Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
 



1-БОБ. “ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ” ТУШУНЧАСИНИНГ 
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
 
1.1. Талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш – 
таълим парадигмаларининг асосий шарти 
 
Ҳозирги замоннинг глобал иқтисодий, техникавий ривож-
ланиши, ижтимоий-маънавий ҳаётнинг ҳарбир тармоғи ҳар бир 
инсон олдига бир қатор талабларни қўймоқда. Бу ҳолат ҳар 
биримиздан кам вақт ичида кўп вазифаларни сифатли бажаришга, 
муаммоларни ностандарт усуллар орқали ҳал этишга, воқеа ва 
ҳодисалар қуршовида ўз ўрнимизни топиш ва сақлаб қолишни талаб 
этмоқда. Бу талабларни бажаришда ҳар бир соҳанинг ўз муаммолар 
доираси, уларни ҳал этишнинг турли ёндашувлари мавжуд. Шахсни 
тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган таълим тизимининг 
муҳим босқичи – олий таълим юқори малакали кадрлар тайёрлашга 
масъулдир. 
Юқори 
малакали 
кадрларнинг 
қатор 
сифат 
кўрсатгичлари орасида тадқиқотчилик фаолиятининг ўрни алоҳида 
аҳамиятга эга.
Олий таълим ўқув жараёнида талабаларда тадқиқотчилик 
кўникмаларини ривожлантириш масаласи ЮНЕСКО нинг таълим 
йўналишидаги дастурларида алоҳида ўрин тутади
1
. Шу билан бирга, 
Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа ассоциацияси 
(ENQA)
2

Европа 
талабалар 
иттифоқи 
(ESU)
3

Европа 
университетлар ассоциацияси (EUA)
4
, Европа олий таълим 
муассасалари ассоциацияси (EURASHE)
5
каби ташкилотлар 
томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, талабаларнинг илмий-
тадқиқот фаолиятини ривожлантиришдаги муваффақият тўғри 
таълим стратегиясини танлашга боғлиқ. Таълимнинг инсонларни 
ҳаётга тайёрлаш тизими эканлигини эътиборга олсак, унинг қандай 
1
UNESKO Education Strategy 2014-2021. Paris, 2014. https://unesdoc.unesco.org/ark:/48223/pf0000231288 
2
 https://www.enqa.eu/wp-content/uploads/Diversification-of-EQA_final.pdf 
3
 https://esu-online.org/?publication=student-participation-innovative-practice-guide  
4
 https://eua.eu/issues/16:eu-research-innovation-programmes.html 
5
 https://www.eurashe.eu/resource-library/  



сифат ва даражада эканлиги давлат ва жамият истиқболи учун ҳал 
қилувчи аҳамиятга эгалигини англаш қийин эмас. Шу сабабли ҳам 
тўғри ва кучли таълим стратегияси шу ҳудудда илм-фан ривожи 
орқали ижтимоий ҳаётнинг фаровонлашишига таъсир қилади. 
Ҳозирги замон таълим парадигмаларининг марказида барча эътибор 
талабага қаратилган, ва бу бекорга эмас. Чунки бугунги талаба – 
эртанги жамият. Зеро, “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга 
айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал 
ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз
1
. Илм-
маърифат орқали барча муаммоларга ечим топиш мумкинлигини 
тарих кўп марта исботлаган. Ҳақиқий илм – изланиш, муаммоларни 
чуқур тадқиқ этиш билан қўлга киритилади. Шу боис, 
тадқиқотимизда талабаларнинг илмий-тадқиқот олиб бориш 
малакаларини ўқитишнинг илғор метод ва воситалари ёрдамида 
янада ривожлантириш, шу билан бирга, қисқа муддатда натижа 
берувчи ёндашувларни ишлаб чиқишга эътибор қаратганмиз.
Маълумки, илм-фан жамият тараққиётини таъминловчи муҳим 
омиллардан биридир. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: 
“Бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш 
учун, аввало, илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда 
қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади
2
. Илм – 
муаммоларнинг сабабларини аниқлаш билан бирга, уларни ҳал 
этишнинг самарали ечимларини топишга имкон беради. Бугун 
жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида илм орқали халқ ҳаётини 
фаровонлаштиришга 
давлат 
сиёсати 
даражасида 
эътибор 
берилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Узлуксиз таълим 
тизимининг муҳим бўғини ҳисобланмиш – олий таълим - 
мамлакатнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда замон 

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. 
24.01.2020 
йил. 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-
mirziyeevning-oliy-25-01-2020 
2
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. 
24.01.2020 
йил. 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-
mirziyeevning-oliy-25-01-2020 


10 
талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, 
юксак билимли, республиканинг илм-фан, маданият, иқтисод, 
ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини 
қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятга эга 
бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрловчи 
тизимдир
1
. Узлуксиз таълим тизимининг айнан шу босқичида 
илмий-педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий-
ижодий фаолияти, илмий-тадқиқотлари ёрдамида фан, техника, 
технологияларни 
ривожлантириш, 
олинган 
натижаларни 
мамлакат иқтисодиётида ва таълим жараёнида қўллаш бўйича 
тавсиялар тайёрлаш, таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини 
таъминлаш борасида илмий, услубий тадқиқотларни олиб бориш 
кабилар амалга оширилади. Шу жиҳатдан, талабаларни таълим 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling