Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Магистрлик диссертацияси – илмий ижоднинг ўзига хос тури 
бўлиб, у талабанинг илмий раҳбар билан ҳамкорликда бажарган 
мустақил илмий-тадқиқот иши
2
. Магистрлик – академик даража, 
илмий даража эмас. Шу жиҳатдан магистрлик диссертацияси 
магистратурада таълим олаётган талабанинг якунловчи иши 
ҳисобланади. Диссертация иши талабанинг таҳсил олиш даврида 
эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий-
тадқиқот ишининг натижасидир. Магистрлик диссертацияси 
магистрант тайёрлаётган фаолият тури (тадқиқот, қонун 
ижодкорлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, эксперт консалтинг
ташкилий менежмент, педагогик ва ҳоказо) муаммоларини ҳал 
қилиш билан боғлиқ бўлган мустақил ва мантиқий якунланган иш 
бўлиши керак
3
. Магистрлик диссертациясининг битирув малакавий 
ишидан фарқлари кўп, улардан энг асосий фарқ – диссертацияда 
кичик бўлса-да, илмий янгилик бўлиши лозим. Шу жиҳатдан биз, 
таълимнинг магистратура босқичини илмий-тадқиқот фаолиятини 
олиб бориш малакаларини шакллантирувчи, ривожлантирувчи 
босқич деб ҳисоблаймиз.
Тезис, илмий мақола ва монография – мустақил илмий-
тадқиқот фаолиятининг намуналаридир.
Тезис – илмий-тадқиқот ишининг асосий мазмунини акс 
эттирган мустақил илмий иш. Тезисда далиллар (иқтибос ва 
ҳаволалар), изоҳлар келтирилмайди, у тадқиқот натижаларининг 
хулосавий мазмунини акс эттиради
4
. Одатда, кенг кўламда 
ўтказиладиган конференция ва форумларда тезислар нашр 
1
Китобни юклаб олиш манзили: http://yanko.lib.ru/books/cultur/eco-diplom.pdf  
2
Белевитин В. А., Гнатышина Е. А., Черновол И. Г. Магистерская диссертация: рекомендации по 
подготовке и защите. – 2016. 
3
Shayakubov Sh.Sh. Ilmiy (huquqiy) tadqiqot metodologiyasi: O‘quv qo‘llanma / Toshkent: Toshkent davlat 
yuridik universiteti, 2022. – 101-102 b. 
4
 https://www.xn-----8kcodrdcygecwgg0byh.xn--p1ai/nauchnyye-raboty/kak-sostavit-nauchnye-tezisy-dlya-
publikatsii/ 


33 
қилинади. Бу тўпламлар муайян соҳадаги энг умумий илмий 
хулосалар билан танишиш имконини беради. Тезисда муаллифнинг 
тегишли мавзуга нисбатан аниқ муносабати, илмий янгилиги яққол 
ифодаланади.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling