилликка эга бўлиши муҳим 
масала. Иқтисодий қарамлик ҳар қандай қизиқишларга тўсиқ 
бўлиши мумкин. Талабаларнинг иқтисодий имкониятларини 
яхшилаш учун давлат (вазирлик, ОТМ) томонидан чоралар кўриши 
керак деган фикрдамиз. Чунки сифатли таълим олиш – барча 
фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқи, молиявий ҳолатнинг 


39 
яхшиланиши ҳаётдан қониқиш, келажакка умид ва ишонч билан 
қараш, катта мақсадлар сари одимлашда муҳим аҳамиятга эга. 
Тадқиқотимиз объекти ҳисобланган олий таълим тизимида 
талабаларнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга хизмат 
қилувчи механизмларни кечиктирмасдан ишлаб чиқиш мақсадга 
мувофиқ. Бунда талабаларнинг бўш вақтлари, йўналиш ва 
мутахассисликларини ҳисобга олиб ОТМ ҳудудида турли хизмат 
кўрсатиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ кичик корхоналар 
фаолиятини йўлга қўйиш яхши самара беради. Дунёнинг кўплаб 
ривожланган давлатларида ушбу тажриба узоқ йиллардан буён 
яхши самара беради (масалан, Жанубий Корея ОТМлари).
Умуман олганда, талабалар томонидан олиб бориладиган 
илмий-тадқиқот натижалари таълим йўналиши ва мутахассислик 
хусусиятига кўра фарқ қилиши мумкин. Биз юқорида энг 
умумийларини кўриб чиқдик. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 
илмий-тадқиқот 
фаолиятининг 
ўқув 
жараёни 
мазмунига 
сингдирилиши ва таълимнинг тадқиқот асосида ташкил қилиниши 
рақобатдош кадрлар тайёрлашнинг асосий шартидир.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling