Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.19 Mb. Pdf ko'rish
|
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- – тўртинчидан
-биринчидан, кредит-модуль тизимига ўтаётган олий таълимнинг
истиқболли йўналишларини белгилашда ҳар қандай илм-фаннинг ривожланишига сабаб бўлувчи “тадқиқот”, “илмий-тадқиқот” тушунчаларининг ўрни ва аҳамиятини педагогик тадқиқотлар контекстида ўрганиш давр талабидир; -иккинчидан, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнининг ташкил этилишида талабаларни илмий фаолиятга йўналтирувчи, уларда тадқиқотчилик малака ва кўникмаларини шакллантирувчи механизмларнинг етарли даражада эътиборга олинмаганлиги ўқув жараёнини ташкил қилишда илмий фаолиятга йўналтиришнинг самарали, илғор тажрибаларини ўрганишни тақозо этмоқда; -учинчидан, глобал ахборотлашув ва рақамли технологиялар даврида талабаларни илмий-тадқиқот га йўналтиришнинг долзарб хусусиятларини илғор хорижий тажрибалар асосида тадқиқ этиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини аниқлаш замон талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашнинг концептуал, методологик, тузилмавий асосини яратишга хизмат қилади; 6 – тўртинчидан, таълим жараёнининг асоси ҳисобланган ўқув машғулотларида қўлланиладиган педагогик технологиялар мазмуни, хусусан уларнинг талабани илмий фаолиятга йўналтирувчи сифатларини ўрганиш ва таснифлаш тегишли фан ва мавзуларни ўқитишда профессор-ўқитувчилар олдида турган самарали ўқув методларини танлаш муаммоларига ечим беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сонли “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлар, 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” Қонунини ҳамда мазкур фаолият билан боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ушбу изланишларимиз муайян даражада хизмат қилади, деб умид қиламиз. Ўзбекистонда талабаларни илмий-тадқиқотга йўналтиришнинг долзарб масалаларини ўрганар эканмиз уни қуйидаги масалалар орқали ёритишга ҳаракат қилдик: − “илмий-тадқиқот”, “илмий фаолият” тушунчаларининг назарий-методологик асослари; − талабалар илмий фаолиятини самарали ташкил этишга таъсир этувчи омиллар; − талабаларни илмий-тадқиқот га йўналтиришнинг замонавий тенденциялари; 7 − таълимга инновацион ёндашув орқали тадқиқотчилик малакаларини ривожлантириш имкониятлари. Шунингдек, тадқиқотимизда, – мутахассисликларни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб бориш малакаларини шакллантириш, – таълим жараёнида “устоз-шогирд” тизимини янада такомил- лаштиришнинг мавжуд муаммоларини бартараф этишнинг илмий асослари; – олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш; – ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш; – илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллан- тиришнинг педагогик жиҳатлари; – талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш; – ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш; – таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкиллаштириш кабилар ўрганилиб, келтирилган масалалар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Китоб билан танишиш давомида ушбу изланишлар илмий- тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки мустақил ижодий ишимиз эканлигини эътиборга олишингизни ҳамда талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш бўйича таклиф ва тавсияларни мамнуният билан қабул қилишимизни маълум қиламиз. E-mail: s.allayarova@nuu.uz Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling