Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
 
 
 
2.1.1.-расм. Ўқув жараёнини ташкил этиш шакллари. 
 


42 
 
 
2.1.2.-расм. Таълим олишни ташкил этишнинг умумий 
шакллари. 
 
 
2.1.3.-расм. Таълим олишни ташкил этишнинг ташқи 
шакллари. 
 


43 
 
 
2.1.4.-расм. Таълим олишни ташкил этишнинг ички шакллари. 
Ўқув жараёнини ташкил этишда илғор хорижий тажрибаларни 
ўрганиш мақсадида таълим соҳасида ўзига хос ютуқларга эришган 
ривожланган давлатлар таълим тизимидаги асосий хусусиятлар 
ўрганилди. Қуйида айримларини келтириб ўтамиз.
Буюк Британияда таълим тизими кредит-модуль асосида 
ташкил қилинган. ОТМларнинг автономлигини ошириш ва 
профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини пасайишига таъсир 
қилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай ортиқча юкламаларини 
камайтириш таълим тизимини асосий вазифаларидан саналади. 
Таълим жараёнининг марказида талаба туради. Лектор эса, умумий 
йўналтирувчи вазифасини бажаради. Ўқув жараёнида семинар 
машғулотлари учун соатлар ажратилмаган. Шу сабаб талабада ўқув 
материаллари (reading list)ни ўқишга вақт етарли бўлади. Бироқ 
манбаларнинг кўплиги учун талабалар барча материалларни ўқишга 
улгирмайди. Буюк Британиядан фарқли Ўзбекистонда ўқув 
жараёнида асосий масъулият ва талаб ўқитувчига йўналтирилган 
(кераксиз қоғозбозликдан ташқари, улар доимий тарзда ўз 


44 
лавозимларига муносиб эканликларини исботлаб бориши керак
устама ҳақ олиши учун илмий мақолалар нашр қилдириши керак ва 
ҳоказо). 
Буюк Британияда ҳар бир университет талабаси ОТМдан 
бериладиган шахсий электрон почтасига эга. Бу электрон почта 
талабанинг ОТМнинг ҳар қандай ресурсидан фойдаланиш 
имконини беради, қолаверса, талаба шу почта орқали ўзига керакли 
бўлган академик персонал билан учрашиш (илмий маслаҳат олиш) 
учун мурожаат қилади ва учрашув вақтини белгилайди. Одатда, 
профессор-ўқитувчилар университетда кам вақт бўлади, сабаби 
ОТМларнинг аксарият лекторлари ташкилотларда эксперт, 
маслаҳатчи ва бошқа масъул лавозимларда ишлайди, доимий илмий 
семинарлар, конференциялардан ортишмайди. Яъни илмий ва 
амалий фаолиятда бирдек фаол бўлишади
1
.
Талабанинг лекторни вақтини топа олиши муҳим. Маърузага 
талаба олдиндан тайёрланади, чунки маърузалар катта аудитория 
учун ташкил қилинади. Яъни – ҳар хил давлатлардан келган, инглиз 
тилини билиш даражаси турлича бўлган талабаларга маъруза 
ўтилади, лекторнинг инглиз тили диалекти ҳам фарқ қилиши 
мумкин. Қолаверса, лектор ажратилган вақт ичида мавзунинг энг 
муҳим ва умумий жиҳатлари ҳақида маълумот беради, шунинг учун 
етарлича тушуниш учун талабада олдинган тасаввур ва билим 
бўлиши мақсадга мувофиқ. Талабалар маърузаларга олиндан 
тайёрланиб, конспект ёзиб боришлари лозим, акс ҳолда ҳар доим 
ҳам маьрузаларнинг моҳиятини етарли тушуна олмайди. 
Барча ОТМларда Union – яъни бирлашма фаол ишлайди. 
Бирлашманинг асосий вазифаси талабаларни фақат ўқиш билан 
машғул бўлиб қолмасликлари, уларни маънавий ҳордиқ чиқариши 
учун талабаларга нималар таклиф қила олишлари мумкинликлари 
ҳақида маълумот беради. Талабалар учун ҳар хил ярмаркалар 
1
Blanden J., Machin S. Educational inequality and the expansion of UK higher education //Scottish Journal of 
Political Economy. – 2004. – Т. 51. – №. 2. – С. 230-249. 


45 
ташкил қилинади. Турли миллат ва давлат вакиллари учун 
кампусларда миллий маданият кунлари ташкил қилинади
1
.
Ундан ташқари, амалиётчилар ҳар ойда очиқ муҳокамалар 
ташкил қилишади, бу мунозараларда талаба оддий ҳаётда яқинига 
ҳам бора олмайдиган машҳур экспертлар билан мутахассисликка 
оид мавзуларда мунозалар қилишади, ўзларини қизиқтирган 
саволлар билан мурожаат қилишади. Британиянинг деярли барча 
университетларида маҳаллий аҳоли билан тенгма тенг хорижий 
талабалар (айрим университетларда хатто асосий контингентни чет 
эллик талабалар ташкил қилади) таълим олишади. Ўқув 
жараёнининг ташкил этилиши таълимнинг интернационаллашувига 
мослашган: университетларда талабалар учун тил ўрганиш 
курслари тўлиқ бепул ташкил қилинган
2
. Умуман олганда, таълим 
олиш учун барча шароитлар мавжуд, фақат ўқиш, тадқиқотчилик – 
ижод қилиш керак холос. Бир семестр давомида талаба ҳар бир 
модулдан биттадан илмий-ижодий эссе ёзади (айрим модуллар 
бўйича тақдимот ҳимоялари ташкил қилинади ва шу асосда кредит 
ўзлаштиради). Илмий эсселарни ўқув жараёнида бажариладиган 
илмий-тадқиқот ишлари қаторига киритиш мумкин (таркибий 
тузилишидан фарқ қилса-да, мазмунан бу курс иши лойиҳаларига 
мос келади). Бир ҳафтада барча магистрантлар учун ўртача 4 марта 
умумий маърузалар ташкил қилинади, ҳар ойда бир марта ўтилган 
маърузалар бўйича очиқ мулоқот ва муҳокамалар ташкил қилинади.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling