Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

аксиологик жиҳатдан илмий-тадқиқот фаолиятида 
моддий ва маънавий қадриятларни яратиш;

эвристик жиҳатдан ижодий фаолиятнинг янги, илгари 
мавжуд бўлмаган билимларни очиш; 

гуманистик жиҳатдан илмий-тадқиқот фаолиятида 
инсоннинг ўз-ўзини намоён қилиши ва ўз-ўзини ривожлантириши.
1
Қаранг: Шермухамедова Н. Илмий тадқиқот методологияси. –Т.: 2014 
2
Валиева С., Туленова Г. Илмий-тадқиқот методологияси. -Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2020 йил. Б.-26. 
3
Қаранг: Валиева С., Туленова Г. Илмий-тадқиқот методологияси. -Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2020 йил. 
-23-24 бетлар.


22 
Шунингдек, олий таълим ўқув жараёнидаги тадқиқотчилик 
фаолияти талабада қуйидаги билим ва кўникмаларни шаклланишга 
замин яратади: 

биринчидан, соҳага оид чуқур назарий билимлар асосида 
тадқиқот мавзусини танлаш, мавзунинг қамрови, объекти ва 
предметини аниқлаш, амалий аҳамиятини изоҳлай олиш; 

иккинчидан, илмий изланишдан кўзланган мақсадни 
белгилаш, муаммоли вазиятда бартараф этишга оид гипотезаларни 
илгари суриш; 

учинчидан, 
тадқиқотни 
ворисийлик, 
мувофиқлик, 
тарихийлик, мантиқийлик ва бошқа тамойиллар асосида ўрганилган 
даражасини ёрита олиш билан бирга, қандай илмий мактаблар 
тажрибасига қараб мўлжал олинганлигини асослаш; 

тўртинчидан, замонавий парадигмалар талабига мос 
тадқиқотнинг илмий аппаратини ёритиш;

бешинчидан, ўрганилган манба (назария, таълимот, илмий 
мактаблар қарашлари ва ҳоказо)ларга таянган ҳолда масалага ўз 
муносабатини билдириш, муаммога илмий ечим таклиф қилиш ва 
фикрларни илмий услубида курс иши, малакавий битирув иши, 
тезис, мақола, рисола ва диссертация кабилар шаклида 
расмийлаштириш.
Умуман олганда, илмий-тадқиқот – жамиятни барқарор 
ривожлантирувчи муҳим стратегик ҳодиса бўлиб, у айнан узлуксиз 
таълимнинг олий таълим босқичида комплекс тарзда шаклланади ва 
ривожланади. Илмий-тадқиқот – талабаларни тегишли фан 
соҳаси (мавзуси) доирасидаги муаммоларга илмий ечим топиш 
мақсадида маълумотлар йиғиш, илғор тажрибаларни ўрганиш, 
уларни таснифлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш, янги ғояларни 
(гипотетик) экспериментдан ўтказиш ва шу асосда илмий ғоя-
таклифини далиллаш жараёнидир.


23 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling